Энергетика вазирлигининг расмий изоҳи
“Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда.
Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди. Чунки мамлакатимиздаги 7 миллион 589 мингдан зиёд абонентнинг атиги 146 мингдан ортиғи 1000 киловатт/соатдан кўп электр энергияси ёқади холос. Уларнинг атиги 10 минг нафаригина ойига 5 минг киловатт/соатдан ошиқ, бор-йўғи, 4 мингдан ортиқ истеъмолчи эса ойига 10 минг киловатт/соатдан зиёд электр энергияси истеъмол қилади.
Аввало, тариф нархи ошаётгани йўқ. Ўша 295 сўм жой-жойида турибди.
Аммо одамларда тежамкорлик кайфиятини кучайтириш ҳамда "яширин иқтисодиёт" унсурларига барҳам бериш учун қўшимча ўсувчан коэффициент қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Бунда сиз бир ойда 1000 киловатт/соатгача электр энергияси сарфласангиз, 295 сўмдан 295 минг сўм тўлайсиз.
1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача сарфласангиз, 1000 киловатт/соат учун 295 сўмдан 295 минг, айтайлик, 4850 киловатт/соат ёққан бўлсангиз, 1001 дан 4850 гача 590 сўмдан 2 миллион 271 минг 500 сўм+295 минг сўм=жами 2 миллион 566 минг 500 сўм тўлайсиз.
Олдин сиз бунинг учун жами 1 миллион 430 минг 750 сўм тўлардингиз холос.
Агар бир ойда 9420 киловатт/соат ишлатсангиз-чи?
Худди боягидек 1000 киловатт/соат учун 295 минг сўм, 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача 590 сўмдан 2 миллион 360 минг сўм, 5001 киловатт/соатдан 9420 киловатт/соатгача 3 миллион 911 минг 700 сўм, жами 6 миллион 566 минг 700 сўм тўлов қиласиз.
Ўсувчан коэффициентгача эса бир ойда 9420 киловатт/соат сарфлаган истеъмолчи бунга 2 миллион 778 минг 900 сўм тўларди.
Яъни у бир ойда 6 миллион 358 минг 500 сўм шартли субсидия олгани ҳолда, аҳолининг қолган 98 фоиз қисмидан кўра бир неча ўн карра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қиларди.
1 ноябрдан кейин бунга чек қўйилади.
Худди шу ўсувчан тариф 10 минг киловатт/соатдан зиёд ток ишлатадиганларга ҳам қўлланилмоқда. Энди кимда-ким бундан кўп свет ёқса, у учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади”.
Батафсил
Корзинкада навбатдаги чегирма
Супермаркет тармоғи дўконларида мол гўштини арзонроқ харид қилиш имконияти бор.
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан таклиф этилган акция шу йилнинг 11 октябрига қадар давом этади.
📱Шунингдек, чегирмали нархдаги мол гўштини Korzinka Go онлайн супермаркетида буюртма қилиш мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Бу йил ҳам аномал қиш кутиляптими?
Қиш ойлари учун об-ҳаво прогнозлари бўйича айтиш мумкинки, 2023-2024 йил қиш мавсумида 2023 йил январдаги каби жуда паст даражадаги аномал совуқ ҳарорат кутилмалари мавжуд эмас.
"Аммо бир ҳолатда бўлса ҳам шимолдан ривожланган совуқ атициклонларнинг минтақага кириб келишида республиканинг катта қисмида ҳароратларнинг -7°С -12°С гача, шимолда -17°С -22°С совуқликка пасайиш тўлқинлари вужудга келиш эҳтимоли борлигини айтиш мумкин", дейди Ўзгидромет бошқарма бошлиғи А. Назруллаев.
Манба
Эндиликда UZCARD виртуал карталари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг “Quant” мобил иловасида ҳам мавжуд бўлиб, унинг мижозлари ушбу технология тақдим этаётган барча имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.
UZCARD виртуал картаси универсал тўлов воситаси бўлиб, унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: очиш ва техник хизмат кўрсатиш қулайлиги, йўқотиш хавфининг йўқлиги ва бошқалар.
UZCARD тўлов тизими фойдаланувчилари ҳаётини янада қулайроқ қилиш ва пул маблағлари хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган илғор технологияларни жорий этиш кўламини ишончли тарзда кенгайтиришда давом этмоқда.
Бугун UZCARD виртуал картасини «Микрокредитбанк» АТБнинг Маврид иловасида, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг Quant мобил иловасида ва Plum тўлов иловасида Universalbank» АТБ картасини очиш мумкин. Тез кунда «Алоқабанк», Ziraat Bank Uzbekistan, «Asia Alliance Bank», «Invest Finance Bank», «TBC BANK» мобил иловалари орқали UZCARD витруал карталарини очиш имкони мавжуд бўлади.
