davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Азизов Абдулла
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Деҳқонобод тумани ҳокими Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Депутатлар Иброҳим Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллади.

Читать полностью…

davletovuz

5 фоизлик инфляция таргети 2026 йилга қолдирилиши мумкин

Марказий банк инфляциянинг доимий 5 фоизлик таргетига эришиш даври 2025 йилнинг иккинчи ярмига тўғри келишини прогноз қилмоқда.

Регуляторнинг қайд этишича, асосий сценарийга кўра, ташқи ўзгаришларнинг таклиф омилларига бўлган босими узоқроқ сақланиб қолаётганлиги ҳамда айрим тартибга солинадиган нархлар тўғриланишининг умумий инфляцияга бўлган таъсирлари шундай хулосага асос бўлган.

Айни пайтда, ушбу қарор доимий 5 фоизлик таргетни ўзгартирилганлигини англатмайди, балки ушбу таргетга эришиш даврининг узайтирилганлигини билдиради, дейилади расмий хабарда.

Муқобил сценарийга кўра, ташқи шароитларнинг бирмунча ноқулай шаклланиши ички нархларга қўшимча босим яратишини инобатга олиб, 2024 йилда инфляция даражаси 9-10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Бунда доимий таргетга эришиш даври янада узоқроқ даврга кечикиб, 2025 йилда инфляция 7-8 фоиз атрофида бўлиши ва 2026 йил якунига келиб 5 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда эришилиши лозим бўлган 5 фоизлик доимий инфляция мақсади 2024 йил охирига кўчирилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM “ICTWEEK-2023” ҳафталигида бир нечта лойиҳалар тақдимоти билан қатнашмоқда. Хусусан, уй телефонияси, телевидение, симли интернет, мобил алоқани ягона ҳисоб орқали бошқариш, тезлиги оптик толали интернетникидан кам бўлмаган WTTx технологияси, Қишлоқ хўжалигига оид инновацион лойиҳалар шулар жумласидан.

Масалан, UZTELECOM абонентларр учун қулайлик яратиш мақсадида ишга туширган SIMkomat хизмати ёрдамида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, биргина Face ID орқали сим-карта очиш мумкин экан.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Тахтақорача” довонида туннель қурилади

Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги туннель ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

❗️Расман

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият!

🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.

InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%

InfinBLACK
кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор. 🚚

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди.

Унинг сўзига кўра, ишлаб чиқарувчилар “Док-1 Макс” сиропини беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорларга 5 миллиард 57 миллион сўмлик рағбат пули тўлаган. Шифохонадаги эмлаш ҳамшираларига эса бу хизмати учун 122 миллион сўмлик мукофот пуллари берган. “Док-1 Макс” сиропини бошқаларга нисбатан яхши ва кўпроқ сотган дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун эса 2 миллиард 345 миллион сўм маблағ ажратган.

Солиқчининг қўшимча қилишича, шунингдек “Quramax Medikal” МЧЖ масъуллари корхона фаолиятига ҳисса қўшган ходимларига конверт усулида 13 миллиард сўмлик ойлик маош тўлаб берган

Читать полностью…

davletovuz

👤 “ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига ташриф буюринг ва фарзандингизни ҳам хурсанд қилинг

Ўзбекистонда ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги (24-26 октябрь кунлари) доирасида АлоқаБанк болалар учун индивидуал дизайндаги HUMO банк карталарини очиш акциясини бошлади.

Акциянинг ҳар бир иштирокчиси кафолатланган совринларни қўлга киритиш, шунингдек, ҳар куни ўтказиладиган электрон китоблар ютуқли ўйнида иштирок этиш имкониятига эга.

Фарзандингиз ютуқли ўйнида иштирок этиши учун:
- АлоқаБанк кўргазма стендида аризани тўлдиринг;
- Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этинг;
- Zoomrad иловасини юклаб олинг;
- Янги банк картангизни иловага уланг.

Фарзандингизнинг молиявий саводхонлигини оширишни АлоқаБанк билан бошланг.

