davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Рақобат қўмитаси биржага чиқарилаётган пропан учун бошланғич нархга нисбатан 20%лик спред (чеклов) ўрнатган. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Бу қадам дарҳол нархларга таъсир ўтказган. Кеча пропаннинг ўртача нархлари тоннасига 1,2 млн. сўмдан кўпроққа пасайган ва 8,9 млн.сўмгача тушган.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун — Асакабанк ташкил топганига 29 йил бўлди

Ўтган давр мобайнида Асакабанк маҳаллий банкчиликнинг анъанавий ва рақамли форматини бирдек сифатли амалга ошираётган, тижорий фаолиятдан ташқари давлат сиёсати ва ижтимоий масъулиятни унутмаган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиб келган банк сифатида танилди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Бизнесингиз учун янги имкониятлар

ASIA ALLIANCE BANK нинг “Оптимал Плюс” тарифида:

- ташқи тўловлар — БЕПУЛ;
- ички тўловлар — БЕПУЛ;
- Интернет-банкинг ва мобил банкинг — БЕПУЛ;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — БЕПУЛ;
- корпоратив карталар — БЕПУЛ.

📞 Батафсил маълумотга банк сайтида ва 1270 рақами орқали эга бўлишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz нинг "Хотиржам 60", "Хотиржам 80", "Хотиржам 100" тариф режаларини танланг ва ноёб чегирмаларга эга бўлинг

- Чиройли рақамларга 100% гача чегирмалар
- Ойлик ва кунлик интернет-тўпламларни улаш нархига 50% чегирма*
-"AнтиAОН" (рақамни яшириш) ва "Сизга қўнғироқ қилишди/Aлоқадаман" хизматларига 100% чегирма*

*Таклиф амалдаги абонентлар учун ҳам амал қилади. Aкция муддати барча иштирокчилар учун 2024-йил 31-декабргача.

Хотиржам тарифларига уланинг ёки ўтинг ҳамда манфаатли имкониятлардан фойдаланинг.

Батафсил сайтда https://mobi.uz/uz/

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

AVO bank мамлакат молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда

Марказий банк нормативларига асосан 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб банклар устав капиталининг минимал миқдори 500 миллиард сўмни ташкил қилади. 2024 йилнинг март ойида АVO bank 185 740 000 000 сўм қўшимча капитал киритиб, унинг устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошган эди.

Тез кунларда 100 миллиард сўмдан ортиқ суммага қўшимча капиталлаштириш бўйича барча расмийлаштириш ишларининг якунланиши кутилмоқда. Банк устав капитали 500 миллиард сўмлик минимал талабга жавоб беради, бу эса 2025 йилда ривожланиш учун мустаҳкам асосни яратади.

АVO bank ўз фаолиятини бошлаганига ҳали бир йил бўлганига қарамай, банк томонидан маълум қилинган маълумотларга кўра, ҳозирги кунгача AVO иловасини 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик юклаб олган. Банкнинг рақамли хизматлари, АVO platinum кредит картаси ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб тақдим этилаётган AVO тўлов стикери сингари ўзига хос маҳсулотларга талабнинг ошиши компания муваффақияти ҳамда янада ўсиб-ривожланиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

«АVO bank» АЖ
Саволлар бўйича: +998 78-888-78-87

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонди - The Hill

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ сенати республикачилар назоратига ўтди - NYT

Читать полностью…

davletovuz

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тоқаев ўтган йили Макронга иккита този ит совға қилган эди.

Жюль ва Жанна (итларнинг лақаби) ҳозирда Парижда бўлиб турган Қозоғистон лидерига пешвоз чиқишибди.

Читать полностью…

davletovuz

Green Card лотереяси учун онлайн рўйхатдан ўтиш 7 ноябргача давом этади. (2 кунга узайтирилди)

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади - Божхона қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Жойларда янгиланган маҳаллий кенгашларнинг илк сессиялари ўтказилиб, ҳокимлар ўз лавозимларига қайта тасдиқланмоқда. Айни пайтда маҳаллий кенгашларга раислар сайланмоқда.

Қонунчиликка кўра, яқинда бўлиб ўтган сайловдан сўнг вилоят, ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузурида:

➖2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда.

➖тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

➖рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

➖2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Чорсу майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа бўйича бу ерда меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳани Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси ишлаб чиққан. Янгиланган майдоннинг қурилиш ишлари 2025-йилда бошланиб, 2029-йилда якунланади. Лойиҳа қиймати 170 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этади. Реконструкция давомида ҳозирда ташландиқ ҳолдаги “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади, аммо унинг тарихи ёдга олинган музей ҳам очилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон World Boxing ташкилотига аъзо бўлди

Халқаро олимпия қўмитаси бокс спорт турини 2028 йилги олимпиада ўйинларига киритмаган. Бокс олимпиадада қолиши учун шаффоф, коррупциядан холи янги ташкилот тузиш асосий талаб қилиб қўйилган. Айнан шу мақсадда World Boxing ташкилоти тузилди. Ўзбекистон ташкилот аъзосига айланди.

Халқаро олимпия қўмитаси IBA бошқарувининг шаффоф эмаслиги, коррупция ва бошқа бир қатор масалаларда айблаб, олимпиада ўйинлари ташкилотчилари сафидан чиқарганди. Кейинроқ ташкилот боксни ҳам 2028 йилги олимпиадада бўлмаслигини маълум қилган. World Boxing ташкилоти тузилиши ва унга аъзо мамлакатларнинг 50тадан ошиши боксни олимпиадага қайтариш учун ёрдам беради.

Шу маънода Ўзбекистоннинг ҳам ташкилотга қўшилишини тўғри қарор дейиш мумкин. Олимпиада ўйинларида энг кўп медал олиб келадиган бокс мусобақаларида мамлакатимизнинг иштирок этиши муҳим.

Читать полностью…

davletovuz

CAEx Uzbekistan кўргазма марказида 6-8 ноябрь кунлари учта йирик халқаро кўргазма: Heimtextil Uzbekistan, Texworld Tashkent ва Apparel Sourcing Tashkent ўтказилади.

Тадбир мато ва тикув саноати мутахассислари учун янги тенденцияларни муҳокама қилиш ва бизнес алоқаларини ўрнатишга қаратилган.

Бу соҳага қизиқувчилар учун яҳши имконият.

Читать полностью…

davletovuz

Америка Қўшма Штатларининг сайланган Президенти
Дональд Жон Трамп
Жаноби Олийларига
 
Муҳтарам Трамп Жаноби Олийлари!

Сизни Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига сайланганингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг қизғин табрикларимни ва энг эзгу тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Сайловлардаги ишончли ғалабангиз Сиздек бой тажрибали ва моҳир сиёсатчининг АҚШни халқаро майдондаги нуфузи ва иқтисодий қудратини ошириш, глобал тараққиёт ва фаровонликни таъминлашга қаратилган дастур ва режаларингиз Америка халқи томонидан фаол қўллаб-қувватланганини яна бир бор яққол тасдиқлади.

Биз Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгармас позициясини, ортга қайтмас тус олган туб ислоҳотларимизга кўрсатиб келаётган доимий кўмагини алоҳида қадрлаймиз.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, айнан Сизнинг илк президентлик даврингизда, 2018 йил май ойида Оқ уйда ўтказган сермаҳсул музокараларимиздан кейин Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошланган эди.

Сизнинг шахсий эътиборингиз билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган даражада ривожланиб, ўзаро ишонч, ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга асосланган сиёсий мулоқотларимиз янада мустаҳкамланди, савдо-иқтисодий, хавфсизлик, ҳарбий-техникавий ва гуманитар алоқалар жадаллашди.

Юқори даражадаги вакилларимиз ва қонун чиқарувчилар ўртасидаги фаол ташрифлар алмашувлари натижасида ҳамкорлигимиз сифат ва мазмун жиҳатидан юксак босқичга кўтарилди.

Ҳурматли Жаноби Олийлари!

Биз бундан кейин ҳам Сизнинг бошчилигингиздаги АҚШ Администрацияси билан дўстона алоқаларни изчил давом эттиришдан, олий ва юқори даражада эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишдан манфаатдормиз.

Шунингдек, “С5+1” платформаси ва “Марказий Осиё давлатлари билан АҚШ ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли Битими” доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдоримиз.

Аминманки, биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, хавфсизлик, банк-молия, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, инновация, таълим ва бошқа соҳалардаги шериклигимиз ривожланиб, қўшма лойиҳалар билан самарали бойиб бораверади.

Ишончим комилки, келгусида Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш ва унинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига ҳисса қўшиш ўзаро ҳамкорлигимизнинг ажралмас қисмига айланади.

Узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида Сиз, Жаноби Олийларининг Ўзбекистонга расмий ташрифингизни кутиб қоламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни ушбу тарихий ғалабангиз билан яна бир бор чин қалбдан қутлаб, мустаҳкам саломатлик, бахт-саодат, бошланаётган масъулиятли фаолиятингизда янги омадлар, дўст Америка халқига эса тинчлик-тотувлик ва бардавом тараққиёт тилаб қоламан.

Самимий эҳтиром ила,
 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

…Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз.

Читать полностью…

davletovuz

Франция президенти Эммануэль Макрон Германия канцлери Олаф Шольц билан мулоқот қилиб, янги шарт-шароитларда “янада якдил, кучли ва суверен Европа…” йўлида бирга иш олиб борамиз, деяпти Трампнинг ғалабасига ишора қилиб. У аллақачон Трампни ғалаба билан қутлади.

Дональд Трамп ўтган галги муддатида Европа лидерлари учун анчагина ташвиш туғдирган эди.

АҚШ сайлови натижалари глобал миқёсда воқеалар ривожини ўзгартириши турган гап.

Читать полностью…

davletovuz

Пистирмадаги Ошнинг "мазаси" қандай бўлади?

Буни Yandex Plus орқали янгича услубда суратга олинган "Пистирмадаги Ош" сериалини кўриб бораётганлар билади. Сериал бугунги кунда авж олган фирибгарлик кейсларини юмор билан ёритишга қаратилган.

Агар янгича формат сизга ҳам қизиқ бўлса, "Пистирмадаги Ош"ни Yandex Plus обунаси билан томоша қилишингиз мумкин — 90 кунгача бепул. Кейин эса, ойига 9 999 сўм.

Таклиф жорий йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Рекламa | Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Америкада президент сайлови натижалари штатлар кесимида эълон қилинмоқда. Айни пайтда Трамп етакчилик қилмоқда.

Сайлов тақдирини кўп бора таъкидланганидек “иккиланувчи” штатлар ҳал қилади.

Читать полностью…

davletovuz

«Келажак лидерлари» махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «Келажак лидерлари» махсус малака ошириш дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг бу галги мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.

Telegram | Instagram | Facebook | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 6 ноябрь куни Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” ва Наманган вилоятидаги “Учқўрғон” чегара божхона постларида ҳам автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузурида:

➖Болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади.

➖Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.

➖Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Smart Business онлайн-кассаларга фоизсиз муддатли тўловни йўлга қўйди

Онлайн-касса қуйидагиларга хизмат қилади:
✅ Барча турдаги тўловларни қабул қилиш
✅ Товарлар ҳисобини қулай шахсий кабинетда олиб бориш
✅ Маркировкаланган товарлар билан ишлаш

Бошланғич тўлов атиги 599 000 сўм, кейин эса 6 ой давомида ойига — 350 000 сўм. Ҳеч қандай яширин тўловларсиз.

Расмийлаштириш бор йўғи 30 дақиқа вақтингизни олади.

Сайтда ариза қолдиринг ва бепул маслаҳат олинг: https://bit.ly/nasiyabusiness
Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг: @ smartpos_uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бугун АҚШда бутун дунё диққат билан кузатаётган президент сайлови куни. Сайлов натижалари эртага тонгдан (тахминан 5:00 атрофида) штатма-штат эълон қилина бошлайди.

Америкаликлар президентдан ташқари конгресс вакиллар палатасини, сенатнинг учдан бирини ҳам сайлайди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK халқаро хайрия пойгасида иштирок этди

InfinBANK жамоаси Samarkand Marathon халқаро хайрия пойгасида иштирок этди. Ушбу тадбир турли мамлакатлардан спортчи ва фаолларни бирлаштиради.

Тадбир жуда катта кўламда ўтказилди: 5000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган тақбирда дунёнинг 43 мамлакатидан 628 нафар профессионал югурувчилар иштирок этишди.

InfinBANK жамоасидан ҳам 50 нафар иштирокчи марафонда қатнашди ва бу тадбирни ҳақиқий бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик байрамига айланишига ҳисса қўшди.

InfinBANK доимий тарзда Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келади, ҳозиргача банк бир нечта спорт тадбирларига ҳомийлик қилган. Спорт соҳасидаги фаоллик орқали банк соғломлаштириш каби қадриятларга ўз содиқлигини исботлаб келмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

7 ноябрдан бошлаб Тошкентда иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Читать полностью…
Подписаться на канал