Бор йўғи икки дақиқада янги карта яратиб ундан фойдаланишни бошланг.
Сайт | Telegram |Реклама
АҚШнинг миграция дастури — 2025 йилги Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланди. Дастурда иштирок этиш мутлақо бепул.
https://dvprogram.state.gov/
“Кино 5 кун ичида” танлови ғолиблари аниқланди
“Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Кино 5 кун ичида” танлови ҳам бўлиб ўтди
Танловда турли давлатларидан келган талабалар беш кун давомида суратга олган кинолари билан иштирок этишди. “Энг яхши миллий қисқа метражли филм” номинациясида Дилшод Усмоновнинг “Узум” филми ғолиб деб топилди. Шунингдек, ушбу номинацияда “Менинг Ўзбекистоним” фильми билан Ҳилола Абдурасулова ва “Омонат” фильми учун Нурия Сафарова ҳам тақдирланди.
Хорижий иштирокчилар учун “Кино 5 ичида кун” танловининг махсус номинациясида ғолиблар аниқланди: 3-ўрин – Яков Подкустов “Ришта” фильми учун (Россия), 2-ўрин – “Орзулар шаҳри” фильми учун Эдиса Токторова ( Қирғизистон), 1-ўрин – Ширин Аҳмедов “Юз қадам” фильми учун (Озарбайжон). Ғолибларга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг улуши 32 млрд долларга тенг
“OʻzLiDeP press klubi”нинг навбатдаги сессиясида мутахассислар мамлакатда яширин иқтисодиётнинг улуши 40% атрофида эканини ва бу тахминан $32 миллиардни ташкил этаётганини қайд этишибди. Бу қиймат асосан, кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг иккиламчи бозорида, улгуржи ва чакана савдо, хизмат кўрсатиш, тамаки маҳсулотлари контрабандаси, ноқонуний товарлар айланмаси, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар ҳисобига тўғри келмоқда экан.
Бу борада структуравий ислоҳотларни давом эттириш, контрабандага қарши жадал курашиш муҳим аҳамият касб этади.
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда ноқонуний товарлар, контрафакт тамаки маҳсулотлари айланмасини тўхтатиш ва олдини олиш учун масъул органлар сифатида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Бош прокуратура), божхона органлари, солиқ органлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари ва ИИВ кўрсатиб ўтилган.
“AVO bank” (собиқ Ўзагроэкспортбанк) АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган. Яъни 1 сентябрь ҳолатига 200 млрд сўмга етказилмаган.
Шу сабабли Марказий банк томонидан мазкур банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.
❗️Энергетика бозори регулятори ташкил этилади
Президент Фармонига кўра:
➖электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;
➖“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;
➖Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.
2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.
2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.
Қаерга саёҳат қилсангиз ҳам, Mobiuz сиз билан бирга бўлишга ҳамда сизга меҳр ва эътибор кўрсатишга интилади!
Компания дунёнинг 116 та давлатида 190 та уяли алоқа операторлари тармоқларида роуминг хизматларини тақдим этади.
Шу билан бирга, роуминг хизматлари тарифлари мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда 75 та роуминг-ҳамкорлари тармоқларида Mobiuz абонентлари учун асосий алоқа хизматлари нархлари сезиларли даражада пасайтирилди. Ушбу рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда.
Сафарга чиқишдан аввал роуминг хизматини Mobiuz мобил иловасида осонгина фаоллаштириш мумкин.
Реклама
Ўзбекистондаги “электр заправкалар” ҳам электр энергияси нархини оширмоқда. TokBor ва Megawatt Energy сервислари юридик шахслар учун электр тарифлари оширилгач, шундай қарорга келишган. Масалан, TokBor станцияларида нарх 700 сўмга қимматлаган.
Читать полностью…Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
Маълумот учун:
➖ қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
➖ Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.
Айтишларича, Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли “Ўзсаноатқурилишбанк” раҳбари этиб тайинланган. У бунгача мазкур банк раисининг биринчи ўринбосари эди.
Читать полностью…Энди Корзинакада паста харид қилиб Kia K5 эгасига айланиш мумкин
Корзинка ва "SPLAT" янги акцияга старт берди. Эндиликда Корзинка дўконларидан "SPLAT" пастаси ёки шу бренддаги бошқа товарларни харид қилиш орқали Kia K5 автомобилини ютиб олиш мумкин.
Акция иштирокчисига айланиш учун "SPLAT" акцияси доирасидаги исталган товарни харид қилинг ва Корзинка жисмоний картаси ёки Корзинка иловасидан фойдаланинг.
1 дона товар = 1 дона ютуқ учун имконият!
Совринлар:
🎁 Ҳафталик совринлар: "SPLAT" товарлари тўпламлари.