Эслатма: Фарзандингизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини Ўзингиз билан олишни унутманг! Банк картаси 7 ёшдан катта боллар учун очилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев селектор йиғилишида теримни тугатмаган фермерларнинг “далаларига комбайн киритиб, пахтани териб олиб кетиш керак”лигини айтган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев барқарор иқтисодий ўсишда фақат ички ресурслар, ички имкониятларни ишга солиш кераклигини таъкидламоқда. Бу таъкид 2024 йилги бюджет параметрлари муҳокамасида бир неча марта янграган. Афтидан, ҳозирги қиммат шароитда ташқи қарзни жалб қилиш иштаҳаси озгина босилади.

Шунингдек, эндиликда давлат бюджетининг ҳар бир сатри бўйича аниқ шахслар жавобгар бўлади. Бюджет интизоми кучайтирилади, бюджет маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга йўл қўймаслик ҳамда очиқ-ошкора танлов ва тендерлар ўтказиш чоралари кўрилади.

2024 йилги давлат бюджети парламент муҳокамасига киритилади.

Читать полностью…

davletovuz

Навоий вилоятининг Томди туманида нексия русумидаги автомобилнинг 20 яшар ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, аварияга учрабди. Уч киши, жумладан, 3 яшар бола ҳалок бўлган. Яна икки нафар йўловчи эса реанимацияда.

Читать полностью…

davletovuz

Zoomrad иловаси 3 ёшда

Ёрқин дизайн, жозибадор қулайлик ва энг асосийси, кўплаб хизматларга онлайн тўловларни амалга ошириш имконини ўзида жамлаган, инсонларнинг оғирини енгил қилиш йўлида хизмат қилиб келаётган Zoomrad мобил иловаси фаолияти йўлга қўйилганига роппа-роса 3 йил бўлди ва 2 миллиондан ортиқ мижозларга янги қулайликларни тақдим этишмокда.

АлоқаБанк жамоаси Zoomrad иловасидан фойдаланиб келаётган қадрли мижозларига миннатдорчилик билдиради!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Франция президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф билан келиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz мобил оператори ICTEXPO 2023 кўргазмасида Ўзбекистонда илк бор VoWiFi ва Easy Macro технологияларини намойиш этмоқда.

VoWiFi ёрдамида оддий WiFi-роутердан ҳудди таянч станцияси каби фойдаланиб, мобил алоқа ёрдамида кўнғироқ қилиш мумкин экан. Девори қалин хоналар ичида, кўп қаватли биноларда, аҳоли зич жойларда, ёмон об-ҳаво бўлганда ва ҳ.к. ишлатишга зўр экан.

Easy Macro эса ихчам таянч станциялари бўлиб, уларни жойлаштириш учун устунлар, биноларнинг юзаси ва томлари, реклама пештахталари ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.

Telegram | Instagram | Youtube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Таълим учун йўналтирилган маблағлардан даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин

«Контракт», нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ипотека кредитлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
➖контракт;
➖нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари;
➖ипотека кредитлари.

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM “ICTWEEK-2023” ҳафталигида бир нечта лойиҳалар тақдимоти билан қатнашмоқда. Хусусан, уй телефонияси, телевидение, симли интернет, мобил алоқани ягона ҳисоб орқали бошқариш, тезлиги оптик толали интернетникидан кам бўлмаган WTTx технологияси, Қишлоқ хўжалигига оид инновацион лойиҳалар шулар жумласидан.

Масалан, UZTELECOM абонентларр учун қулайлик яратиш мақсадида ишга туширган SIMkomat хизмати ёрдамида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, биргина Face ID орқали сим-карта очиш мумкин экан.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатила расман рўйхатдан ўтиб, солиқ резиденти бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди.

Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.

P.S.: Бу адолатсиз жазо. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол тарзда бузиш, бегуноҳ одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш учун жазо кучайтирилиши, муқаррарлиги таъминланиши керак.

