davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” ўз манбасига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, агентликка Шуҳрат Ризаев раҳбар бўлади. 

Фирдавс Абдухолиқов эса Ислом цивилизацияси марказига директор бўлиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлайди - Ташқи ишлар вазири матбуот котиби

Читать полностью…

davletovuz

Австриялик Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори сифатида иш бошлади. У 2019-2024 йилларда БМТнинг Грузиядаги доимий координатори сифатида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.

Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган клип суратга олинмоқда

Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиа маркази катта павильонида Uzbekistan's Club ташаббуси билан Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги — “Men O‘zbekistonlikman – Qonimda g‘alaba” лойиҳаси доирасида тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Шу мақсадда таниқли кинематогафлардан иборат махсус ижодий гуруҳ шакллантирилган, шунингдек, жамоанинг юлдузлари ва бош мураббий Тимур Кападзе иштирок этишмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

NRG Jomiy турар-жой мажмуасидаа янги сотув босқичи бошланди!

NRG Jomiy — идеал ҳаёт ҳақидаги орзу ёрқин ҳақиқатга айланадиган маскан. Мажмуада кичик шинам боғ, ноодатий меҳмонхонага эга чойхона, барча ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари, спорт машғулотлари учун жой, ёпиқ ва хавфсиз ҳовли ҳамда ёқимли сайрлар учун ҳудуд мавжуд.

Шунингдек, бу ерда дўстлар билан учрашувлар, коворкинг ва турли тўгараклар учун мўлжалланган марказлар жойлашган. Бундан ташқари, иккинчи қаватда мажмуа аҳолиси тоза ҳавода дам олиши мумкин бўлган томсиз очиқ майдон ҳам бор.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Собиқ МХХ биносида дарахтлар ноқонуний кўчирилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон Қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура

Читать полностью…

davletovuz

Мутасаддиларга қўшни давлатлардаги ҳамкасблари билан чегарадан ўтишни яна енгил қилиш бўйича музокара ўтказиш топширилди.

Президент раислигидаги йиғилишдан

P.S.: Рости, Қозоғистон, Қирғизистон билан чегара пунктларида одамлар кўп туриб қолмоқда, айрим бюрократик тўсиқлар ҳам йўқ эмас. Қўшнилар томонидан процедурани осонлаштириш, коррупция, фирибгарлик ҳолатларига барҳам бериш, одамларга муносабатни бутунлай ўзгартириш зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ижтимоий ролик суратга олинди.

Видеоролик омма эътиборини яна бир бор фарзандларга нисбатан чексиз севги, уларни тушуниш, фикрларини ҳурмат қилиш ва болаларга ғамхўрлик қилиш зарурлигига қаратади.

Читать полностью…

davletovuz

Депутат Дониёр Ғаниев қиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда электр энергияси учун белгиланган “ижтимоий норма” миқдорини ошириш масаласини кўтарди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини қайд этиб, бу масала устида иш олиб борилишини айтди.

Читать полностью…

davletovuz

Qatar Airways Тошкентга ҳаво қатновларини йўлга қўйибди. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Оиладаги зўравонлик ва гендер тенгсизлиги ўртасида қандай умумийлик бор? Бу муаммолар болаларга қандай таъсир қилади ва нега жамият сукут сақлашни танлайди?

«Диққат, савол!» подкастининг янги сонида ҳайратланарли фактлар очилди ва давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Подкастни Заковатнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/vxQX7ObuoRo

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 27 мартдан буён илк марта 12 600 сўмлик қийматдан пасайди. Июнь ойининг илк иш кунида долларнинг расмий қиймати 12 599,85 сўмни (-19,98 сўм) ташкил этади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган бизнес форум бўлиб ўтмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Эртадан бошлаб «Ялангтўш» тарихий фильми кинотеатрларда.

Марказий Осиёда биринчи марта ягона павильонда тасвирга олинган Самарқанд ҳокими, саркарда ва Регистон ансамбли асосчиси Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм 1 кундан сўнг кинотеатрларда кенг намойиш этилади.

Фильмдаги жанг саҳналари, актёрлар, сюжет, хуллас барчаси Голливуд фильмлариники каби.

Читать полностью…

davletovuz

Сенаторлар Андижон вилоятидаги боғчалар ошхоналарини ўрганибди.

Натижа эса ачинарли.

Видео манбаси.

Читать полностью…

davletovuz

UDEA 27-май 4-июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этган "Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув" қисқа муддатли курси тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампусида ўтказилди.

Профессионал курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўргандилар.

Профессионал курсда бир қатор хорижий экспертлар, жумладан, Қироллик Бизнес Мактабидан Prof. Leone Leonida, Bloomberg бош офисидан Анна Ширшова ҳамда HSBC Бухгалтерия ҳисоби ва баҳолаш менежери Dr. Тоштемир Мажидов, UBS Гуруҳ ички аудит директори Олимхон Азизов ва Seed Mentors директори Музаффар Сайдиганиев каби ўзбекистонлик етук экспертлар маъруза қилдилар.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook  🔵 LinkedIn
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда Technovation Girls йиллик танлови якунланди

Аёлларни IT соҳасида қўллаб-қувватлаш инновацион технологик муҳит яратишда катта аҳамият касб этади. Yandex каби компанияларнинг иштироки қизларга маҳоратларини ривожлантириш, технологиялар соҳасида карьера қуриш учун илҳомланиш ва мавжуд тўсиқларни енгишда ёрдам беради. Лойиҳаларни ишга тушириш жараёнида жамоаларни компания менторлари қўллаб-қувватлайди.

Бугун халқаро ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистоннинг энг яхши 9 жамоасини аниқлади, улар халқаро босқичларда иштирок этишни давом эттиради. Ғолиблар Кремний водийсига финалга жўнаб кетишади. Бу тадбир ёш дастурчилар учун янги имкониятларни очиб, уларга ўз ғояларини жаҳон аренасида намойиш этиш ва энг яхшилар билан рақобатлашиш имконини беради.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат томонидан Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига (ASCM) мувофиқлаштириш мақсадида 2025 йил 1 январидан:

➖экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни, шу жумладан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзларни бекор қилиш;

➖самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинмоқда:

▪️ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

▪️ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

▪️ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

▪️ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё 
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

2026 йил 1 июлдан:

▪️ “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

▪️ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон 2026 йилда тўқимачилик экспортини 6,3 млрд долларга етказиши кутилмоқда

Бу ҳақда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-турк тўқимачилик форумида маълум қилинди. Тадбирда иккала томон ишбилармонларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда Туркия сармояси иштирокида 100 та корхона фаолият олиб бормоқда. Уларнинг экспорт қиймати 500 млн доллар.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди.

Бунга “пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани” сабаб қилиб кўрсатилди.

Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида IT Investments Center томонидан ўйин ишлаб чиқариш саноати вакиллари, жумладан хорижий ва маҳаллий компаниялар ҳамда экспертлар, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари битирувчилари, IT соҳасига, ўйин ва анимация саноатига, киберспорт индустриясига барча қизиқувчилар учун 3-4 июнь кунлари “Tashkent Game & Animation Fest 2024” тадбири ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир давомида AloqaBank стендига келиб, Visa карталарини бепул очиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Истанбулда Қурилиш материаллари бўйича Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми ўтказилди

3 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Қурилиш материаллари бўйича Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми Ўзбекистон қурилиш материаллари саноатига туркиялик инвесторлар ҳамда тадбиркорлар томонидан қизиқиш юқорилигини амалда яна бир бор исботлади.

Туркиялик ишбилармон доиралар, хусусан, “Vitro Tiles”, “CFN Kimya”, “Mall Mark”, “Palisan Kansai” каби йирик компаниялар вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон қурилиш бозорининг динамикаси, мамлакатдаги инвестицион муҳит ҳақида саволларга мутасаддилардан тўлиқ жавоб олишди. Маълумот учун, Истанбулда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Туркия қурилиш материаллари корхоналари уюшмаси ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон қурилиш материаллари саноатининг ривожланиш истиқболлари, талаб ва унинг қопланиши, хомашё захираси, инвестицион муҳит ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.

Шу билан бирга Туркия давлати қурилиш материаллари экспорт-импорт кўрсаткичлари, янги турдаги маҳсулотлар, мазкур йўналишда олиб борилаётган илм-фан ютуқлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Эътиборлиси, бизнес форум доирасида Ўзбек-Турк тадбиркорлик субъектлари ўртасида B2B учрашувлари ҳам ташкил этилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Asialuxe Travel” туроператори ребрендинг ҳақида маълум қилди

Компания логотип, сайт ва визуал услубни янгилаган. Натижада “Asialuxe Travel” анча чиройли, замонавий ва инновацион бўлди.

Компания ёзги мавсум бошланишига кўплаб эксклюзив турлар ва махсус таклифларни тайёрлади: ҳашаматли пляж курортлардан бошлаб ажойиб маданий экскурсияларгача. Ҳар бир киши ўзига маъқул турни топа олади.

Компания сайти ҳам янгиланди. Энди сиз бутун дунё бўйлаб авиачипта, тур ва меҳмонхоналарни бор-йўғи бир нечта клик билан банд қилишингиз мумкин.

Акция ва махсус таклифларни ўтказиб юбормаслик учун компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг ёки 1111 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика ва коммунал хизматлари тарифлари ошиши ортидан май ойида инфляция кескин кўтарилган

2024 йил май ойида ойлик инфляция 2,8%ни ташкил этган. Бунданда юқори инфляция 2017 йил декабрда қайд этилган эди, деб ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров. Йиллик инфляция 10,6%гача кўтарилган.

Май ойида озиқ-овқатлар 2,0%га арзонлашгани кўрсатилган. Ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 15,2%га қимматлагани қайд этилган.

Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 2,6%га, картошка 2,0%га, шакар 1,1%га, ёғ 0,8%га, гуруч 0,8%га, қўй гўшти 0,8%га, мол гўшти 0.7%га қимматлаган.

Газ 129,0%, электр энергияси 67,0%, сиқилган газ 42,9%, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш учун тўловлар 17,3% оширилгани кўрсатилган.

Статистикага кўра, ой давомида бензин 0,8%га, пропан 0,5%га арзонлаган.

Дори воситалари ой давомида яна 1,3%га нархлар ошган.

Банк хизматлари 3,2%га қимматлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзсаноатқурилишбанк Германия “Дойче банки”дан қиймати 165 млн. евролик синдикатланган кредит жалб қилди

Жорий йилнинг 28 май куни Ўзсаноатқурилишбанкка Германия “Дойче банки” томонидан умумий қиймати 165 млн. еврога тенг синдикатланган кредит ажратилди.

Давлат раҳбари томонидан тижорат банкларига хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва ташқи молиялаштириш манбаларини кенгайтирган ҳолда мижозларнинг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилган. Ўзсаноатқурилишбанкга Германия “Дойче банки”дан жалб этилган синдикат линияси ҳам мазкур топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.

Олинган маблағлар Ўзбекистонга хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратиш, хусусан, саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда кичик ва ўрта бизнес йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

Читать полностью…
Подписаться на канал