Кластерлар пахта ҳосили нархини камайтириш керак, деб ҳисобламоқда. ЎзАнинг “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига асосланиб ёзишича, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган. 2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархи 1 кг учун 10 025 сўмдан белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.(Рақамлар "Ўзтўқимачиликсаноат"ники)
Ҳозирда пахта хомашёси учун ҳам, пахтани қўлда териш бўйича ҳам нархлар белгилангани йўқ. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида эканлигини маълум қилган эди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши нима дейди?
4 сентябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.
Шунингдек, Мирзиёева Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
"Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади", деб ёзади у.
Манба
📱 HONOR 90 ҳамма ҳолатлар учун ёрдамчингиздир, чунки бу телефонда кенг имкониятлар мавжуд:
📸 200 мегапикселли асосий камера ҳаётнинг бахтиёр лаҳзаларини суратга олиш имконини беради.
💥 6,7 дюймли ҳошиясиз AMOLED дисплей 120 Ghz янгиланиш тезлиги.
📲 Катта ҳажмдаги 12ГБ/512ГБ RAM ва ички хотира сизга чексиз медиа файлларни сақлашга ёрдам беради.
📍HONOR 90 аллақачон ISHONCH, Elmakon, Credit Asia ва бошқа бренд ҳамкорлари дўконларида сотилмоқда.
🎧 4 августдан 30 сентябргача ушбу қурилмани харид қилганингизда сизга HONOR Choice Х3 қулоқчинлари совға қилинади!
🕊 Telegram bot
📱 Instagram
🌐 Web-site
Реклама
2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича бир талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари
Манба
Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди.
Сталин даврида қатағонга учраган Усмон Носир Мариинскдаги ўрмонзор қаъридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади ҳамдардлик мактубида.
Ишлаб чиқарилганига 25 йилдан ошмаган, ижара ва лизинг асосида вақтинча олиб кириладиган самолётлар даврий божхона тўловидан озод қилинади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги президент қарори
Читать полностью…Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган.
Каттақўрғон шаҳри ҳокимлиги маълум қилишича, воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.
"Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Kun.uz мухбирининг университет маъмуриятига таяниб маълум қилишича, уч нафар талаба қиз жароҳатланган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги капитал бозори соҳасида ваколатли органга айланади
Президент қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси фаолиятини тартибга солиш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, шунингдек, суғурта ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади ва агентлик ушбу соҳаларда тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланади.
“Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази” давлат унитар корхонаси ва Корпоратив ахборот ягона портали агентликка беғараз ўтказилади.
2023 йил терим мавсумида қўлда терилган 1 кг. пахта учун биринчи теримда 2100 сўмдан, иккинчи теримда 2600 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш белгиланди.
Читать полностью…Марказий Банк томонидан 5 сентябрдан бошлаб финтех компанияларга трансчегаравий халқаро транзит операциялари ўтказиш тақиқланаётгани ҳақидаги огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақида OSON иловаси яъни “BRIO GROUP” МЧЖ хабар бермоқда.
Бу билан энди, Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари барча халқаро сервислардан узилишлари шарт, яъни регулятор мажбур қилаётгани туфайли финтех ташкилотлар халқаро келишувларни бир томонлама бекор қилиши керак бўлади.
BRIO GROUP” МЧЖ раҳбари Фарҳод Маҳмудовнинг фикрига кўра, финтех компаниялар яқин келажакда бу хизматларни эҳтимол, фақат банкдан харид қилишлари мумкин бўлади, компания раҳбари бунга ҳам қарши эмас, агар барчаси шаффоф тарзда ишлашига амин бўлса.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Макразий Банк тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўллаганини маълум қилган эди.
“Ўзагросуғурта” АЖ боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади
InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчилик маҳсулотларини етиштиришда иқлим билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича суғурта маҳсулотларини яратиш ва жорий этишни молиялаштирмоқда.
