davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Сиёсий партиялар раисларининг дебатлари 27 сентябрь куни соат 17:00 да жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлиб ўтади. Улар ўз позицияларини эълон қилиш ва рақибларига саволлар бериш имкониятига эга бўлади.

#sаylоv24

Читать полностью…

davletovuz

Қурбонов Алишер Қурбонович Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у «Амирқулбобо КАА» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинланди.

Бобир Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.

2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Читать полностью…

davletovuz

“MY5” телаканали ўзининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан томошабинларни совғалар билан сийлайди

Душанбадан жумагача соат 16:00 дан 18:00 га қадарМенинг юртим” телеканалидан узоқлашмай, шу пайтда эфирда кўрсатилган сирли рақамларни @my5_bot Telegram боти орқали юбориш ва баллар тўплаш лозим.

Телеканал @my5_bot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтган барчага BizMedia иловаси учун 30 кунлик ваучер тақдим этади.

Бундан ташқари, “MY5” ўз томошабинлари учун тайёрлаган совғалар ичида 30 та смартфон, 30 та телевизор бор. Бош соврин – 50 000 000 сўм.

Акция 25 сентябрдан 25 ноябргача амал қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Нодавлат таълим аудити тизимини шакллантириш таклиф қилиняпти

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таълим муассасаларини мустақил баҳолайдиган нодавлат таълим аудити тизимини жорий этиш таклифи билан чиқмоқда.

Ушбу механизм таълим муассасалари фаолиятини холисона ва мустақил равишда баҳолашга қаратилган.

Нодавлат таълим аудити тизими таълим сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашади деб умид қилиш мумкин. Шунингдек, партияга кўра, бу тизим таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга ёрдам беради.

#sаylоv24

Читать полностью…

davletovuz

Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – Президент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Собиқ бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди ва агентлик Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.

У Шайхонтоҳур тумани ҳокими эди.

Читать полностью…

davletovuz

Манфаатли нархда смартфон эгасига айланинг

Xiaomi Redmi Note 13+ “Катта Доимий 55” тарифи билан 3 ой алоқа хизматлари + смартфоннинг “Keep Talk” ҳимоя хизмати.

Замонавий, манфаатли, ишончли.

Ucell офисларидан сўранг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўлим йўллари

Сергели туманида BYD автомобили ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 9 яшар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қиз шифохонага олиб борилганда вафот этди.

Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси
ҳалок бўлди. Туманнинг Ифтихор маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси “Нексия-2” автомобилида шу маҳалладаги 7-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган. 10 ёшли бола воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига
зомин бўлди. Ҳайдовчи “Машинамга ўлик ортмайман”, деб ҳали тирик бўлган қизни шифохонага олиб боришдан бош тортган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча қиз жон берган.

Читать полностью…

davletovuz

Туркман халқининг миллий лидери, Халқ маслаҳати бошлиғи, қаҳрамон арқадағ Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади.

Туркманистон президенти бугун 43 ёшга тўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Исмоилов Олимжон Ҳамидович Олий суд раисининг ўринбосари - Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган номзодлар рўйхатини тасдқилади.

Шунга кўра, мажоритар сайлов тизими бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган жами 375 нафар, пропорционал сайлов тизими бўйича 500 нафар номзод рўйхатга олинди.

Жумладан:

➖ Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг 391 нафари ёки 44,7 фоизи аёллардан иборат;
➖ Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга номзодларнинг 973 нафарини тожик, 588 нафарини қозоқ, 146 нафарини туркман, 141 нафарини қирғиз, 67 нафарини рус ва бошқа миллатлар ташкил этади;
➖ Қонунчилик палатаси сайлови бўйича номзодлар орасида 11 нафар, маҳаллий Кенгашлар сайлови бўйича эса 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд.

Сайловда бундай даражадаги юқори инклюзивликнинг илк бор кузатилаётгани таъкидланмоқда.

Энг муҳими депутатликка аёл номзодларнинг улуши юқори кўрсаткичда эканлиги Ўзбекистон тарихида илк маротаба кузатилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Жумладан:

➖йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.

➖тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

➖скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

➖йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда.

➖ юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлиги (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият тез орада адолатли ечим топиши, умумэътироф этилган ҳужжатлар асосида узил-кесил тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишининг қатъий тарафдори - Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Ҳиндистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка «Янада арзон нарх» дастури доирасида 250 дан ортиқ товарларни арзонроқ нархда таклиф этади

🛒 Тармоқ супермаркетлари меҳмони бўлар экансиз, кундалик товарлар савати учун арзон нархларга ишонч ҳосил қилаверинг. Корзинка бозордаги нархларни кузатиб боради ва улар орасидан аълоларини белгилайди.

«Янада арзон нарх — кундалик харидларга янада арзон нархлар!» — бу вақт билан чекланган акция эмас, балки нарх шакллантириш стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам керакли барчасини унумли нархда олиш учун харидларингизни режалаш ва Корзинкага келавериш мумкин. Нархларни кўздан кечириш учун каталогга ўтинг ёки Тошкент бўйлаб етказмани уйингизга Korzinka Go иловаси орқали буюртма қилинг!

