davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Бир миллиард сўм ёки 3 та BYD автомобили

“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо мажмуаси навбатдаги йирик акцияга старт беради. Эндиликда савдо мажмуа ҳудудидан 57 миллион сўмлик дўкон харид қилиш орқали сиз акция иштирокчисига айланишингиз мумкин. Акция ғолибларини эса 3 та BYD автомобили ёки 1 миллиард сўм пул мукофоти кутмоқда.

“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун энг қулай майдонлардан бири. Бу ерда сизни аъло даражадаги ижара шартлари, қулай жойлашув ва янги мижозларни жалб қилиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд!

Иш вақти: ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз.

Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998900198880

Сайт | Instagram | Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Сифатли таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўзбек тилидаги таълим йўналишларида ўқишлари мумкин. Асосийси бу ерда талабалар билимига қараб танлаб олинади.

Бу ерда талабалар ўзбек тилидаги қуйидаги таълим йўналишларида ўқишлари мумкин:
▪️Иқтисодиёт
▪️Молия
▪️Ахборот технологияларини бошқариш

Замонавий шарт-шароитларга эга халқаро университетда ўқишни истаганлар учун яхши имконият.

▫️Таълим тури: кундузги
▫️Ўқиш муддати: 4 йил.
▫️Контракт тўлови нархи: 18.000.000 сўм

Рўйхатдан ўтиш учун:
🌐 www.tobbetu.uz

Қўшимча маълумот учун тел:
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

❗️Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.

Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда.

Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Висконсин университетида тадқиқот олиб бораётган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовни молия вазири[Иқтисодиёт ва молия вазири]га маслаҳатчи бўлишни таклиф қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича конференция бўлаяпти.

Тилчи олимларимиз бир тўхтамга келиб, олдинги сафаргидек, ноқулайлик келтириб чиқараётган 4 та ҳарфни ўзгартириш таклиф қилишмоқда:

O‘ o‘ ➡️ Õ õ
G‘ g‘ ➡️ Ğ ğ
Sh sh ➡️ Ş ş
Ch ch ➡️ C c


Олдинги сафаргидан фарқи “Ч ч” ҳарфи учун Ç ç эмас, 1928–1940 йилларда жадид боболаримиз таъсис этган лотинча алифбода ҳам “Ч” товуши учун “C c” ҳарфлари тайинланган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Доллар расмий курси 12200 сўмдан ошди

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 212,07 (+22,06) сўм қилиб белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Мобил алоқа ва интернет сифатини кўп талаб қиламиз, лекин уларни таъминлаш учун нималар керак бўлади? Бу ҳақида ўйлаймизми?

Масалан, таянч станциялари қанчалик кўп бўлса, сифат шунчалик яхшиланади. "Алло, оператор" лойиҳаси муаллифлари бу ҳақида фикр юритишибди. Мавзу тобора кенгроқ ва чуқурроқ ёритилар экан

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

ЎзА ва "Шарқ" нашриёти бинолари хусусийлаштирилмаслиги керак — Маданий мерос агентлиги

Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ЎзА ва "Шарқ" нашриёти бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган. Қонунга кўра, улар давлат тасарруфидан чиқарилмаслиги ва хусусийлаштирилмаслиги лозим. Шу сабабли Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21 сентябрь куни огоҳлантириш берилди.

Читать полностью…

davletovuz

"Оёғи ердан узилган" ҳоким ёрдамчиси ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўз ёрдамчиси Аҳроржон Эшбаевни ишдан олибди. Вилоят ҳокимининг айтишича, "унинг оёғи ердан узилган". Ҳоким бундайлар билан муроса қила олмаслигини билдирган. Бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Хожимурот Эрматов вилоят ҳокимининг янги ёрдамчиси этиб тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Сурхондарёда юк поезди вагонидаги қоғоз, шина, пластмасс маҳсулотлари ортига беркитилган 12,7 млрд. сўмлик 851 минг қути контрафакт сигарета фош қилинибди. Маълум қилинишича, ҳодиса “Болдир” темир йўл чегара божхона постида кузатилган.

Контрабанда
давлат бюджетида катта йўқотишларга, мамлакатда инвестиция муҳитининг ёмонлашувига сабаб бўлади. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг кучайтирилишидан, айбдорлар жавобгарликка тортилишидан иқтисодиёт ҳам, мамлакат ҳам ютади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов:

Эстакадалар деганда [шаҳарлар ичидаги] йўл ўтказгичлар ёки кўприклар назарда тутилмаяпти, гап бурилиш ёки қайрилиш йўл ўтказгич орқали амалга оширилиши учун ҳаракатни чапга бурилишсиз ташкил қилиш ҳақида кетяпти. Шундай ечимлар бор. Ҳатто шаҳарларда ҳам, Тошкентда ҳам — «бетонка»да ёки бошқа жойларда… Шу назарда тутиляпти...

...Тошкент ва бошқа шаҳарларга келсак, ҳозирда Транспорт вазирлиги шаҳарлар чегараларининг қайси қисмида йўл ўтказгич ва кўприклар қурилиши мумкин бўлиши бўйича мезонларни ишлаб чиқмоқда.

Мана шу мезонлардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрини инвентаризациядан ўтказгандан сўнг биз ўша ўчоқларни, улар керак бўлган нуқталарни тўлиқ аниқлаймиз… Булар, биринчи навбатда, поездлар қатнови интенсив бўлган темирйўл билан кесишмалар, ўтиш жойлари ва чорраҳалар ҳисобланади. Яъни бу магистраль йўл бўлиб, темирйўл билан кесишса ёки, аксинча, бу темирйўлда интенсивлик юқори бўлса, у ерда, албатта, йўл ўтказгич бўлиши керак.

Иккинчиси — Тошкент ҳалқа автомобиль йўли. У кўплаб шаҳарга кириб келувчи йўллар билан кесишади. Масалан, Роҳат айланма йўли. Ёки вазият имконсиз даражага етадиган Ипподром, у ерга ечим керак. Фақат шундай қарорлар назарда тутилмоқда. Биз шаҳар маркази ёки чорраҳаларни назарда тутмаяпмиз.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

UZCARD виртуал картани банкка бормасдан, вақтни кетказмасдан, тез очиш мумкин

Бир қатор қулайликлардан ташқари виртуал карта ўз эгаларини юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминлайди. Учинчи шахсларнинг карта реквизитларини олиш ва асосий картага кириш хавфи йўқ. Виртуал картани унутиб ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, уни чиқариш ва хизмат кўрсатиш бепул.

Виртуал картани онлайн очиш учун Plum ёки Mavrid мобил иловаларидан фойдаланинг.

Сайт | Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди.

Насослар, минора кранлари, ўзгарувчан ток генераторлари, автомобиль-самосвал, иссиқхона учун ускуна ва жиҳозлар шулар жумласидандир.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкадан энг талабгир маҳсулотлар учун ажойиб нархлар

Корзинка бренди ўз мижозларини хурсанд қилишда давом этади. Бу сафар қуйидаги юқори талабда бўладиган маҳсулотлар учун ажойиб нархлар эълон қилинади:

✅Беш юлдуз олмалари — 12 990 сўм / 1 кг;
✅"365 кун" кунгабоқар ёғи — 13 490 сўм / 0.9 Л;
✅ "Perla" тагликлари —35 990 сўм;
✅ "Sherin" сосискалари, егерские — 44 990 сўм / 700г±20г;
✅"Persil" кир ювиш кукуни, автомат, color — 64 990 сўм / 3 кг;
✅"Nutrilak" аралашмаси, Премиум 3 — 65 990 сўм / 600 г;
✅"Golden Fish" камалактус форели (калибри: 2 кгдан 3 кггача) — 79 990 сўм / 1 кг;
✅Мол бўйин гўшти — 85 990 сўм / 1 кг.

Қулай нархлар жорий йилнинг 27-сентябригача амал қилади! Шошилинг маҳсулотлар сони чекланган.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Парламентимизнинг катталари балки йўлларда ўлимни камайтириш бўйича ҳукуматга сўров киритар? Йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳақида қайғуриш керакдир? Ҳалок бўлаётган пиёдалар ҳақида ўйлаш керакдир?

Йўқ, буларнинг эси-дарди радар, ҳайдовчиларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш. Уялишса бўларди.

Читать полностью…

davletovuz

Давактив агентлиги ва Маданий мерос агентлиги раҳбарлари ўртасида ўтказилган мулоқотда объект ҳудудида жойлашган бино-иншоот ёки ер майдонининг қайси қисми (бири) маданий мерос объекти ҳисобланишига аниқлик киритиш бўйича биргаликда иш ташкил этиш келишиб олинди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси маданий мерос объекти рўйхатига киритилмаган, аммо ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим “модернизм” ёдгорлиги қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг асосий шарти этиб маъмурий бинонинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон дунганларининг тўйи қандай ўтади?

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка “Ютуқли харидлар” ойлигини эълон қилибди.