Депутатларимиз президентнинг охирги танқидидан келиб чиқиб, қонунчиликка тезроқ ўзгартиришлар киритишса яхши бўлар эди. Чунки гапириш ва тарғибот эмас, айнан қатъий жазо ва унинг муқаррарлиги маданият яратади, тартиб шакллантиради, инсон қадрини таъминлайди, қонун-қоидага ҳурмат принципини ишлатади.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Туркиянинг SunExpress авиакомпанияси 12 ноябрдан Измир - Самарқанд йўналишида доимий парвозларни йўлга қўймоқда. Авиақатновлар Boeing-737 самолётларида ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Таълим тизимида ёдлашга эмас, танқидий фикрлашга эътибор бериш керак

Таълим тизимимизда афсуски кўп муаммолар мавжуд. Улардан энг кўзга кўрингани бу бизнинг фақат ёдлатиш тизимига асосланган ўқитиш методикамиз ҳисобланади. Бироқ бу билан таълим тизимида юқори даражаларга чиқиш имконсиз. Чунки бунда тандиқий фикрлаш ва ёндашиш бўлмайди.

Юртимизда яқиндагина ўз фаолиятини йўлга қўйган Прогрессив ислоҳотлар маркази бу масала бўйича қисқа таҳлилий мақола тайёрлабди. Мақолада ушбу масаланинг долзарблиги билан бир қаторда ечимлар таклиф этилган.

Масалан, ривожланган Япония, Жанубий Корея, Канада, Германия каби давлатларга эътибор берилса, ушбу мамлакатларнинг таълим тизимида тандиқий фикрлаш асосида чуқур таълим берилади. Чунки ҳозирги глобаллашган даврда кучли таълим тизими ҳар қандай давлатнинг иқтисодий драйвери ҳисобланади. Бу эса танқидий ва рационал фикрлаш орқали юзага чиқади.

Мақолани ушбу линк орқали тўлиқ ўқиб чиқишингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank Топ-7 миллий ижтимоий масъулиятли бизнеслар рўйхатига кирди

Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистонлик” халқаро форумида Uzbekistan's Club жамоаси "Матонат Футбол" лойиҳаси учун, InfinBank миллий ижтимоий маъсулиятли бизнеслар Топ-7лигига кирганини маълум қилди.

2022 йилда InfinBank "Матонат. Шунга қарамай ғалаба" фильмининг яратилишида ҳомий ва ташаббускор бўлган эди. Фильм ҳамюртларимиз ҳақида - футбол бўйича ампутантлар ўртасида жаҳоннинг энг совриндор "Матонат" жамоаси ҳақида ҳикоя қилади.

Шунингдек, InfinBank ампутант футболчилар ўртасидаги биринчи Ўзбекистон чемпионати – "Мустақиллик кубоги"нинг ўтказилишида ҳам иштирок этган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, чемпионатнинг бронза кубоги эгасига айланди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар хайрия сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолёти совға қилибди. Яна битта худди шундай Қирғизистон мудофаа кучларига тегишли вертолёт эса Ўзбекистон томонидан тўлиқ таъмирлаб берилган. У бунинг учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.

Читать полностью…

davletovuz

Tashkent International University – билим ва имкониятлар бирлашган маскан

Tashkent International University ўз фаолиятини бошлади. Университет билан бирга:

☑️ 4 йилда иккита мутахассисликни қўлга киритинг.
☑️ Таълим йўналишингизни иккинчи босқичдан танланг.
☑️ Ўқишни чет элнинг нуфузли университетларидан бирида давом эттиринг.
☑️ 100% гача грант ютиб олинг.
☑️ Дарслар юқори малакали профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади.
☑️ Замонавий муҳитда сифатли билим олинг.

📝 Tashkent International University Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 900-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Лицензия №146186.

Қўшимча саволлар учун қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин:

☎️ Ахборот-маслаҳат маркази:
+998 95 131 5555, +998 95 383 5555

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 7-уй.

Сайт | Telegram | Instagram | Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал