Бугун, 20 август Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни нишонланмоқда.
2021 йил 23 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев 20 август санасини Тадбиркорлар куни этиб белгилаш тўғрисидаги қонунга имзо чеккан эди.
Ушбу соҳага алоқадор барча юртдошларимизни байрам билан табриклаймиз.
Бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун энг яхши нарса бу китоб. Айниқса у қизиқарли бўлса. Asaxiy китоб дўкони айнан шундай учта китобига катта чегирма эълон қилибди.
Китоблар:
1. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Асар нега баъзи мамлакатлар бой ва бошқалар камбағал, бойлик ва қашшоқлик, соғлиқ ва касаллик, озиқ-овқат ва очарчилик бўйича бўлинган каби саволларга жавоб беради.
2. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви. Китоб Марказий Осиё учун Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш ҳақида.
3. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси
Чарлз Уиланнинг “Яланғоч иқтисодиёт” номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган.
Китобларнинг нархи 219 000 сўм, айни вақтда чегирмада 149 000 минг сўмдан сотилмоқда. 70 минг фойда эвазига яхши китобларга эга бўлинг.
Чегирма муддати: 18-25 август
Нархлар фақат шу тўплам учун харидга амал қилади.
Буюртма учун: https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc
Реклама
Тошкент шаҳрида йил бошидан бери юз берган энг яхши янгиликлардан бири — шубҳасиз, янги, қулай ва замонавий автобусларнинг олиб келингани ва фойдаланишга топширилгани бўлди. Афсуски, Транспорт вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бошқа масъуллар ҳалигача масалани охиригача етказа олишмаяпти.
Масалан, электр автобусларни қувватлантириш ҳалигача муаммо бўлмоқда (видео канал ботига келган), автобуслар учун махсус йўлаклар масаласи ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Автобуслар ҳаракатига халақит бериш, авария ҳолатларини юзага келтириш тўхтамаяпти. Айрим ҳайдовчилар ойлик тўлаш ва рағбатлантириш тизимидан ҳам кўнгли тўлмаётганини айтишмоқда. Ойликларни ўз вақтида олишмаяпти.
Ҳадемай Тошкентда ўқишлар бошланади. Шаҳар транспорти, модомики тайёргарликнинг аҳволи шунақа бўладиган бўлса, бизни яна хаос ва тирбандликлар кутиб турибди. Нега бошланган ишни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, яхши кетаётган ислоҳотларнинг маромида давом этишига эришиш мумкин эмас? Ўзи шаҳар жамоат транспортининг эгаси ким? Ички ишлар вазирими? Транспорт вазирими? Элга кўринмас шаҳар ҳокимими? Ё яна давлат раҳбари айтиши керакмикин буларга?
Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти билан сиёсий билимларга эга бўлинг!
Халқимиз орасида кўпчиликнинг сиёсатга бўлган қизиқиши баланд. Шунинг учун кўпчилик ушбу соҳада олий таълим олиш ниятида бўлади.
📚 Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтидаги Халқаро муносабатлар йўналишида сиз дипломатия асослари, сиёсатшунослик, геосиёсат, жаҳон сиёсати каби сиёсатда муҳим ўрин тутадиган фанларни ўрганишингиз мумкин.
⚡️ Дарслар кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқишни тамомлаганингиздан сўнг Ўзбекистонда ва хорижда тўлиқ тан олинадиган бакалавр дипломи тақдим этилади.
📑️️️️️ Ҳозирда қабул давом этмоқда, сиз Халқаро муносабатлар йўналишини танлаган ҳолда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларидан бирида таҳсил олишингиз мумкин. Ҳужжатларингизни қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.
Ҳужжат топшириш учун ҳавола: https://is.gd/OUO2vP
Телеграм канал: @isfi_uz
📞: 78 113-13-73
Реклама
Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У бунга қадар “Қашқадарё сув таъминоти” мчж директори лавозимида фаолият юритган.
Тарвузларга кепқолинг-у, ширин нархда опқолинг
Ўзим тарвузни бошқа полиз экинларидан кўра севиб истеъмол қилганим учун, бошқаларга ҳам яхшиларини тавсия қиламан. Энг яхши пишган, ҳамёнбоп нархлардаги тарвузларни энди, атиги, 12 990 сўмга Корзинка расталаридан топасиз.
