Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушланди, улардан бири вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ички ишлар бўлимида қўлга олинган шахс вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ маълумотига кўра, ўта оғир жиноятларда гумон қилинган эркак баённома расмийлаштириш чоғида ҳушини йўқотган, тез ёрдам чақирилган, ИИО ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, бироқ тез ёрдам келгунига қадар вафот этган.
Бирламчи ташхисга кўра, гумонланувчининг ўлимига жигар циррозининг оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар прокуратураси фуқаронинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатган.
Марҳум ва бошқалар қайси жиноятда гумон қилинмоқда?
Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 29 июль куни соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳридаги «Биродарлар қабристони» хиёбони ёнида 7−8 кишидан иборат гуруҳ фуқаро М.Р.ни уриб, мажбуран машинага ўтқазиб, номаълум манзилга олиб бориб, ушлаб турган. Унга нисбатан куч ишлатган ҳолда пул талаб қилган. Шунингдек, Туркияда бўлган номаълум шахслардан 860 минг доллар қарз олгани ҳақида мажбурлаб тилхат ёздириб олган.
Тергов давомида маълум бўлишича, июнь ойида худди шу гуруҳ аъзолари Туркияда номаълум манзилда тадбиркор М.Р.ни икки кун давомида ушлаб турган. Айтилишича, улар бу шахсга босим ўтказиб, унинг ота-онасига тегишли Қибрай туманидаги 300 минг долларлик иккита уйни гуруҳ аъзолари номига расмийлаштириб олишга эришган.
Жиноий гуруҳнинг тажовуз ва тазйиқларидан қўрқиб, М.Р. содир бўлаётган воқеани ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам, тиббиёт муассасаларига ҳам билдирмаган, дейилади хабарда. 31 июль куни соғлиғи ёмонлашгани сабабли бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг яноқ суяги синиши, танасида кўплаб шилинган жароҳатлари ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Икки шахс Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «в» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одам ўғирлаш), 165-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланган.
Туркманистон хавотирда
Туркманистон Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг “газ иттифоқи” ортидан янграётган баёнотлар бўйича ўз хавотирини билдирмоқда.
“Туркмангаз” раҳбари ўринбосарининг фикридан англашилишича, Туркманистон тарафи Россия газининг Туркманистон - Хитой газ қувурлари орқали экспорт қилинишидан хавотир олмоқда.
Бугунги кунда мазкур қувурлар орқали йилига 55 млрд метр куб газ, жумладан, биргина Туркманистоннинг ўзи 40 млрд метр куб газ етказиб бермоқда. Қолганини эса Ўзбекистон ва Қозоғистон экспорт қилмоқда. Туркманистон тарафи шериклари олдидаги ўз мажбуриятини тўлиқ бажаряпти ва Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ҳам шуни кутади, дейди у.
Қувурлар орқали бошқа давлатлар газини етказиб бериш кўзда тутилмаган, газ етказиб бериш ҳажмидаги ҳар қандай ўзгариш томонлар билан дастлабки тарзда келишишни талаб қилади, бу борада Туркманистон тарафи билан музокара ўтказилмаган, шу сабабли бундай ёндашув Туркманистон учун тушунарсиз ва номақбулдир, дейди амалдор.
12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Транспорт прокуратураси
Бир сурат тарихи
Швециялик иллюстратор-рассом Карл Жилгнинг ушбу картинаси инертнетда жуда кўп айланган. Швеция транспорти агентлиги йўлларда ўлим ва жароҳатларни минималлаштириш ғояси — Vision Zero'ни илгари сураётганда оммавий тарғиботга ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Агентлик Карл Жилгга юқоридаги каби 4 та расм буюртма қилади. Суратда машиналар қанча бўшлиқни эгаллаб олгани тасвирланган.
Бугунги кунда дунё мамлакатлари учун модель бўлиб хизмат қилаётган Швециянинг Vision Zero ташаббуси аввало йўлдаги ЙТҲлар учун сиёсий жавобгарликни йўл ҳаракати иштирокчиларига эмас, балки йўл инфратузилмасини режалаштираётган, уни қураётган ҳамда назоратни амалга ошираётганларга юклаш принципи билан алоҳида ажралиб туради. Инсон хато қиладиган жонзод, йўл мукаммал инсонлар учун эмас, айнан хато қилиш феълида бўлган инсонлар учун мўлжаллаб қурилиши керак, дейди улар.
Vision Zero'нинг асосий талаблари:
➖Чорраҳалар ўрнига айланалар. Чорраҳада светофор, албатта, жуда ЙТҲларнинг олдини олади, аммо бир-икки ҳайдовчи қизилда ўтиб, авария қилса, оғир жароҳат, ўлим бўлиши табиий. Инсоннинг хато қилиш хусусияти. Айлана мураккаб, авария кўп бўлиши мумкин, аммо ўлим ва жиддий жароҳат кам бўлади (Видео).
➖Ўртаси металл трос билан ажратилган 2+1 трасса йўллари. Бир тарафда бир полоса, иккинчи тарафда икки полоса, бир неча километрдан сўнг полосалар ўзаро алмашади, бунда машиналар қувиб ўтиши учун шароит пайдо бўлади. Бунда трассада тезликни пасайтириш керак бўлмайди, Швеция шу йўл билан ўлим ҳолатини 80%дан ортиққа камайтирган. Йўлларни бетон бордюр билан ажратиш нотўғри ва хавфли, дейди. Пўлат трослар машинани ушлаб қолади.
➖Шаҳарларда пиёдалар ва бошқа йўл иштирокчиларининг фаоллигига қараб машиналар учун ҳаракат тезлигини соатига 30 кмга тушириш. Энг баланди 50 км. (Магистрал йўлларда 120 кмгача)
➖ Магистрал йўлларнинг чеккаси ҳам хавфсиз бўлиши керак. Турли устунлар, столбалар, аварияларни оғирлаштирадиган табиий ва нотабиий тўсиқлардан холи қилиниши лозим. Керакли жойларда пўлат трослар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан 50 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар диққатига
Сиз Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтига тўғридан тўғри, ҳеч қандай имтиҳонларсиз талаба бўлиш имкониятига эгасиз.
Агарда 50 баллдан паст натижага эга бўлсангиз, онлайн ёки офлайн бўлиб ўтадиган ички имтиҳонда қатнашишингиз мумкин.
Имкониятни қўлдан бой берманг, бугуноқ талабалар сафида бўлишингиз мумкин.
Сиз ҳам ТМИИ талабаси бўлишни истайсизми, унда 👉 онлайн рўйхатдан ўтинг.
📲 қўнғироқ қилинг:
+998712009005 | @timeedubot
(лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)
Telegram | Instagram |Youtube | Реклама
Эркин Муҳитдинов Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари эди.
Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан олинган.
Энергетика тизими раҳбарлари бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади - президент
Асосий топшириқлар:
➖Иккинчи ярим йилликда 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш;
➖ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш;
➖1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш;
➖Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди.
➖Масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади.
➖йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш топшириғи берилди.
Халқаро Acharya университети энди Бухорода!
Эндиликда, халқаро IT билимларни эгаллаш учун чет элда ўқиш шарт эмас. Қоракўл туманида ташкил этилган Acharya университети сизга халқаро даражада билим олишингиз учун имкон яратади.
Мазкур олийгоҳда ўқиб сиз:
- Юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислардан назарий ҳамда амалий билим олиш;
- Сифатли таълим ва 100та грантлар;
- Бепул ноутбук;
Халқаро компаниялар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятига эга бўласиз;
Acharya билан янги ғоялар ва янги марралар сари!
Ҳужжатларни топшириш учун ҳаволага ўтинг.
👉 Батафсил маълумот
+998553010009
Telegram |Instagram | Facebook | Website | LinkedIn | AcharyaUniversityUzbekistan">YouTube | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
➖Дастлабки босқичда 10 йил муддатга ажратилган 73 минг гектар майдоннинг ижара муддатлари 30 йилга узайтириб берилишади.
➖Бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади.
➖“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади.
Энг сара меваларни Корзинкадан изланг
Корзинка супермаркетларига бозорликка бориб, олхўри, узум, олма каби яна бошқа меваларнинг энг саралани олиб қайтинг. Айтганча, витаминларга бой голубика олишни ҳам унутманг!
Шошилинг, нархлар амал қилиш муддати 7 августдан 13 августгача
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Замонавий бизнес таълимини олиш бўйича мурожат қилинг
Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Кореядаги Adju университети ҳамкорлигида "IT Business" икки диплом (dual degree) магистратура мутахассислиги бўйича қабул давом этмоқда.
👨🏻🏫 Таълим: кундузги
📜 Диплом: Бизнесни бошқариш MBA (Бизнинг диплом) + IT бизнес соҳасида МБА (Adju дипломи)
⏳ 1 йил Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида
⌛️ 2 йил Корея Adju университетида
Ҳужжат топшириш учун: e-tinglovchi.gsbe.uz
Қўшимча маълумот учун: rgsbm.uz
Телефон: +99871-239-03-15
#GraduateSchool #Admission #Specializations #ITbussines
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Реклама
Ҳукумат қарори билан Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди.
Читать полностью…Марказий банк:
«ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди».
Расман: Абитуриентлар кириш имтиҳонларида тўплаган бали билан "PERFECT UNIVERSITY" талабаси бўлиши мумкин
Сиз кириш имтиҳонларида тўплаган ДТМ баллингиз билан ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг ва талаба бўлинг: uzbmb.perfectuniversity.uz
Бундан ташқари:
qabul.perfectuniversity.uz ҳаволаси орқали университетнинг кириш имтиҳонини онлайн топширишингиз мумкин!