🏆 Бош соврин: Kia K5 русумли автомобил.
Акция 2023 йил 15 августдан 31 октябргача давом этади.
Акция шартлари билан сайтимизда танишинг.
Korzinka Go oонлайн супермаркетида "SPLAT" пастасини буюртма қилиб ҳам акцияда иштирок этишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Самарқанд экофоруми якунланди
Самарқандда 4 кун давом этган Марказий Осиё экологик форуми якунланди. Ёпилиш маросимида Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева қатнашди. Бадиий қисм асосан Орол фожиасига бағишланган дастурлардан иборат бўлди.
Маросим америкалик афсонавий қўшиқчи Майкл Жексоннинг Earth Song қўшиғи билан якунланди. Бу Жексоннинг энг машҳур қўшиқларидан бири бўлиб, инсоннинг табиатга бераётган зарари, броконерлик, инсон ҳуқуқларининг бузилиши каби муаммоларга исён қилинган баллада ҳисобланади.
Қўшиқ клипи узоқ вақт давомида Амазонка ўрмонларида, Танзаниядаги массаи қабиласи уйларида, Уорвикдаги жўхоризор ва Хорватиядаги жанг майдонларида суратга олинган. Танқидчилар Earth Song'ни тарихдаги энг мукаммал қўшиқлардан бири деб эътироф этишади.
Кўп электр ишлатган истеъмолчилар қиммат тўлайди
Ҳукумат қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб:
электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Манба
Тадбиркорларни ҳудудига қараб чеклаш тақиқланмоқда
Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилмоқда. Унга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағлари улар давлат рўйхатидан ўтган ҳудудидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
Тадбиркорлик субъектларининг товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларини ҳудудийлик тамойили бўйича эркин ҳаракатланишини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлашга йўл қўйилмайди.
Бизнес-омбудсман қонун лойиҳасига тушунтириш хатида PET AGRO OIL қўшма корхонаси ҳамда “Maroqand Gold Oil Ekstraksiya” МЧЖ томонидан Қашқадарё вилоятидаги корхоналардан харид қилинган чигитларни ҳудуддан олиб чиқиб кетаётганда тўхтатиб қолингани мисол тариқасида келтириб ўтилган.
Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Рустамов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради - президент
Читать полностью…Ўзгидромет 6-7 октябрь кунлари мамлакатнинг тоғли ҳудудларида сел, сув тошқинлари юз беришидан огоҳлантирмоқда.
Читать полностью…Humo карта эгаларида «СМС-хабарнома» хизматида юзага келган муаммолар сабабли, аксарият Humo карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Компания ахборот хизмати хабар беришича, тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини маълум қилади.
Корзинка энг бозори чаққон товарлар учун чегирма эълон қилмоқда
Корзинка супермаркетларида энг талабгир бўлган рўзғор учун биринчи ўринда керакли товарларга катта чегирма эълон қилди. 11 октябр охиригача амал қилувчи ушбу акцияда қуйидаги товарларни чегирма билан харид қилиш имкониятингиз мавжуд:
👉 "Черноголовка" ичимлиги, Буратино — 6 490 сўм / 1,5 Л;
👉 "Jeromine" олмалари — 12 990 сўм / 1 кг;
👉 "Nescafe" Gold қаҳваси — 24 990 сўм / 95 г;
👉 "Raffaello" совға конфетлари — 39 990 сўм / 150 г;
👉 "Sleepy 5" тагликлари — 69 990 сўм / 24 д;
👉 "Ariel" кир ювиш кукуни, автомат, Леноръдан эффект — 69 990 сўм / 3 кг;
👉 "Golden Fish" сулаймонбалиқ филе-бўлаги — 75 990 сўм / 300 г;
👉 Мол биқин гўшти — 78 990 сўм / 1 кг.
Карта дастурининг 15 йиллиги муносабати билан Korzinka Plus картангиздаги QR-кодни сканерлаб, чекдаги ҳар 50 000 учун Korzinka мобил иловасида 1 500 000, 15 000 сўмлик ваучерлар ва бошқа совғалар ютиш имконига эга бўлинг.
Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go onlayn онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади
Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.
Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa 2025 дастурида иштирок этиш ниятида бўлганлар учун 10 та муҳим маслаҳат билан танишиб чиқишни тавсия этди. Демак:
➖dvprogram.state.gov сайти орқали дастур шартлари билан танишиб чиқинг. Агар дастур талабларига жавоб бермасангиз, унда иштирок этманг;
➖Фақат АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга таянинг. DV2025 дастури бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба «.gov» билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади;
➖dvprogram.state.gov сайти орқали ариза топширинг. Бу дастурда иштирок этишнинг ягона йўлидир. Сохта веб-сайтлар ёки фирибгарларга алданиб қолманг;
➖Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш бепул. Аризангизни бепул тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда имкониятингизни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлинг;
➖Охирги 6 ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланинг. Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш дастурдан четлатишга сабаб бўлади;
➖Бир иштирокчи фақатгина бир марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлатилади;
➖Сиз билан бирга саёҳат ёки иммиграция қилмайдиган тақдирда ҳам, аризангизга турмуш ўртоғингиз ва 21 ёшдан кичик ва турмуш қурмаган барча фарзандларингизни киритиш кераклигини ёдда тутинг. Дастурда иштирок этиш учун танланган ҳолатингизда ҳам, аризангизга хато ёки тўлиқ бўлмаган маълумот киритган бўлсангиз, дастурдан четлатилишингизни инобатга олинг;
➖Махсус тасдиқлов рақамингизни (confirmation number) сақлаб қўйинг. 2024 йил май ойида дастур бўйича танлов натижасини текшириш учун ушбу рақам керак бўлади;
➖Дастур бўйича танлов 2024 йил май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганингиз ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўли dvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки e-mail орқали келган эълонларга алданиб қолманг, бу турдаги хатлар фирибгарлик усули эканини ёдда тутинг;
➖Дастурда танлаб олинганлик — виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермаслигини ёдда тутинг.
Diversity Visa 2025 дастури бўйича Green Card лотереясида иштирок этиш учун аризалар қабули 4 октябрдан бошланиб, 7 ноябргача давом этади.
❗️2023 йилнинг 20 октябрь санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50%га, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархи 100%га оширилади — Ўзтемирйўловчи АЖ
Читать полностью…Самарқанд экофоруми иштирокчилари қандай таклифлар билдирди?
Самарқандда Марказий Осиёнинг 5 давлатидан ташриф буюрган 60 нафар экофаоллар қуйидаги таклифларни илгари сурди.
🟢Йўқотилган яшилликларни компенсация қилиш учун сунъий ўрмонлар яратиш;
🟢Ёшларнинг экохабардорлигини ошириш;
🟢Экостартапларни молиялаштириш;
🟢Электрокарларга ўтганларни рағбатлантириш;
🟢Ёнилғида юрадиган машиналар катализаторларини яхшилаш эвазига зарарли газларни камайтириш;
🟢Экологик муаммоларга машҳур инсонлар ёрдамида одамлар эътиборини қаратиш;
Самарқанддаги экофорум 5 октябргача давом этади.
"KAFOLAT суғурта компанияси” AЖ устав капиталини икки бараварга оширди
“KAFOLAT суғурта компанияси” AЖ акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан жамиятнинг устав капитали 45 миллиард сўмдан 90 миллиард сўмга оширилди. Бу қарор компаниянинг операцион фаолиятини кенгайтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.
"Устав капиталининг кўпайиши бизга нафақат Ўзбекистон суғурта бозорида, балки халқаро суғурта бозорларида янада фаол хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Шунингдек компания янги мижозлар жалб қилишни ва суғурта хизматлари сафини кенгайтиришни режалаштирмоқда", - деб таъкидлади компания бош директори Зариф Норов.
Суғурта бозорини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Компания Ўзбекистон суғурта бозоридаги етакчилардан саналади.
Компания томонидан жорий йил I ярим йиллик натижалари бўйича 200 мингдан зиёд суғурта шартномалари тузилиб, 61,1 трлн. сўмлик суғурта ҳимояси тақдим этилди.
Фаол жамоавий меҳнат натижасида хисобот даврида 220,2 млрд.сўм миқдорида қайта суғурта мукофотлари йиғилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробарга кўпдир, бу республика суғурта компаниялари томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун олинган қайта суғурта мукофотлари умумий ҳажмининг 13 фоизини ташкил этади.
“KAFOLAT суғурта компанияси” AЖ устав капиталининг оширилиши компаниянинг мамлакат суғурта бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш билан бирга Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Реклама
Айтишларича, Сахи Аннакличев янги ташкил этилган Бизнесни ривожлантириш банки раҳбари этиб тайинланган.
У бунгача Ўзсаноатқурилишбанк раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Самарқандда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб этишга бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи иш бошлади
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 60 дан ортиқ эко-фаоллар раҳбарлари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракатларни ишлаб чиқиш, таклиф ва эко-ташаббусларни илгари суриш учун битта платформага йиғилишди.
Платформа, шунингдек, Марказий Осиёда ёшлар экологик ҳаракатини бирлаштиришга қаратилган. Марказий Осиё эко-оромгоҳи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, “Zamın” халқаро жамоат фонди, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, БМТТД ва ФАО кўмагида ташкил этилмоқда.
Эко - оромгоҳ 1 октябрдан 5 октябргача очиқ бўлади.