🏦Қулай шартларда онлайн микроқарз, фоизсиз пул ўтказмалари, пластик карта олиш учун онлайн буюртма бериш—буларнинг барчаси Асакабанк мобил иловасида!
♦️Кутилмаганда пул зарур бўлиб қолдими? Унда "Asakabank" иловасини юклаб олиб, ортиқча ҳужжатларсиз 5 дақиқа ичида онлайн микроқарз расмийлаштиришингиз мумкин.
Микроқарз шартлари:
Фоизи-25.9% дан бошланади
Муддати-24 ойгача
Миқдори-20 млн сўмгача
Микроқарз расмий даромадга эга бўлган барча фуқаролар учун берилади.
♦️Бундан ташқари, "Asakabank" мобил иловаси орқали Mastercard&UzCard kobeydj, Humo, Mastercard World, World black edition карталарига онлайн буюртма берсангиз 2️⃣ кун ичида карта уйингизга етказиб берилади.
♦️Маълумот учун банк иловаси ёрдамида карталараро пул ўтказмалари:
• Асакабанк карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo ва Uzcard карталари ўртасида пул ўтказмалари – ойига 4 миллион сўмгача комиссиясиз.
👉Иловани юклаб олиш👈
☎️Мурожаат учун: 1152
Реклама
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда қатнашган 560 нафар давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи, яъни 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилади.
Жумладан:
➖36,8 % ҳар куни қўшимча 1-2 соат;
➖13,9 % ҳар куни кечки соат 22-00 га қадар;
➖6,4 % кечки соат 24-00 га қадар ишлашини билдирдилар.
Сўровда иштирок этган давлат хизматчиларининг:
➖41,3 % бир хафтада 4 соатгача;
➖11,4 % 5-7 соат
➖15,8 % 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.
Тадқиқотга кўра, ортиқча “мажлисбозлик” Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.
Шуҳрат Мирзаев Бекобод туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Бунга қадар у “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…Айтишларича, иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Эркин Рустамов ва Дилшод Султанов Тошкент вилояти туманларига ҳоким этиб тайинланмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Шаҳардаги "тоғ ҳавосидек текин" дея айлантирилган рекламани эслайсизми? Унда Humans «Супер Ноль» тарифини тақдимот қилган экан.
Энди фойдаланувчиларга Humans тармоғидаги рақамларга қўнғироқ қилиш учун кунига 20 дақиқа ва Телеграмга 33 Мб текин тақдим этилади – ҳар куни мутлақо текин.
Текин дақиқалар ва мегабайтлар ҳар куни янгиланиб боради. Тариф абонент тўловисиз, ҳисобда маблағ бўлмаса ҳам қўшимча шартларсиз ишлайди.
Humans Group асосчиси ва бош директори Владимир Добрынин яқин инсонларимиз доимо ёнимизда бўлишлари керак деб ҳисоблайди, шу боис бундай тариф яратилган.
Йўриқномаларга ҳавола
Реклама
Oson иловасида хизматлар ишламаяпти
Тўлов тизими сайтида маълум қилинишича, компанияга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли, тизимдан вақтинча Uzcard ва Humo карталари узилган. Техник камчиликлар ҳамкорлар томонидан кузатилмоқда.
“Биз ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тез орада камчиликлар бартараф этилади”, дейилади хабарда.
10дан ортиқ хорижий тилларни нолдан бошлаб малакали устозлардан бепул ўрганиш имконини берувчи “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси эндиликда янада такомиллаштирилиб, “IBRAT Academy” иловасини тақдим этибди. Энди нафақат YouTube орқали бепул видеодарсларни кўриш, балки иловадан ҳам фойдаланиб янада мукаммал ва мустаҳкам тил ўрганиш мумкин.
Илова тақдимоти: https://youtu.be/SgudttNC2bk
Иловани юклаш: Android | iOS | реклама
Қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатлари кучайтирилади
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларини олдини олиш ҳамда қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.