Маҳаллий ва хорижий олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ҳаволаси:
transfer.perfectuniversity.uz
- Тарих
- Туризм
- Иқтисодиёт
- Дастурий инжиниринг
- Бошланғич таълим
- Педагогика ва психология
Бакалаврият йўналишларига рус ва ўзбек гуруҳларида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича қабул давом этмоқда.
Батафсил маълумот учун:
☎️ 55-500-02-50 | @perfect_call_center
✈️Telegram 📷Instagram 📒 Facebook
🖤perfectuniversity4471">YouTube 🌐 Web sayt 🌀perfect.university">Threads
📍41.3522904,69.3299524,18z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.3522778!4d69.3300556">Тошкент, Юнусобод, Боғишамол 220-уй.
Реклама
Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани акс этган видео пайдо бўлди.
Читать полностью…12 август куни Тошкентда «Заковат» интеллектуал ўйинининг биринчи Осиё очиқ чемпионати старт олди. Икки кун давом этадиган йирик турнирда Ўзбекистоннинг 20 та ҳамда Исроил, Кипр, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларусь, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия давлатларининг 13 та жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.
Турнир спортча версияси ҳамда брейн-ринг ўйини бўйича олиб борилади. Спортча шакли учун мусобақа 6 та турга ажратилган ва ҳар битта тур учун 15 та савол тайёрланган.
Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.
Брейн-ринг ўйинида эса жамоага махсус тайёрланган биринчи Осиё очиқ чемпионати кубоги топширилади.
https://www.youtube.com/watch?v=SGZXkDoQ58g
Президентнинг Фарғонада ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг ҳудудларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитларини бартараф этиш, йўлларни кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузила бошланган.
Читать полностью…Абдурасул Абудуллаев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2020 йил сентябрдан бери у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бундан аввал соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.
Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Худди Оврўпадагидек, худди Америкадагидек
Инфинбанк Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Visa кредит карталарини таклиф эта бошлади. Йўқ, бу овердрафт эмас.
Росмана кредит карталари. Яна ундан Visа тизимида, нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда фойдаланиш мумкин, истасангиз авиабилет сотиб олинг, истасангиз турпакет, истасангиз меҳмонхона, ресторан, шоппингга сарфланг.
Кредит карта расмийлаштирилиб, харид амалга оширилгандан кейин дастлабки 50 кунгача фоиз ҳисобланмайди, яъни 50 млн.сўмгача лимит билан карта очиб, кредит маблағини ишлатиб, масалан, Туркия ё Дубайга, Норвегияга ё Португалияга бориб, дам олиб, харидлар қилиб ишлатилган маблағни картага қайтариб қуйсак бас – фоизлар туланмайди. Кредит картада фоизлар 23,99%дан бошланади.
Овердрафтга ўхшаб ҳар йили ё 18 ойда яна кредит олиш учун буюртма топшириш шарт эмас. Чунки кредит карта лимити биратўла 5 йилга очилади.
Яна Инфинбанк филиаллари мавжуд шаҳарларда кредит карталари етказиб беришни ҳам буюртма қилиш мумкин.
Ишлатиб кўрамиз. Кўрайлик-чи.
Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади:
➖иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.
➖Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.
➖Иссиқхоналар учун четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.
➖1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.
Ёзишларича, тижорат банклари тушга яқин валюта (доллар) сотиб олиш курсларини бирин-кетин пасайтира бошлашган. Баъзи шохобчаларда валюта сотиш учун навбатлар кузатилмоқда.
Бугун Uzautomotors ўтган ҳафтанинг охирида тарқатган шартномалари бўйича тўловнинг охирги куни бўлгани учун ҳам автоҳаваскорлар ва олиб-сотар спекулянтлар валютадаги маблағларини сўмга фаол алмаштиришаётганини кўриш мумкин. Валюта биржасида ҳам эрталабки колл аукцион савдоларида валюта таклифи кўпайган.
Айтишларича, 2023 йил 1 ноябрдан давлат рақами белгилари берганлик учун тўлов миқдорлари ўзгаради:
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит рақам белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт рақам белгилари ўрнига янги рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона давлат рақам белгиси ўрнига янги давлат рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида бўлади.
Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари охирги марта 2011 йилда ўзгарган.
❗️Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар ёш бола ҳалок бўлган — Олий суд
Читать полностью…Азиз ота-оналар диққатига!
Фарзандингиз ижодкорми? Расм чизишга қизиқадими? Болангиз иқтидорини рағбатлантириш учун унга керакли нарсаларни олиб беринг. Корзинкадан яхши нархларда сифатли расм альбоми ва рангли қаламларни харид қилсангиз бўлади!
Расм альбоми атиги 7 490 сўмдан
"Leo" акварель бўёғи бор-йўғи 19 990 сўмдан
"Maped" рангли қаламлари бор-йўғи 21 990 сўмдан
Сизни чамадон тўла унумли таклифлар кутмоқда танлов учун ҳаволага ўтинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Девальвация
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 минг сўмдан ошиши кутилмоқда.