Шавкат Мирзиёев “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади
"Ўзбек халқи азалдан ўзининг қадимий тарихи, бой маданияти, нафосат ва гўзалликка меҳр ва эътибори, жумладан, кино санъатини муносиб қадрлаши билан ном қозониб келади. Миллий ва жаҳон кино санъатининг етук намояндалари томонидан яратилаётган юксак савияли фильмлар юртимизда одамларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг онги ва тафаккурини инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғоялари асосида шакллантиришдек эзгу ишга катта ҳисса қўшмоқда.
Биз айнан мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилда Тошкент халқаро кинофестивалини “Ипак йўли дурдонаси” деган янги ном билан қайта тиклаб, уни “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтказишни йўлга қўйдик", дейилад табрикда.
Манба
Қаерга саёҳат қилсангиз ҳам, Mobiuz сиз билан бирга бўлишга ҳамда сизга меҳр ва эътибор кўрсатишга интилади!
Компания дунёнинг 116 та давлатида 190 та уяли алоқа операторлари тармоқларида роуминг хизматларини тақдим этади.
Шу билан бирга, роуминг хизматлари тарифлари мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда 75 та роуминг-ҳамкорлари тармоқларида Mobiuz абонентлари учун асосий алоқа хизматлари нархлари сезиларли даражада пасайтирилди. Ушбу рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда.
Сафарга чиқишдан аввал роуминг хизматини Mobiuz мобил иловасида осонгина фаоллаштириш мумкин.
Реклама
Жорий йилги грин-карта 4 октябрдан бошланади. Лотерея dvprogram.state.gov сайтида ўйналади.
Читать полностью…Тошкент халқаро кинофестивали бошланди
29 сентябрдан 2 октябрга қадар пойтахтимизда “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Учинчи бор ўтказилаётган фестивал бутун дунё киноижодкорларини бирлаштирувчи майдонга айланди. Унга бағишлаб ўтказилган пресс-брифингда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб ўзбек киносининг ютуқлари ҳақида гапирди.
Бу йил тадбир кўлами ўтган йилгидан ҳам кенгроқ бўлиши кутилмоқда. Тадбирлар пойтахтда ҳам, Самарқандда ҳам бўлиб ўтади.
Батафсил
Кеча портлаш юз берган божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган.
Компаниянинг маълум қилишича, барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади.
Фото: Газета.uz
📱 HONOR 90 билан сиз оилангиз ва яқинларингиз билан алоқада бўласиз:
HONOR 90 ичига 5000 мАс ҳажмли аккумулятор жойлаштирилган, у бир кун ишлатишга бемалол етади. Бир марта қувват олганда смартфон 19,5 соатгача узлуксиз маҳаллий видеоузатувни таъминлаши мумкин.
☑️ 66 волтли HONOR SuperCharge ёрдамида батареяни атиги 15 дақиқада 45% қувватлантириш имконияти мавжуд.
Тезкор ва тежамли HONOR 90 Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 Accelerated Edition процессори билан жиҳозланган.
Нархлар:
• HONOR 90 – 12+512 GB – 6 669 000 сўм
• HONOR 90 – 8+256 GB – 6 259 000 сўм
🕊 Telegram bot
📱 Instagram
🌐 Web-site
Реклама
Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди
Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.
Бош вазир матбуот котиби
Сергелидаги портлаш тафсилотлари
➖28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин.
➖Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланишини маълум қилди. “Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган ҳоким.
➖Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.
➖Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
➖Портлаш ҳудудига яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган. Бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.
➖Ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлиги вертолёти жалб этилди. Воқеа жойига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам етиб келган. Айни вақтда етказилган зарар ва жабрланганлар сони аниқланмоқда.
Сергели туманидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақланган — ОАВ
Бирламчи маълумотларга кўра, портлашга кимёвий воситаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол бузилиши сабаб бўлган. Омборда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган кимёвий воситалар ўзаро реакцияга киришган. Бунинг оқибатида аввал ёнғин келиб чиққан, сўнг кучли портлаш содир бўлган — Bugun.uz
Қойил
Косон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 98 ёшли математика фани ўқитувчиси Эгамшукур ота Абдиев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланибди.
Дам олиш кунлари бепул кино томоша қилиш имконияти сизда бор
Айни вақтда Тошкентда "Ипак йўли дурдонаси" Халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивал доирасида Тошкентдаги кинотеатрларда 50дан ортиқ кинофильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда. Бугундан бошлаб уч кун дам олиш кунларида кинотеатрга бориб, жонли муҳитда фильм томоша қилиш мумкин. Барча кинотеатрларга кириш бепул.
Кинолар дастури ва кинотеатрлар ҳақида батафсил бу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.
Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган аҳолидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилаётганини эслатиб, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолмасликка чақирди.
Читать полностью…25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг
31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.
Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.
Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил
Реклама
Cўнгги вақтларда кўплаб инсонлар ишончсиз қурувчиларнинг ишни якунига етказа олмаслиги, ҳужжатлардаги муаммолар сабаб жабрланувчига айланиб қолишмоқда ва натижада пул ва кўчмас мулкларини йўқотиб қўйишмоқда.
Нима қилиш керак? Бундай вазиятларда тўғри йўл кўрсата оладиган, керак бўлса, мижозга қурувчининг тегишли ҳужжатларини юридик жиҳатдан кўриб бера оладиган ёрдамчи керак бўлади.
𝐇𝐨𝐮𝐬𝐞 𝐌𝐚𝐥𝐥 компанияси бу борада ёрдамга келади. Профессионал маслаҳат ва юридик хизматларга бепул эга бўлишингиз мумкин бўлган акциядан фойдаланишингиз мумкин.
⠀
Алданиб қолманг, 71 200 48 88 рақамига мурожаат қилинг ва ўзингизга ишончли келажакни кафолатланг.
Реклама
Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб;
Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.
Манба
InfinBANK VISA карта эгалари энди 200%лик кешбэкни қўлга киритишлари мумкин
Бутун дунё бўйлаб InfinBANK VISA карталари билан тўловларни амалга оширинг ва акция иштирокчисига айланиб, 200%лик кешбэкка эга бўлинг.
Реклама
Швейцария бош прокуратураси бугун Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини Швейцария федерал жиноят судига киритди. Гулнора Каримова шериги билан жиноий ташкилот (норасмий номи “Офис”) фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш, чет давлат мансабдор шахси сифатида пора олиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда айбланмоқда.
Прокуратура, шунингдек, Гулнора Каримовага алоқадор ҳамда музлатиб қўйилган 440 млн франкдан ортиқ бўлган активларини мусодара қилиш бўйича ҳам талабнома киритган.
Сарвар Хамидов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Олимхон Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Манба
Портлаш натижасида Сергели туманидаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
Сергелидаги портлаш юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Читать полностью…Портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилди.
Қолган 134 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлганлиги учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.
Айни пайтда юқоридаги шифохоналарда даволанаётган беморлар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Уларнинг саломатлиги қониқарли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Бу маълумотни «Газета.uz»га Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати котиби Шамшода Иброҳимова тасдиқлади.
Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган.
Матбуот котибининг таъкидлашича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.
Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Бунгача ушбу лавозимни Набижон Қосимов эгаллаб келаётган эди.