Тузатиш:
Бизнес-омбудсман ахборот хизматининг маълум қилишича, фармоннинг асосий ўзгариши эндиликда давлат ёнғин назорати органлари текширув ҳақида тадбиркорлик субъектларини олдиндан хабардор қилиши шарт эмаслиги билан боғлиқ.
Нотўғри талқин учун ўқувчилардан узр сўраймиз.
Тайинловлар:
➖Юсупов Файзулла Якубович Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
➖Ғуломов Файзулло Қурбонович Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
➖Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ректорлар:
➖Худайназар Бекназарович Юнусов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори этиб;
➖Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори этиб;
➖Гафурджан Исраилович Мухамедов Чирчиқ давлат педагогика университети ректори этиб;
➖Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қарори билан Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ҳамда Зангиота тумани ҳокими Абдиваҳоб Тамиқаев ҳам лавозимларидан озод қилинган.
Читать полностью…Корзинкада ёз неъматлари учун акциялар давом этмоқда
Қовоқча ва булғор қалампири, ширин-шакар қовун ҳамда узум Корзинка расталарида ҳозир-у нозир. Корзинка билан ёзнинг сархил ноз-неъматларидан баҳраманд бўлинг.
Нархлар амал қилиш муддати: 2023 йил 31 июлдан 6 августгача.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Демак, Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилган.
Читать полностью…❗️Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
Абитуриентлар диққатига
Абитуриентлар учун яна бир муҳим хабарни эълон қиламиз. Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўзбек тилидаги таълим йўналишларига қабул бошлади.
Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари:
▪️Иқтисодиёт
▪️Молия
▪️Ахборот технологияларини бошқариш
🔝 Энг замонавий шарт-шароитларга эга Халқаро Университетда ўқиш имкониятини қўлдан бой берманг, азиз абитуриентлар!
▫️Таълим тури: кундузги
▫️Ўқиш муддати: 4 йил.
▫️Контракт тўлови нархи: 18.000.000 сўм
Рўйҳатдан ўтиш учун:
🌐 www.tobbetu.uz
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19
Telegram | Instagram | Facebook
Реклама
2018—2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган бўлиб, уларга тегишли жазо тайинланган.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди.
Олий суд
Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод қилинди.
Читать полностью…Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев, Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ва Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинди.
Читать полностью…Ўзбекистон ва Германия вақтинчалик меҳнат миграцияси масаласида иш олиб бормоқда - ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов
Читать полностью…📢 Ҳаётнинг таъсирли лаҳзаларини суратга олиш учун ажойиб камерага эга смартфон қидиряпсизми?
📱 У ҳолда HONOR 90 сиз учун мукаммал ечимдир:
✅ Сурат сифатини йўқотмасдан 2Х катталаштиришга эга 200 МП асосий камера. 112 градуслик кўриш майдонига эга 12 МП кенг бурчакли камера, шунингдек, 2 МП боке камераси;
✅ 50 мегапикселли селфи камераси нозик тафсилотларга тўла ажойиб селфиларни олади;
✅ 4К форматида видео суратга олиш имконини беради.
📸 Катта ютуқлар учун катта камера!
Бот: /channel/honor_uz_online_bot
Instagram саҳифаси
Реклама
Доллар курси 11700 сўмдан ошди
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 715 сўмгача чиқди.
Chevrolet ONIX Premier 2 - навбатсиз ва бир кунда, камига 10 000 000 сўмгача фойда билан харид қилинг
@olamavto_uz, сизга ана шундай енгилликни таклиф қиляпти. Сиз ONIX Premier 2 автомобилини Trade IN дастури бўйича харид қилишингиз мумкин. Имкониятдан фойдаланиш вақти келди.
@Olamavto_uz — автомобилингизни янгилаб олинг!
Шошилинг, автомобиллар сони чекланган.
⠀
Элбек кўчаси, 61/3.
📲+998-71-202-13-12,
📲1312
Реклама
Фарғонадаги кафе-караокедаги ёнғиндан сўнг давлат ёнғин назорати органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ваколати қайта тикланди.
Президент фармонига кўра, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан бир йилда бир марта батафсил ва назорат текшируви ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Илгари бу объектларнинг хавфлилик таснифига кўра турли муддатларда кўзда тутилган эди.
Айни пайтда юридик ёки жисмоний шахслар мурожаатлари, ОАВ ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар ҳам тезкор текширув учун асос бўлиши кўзда тутилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, текширув белгиланган тартибда бизнес-омбудсман билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда, тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчиларни ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга эди. Қонунчиликдаги ушбу чеклов ҳам чиқариб ташланмоқда.
Шунингдек, эндиликда давлат ёнғин назорати органлари текширув ҳақида тадбиркорлик субъектларини олдиндан хабардор қилиши шарт эмас.
Адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти унвони билан мукофотланибди.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги Amity университетида 2023-2024 ўқув йили учун қабул давом этмоқда
Ҳужжатлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:
Бакалавриат босқичида:
➖ Ахборот технологиялари;
➖ Компютер муҳандислиги;
➖ Иқтисодиёт;
➖ Туризм бошқаруви;
➖ Бизнес бошқарув.
Нега Amity?
➖ 1 Семестр Дубайда таълим олиш имконияти;
➖ Халқаро тан олинган диплом;
➖ 90% чет эллик профессорлар;
➖ Энг йирик иш берувчилар билан ҳамкорлик.
Кириш имтиҳони 10 август куни бўлиб ўтади. Абитуриентлар математика ва инглиз тилидан имтиҳон топширишади.
+998 (71) 207 90 06
🌐 www.amity.uz
Telegram | Instagram | Facebook | AmityUniversityTashkent">YouTube
Реклама
❗️Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Читать полностью…Имтиёз бошқаларни камситмаслиги керак. Хушнудбек масалани тўғри кўтаряпти. Бунақа адолатсиз имтиёз бекор қилиниши лозим. Темурбеклар мактабида ўқимаган болаларнинг айби йўқ.
Читать полностью…Ёзишларича, Кудбиев солиқ қўмитаси раиси, Қўчқоров (Бош вазир ўринбосари) иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан чиқарилади.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Бекобод, Бўка, Қўшкўпир, Шаҳрихон, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Мирзаобод, Боғот, Улуғнор, Хўжайли, Шуманай, Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди
Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди.
"Fitch ratings" “Ўзагросуғурта” АЖ халқаро рейтингини “ББ-” (“Барқарор” прогнози) даражасида тасдиқлади
"Fitch ratings" халқаро рейтинг агентлиги “Ўзагросуғурта” АЖ ва унинг таъсислигидаги “Агрос ҳаёт суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтингини “ББ- ” (“Барқарор” прогнози) даражасида тасдиқлади.
Ушбу рейтинг кўрсаткичи компания зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилиши кафолатини, юқори салоҳиятли инвесторлар учун ишончлилик даражасини белгилайди. Бу эса хорижий инвесторлар ва маҳаллий аҳолининг “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматларига ишончини янада мустаҳкамлашнинг муҳим индикатори ҳисобланади.
Ёзда чўкиб кетишлар:
➖Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.
➖Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 24 июль куни Норин тумани Хўжақўрғонча ва Чангитма маҳаллаларида яшовчи 2009 ва 2011 йилларда туғилган ўсмирлар чўмилгани бориб чўкиб кетган. Жорий йил 27 , 28 июль кунлари икки нафар бола ғаввослар томонидан топилган.
Асфальт ва бетон — шаҳарлар кушандаси
Асфальт ва бетон шаҳарларда иссиқ ҳарорат ошишининг асосий омилларидан ҳисобланади. Reuters’нинг ёзишича, қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган асфальт ва бетон қоплама сониялар ичида лавамисол иссиқликка эга бўлади. Мазкур қурилиш материалларидан кўра табиий тупроқ ёки яшил (газон) ҳудудлар ҳароратнинг ер юзасида кескин кўтарилишидан тўхтатиб қолади. Юқоридаги графика бунга яққол мисол бўла олади.
Одатда, деб ёзади нашр, ҳарорат 38 даражани мисол қилиб оладиган бўлсак, метереологлар ер сатҳидан 1 метрдан юқорида ҳароратни ўлчашади. Модомики бу ерда ер сатҳи асфальтланган ёки бетон бўлса, ҳарорат 65 даражагача чиқиши мумкин. Бунда куйиш билан боғлиқ касалликлар эҳтимолидан огоҳ бўлиш лозим.
Шунинг учун шаҳарларни қуришда боғларнинг ролига жуда катта аҳамият бериш керак бўлади. Ҳатто ихчамгина яшиллик ҳам ҳароратнинг кескин кўтарилишига тўсиқ бўла олиши мумкин. Шунинг учун ҳам Афина сингари шаҳарларда илгари ташландиқ ерларда "чўнтак парк"ларни қуришга катта эътибор қаратишмоқда.
P.S.: Энди нафақат марказий кўчалар, балки кварталлар, маҳаллалар ҳам ёппасига, кераксиз жойлар ҳам бетонлаштирилаётган, асфальт қилинаётган, қолаверса, қуёшнинг ўта иссиқ нуқтасида жойлашган Тошкент ҳам бу муаммони ўйлаб кўриши лозим. Бундай тадқиқотлар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ, уни ҳатто исботлаш ҳам керак эмас.
Зайтов Зияуатдин Имаматдинович Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар З.Зайтов Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Камолов Айбек Кудабаевич Кегейли туман ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Камолов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.
Читать полностью…