Икки кишилик саёҳат ва пул мукофотлари
Ориент Финанс Банк ва Visa ҳамкорлигида ўтказилаётган акцияда иштирок этинг ва ўзига хос ютуқларни қўлга киритинг!
Акцияда қатнашиш шарти жуда оддий:
Сиз Visa картасидан камида 5 АҚШ доллари миқдорида бўлган ҳар қандай тўловни амалга оширасиз ва акция иштирокчисига айланасиз.
Бош соврин — Малайзияга 2 кишилик туристик саёҳат;
Ҳар 15 кунда 1 млн.сўмдан 24 та пул мукофоти.
Картани банк сайтида, мазкур ҳавола орқали онлайн ва бепул буюртма қилишингиз мумкин ва энг муҳими, мажбурий депозит қўйиш талаб қилинмайди.
Акция 1 ноябрдан 31 декабргача давом этади
Батафсил: www.ofb.uz
реклама
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Талаба бўлиш истагида бўлганлар учун яхши таклиф — Oxus University.
Олийгоҳда таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Иқтидорли талабалар учун 50 фоизли грантлар дастури мавжуд. Талабалар 3-курсдан бошлаб AҚШ, Малайзия ва Буюк Британия билан талабалар алмашинуви ва 2+2 қўшма дастурларида иштирок этишлари мумкин.
OXUS University жамоаси, факультетлари ва афзалликлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Фарғона йўли, 25 уй
🚀 Мурожаат учун: @oxus_university
☎️ Телефон: +998 55 510 36 63
Реклама
Саудия Арабистонида араб ва мусулмон мамлакатлари давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари Ғазодаги гуманитар инқироз масаласини муҳокама қилиш учун навбатдан ташқари араб-ислом мамлакатлари саммитида йиғилди. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.
Читать полностью…Бир неча ойдан буён Инфинбанк мижозлари янги кредит карталаридан ва унинг 50 кунгача фоизсиз давридан фойдаланиб келмоқда. Инфинбанк бошқаруви раиси ўринбосари Бахтиёржон Жўраев янги кредит картанинг афзалликлари батафсил тушунтириб берибди.
«Кредит карта жорий тўловларни тўлаш учун қулай. Агар мижоз юқори фоиз ставкали кредитлардан ва қатъий белгиланган тўлов жадвалига эга кредитлардан қўрқса, бизнинг картамиз мижозни кредит соҳаси билан танишиш учун жуда қулай восита ҳисобланади. Ёнингизда кредит картани доим бўлиши – бу жуда қулай.
Одатий банк кредитини олган пайтингиздан бошлаб фоизлар ҳисоблана бошлайди ва кейинги ойдан бошлаб тўловлар белгиланган жадвал бўйича амалга оширилади. Бироқ, кредит карталари бундан мустасно. Фоизсиз давр шартларини бажариб, сиз банк маблағларидан мутлақо бепул фойдаланишингиз мумкин», дея тушунтирган Жўраев.
Тўлиқ интервьюни бу ерда ўқишингиз мумкин.
Президент фармони билан Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди. Янгиланган таркибдан Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов (кенгаш раиси ўринбосари) ва агентликнинг собиқ раҳбари Шуҳрат Вафаев (кенгаш масъул котиби) чиқарилган ҳамда кенгашга янги аъзолар қўшилган.
Манба
Куни кеча давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида қатор масалалар бўйича янгиликлар эълон қилинди. Давлат раҳбари ўз нутқида сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Хусусий компания вакиллари Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган йиғилишда турли масалаларда ўз фикрларини билдиришган. "ТILLO DOMOR" хусусий корхонаси савдо бўлими директори Усмонбек Шариповнинг айтишича, тадбиркорлар томонидан берилган таклифлар кўриб чиқилган ва улар тез орада амалий жиҳатдан ҳал қилинишидан улар мамнун.
Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу ва элчи Жонатан Хеник - Чорсу бозорида.
Читать полностью…Марказий банк компаниялар учун валюта сотиб олиш тартибини ўзгартирувчи қонун лойиҳасини муҳокамага қўйганди. Унга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар валюта операцияларини амалга оширишда маблағлари қонунийлигини исботлаши керак бўлади.
