Technovation Girls Uzbekistan – қизлар учун мамлакатдаги энг йирик янги мавсумни бошламоқда. Дастур Tech4Impact нодавлат ташкилоти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Yandex технология компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
2024 йилда ҳамкорлик доирасида Yandex мутахассислари иштирокчилар билан сунъий интеллект, ишланмалар, маркетинг, бизнес жараёнлари ва креатив индустриялар соҳасидаги билимларини ўртоқлашадилар. Қизлар технологиядан фойдаланган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал қилишни ва Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқ соҳаларда инновацион мобил иловалар яратишни ўрганадилар.
Technovation битирувчилари танловда қатнашиб, танловлар ва ўқув грантларида ғолиб бўлишади, етакчи маҳаллий ва халқаро университетларга ўқишга киришади, IT, фан ва муҳандислик соҳасида ютуқларга эришишади ҳамда ўз стартапларини яратишади. Technovation Girls Uzbekistan танловига рўйхатдан ўтиш 2024 йил 15 февралгача давом этади:
https://my.technovationchallenge.org/
Адлия вазирлиги Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан #ziyo_ulash челленжини бошлабди. Вазирлик маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил қилиш лойиҳасига старт берган.
Вазирлик барчани ушбу акцияда фаол иштирок этишга чақирган.
texnomart'да «САРИҚ ҲАФТА акцияси»
1 дан 18 февралгача texnomart дўконларига келинг ва катта чегирмалар билан техника харид қилинг.
Алоқа учун: 712099944
Онлайн харид: texnomart.uz | @texnomart | Реклама
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси қамоққа олинди. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Читать полностью…Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раисининг пора билан қўлга олиниши тафсилотлари эълон қилинди.
Читать полностью…Пойтахтда пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда
Тошкент шаҳрида пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлиги таҳлил қилинди, деб хабар бермоқда пойтахт маъмурияти. Эътиборни тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар тортди. Йўллар бўйлаб жойлашган бу бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, масалан, уларнинг аксариятида тўхташ жойлари ва йўлаклари йўқ, улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳайдовчининг бир дақиқалик харид қилиш жараёни бошқа ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам сезиларли ноқулайлик ва хавф туғдиради.
Айни пайтда таҳлил натижалари асосида тегишли шаҳар хизматлари томонидан ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда.
"Ўз навбатида, Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирамиз", дейилади хабарда.
Тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисини ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлар билан маслаҳатлашишга чақириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган, уларнинг чегаралари, майдони ва биноларнинг турларини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.
Читать полностью…Даврон Раҳимжонович Исматов Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 2018 йилдан ушбу бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Олжас Бектенов мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланди. Қозоғистон ҳукуматининг янги раҳбари 1980 йилда туғилган, 2022-2023 йилларда Коррупцияга қарши курашиш агентлигини бошқарган.
Читать полностью…Исроил ҳукумати 7 октябрдан сўнг тўхтаб қолган қурилиш ишларини давом эттириш учун Ҳиндистон, Ўзбекистон ҳамда Шри-Ланкадан 65 минг атрофида ишчи ёллашни режалаштирмоқда. Ҳукумат шу йўл билан қурилиш секторида ишлаган фаластинликларнинг ўрнини тўлдирмоқчи.
Читать полностью…“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрациясига ўтказилади
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда президент раҳбарлигидаги мажлисда маълум қилинди.
Энди жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.
Вазирлар билан бир йиллик контракт тузилади
Президент раислигидаги йиғилишда қайд этилишича, ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга масъул 13 та вазирлик ва идора ҳамда 223 нафар ҳоким ўринбосарлари бор.
Лекин соҳада муаммолар талайгина эканлиги қайд этилиб, Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.
«PERFECT UNIVERSITY»
Мукаммал келажакка сифатли таълим билан.
Телеграм каналга обуна бўлинг: @perfect_university
☎️ 55-500-02-50
✏️ @perfect_call_center
🗺 Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 220-уй.
Реклама
«Сувчилар мактаби»нинг 2-босқичига старт берилди
Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида «Сувчилар мактаби» ташкил этилганди. Мактаб фаолиятига 2023 йилнинг 29 май куни старт берилган бўлиб, биринчи босқичда беш ой мобайнида (май-октябр) 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилди. Ўқитиш 5 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, махсус жиҳозланган транспортларда туман секторларида жойга чиққан ҳолда ташкил қилинди.
Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания, Хитой давлатларини тажрибалари ўрганилди ҳамда ушбу давлатлардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
Иккинчи босқичда янада такомиллаштирилган ҳолда назарий ва амалий билимлар бериш кўзда тутилган. Хусусан, Агробанк томонидан Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланилган тажриба майдонлари ташкил этилди
Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади.
Марказий сайлов комиссиясининг қуйидаги аъзолари ваколатлари тугатилмоқда:
Мариника Бабаназарова;
Ферузахон Аҳмедова;
Суяржон Қурбонқулов;
Шуҳрат Сирожиддинов;
Ирода Кенжаева;
Алишер Исоқбоев;
Орзигул Қозихонова;
Шерзодхон Қудратхўжа;
Гулноза Исмоилова;
Алишер Усмонқулов;
Орифжон Бозоров;
Шуҳрат Жўраев;
Муяссар Қодирова;
Эргаш Юсупов.
Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб Мухтабар Ҳусанова (Қонунчилик палатаси депутати) ва Халмухаммед Палуаниязов (МСК Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори) сайланиши кутилмоқда.
Uzum ва Kapitalbank ҳаво сифатини назорат қилиш ва сақлаш соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа бошламоқда
Йўлга қўйилаётган «Ҳаводек зарур» лойиҳаси давлатнинг ҳаво сифатини назорат қилиш ва сақлаш соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Йил давомида Uzum ва Kapitalbank лойиҳага компаниялар бюджети ва акциядорларнинг шахсий маблағларидан 100 минг доллар миқдорида сармоя киритади.
Синов даврида Uzum ва Kapitalbank офисларида, бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzum Маркет миллий маркетплейсининг буюртма тарқатиш пунктларида, шунингдек, банкнинг филиалларида 30 та IQ Air ҳаво мониторинги датчиклари ўрнатилади. Йил давомида датчиклар мамлакатнинг барча ҳудудларида 50 дан ортиқ аҳоли пунктларида пайдо бўлади.
Жорий йилнинг баҳорида Uzum ва Kapitalbank ходимлари республика бўйлаб ҳашар ўтказишади. Ҳашар давомида Uzum Маркет миллий маркетплейсининг буюртмаларини тарқатиш пунктлари, шунингдек банк офислари ва филиалларининг ёнида дарахтлар экилади. Дарахтларнинг координаталари Экология вазирлигига улар ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли «Yashil makon» платформаларига киритиш учун топширилади.
Манба
Афтидан, Владимир Зеленский Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни истеъфога чиқарган.
Читать полностью…Президентнинг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.
Ҳукумат қарори билан иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Читать полностью…Садиков Шухрат Мухамаджанович Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.
Ш.Садиков бунга қадар Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли шамол оқибатида 130 минг ортиқ истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммо босқичма-босқич бартараф этилишини маълум қилган.
Читать полностью…Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда 2024 йил 6 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юклатилган.
Тапил Маҳамадзияев 2021 йил июл ойида Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Айни дамда қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан семинар бўлиб ўтяпти. Семинарда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ва уни аниқлаш мезонлари билан таништириш кўзланган.
Жонли эфир
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди. Роман Скляр вақтинча бош вазир вазифасини бажаради.
Читать полностью…Нидерландиянинг Yandex N.V компанияси ўзининг Россия сегменти бўлмиш Яндексни 475 млрд рублга сотганлигини маълум қилди.
Битимга кўра, Yandex N.V бош компания мавқеини йўқотади, 2024 йил 31 июлига қадар компания номини ўзгартиради, бренддан фойдаланишни тўхтатади.
Пресс-релиздан англашилишича, чет элда ташкил этилган бир нечта стартаплар ва Финляндиядаги дата-марказдан бошқа барча бизнес, сервислар ва активлар компаниянинг янги эгаларига ўтади.
Доллар курси 12500 сўмдан ошди
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 510 сўмгача кўтарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик ҳамкасби Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот давомида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Жумладан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилди.
Қирғизистон ТИВ