❗️Нархлар эълон чиққан пайтда амалда. Баъзи ҳудудларда нархлар арзон бўлиши мумкин.

App | Telegram-бот | Facebook | InstaWeb | Korzinka Go

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади - Шавкат Мирзиёев

Читать полностью…

davletovuz

no comment

манба

Читать полностью…

davletovuz

Илҳом Ниматуллаев Анварович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

5 900 000 ойлик тўлов билан хонадонлар

Iskander Buildings Mavrid лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 5.900.000дан ойма-ой тўлаб боринг.

Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар

Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)

Телеграм канал | INSTAGRAM

☎️+998787770011

Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025−2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастури доирасида ишланган видеоролик эълон қилинди.

Ундан 5 та мақсад ва 500 та вазифа ўрин олган. Вазифалар:

• “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришамиз”.
• “Сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаймиз”.
• “Аҳолига қулай атроф-муҳит шароитларини яратамиз”.
• “Халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этамиз”.
• “Мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаймиз”.

Партия ўз фаолиятида давлат томонидан иқтисодиётни назорат қилинишини чеклаш, одамларнинг ҳаёти эркин ва фаровон бўлиши лозимлиги, бизнес юритиш осон ва қулай бўлиши, солиқлар паст бўлиши, бюрократик тўсиқлар бўлмаслиги ҳамда иқтисодиёт рақобатга асосланиши каби ғояларга асосланади.

#sаylоv24

Читать полностью…

davletovuz

Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро Университетида қабул давом этмоқда

Қуйидаги йўналишлар бўйича кириш имтиҳонлари учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг:

Тиббиёт:
➖ Даволаш иши
➖ Стоматология
➖ Фармацевтика

Техника:
➖ Ахборот тизимлари ва технологиялари
➖ Кончилик иши
➖ Технологик машиналар ва жиҳозлар (темир йўл транспорти)
➖ Технологик машиналар ва жиҳозлар (кимё саноати)
➖ Энергетика муҳандислиги
➖ Нефт ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси

Педагогика:
➖ Педагогика
➖ Психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Тарих
➖ Жисмоний маданият

Иқтисод:
➖ Иқтисод
➖ Молия ва молиявий технологиялар

Тиллар:
➖ Филология ва тилларни ўқитиш (Ўзбек тили)
➖ Филология ва тилларни ўқитиш (Рус тили)
➖ Филология ва тилларни ўқитиш (Инглиз тили)

Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz

Қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланинг:
+998553050009

www.oxu.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида очилган Термиз халқаро савдо марказига қўшни мамлакатдан минглаб харидорлар келмоқда.

Ўзбекистон Афғонистондаги 40 миллиондан ортиқ аҳоли учун озиқ-овқат етказиб беришда асосий мамлакат саналади. Шу сабабли марказ очилгач, минглаб афғонистонликлар катта қизиқиш билан савдо мақсадида мамлакатга кириб келмоқда. Марказ чегарада жойлашгани учун афғонлар савдо марказига кириб, зарур маҳсулотларни сотиб олишади ва яна ўз мамлакатларига қайтишади.

Президент қарори билан марказ ҳудудида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат этилади.

Маҳаллий тадбиркорлар учун янги имкониятларни тақдим этаётган марказ мазкур марказ минтақада савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформага айланиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

🏢 Ўзбекистонда янги хусусий университет фаолиятини бошлади

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга САРБОН УНИВEРСИТEТИ янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишларда ўқишга қабул эълон қилади:

▪️психология;
▪️филология ва тилларни ўқитиш - ўзбек тили
▪️филология ва тилларни ўқитиш - инглиз тили
▪️филология ва тилларни ўқитиш - хитой тили
▪️миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
▪️тарих;
▪️давлат ва жамият бошқаруви;
▪️ахборот хавфсизлиги;
▪️банк иши;
▪️иқтисодиёт;
▪️архитектура;
▪️бизнесни бошқариш;
▪️бухгалтерия ҳисоби;
▪️дастурий инжиниринг;
▪️жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
▪️маркетинг;
▪️молия ва молиявий технологиялар;
▪️қурилиш муҳандислиги;
▪️сунъий интеллект;
▪️ахборот тизимлари ва технологиялари;
▪️компьютер инжиниринги;
▪️халқаро муносабатлар.

❗️САРБОН УНИВEРСИТEТИ қуйидаги афзалликларга эга:

• янги барпо этилган замонавий ўқув биноси;
• бир йўналишда ўқиб, икки мутахассисликка эга бўлиш;
• чет эллик профессор ва ўқитувчилардан таълим олиш.

☎️ Боғланиш учун телефон:
+998788882288

📲 Онлайн ҳужжат топшириш

📄 Лицензия (№ 397374, 14.09.2024-й)

Telegram | Instagram | Вебсайт | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Муслимов Икром Тўхтамуродович Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Go иловасининг “Eats” бўлимида EVOS’дан акция пайдо бўлибди. Акция шартларига кўра, 119 минг сўмдан буюртма қилсангиз, 20%гача чегирмага эга бўласиз.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди

Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ чемпионати - мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.

Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди.

Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.

Мурожаат учун: 1188

Website | Telegram | Facebook | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди

Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос бўлади.

Читать полностью…
Подписаться на канал