“Тошкент” фонд биржаси раҳбари Георгий Паресишвилининг Spot'га маълум қилишича, таклиф этилаётган бу ўзгаришлар мамлакатдаги инвестиция муҳити ва хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон фонд бозорига киришини катта шубҳа остида қолдиради.
“Агар таклиф этилаётган чекловлар қабул қилинса, хориждан валюта сотиб олиш ва сотиш тартиби жуда мураккаблашади – аввалдан ҳам бу осон бўлмаган. Бу биржамиздаги жиддий хорижий инвесторлар учун эшикларни амалда ёпади. Ҳеч бир нормал инвестор валютани сотиб олиш ва сотишда ундан кўплаб мураккаб ҳужжатлар талаб қилинадиган бозорга киришни истамайди”, — деган у.
Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов ҳар қандай чекловлар валютага бўлган талабнинг ошишига олиб келишини таъкидлади. Ўзбекистонда ноаниқлик юзага келса, инвесторлар ўзларига қулай бўлган бошқа давлатларга инвестиция киритишни бошлайди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан музокаралардан сўнг баёнотининг кириш сўзини қозоқ тилида бошлади.
Читать полностью…Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафоев лавозимидан озод қилинган.
Gazeta’нинг ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзишича, унинг ўрнини президент администрацияси ходими Баҳодир Раҳматов эгаллайди.
Агентлик фаолияти ва ташкилий тузилмаси қайта йўлга қўйилади, агентлик раҳбари айни пайтда Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари ўринбосари бўлади.
Рақобат қўмитаси раиси Ш.Шорахметов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин
Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.
Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.
InfinBank иловасида рўйҳатдан ўтинг ва Iphone 15 ғолиби бўлинг!
Акцияда иштирок этиш шартлари:
1. InfinBANK мобил иловасини юклаб олинг;
2. Иловада рўйхатдан ўтинг;
3. Банкнинг Instagram ва Facebook'даги саҳифаларига обуна бўлинг;
4. Акция ҳақидаги постга, изоҳларда ўзингизнинг уникал рақамингизни* кўрсатинг.
Ғолиблар ҳафтанинг жума кунлари, тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Ғолибларни шунингдек, iPad Mini 6 планшети, Airpods Pro симсиз қулоқчинлари ва 13 дюймли Macbook Air М1 совғалари кутмоқда. Акция 29 декабргача давом этади.
Эслатма! Изоҳларда сиз InfinBANK мобил иловасининг ҳар бир фойдаланувчисига ажратиладиган рақамни кўрсатишингиз керак. Бу рақамни илованинг "Билдиришномалар" бўлимида олишингиз мумкин.
Реклама
Шавкат Мирзиёев Фаластин-Исроил уруши ҳақида:
"Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз".
Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)
Биз икки шахс (фуқаро ёки тадбиркорлик субьектлари) ўртасида низо чиққудек бўлса, буни ечими фақат суд деб миямизга қуйиб олганмиз. Аслида муқобил вариантлар кўп ва суд ҳам тарафларнинг низолашишига қош-қовоғи учиб тургани йўқ. Йўқса Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади дея белгиланмаган бўларди.
Мамлакатдаги бизнес субъектлари ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилган. Бу жуда тўғри механизм. Нега?
Судлашмоқчи бўлган икки бизнес субъекти ҳам яхшиси низони иш муомаласи одатлари билан ҳал этганидан манфаатдор. Бутун дунё даражасида машҳур Арбитражлар мавжуд. Лондон халқаро тижорат арбитражи (LCIA), Париж халқаро савдо палатаси қошидаги арбитраж суди (ICC), Стокгольм савдо-саноат палатаси Арбитраж институти (SCC) каби мисоллар етарли. Суддан кўра инвесторлар арбитражларни маъқул кўради. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонунимизнинг 44-моддасида ҳам Арбитраж суди ҳал қилув қарорини адолатлилик бўйича ёки «дўстона воситачи» сифатида фақат тарафлар унга тўғридан-тўғри ваколат берган тақдирдагина қабул қилади дея белгиланган. Биз улар хоҳлаган муҳитини яратиб берайлик, иқтисодиётни кўтаришни уларни ўзига қўйиб берамиз кейин.