Шошилинг, ёз тугаб қолмасин яна
Тарвузлар нархи эълон қилинган пайтда амалда бўлади
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка таклиф қилган
Forbes нашрининг ёзишича, Байден 11 август куни Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистон раҳбарини Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (CA5+1) саммитига таклиф қилган.
Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган, шунингдек, ўтган йил давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққани алоҳида қайд этган.
"Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди", деб ёзади Жо Байден.
У Саида Мирзиёеванинг 2023 йилда Вашингтонга қилган ташрифини алоҳида тилга олган: "Биз йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш борасидаги унинг ҳаракатлари ва сизнинг жасоратингиз таҳсинга сазовордир".
"Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу, сенинг тизимингга баҳо бу".
Президент тадбиркорлар қарсакларидан сўнг
Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорларга ўз фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50%га камайтирилади — президент
Читать полностью…UZTELECOM “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби
UZTELECOM Ўзбекистонда кенг кўламли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи халқаро Ооkla® компаниясининг 2023 йилнинг 1-2 чораги учун “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби деб топилди.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти аҳолиси 5G теҳнологиясини тўлиқ ҳис қилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва онлайн платформалардаги онлайн транслациялар ҳам техник узилишларсиз амалга ошмоқда. Яқин йилларда юртимизнинг барча вилоятларида ҳам 5G теҳнологияси кириб бориши кўзда тутилган.
Батафсил маълумотлар ҳаволада келтирилган.
Реклама
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт каналлари муҳофаза ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлаш бўйича тадбиркорлар, жисмоний шахсларни огоҳлантирмоқда экан.
Читать полностью…Президент Администрациясида:
➖ Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;
➖ Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;
➖ Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.
Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари сони жами 10104 бўлса, шундан 10 095таси ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларига кенг полосали Интернет тармоғи тортилиб, шундан 10 037 тасида Интернетдан фойдаланиш учун қурилмалар ўрнатилган. 10104 та умумтаълим мактабининг компьютер синфхоналарига локал тармоқ ҳамда ўқитувчилар хонасига Wi–Fi қурилмалари ўрнатилган.
Халқ таълими тизимини автоматлаштириш, маълумотлар алмашинувини электрон шаклга ўтказиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ ахборот тизимлари ишга туширилган.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимлигидаги “тозалаш” сабаблари ҳақида
Читать полностью…Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлабди:
➖Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм;
➖давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм;
➖1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — 70,3 млрд сўм;
➖Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм;
➖"Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм;
➖Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм;
➖ Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм;
➖Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм;
➖ Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм;
➖Юнусободдаги "Оқтепа" маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм;
➖ туманлар ҳокимликлари қошидаги "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
➖туманлар ҳокимликлари қошидаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
➖"Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм;
➖Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм;
➖ Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм.
Россия бостириб кириши оқибатида Украина ва Россиянинг 500 мингга яқин ҳарбийси ҳалок бўлди ёки жароҳат олди - The New York Times
Читать полностью…Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионат ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга берилаётгани сабабини маълум қилди.
"2016 йилда Темир Сариев бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўлда Ўзбекистонга тегишли бўлган тўртта пансионатни национализация қилган. Ўзбекистон ҳолат бўйича Вашингтондаги халқаро судга мурожаат қилган.
Суд 2023 йил май ойида Қирғизистон томони 40 млн доллардан ортиқроқ маблағ тўлаши керак қарор чиқарди. Уларга бу суммани тўлашга имконимиз йўқ. Шу боисдан Ўзбекистон томони билан келишиб уларни 49 йилга ижарага бериш бўйича келишувга эришдик", деган Жапаров.
Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан судга даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.
Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.
ҚҚС тўловчиси гуҳовномасини вақтинча тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади — президент
Читать полностью…Президент жорий йилда энергетика соҳасида катта ишлар қилинаётганини, "худо хоҳласа, қишда халқимиз ишлар натижасини сезишини" таъкидлади.
Читать полностью…"Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбарни ишдан олдик. Нимага? Аравани торта олмаяпти" — президент
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бошланди https://www.youtube.com/watch?v=kfxezVnwI_0
Читать полностью…Одилжон Атоуллаев Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Музаффар Рашидов Қибрай тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ёзишларича, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди — президент фармони
Читать полностью…