Айни пайтда ушбу ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
Архитекторлар, лойиҳалаштирувчилар, шаҳаршунослар, журналистлар ва талабалар учун ажойиб имконият
КНАУФ компанияси III Меъмор//2023 архитектуравий танловига аризаларни қабул қилади. Танлов қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
✅ профессионал жамоада танилиш, янги мижозларни жалб қилиш;
✅ таниқли хорижий экспертлар лойиҳаларингизни баҳолайди (Украина, Исроил, Грузия, Руминиялик ҳакамлар ҳайъати);
✅ пул мукофоти ютиш имконияти (мукофот жамғармаси – 215 млн. сўм).
Аризаларингизни 13 августгача топширишга улгуринг. Иштирок этиш бепул.
Батафсил - сайтда ёки kun.uz мақоласида
Меъмор//2023 энг зўр мутахассисларни жамлайди!
Телеграм канал: @memor2021uz
Реклама
UzAutoMotors янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas русумидаги автомобиллар нархини эълон қилди:
➖Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000
➖LABO LB2 Plus: 91 669 000
➖COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000
➖COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000
➖LACETTI L-Style Plus MT CNG: 144 111 000
➖LACETTI L-Style Plus AT: 160 868 000.
Компаниянинг уқтиришича, амалдаги комплектациядаги автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолган.
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан 50 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар диққатига
Сиз Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтига тўғридан-тўғри, ҳеч қандай имтиҳонларсиз талаба бўлиш имкониятига эгасиз!
Агарда 50 баллдан паст натижага эга бўлсангиз онлайн ёки офлайн бўлиб ўтадиган ички имтиҳонда қатнашишингиз мумкин.
Имкониятни қўлдан бой берманг, бугуноқ талабалар сафида бўлишингиз мумкин.
Сиз ҳам ТМИИ талабаси бўлишни истайсизми, унда онлайн рўйхатдан ўтинг.
📲 қўнғироқ қилинг:
+998712009005 | @timeedubot
(Лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)
Telegram |Instagram |Youtube | Реклама
Корзинка онлайн “Кешбэкка +1 %” номли махсус акция ўтказмоқда
Сизда, Корзинка, Дисконт ва Смарт дўконларида, ҳамда, Korzinka Go иловасидаги акцияда иштирок этиш учун бир ой муддат бор.
Эндиликда, сиз, 200 000 сўмдан бошлаб харидларни амалга ошириб, кафолатланган 2% кешбэкка (масалан, 200 минг сўм учун 4 000 бонус) эга бўласиз.
Эслатиб ўтиш керакки, бонуслар хариднинг пул маблағлари билан тўланган қисми учун ҳисобланади ва ҳисобланганидан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади.
Имкониятдан қандай фойдаланиш ўз қўлингизда!
Акция муддати: шу йил 1 августдан 31 августгача
Акция ва унинг шартлари ҳақида қўшимча маълумотларни ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Жорий йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича ҳудудлар кесимида энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари рўйхати:
➖Фарғона давлат университети - 191 млрд сўм
➖Қорақалпоқ давлат университети - 188 млрд сўм
➖Термиз давлат университети томонидан - 169 млрд сўм.
Жорий йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича харажатлари даромадларидан юқори бўлган олий таълим муассасалари рўйхати:
➖ Наманган давлат университети (-230 млрд сўм);
➖Чирчиқ давлат педагогика университети (-128 млрд сўм);
➖Урганч давлат университети (-85 млрд сўм).
Манба: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Раъно Жўраева “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбари лавозимидан озод қилинди
Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Абдулазиз Ҳайдаров иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Пенсия жамғармаси директори эди;
Отабек Фозилкаримов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эди;
Бобур Ходжаев иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Президент администрациясида шўъба мудири эди;
Мурод Атаджанов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланган.
Айтишларича, Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Жасур Қаршибоев вазир ўринбосарлари этиб тайинланган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг ёзишича, Beeline ўз тармоғини ривожлантиришга кўпроқ сармоя киритиши зарур. Вазир SpeedTest ва Ўзкомназоратга бўлган энг кўп шикоятларни солиштириш асосида шундай хулосага келган.