Мазкур лойиҳа Суғуртани ривожлантириш форуми (Sug‘urtani rivojlantirish forumi (IDF) аъзолари, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ҳукумати ва маҳаллий суғурта компаниялари билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Хусусан, боғбонларни иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатар ва табиий офат оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида Суғуртани ривожлантириш форумининг (ИДФ) икки аъзоси ҳисобланган дунёдаги етакчи Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари ҳамда иккита маҳаллий суғурта компанияларидан бири бўлмиш “Ўзагросуғурта” АЖ билан ўзбек фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги суғуртаси маҳсулотини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдамида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу лойиҳанинг амалга оширилишида яқиндан ҳамкорлик қилади.
InsuResilience Solutions Fund (ISF) мазкур лойиҳани ҳамкорликда молиялаштиради ва мамлакатимиз бўйлаб иқтисодий ўсиш ва салоҳиятни оширишга ёрдам беради. Ушбу лойиҳа Германия ҳукумати, Суғуртани ривожлантириш форуми (IDF) ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида Глобал уч томонлама имзоланган шартномага мувофиқ иқлим ўзгариши кузатиладиган мамлакатлар учун хавфларни бошқаришнинг ечимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Лойиҳанинг дастлабки йилида суғурта маҳсулотлари Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида синовдан ўтказилади. Келгуси йилларда мева-сабзавотларнинг қўшимча турларини қўшиш ҳисобига лойиҳа қамрови кенгайтирилади.
Батафсил
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter | Реклама
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади.
Читать полностью…Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарорга кўра:
Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.
Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Марказий банк ахбороти
“BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти (Oson бренди)томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.
Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.
Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.
Манба
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.
Унга кўра:
➖миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
➖Қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
➖жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.
UPD.: Қонун депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди
2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
Шу билан бир қаторда, 2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
Шунингдек, тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.
Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.
Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:
Очиқлик ва электрон иштирок;
Электрон давлат хизматлари;
Ахборот хавфсизлиги;
Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
Ташкилий масалалар.
Баҳолаш натижаларига кўра, "Асакабанк" АЖ Очиқлик ва электрон иштирок индексида 71.50 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 90.70 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 94.85 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 100.00 фоиз, жами ўртача 91,84 фоиз натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи натижани қайд этган.
Реклама
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди. Марҳум санъаткор 77 ёшда эди — Ўзбекконцерт
Читать полностью…Президентнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилади — президент қарори
Читать полностью…Агробанк томонидан 29 майда ишга туширилган «Сувчилар мактаби» лойиҳасида бугунга қадар 50 000га яқин одам қатнашиб, шулардан 25600 нафарини қишлоқ хўжалиги ишчилари, 18000 нафарини фермер хўжалиги раҳбарлари, 6400 нафарини мироблар ташкил этибди.
50 нафар мутахассис жалб қилинган бу лойиҳа мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технология ва усулларни жорий этишга қаратилган.
Президент қарори билан “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади (ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги 100 фоиз таъсисчиси хисобланади).
2028 йил 31 декабргача “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ва “Тошкент” республика фонд биржаси” АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.
Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат мудофаа вазири Алексей Резниковни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини келиб чиқиши қрим-татар бўлган Рустем Умеров эгаллаши кутилмоқда. Президент фармонларини мамлакат парламенти тасдиқлаши керак бўлади.
Читать полностью…АҚШнинг Техас штатида кучга кирган қонунга кўра, агар маст ҳайдовчи авария қилиши оқибатида қарамоғида ёш боласи бор ота-она ҳалок бўлса, ўша ҳайдовчи муайян жазо муддатидан ташқари бола таъминотини ҳам бўйнига олади. Таъминот миқдорини судья ҳал қилади.
Читать полностью…Андижон ва Жалолобод вилоятларини боғлайдиган Хонобод/Бекобод чегара пости ҳам очилди.
Читать полностью…Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Марҳамат ҳамда Аравон туманларини боғлайдиган Мингтепа/Қора-Бағиш чегара ўтказиш пункти очилибди.
Бундан ташқари, хабарларга кўра, Хонобод/Бек-Обод чегара ўтказиш пункти фаолияти ҳам тикланади.