Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов лавозимидан озод этилган - ОАВ
Kun.uz манбасига кўра, президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган.
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Осиё Халқаро Университетига ДТМ натижангиз билан ҳужжат топширинг
Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро Университетига ДТМ имтиҳонларида тўплаган балларингиз билан талаба бўлиш имкониятидан фойдаланинг.
Кенг танлов имконияти:
🔹 14 та бакалавр
🔹 3 та магистратура йўналишлари
Бундан ташқари олийгоҳимизга чет эл ва маҳаллий университетлардан ўқишни кўчириш имконияти мавжуд.
🌐 Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📂 Лицензия: 047757-сон
Батафсил маълумот учун:
☎️ +998553050009
www.oxu.uz
Реклама
Корзинка қўй гўшти учун супернархларни тақдим этади!
Кўпчиликни ҳаво салқинлашган сари қон босими безовта қилмай қўяди. Ва сизда қўй гўштини истеъмол қилиш истаги бўлса, Корзинка дўконларига ташриф буюринг. У ерда сизни арзонлаштирилган нархларда қўй гўштлари кутмоқда.
Амал қилиш муддати: шу йилнинг 17 августидан 18 августигача.
App | Telegram-бот | Facebook | Insta | Web | Реклама
Тошкентда яқин вақт ичида Holiday Inn ва Crowne Plaza Tashkent меҳмонхоналари очилади. Holiday Inn Tashkent City ҳудудида очилса, Crowne Plaza Анҳор канали бўйида, Минор тарафда жойлашган.
Бу InterContinental Hotels Group халқаро тармоғининг учта бренди Тошкентда ўз меҳмонхоналари фаолиятини йўлга қўйганини англатади.
Айтишларича, UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензини нархи яна 600 сўмга кўтарилган. Ҳозир "заправка"ларда ушбу турдаги бензин 9200 сўмдан сотилмоқда.
Читать полностью…"RABAD" қурилиш савдо марказида қурилиш босқичидаги дўконларни ҳамёнбоп тарзда ижарага олиш ёки сотиб олишга шошилинг!
- савдо мажмуасининг умумий майдони 40 000 м² ва у "Янги Ўзбекистон" ҳудудида жойлашган
- таъмирлаш, қурилиш ва уй-жойни жиҳозлаш соҳасида 350дан ортиқ дўкон
- фуд-кортдаги овқатланиш шохобчалари ва қаҳвахоналар учун ҳудуд
- мулкдорлар ва ижарачиларга маркетинг, логистика, юридик ва бухгалтерия ҳисоби борасида кўмак.
📍 Савдо офиси: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 170.
📞+ 998 78 113 0570
Cайт | Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
Ҳукумат қарори билан янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши бекор қилинди.
Читать полностью…Ҳукумат қарори билан давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари учун давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва my.gov.uz орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Аризалар 20 августдан қабул қилинади.
2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади.
2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.
📢 “Тошкент халқаро таълим университети” Xалқаро университетига 2023-2024 ўқув йили учун қабул давом этмоқда.
🎓 Абитуриентлар қуйидаги йўналишларидан бирини танлашлари мумкин:
➡️ Ахборот технологиялари (кундузги/сиртқи)
➡️ Бизнес бошқаруви (кундузги/сиртқи)
➡️ Таълим ва таълим жараёнларини бошқариш (кундузги)
➡️ International Foundation (кундузги)
Таълим тиллари – ўзбек, рус ва инглиз.
Таълим нархи:
- Ўзбек ва рус тилларидаги кундузги дастурлар – 18 млн сўм
- Инглиз тилидаги кундузги дастурлар – 25 млн сўм
Сиртқи дастурлар – 14 млн сўм
Ўқиш муддати 3 ёки 4 йил.
Қабул имтиҳони — атиги 2 фандан! БЕПУЛ!
Лицензия №054806
41.2929171,69.3584382,17z/data=!3m1!4b1!4m14!4m13!1m5!1m1!1s0x38aef58d820c1c41:0x6a22d2e7b25990ee!2m2!1d69.3561538!2d41.2922009!1m5!1m1!1s0x38aef58639d3ee37:0xee976e78b366b5e8!2m2!1d69.3652145!2d41.2913289!3e2?utm_medium=s2email&shorturl=1">Локация
☎️ Маълумот учун:
+998-55-512-20-20
Web-site | Telegram |Instagram |YouTube | Facebook |Реклама
Президент дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги санкциялар кўзда тутилган қонунни рад этди. Бунга жарималар миқдорининг камлиги сабаб бўлиши мумкин.
"Дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион АҚШ долларигача жарима белгиланган. Бизда бу ҳаракат учун 1000 АҚШ долларигача жарима кўзда тутилган қонун Президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўрамиз", деб ёзган парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 3 майдаги мажлисида маъқулланган қонун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилган эди. Хусусан, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғориш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдор шахслар учун эса 15 бараваридан 20 бараваригача (аввал 10 бараваридан 15 бараваригача эди) жарима белгиланиши кўзда тутилган эди.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида "газ иттифоқи"га оид баёнотларни рад этди. "Россия ва Ўзбекистон томонидан бу борада расмий таклифлар бўлгани йўқ. Мазкур давлатлар билан газ соҳасида ҳамкорлик икки томонлама форматда ўзаро манфаатли шериклик асосида амалга оширилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликка кўра, бугунги кунда Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтиш учун "Марказий Осиё – Марказ" газ қувурининг Қозоғистон қисмини техник жиҳатдан тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу жараён 1 октябрда якунланиши режалаштирилган.
Бундан олдинроқ, Туркманистон тарафи Туркманистон — Хитой газ қувури орқали Россия гази экспортини амалга ошириши эҳтимолидан хавотир билдирган эди.
UzAutoMotors компанияси маълум қилишича, 4 августдан бери 51 мингга яқин Lacetti, Cobalt, Damas ҳамда Labo автомобилларига пул тўланган. Бу компаниянинг 2023 йилги режалари доирасида бўлиб, 2024 йил учун контрактация кейинроқ очилиши маълум қилинди. Бу ҳақда компания расман хабар беради.
Читать полностью…Ва ниҳоят, Фуқаролар учун бюджетнинг 2022 йилги ижроси эълон қилинди.
2022 йилда давлат компаниялари давлат бюджетига 27,2 трлн сўм дивиденд тўлаган.
Давлат божи, жарималардан қарийб 5,6 трлн сўм, хусусийлаштиришдан (маҳаллий бюджетга ўтказилган) 640 млрд сўм ҳамда транспорт воситаларига давлат рақами белгилари реализациясидан 265 млрд сўм келиб тушган.
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига солиқ тушумларда Навоий КМКнинг улуши 16,3%ни, Олмалиқ КМК улуши 8,6%ни ташкил қилган.
.
Расман:
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Шарипов Бахром Қурбонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Мамадаминов Умид энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
«Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.
Читать полностью…Полковник Равшан Султанходжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Султанходжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Дорилардан вафот этган ўнлаб болалар хотираси учун мотам эълон қилиниши керак
«Газета.uz» вафот этган болалар хотирасига ҳурмат бажо келтириш ҳамда уларнинг ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишни бошдан кечирган ота-оналари ва қариндошларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда умуммиллий мотам эълон қилиниши керак, деб ҳисоблайди.
Давлат шу тариқа ўзининг бераҳм, бефарқ, бегона эмаслигини, бу мамлакатда инсон ҳаёти ҳақиқатан ҳам энг олий қадрият эканини намойиш этган бўлур эди.
Бу фожиа ҳақидаги хотира халқ саломатлиги ва хавфсизлиги учун масъул раҳбарларга келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун сабоқ бўлиб қолиши керак.
Одамлар давлат уларнинг дард ва изтиробларини ҳис қилаётганини кўриши ва бунга ишониши керак. Умуммиллий мотам вафот этган болаларнинг яқинларига бу йўқотишни енгиб ўтишга ёрдам беради ва улар бу фожиа билан якка ўзлари ёлғиз қолиб кетмаганликларини кўрсатади.
Ўзбекистон халқаро аэропортларида учиб кетишда божхона назоратининг икки йўлакли тизими тугатилади. Унинг ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий қилинади. Учиб келишда эса икки йўлакли тизим сақлаб қолинади.
Масофавий божхона назорати — халқаро аэропортлар орқали учиб кетаётган йўловчиларни махсус ажратилган жойларда хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда танлаб олиш тамойили асосида ҳамда масофавий визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишни таъминлайдиган тизим.
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жабборов Исроил Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган
Hindenburg Research компанияси Freedom Holding компаниясини санкцияларни очиқчасига айланиб ўтиш, фойдани сохталаштириш, мижозларнинг маблағларидан эҳтиётсиз фойдаланиш ҳамда бозорни манипуляция қилишда айблаб чиқибди.