Диана Байзакова (Тошкент халқаро арбитраж маркази директори)нинг айтишича, кўплаб хорижлик малакали арбитрлар Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)га жалб этилмоқда экан. Бу ҳақда у Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форумида айтиб ўтган.
👉 @bahodirahmedoff👈
Бизнесингиз учун ажойиб таклиф!
Hayot Bank'дан ҳар бир янги корпоратив мижоз учун 3 ойлик бепул хизматлар. Шартлари — оддий, таклиф эса — фойдали!
Батафсил маълумот учун:
☎️ (55) 520-22-22 | 1320
🌐 www.hayotbank.uz
Реклама
Президент қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда чорвачилик йўналишидаги бир қатор муаммоли масалалар ҳам кўтарилди ва уларга ечим тақдим этилган.
Фермер хўжалигига раҳбарлик қиладиган Юлия Сергеева қуруқ сут маҳсулотлари импорти кўпайгани туфайли ишлаб чиқарувчиларнинг табиий сутга бўлган талаби пасайиб кетгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон ёшларига мотивация беришда давом этиб келаётган, Uzbekistan's Club жамоаси томонидан суратга олинаётган O'zbekistonlik.Students лойиҳасининг 2 эпизод премьераси бугун, 11 ноябрь куни соат 18.00 да Мy5 телеканалида ва Uzbekistan's Club YouTube каналида бўлиб ўтди.
2 эпизод қаҳрамонлари Лондон Брунел университети талабаси, тошкентлик Ғайрат Юсупов ва Буюк Британиянинг Ридинг университетида таҳсил олаётган фарғоналик Юлдуз Ғаниевалар бўлди.
Лойиҳа ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси
Президент қарори билан 2024 йил 1 январдан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.
Нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
Микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади.
2023 йилнинг 13-23 октябрь кунлари, Лондон шаҳрида UDEA ва ICA ҳамкорлигидаги «Молиявий санкциялар, молиявий жиноятларни олдини олиш ва мижозлар билан ишлаш» профессионал курси ташкил этилди.
Марказий Банк томонидан тижорат банкларига шу каби курсларда қатнашишга қўйилган талабга биноан, «Агробанк», «Алоқабанк», «Трастбанк», «Туронбанк» ва «Asia Alliance Bank» каби тижорат банклари ходимлари профессионал курсда иштирок этишди.
Курс давомида пул ювиш ва бошқа молиявий жиноятларга қарши курашиш ҳақида Credit Suisse, Barclays, HSBC Bank USA каби молиявий ташкилотларнинг реал кейслари чуқур ўрганилди.
Иштирокчилар Лондон шаҳридаги Bloomberg L.P. офисига ташриф буюриш ва «Санкция маълумотлари билан ишлаш» мавзусидаги амалий машғулотда иштирок этиш имконига ҳам эга бўлишди.
Aгар сиз ҳам бўлажак Халқаро бошқарув курсларида иштирок этишни истасангиз,
ҲОЗИРОҚ УШБУ СЎРОВНОМАНИ ТЎЛДИРИНГ!
Instagram | Facebook | Telegram
78 888 08 00
udea.uz
Реклама
Марказий банк валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар валюта операцияларини чеклаш ёки қатъийлаштиришни эмас, балки амалда мавжуд нормаларга аниқлик киритиш, айрим операцияларни амалга ошириш жараёнини янада соддалаштириш, тарқоқ нормаларни умумлаштиришни назарда тутишини маълум қилди.
Хусусан, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
➖янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш;
➖амалдаги нормаларни турли хил талқин қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда банкларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни аниқ белгилаш;
➖чет эл валютасини сотиб олиш буюртманомаларини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш;
➖хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда норезидент жисмоний шахсларга валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш;
➖банк кассалари орқали мижозларга нақд чет эл валютасини чиқим қилиш билан боғлиқ нормаларни умумлаштириш.
Марказий банк барча оммавий ахборот воситаларига мазкур лойиҳа юзасидан билдирилган таклифлар учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ушбу таклифлар лойиҳани янада такомиллаштириш давомида кўриб чиқилишини билдирди.
Kорзинкадан харид қилиб автомобил ютиб олиш имконияти пайдо бўлди. ADM Global билан ҳамкорликда ўтказилаётган Акцияда бош совринга Chery Arrizo 6 Pro автомобили қўйилибди.
Ютуқли ўйинда қатнашиш учун жисмоний, виртуал ёки Korzinka Go иловасига боғланган Korzinka Plus картаси орқали камида 200 000 сўмдан бошлаб харид қилиш керак. Батафсил маълумот бу ерда.
Акция 2023 йил 6 ноябрдан 10 декабргача амал қилади.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
SILK ROAD RETAIL дан ажойиб акция! HAPPY WEEKEND
Фақатгина 10-11-12 ноябрь кунлари AVVA, D'S DAMAT, DERIMOD, PENTI, U.S. Polo Assn., ADL, GREYDER, INSTREET, MADAME COCO дўконларидаги барча маҳсулотларга -50% чегирма амал қилади.
Машҳур турк бренд дўконларида фақатгина 3 кун давомида энг замонавий буюмларни -50% чегирма билан харид қилишингиз мумкин.
Ўзингиз ва яқинларингиз учун сифатли кийим ва аксессуарларни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг.
Тўлиқ маълумот учун:
https://clck.ru/36VUDJ
Реклама
⚡️ 15-17 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади.
Тадбир тажриба алмашиш, бизнесга оид битимларни измолаш учун бутун дунё туризм соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ва саргузашт ишқибозларини бир жойда тўплайди. Унда Сингапур, Корея, Чехия, Франция, Грузия, Малайзия, Таиланд, Россия ва бошқа кўплаб давлатлар вакиллари иштирок этадилар.
Халқаро туризм ярмаркаси нафақат саёҳат маҳсулотлари, балки кейинги саёҳатларингиз учун ғояларни ҳам намойиш қилади.
ТХТЯ-2023 дастури:
• Ютуқли ўйин ва танловлар: иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва чет элга саёҳат чиптасини ютиб олишлари мумкин.
• Таълим ва инновациялар: сессия, конференция, семинар ва тақдимотлардан иборат форум. Унда сиз саноатнинг сўнгги тенденциялари билан танишиш ва бизнесингизга янги ғояларни жорий этиш имконига эгасиз.
• Кўнгилочар дастурлар: барча ёшдаги инсонлар учун мўлжалланган кўнгилочар тадбирлар. Сиз маҳаллий гастрономия, санъат ва ҳунармандчиликдан баҳраманд бўлишингиз ва ҳатто янги мусиқий ҳамда маданий йўналишларни кашф қилишингиз мумкин.
Мутахассислигингиздан, иш соҳангиздан, туризм соҳасидаги тажрибангиздан қатъи назар – сиз профессионалмисиз, интилувчан тадбиркормисиз ёки шунчаки саргузашт ишқибозимисиз, ТХТЯ-2023 барча учун кўплаб кутилмаган имкониятларни улашади.
📥 Ярмарка ҳақида қўшимча маълумотга эга бўлиш ва рўйхатдан ўтиш учун расмий веб-сайт: https://titf.uz/
TITF | Telegram | Instagram | FacebookРеклама
Президент бугунги йиғилишда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тижорат банкларига ҳам бир қатор вазифаларни белгилаб берган. Жумладан, Агробанкнинг устав капиталини 2,6 трлн сўмга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берган.
Читать полностью…Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.
Читать полностью…Келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади
Кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий қилинади.
Ҳар бир вилоятда янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади. Улар камида икки босқичли қайта ишлашни йўлга қўйган бўлиши шарт бўлади.
Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.
Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.
"Афсуски, имтиёзли савдо битимини тузиш бўйича кўп йиллик уринишлар кутилган самарани бермаяпти. Тўсиқсиз савдони шакллантириш йўлида ҳали-ҳамон кўплаб чеклов ва муаммолар сақланиб қолмоқда".
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни маъқуллади.
Тарифлар аҳоли учун ошмаган.
Базавий тариф 397 минг 212 сўмдан 664 минг 465 сўмга ошган. Юридик шахслар учун 141 минг 737 сўмдан 212 минг 606 сўмга, бюджет ташкилотлари учун 502 минг 67 сўмдан 801 минг 963 сўмга кўтарилган.
Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича FIDE жаҳон чемпионати 26-30 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Читать полностью…