Унда:
▫️ Корзинкадан ҳар бири 1 500 000 сўм қийматидаги 150та ваучер;
▫️ Корзинкадан ҳар бири 15 000 сўм қийматидаги 15 000та ваучер ўйналади.

📱Бунинг учун харидор Корзинка мобил иловасида Korzinka Plus картасидан фойдаланиши керак ва эвазига олган чекининг ҳар 50 000 сўми учун “Ютуқли харидлар” мини ўйинида иштирок этади.

30 кунда ҳам яхши бозорлик, ҳам чўнтакка фойда.

Батафсил

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

❗️Мактаб ва боғчаларга тарқатилган антиструмин дори воситаси (Калий йодид 1 mg таблетка #100)нинг истеъмоли тўхтатилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Fitch Ratings” агентлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро кредит рейтингини «BB-» «барқарор» даражасида қайта тасдиқлади

“Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилган навбатдаги ҳисоботда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг давлат билан мустаҳкам алоқалари рейтинг баҳолашнинг асосий омиллари сифатида таъкидланган. Шу билан бир қаторда келгуси йиллар давомида Жамиятнинг «Upstream» (қазиб чиқариш ва гелогик қидирув ишлари) кўрсаткичлари кенг миқёсда барқарор деб қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мамлакат иқтисодиёти реал секторида суверен даражада халқаро кредит рейтингини олган ва сақлаб келаётган компаниялардан ҳисобланади.

«BB-» даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлишига қарамай компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Автомобилсиз кун

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник 22 сентябрь — Жаҳон автомобилсиз кунида ишга боришда Тошкент метрополитенидан фойдаланганини билдириб, одамларни ҳар кунни автомобилсиз кунга айлантиришга чорлади.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 42 ёшни қарши олди.

Шавкат Мирзиёев унга қўнғироқ қилиб, таваллуд куни билан самимий қутлади.

Читать полностью…

davletovuz

«Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган»

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимлигида “тозалаш” ишлари якунланганини маълум қилди.

Туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлардаги 64 нафар раҳбар ходимдан 47 нафари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига ёш кадрлар тайинланди. 17 нафар раҳбар кадр туман ҳокимининг кафолати асосида синов муддати билан лавозимида қолдирилди.

«Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган. Мен кетсам, иш тўхтаб қолади, деган одам хато қилади. Қибрай туманида кадрларни ислоҳ қиламиз. Бу менинг ташаббусим эмас, президент топшириғи», — деди Зойир Мирзаев.

Читать полностью…

davletovuz

25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябрь охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.

Батафсил| Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида айтилишича, туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига даво муолажалари олиб борилмоқда. Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда. Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқлигини маълум қилган.

Барча идоралар заҳарланиш сабабларини келтирмаган ва қўшимча маълумот берилишини ваъда қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Дунёнинг қудратли мамлакатлари Марказий Осиёни ягона макон сифатида кўрмоқда.

Интеграция яхши ривожланган, умумий бозорга эга ва мустақил қарор қилишга қодир, тинч ва барқарор Марказий Осиё халқларини фаровонлик кутаётгани, шубҳасиз.

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига максимал балл тўплаб, контракка ўқишга кирган абитуриентлар Президент имтиёзи асосида грантда ўқийди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналишига максимал 189 балл тўплаб, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган 5 нафар иқтидорли абитуриентнинг барчаси Президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.

Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

P.S.: Абитуриентларимизнинг муаммолари ҳал этилгани қувонарли. Лекин Темурбеклар мактаби битирувчилари имтиёзлари квотадан ташқарида бўлиши керак. Адолатсизликка ҳужжат билан барҳам берилиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун тестда максимал балл — 189 балл тўплаган бўлса-да, Темурбеклар мактаби битирувчилари имтиёзлари сабабли контрактда ўқишга мажбур бўлаётган абитуриентлар дардлари.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

“Шарқ” нашриёти ва ЎзА кўчирилади

“Шарқ” нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари маънан эскириб, таъмирталаб ва аксарияти яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги сабабли Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган янги бино-иншоотларга кўчирилмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уйда жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги Матбуот уйига кўчирилади.

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-42-уй манзилларда жойлашган (умумий ер майдони 3,02 гектар, бино-иншоот майдони 56 525 кв.м.)  бино ва иншоотлар бўшаётганлигини инобатга олиб, уларнинг негизида замонавий шаҳарсозлик талабларига мос келувчи ягона мулкий мажмуани барпо этиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги мулкий мажмуа бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганини эълон қилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жозеф Байденнинг расмий қабул маросимида

Читать полностью…
Подписаться на канал