Hindenburg Research ҳисоботлари муҳимлиги ҳақида
Ёзишларича, шу кунларда тижорат банклари томонидан имтиёзли таълим кредитлари ажратилиши давом эттирилар экан.
Жамғарма томонидан банклар олдидаги қарздорликлар тўлиқ қоплаб берилган.
Uzbekistan Airways 29 октябрдан Тошкент — Мюнхен — Тошкент йўналишида доимий авиақатновларни йўлга қўймоқда экан. Қатновлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Читать полностью…14 август куни Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилинган ва куч ишлатилган. Журналистлар куни кеча қулаб тушган кўприк тафсилотларини ўрганмоқчи бўлишган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистик фаолиятга тўсқинлик қилувчи ва ОАВ ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқни кескин қоралашини ҳамда бўлиб ўтган воқеликка ҳуқуқий баҳо бериш ва адолатли қарор қабул қилишларини сўраб Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага расмий мурожаат йўллаганини маълум қилди.
“Капиталбанк” АТБ “Visa бўйича ҳар куни фоиз” омонати бўйича ставкани оширди
Энди «Капиталбанк» АТБ мижозлари 2023 — йил 14 августдан бошлаб очилган «Visa бўйича ҳар куни фоизлар» омонати бўйича йиллик 22% фоиз олишлари мумкин - пуллар ҳар куни Visa сўм картасига тушади.
Омонатни минимал суммаси 1 000 000 сўм, омонат муддати 25 ой. Фоизлар миқдори кунига ўтган кун учун омонат бўйича амалда мавжуд бўлган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади. Фоиз ставкаси тўлови ҳар куни Виса сўм картасига амалга оширилади ва уни банк иловасида Ўзбекистон бўйича этказиб бериш билан онлайн буюртма қилиш мумкин. Мижознинг хоҳишига кўра ҳар ойда бир хил қулай шартларда фоизларни тўлашни танлаш имкони мавжуд.
Мижознинг хоҳишига кўра ҳар ойда бир хил қулай шартларда фоизларни тўлашни танлаш имкони мавжуд. Жисмоний ва юридик шахсларга омонат ва бошқа таклифлар бўйича батафсил маълумотни банк веб-сайтида, шунингдек (+998) 71-200-15-15 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Батафсил | Реклама
My.gov.uz портали билан ҳужжат ишлари анча осон ва арзонга битиб, ортиқча вақт сарфидан халос қилади.
Бир вақтлар қийин ва бир неча кун идорама-идора юришни талаб қилган кўп ишларни ҳозир ҳеч қаерга бормасдан, онлайн амалга оширса бўлади. Рақамлаштириш шундай қулайликларни тақдим этиши ҳам керак.
Ҳозирги кунда Ягона порталда жами хизматлар сони 460 дан ошган. My.gov.uz мобил иловасида эса 191 та хизмат кўрсатилади. 2023 йилнинг ярим йилида Ягона порталга 8.38 млн.дан зиёд мурожаат бўлган. Демак, аҳолининг онлайн хизматларга ишончи ва кўникмаси ортиб бормоқда.
My.gov.uz хизматларидан энг кўп 25-34 ёш оралиғидаги шахслар фойдаланишр экан. Улар улуши – 33 фоизга тенг. 35-44 ёшлилар ҳам нисбатан кўп: 24 фоиз.
Интернет аудиториясининг салмоқли қисмини ёшлар ташкил қилар экан, my.gov.uz хизматларидан фойдаланишда улар улушини янада ошириш зарур.
Келажакда аҳоли ва давлат ўртасидаги асосий муносабатлар my.gov.uz орқали йўлга қўйилади. Бу хориж амалиётида ўз исботини топиб улгурган жараён. Шу жиҳатдан ёшлар интернетдаги вақтининг бир қисмини электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасини ошириб боришга сарфлашса зиён қилмайди.
Реклама
“Заковат” интеллектуал ўйинининг спорт йўналиши бўйича I Осиё очиқ чемпионати якунига етди
Дунёнинг 14та давлатидан ташриф буюрган 55та жамоа ўртасидаги муросасиз курашда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
1-ўрин: GG (Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон);
2-ўрин: Борский корабел (Россия);
3-ўрин: Басенжи (Россия, Қозоғистон).
Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.