"Одатда 100 фоиз хорижий улушга эга хусусий корхонада сифат яхши бўлиши кутилади, бу ҳолатда эса акси — давлат улушидаги Uztelecom ғолиб бўлаяпти. Буни асосий сабаби айнан тармоқ ривожи учун амалга оширилаётган инвестициялардир", дея қўшимча қилган вазир.
Минимум парковка талаби шаҳарларни ўлдиради
Ҳозир Германияда шаҳарсозлик йўналишида магистратурада таҳсил олаётган Ҳусан Муқимов ёзмоқда:
“Янги [ШНҚ] талабдаги энг қизиғи бу парковкалар. Яъни одам бошига нисбатан ҳисоблаш инобатга олинган. Масалан, олийгоҳларда ҳар тўрт талабага, масжидларда 10 нафар ташриф буюрувчига, бозордаги ҳар икки савдо жойига, меҳмонхоналарда ҳар 5 ўринга битта парковка. Бунча ерни қаердан олишади?!”
Шу кунларда америкалик профессор Дональд Шупнинг "The High Cost of Free Parking" (Текин парковканинг қиммат баҳоси) китобини ўқиб тугатдим. Катта китоб, 800 бетдан ортиқроқ. Асосий тезислари:
➖бепул парковка одамларни машина минишга рағбатлантиради, тирбандлик юзага келади;
➖экология ёмонлашади, ҳаво ифлосланади;
➖бепул парковка аслида бепул эмас, унга барибир солиқларимиздан, харидларимиздан тўлаймиз. Фақат битта машинаси борга ҳамма тўлайди. Бепул парковканинг юки камбағалларга оғирроқ тушади.
➖ҳар гал бўш парковка излаймиз, қўшимча вақт, асаб ва трафик сарфлаймиз. Бепул қўйиш мумкин жойда пулли жойга қўймаймиз.
➖минимум парковка талаби шаҳарлар қиёфасини хунуклаштиради, хизмат, турар-жой нархини қимматлаштиради. Уй, бино учун ажратилган ернинг нархи бор, демак, парковкага ажратилган ернинг ҳам нархи бўлиши керак.
Тавсиялари:
➖кўча ва йўл бўйидаги парковкага асосли нарх белгиланиши лозим. Буни кун, вақт ёки бошқа омиллардан келиб чиқиб белгилаш ҳам мумкин.
➖парковкадан тушум биринчи галда айнан парковка жойлашган кўча/йўлни ободонлаштиришга сарфланиши лозим.
➖бино ёки бошқа объект қураётганда минимум парковка талабидан воз кечиш керак (шаҳарсозлик).
Китоб рус тилига ҳам таржима қилинган экан. Балки топса бўлар.
Олий суд баёноти
Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йилнинг июль ойидаги оммавий тартибсизликларни бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди.
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Манба
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан 50 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар диққатига
Сиз Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтига тўғридан тўғри, ҳеч қандай имтиҳонларсиз талаба бўлиш имкониятига эгасиз!
Агарда 50 баллдан паст натижага эга бўлсангиз, онлайн ёки офлайн бўлиб ўтадиган ички имтиҳонда қатнашишингиз мумкин.
Имкониятни қўлдан бой берманг, бугуноқ талабалар сафида бўлишингиз мумкин.
Сиз ҳам ТМИИ талабаси бўлишни истайсизми, унда👉 онлайн рўйхатдан ўтинг.
📲 қўнғироқ қилинг:
+998712009005 | @timeedubot
(Лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)
Telegram |Instagram |Youtube | Реклама
Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.
Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:
Биринчи ҳолат бўйича:
Амалдаги вазият: “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан 1 минг 106 нафар фуқаро билан умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган хонадонни сотиш бўйича шартномалар имзоланган ва фуқаролар томонидан 163,4 млрд сўм нақд пул тўланган.
Бугунги кунга қадар 1 минг 106 нафар фуқародан 1 минг 60 нафари Бош прокуратуранинг тергов гуруҳи томонидан жабрланувчи сифатида сўроқ қилиниб, шартнома ва тўлов квитанцияларининг ҳаққонийлиги ўрганилган. Қолган 46 нафар фуқаро ҳали терговчиларга келиб учрашмаган (сўроқ қилинмаган). 1 минг 106 нафар фуқародан 321 таси (29 %) шартномада кўрсатилган суммани 100 фоизини, 202 нафар (18 %) 70 фоиздан юқори қисмини, 298 нафар (27 %) фуқаро 50 фоиздан – 70 фоизгача қисмини, 228 нафар (21 %) фуқаро 30 фоиздан – 50 фоизгача бўлган қисмини, 51 нафар (5 фоиз) фуқаро 30 фоизгача бўлган қисмини тўлаган. 6 нафар фуқаро умуман пул тўламаган.
Муаммони ҳал қилиш юзасидан таклифлар:
I вариант:
1. Лойиҳа ишлари – топшириққа мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун Бектемир тумани “Ийк ота” массивидан 11,4 геткар бўш ер майдони танланди ва 1-босқичда ушбу ер майдонининг 4,4 гектарига умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган 1 минг 104 хонадонли 16 та 9 ва 12 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.
2. Инфратузилма билан таъминлаш – қуриладиган
уй-жойларнинг таннархини арзонлаштириш мақсадида массивнинг мухандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ва ободонлаштириш ишларини республика бюджетидан амалга ошириш таклиф этилади.
Шунингдек, массив ҳудудида маҳаллий бюджетдан ажратилаётган 29 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 990 ўринли умумтаълим мактаби жорий йилда фойдланишга топширилади.
Бундан ташқари ушуб массивда боғча ҳам қурилади.
3. Қурилиш ишлари – мазкур ҳудудда кўп қаватли уйларни қуриш учун соҳадаги йирик пудрат ташкилотларининг таклифлар қабул қилинди.
Улар орасидан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси, “Янги замон” МЧЖ, “Голд степ инвест” МЧЖлар танлаб олинди.
Кўп қаватли уй-жойлар қурилишини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ишлари жорий йил 1 октябрга қадар якунланади.
Қурилиш ишлари лойиҳа ишлари билан параллел равишда олиб боришга рухсат берилса жорий йил 10 августдан бошлаб юборилади ва уйлар 2024 йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Ҳукумат комиссиясига жабрланган фуқароларга қуриб бериладиган уй-жойларнинг 1 метр квадрати нархи 6 миллион сўмдан ошмаслиги топширилди.
4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш:
– аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган шартномага асосан 100 фоиз пулини тўлаган (320 нафар) фуқароларга беғараз берилади;
– шартномага асосан белгиланган маблағни бир қисмини тўлаган фуқароларга ҳам уй берилади, лекин шартномадаги хонадон майдонининг тўланмаган қисмига ҳар бир кв метр майдон учун қўшимча тарзда тўлов қилишади;
– жабрланувчи фуқаролар томонидан аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномасига асосан сотиб олинган хонадоннинг умумий квадрат метри ўзгарган тақдирда, унинг ошган қисми бўйича ҳар бир квадрат метрга қурилиш таннархида қўшимча тўлов амалга оширилади.
Пулини қайтариб олиш истагида бўлган фуқароларга тўлаган пул маблағлари тергов-суд жараёнлари якунлангандан кейин пудрат ташкилотининг давлат фойдасига тергов жараёнида хатланган мол-мулкларни сотиш эвазига тушган маблағлар ҳисобидан қайтариб берилади.
Хайрулла Нуритдинов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Лапасов Улуғбек Хидирович
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимига тайинланди.
Фуқароларнинг пластик карталаридан 12 миллиард сўм ўғирланган
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 миллиард сўм миқдоридаги пулларнинг ўғирланганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши тергов қилинмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган.
"Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган", дейилади хабарда.
Gazeta.uz пайшанба куни тушдан кейин Тошкентдаги Freedom Payments хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани ҳақида ёзган эди.
Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари бешталиги:
➖Ўзбекистон миллий университети
- 245 млрд сўм
➖Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети - 165 млрд сўм
➖Тошкент давлат иқтисодиёт университети - 151 млрд сўм
➖Тошкент давлат техника университети -145 млрд сўм
➖Тошкент молия институти - 102 млрд. сўм.
Манба: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги