Сентябрда Тошкент транспорт тизимини коллапс кутяптими? “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси ваъдалари
Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил сентябрь ойида Тошкентда йўловчи оқими 800-850 мингтага етиши кутилмоқда. Ўтган йили бу 400 минг атрофида бўлган. Шаҳар транспорт маъмурияти бу юкламага қуйидаги тадбирлар билан жавоб бермоқчи:
➖йўналишлардаги автобуслар сони 1013 тадан 1700 тага чиқарилади;
➖автобусларнинг бир вақтдаги умумий сиғими 65 мингдан 131 мингтага ошади;
➖кунлик қатновлар сони 10 мингтадан 22,6 мингтага етказилади;
➖14 та кўчада 42 километрлик автобус йўлаклари.
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди.
Афв этилган шахсларнинг:
➖109 нафари асосий жазодан озод этилди;
➖116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
➖25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
➖36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида янги ўқув йилидан эътиборан “Касб эгаси” дуал таълим тизими ишга тушади. Бу ўқишда ўқиб, бир вақтнинг ўзида ишлаш имконияти, дегани.
Энг асосийси – талабалар иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Талабалик давридаёқ молиявий мустақил бўлишни ва ўқишни тамомлагач, тайёр мутахассисга айланишни истаганлар, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини танлаши мумкин.
Реклама
Тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Бошқа тўлов ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар, шу каби қоидабузарликларга йўл қўйилган тақдирда, Марказий банк томонидан уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
— Марказий банк
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди.
Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Ёзнинг охирги куни ва байрам кунлари — 1−3 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даража бўлади. Эрталаб ҳаво сезиларли салқин, ҳаво ҳарорати +14…+17 даража атрофида бўлади — Ўзгидромет
Читать полностью…"Стихия" фестивали доирасида маънавиятга зид, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган — Навоий вилояти ҳокимлиги
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қизилтепа туманининг Тўдакўл сув ҳавзаси бўйича ўтказилиши кутилаётган “Стихия” фестивали кенг жамоатчиликнинг салбий фикрлари ва муҳокамаларига сабаб бўлган.
Расмий муносабатда айтилишича, Навоий вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган мазкур жараёнга асло бефарқ эмас. Шунингдек, "маънавиятимизга зид, менталитетимизга хос бўлмаган, ёшларни турли ёт ғояларга тарғиб қилувчи ҳар қандай тадбирга қарши эканлиги"ни маълум қилади.
Шу боис “Стихия” фестивалини ўтказувчи “Unidentified Projects Company” МЧЖ раҳбарияти вилоят ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган ҳолатлар содир этилмаслиги бўйича расман огоҳлантирилган. МЧЖ раҳбариятидан вилоят ҳокимининг номига мазкур фестиваль доирасида "маънавиятимизга зид, ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар"га йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган.
Дарахтни кеса олмагач, уни қасддан қуритишга уринишмоқда.
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Тўхтапул маҳалласи (собиқ Собир Раҳимов боғи).
Атажанов Камал Атабаевич Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
У бунга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади — президент фармони
Читать полностью…Бош прокурор ўринбосари Самадов Салом Исматовичга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди.
Читать полностью…Полковник Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган - Kun.uz
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев: “Ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан”
Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз.
Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим.
Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.
Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.
Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак.
Эфир
Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилибди.
У илгари молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
NRG Uzbekistan кўп тошкентликлар болалиги ва ёшлиги ўтган кўлни қайта тиклайди ва яқинда унинг атрофида замонавий “Yangi Baxt” турар жой мавзеси қад ростлайди.
“Yangi Baxt” “шаҳар ичидаги шаҳар” концепцияси бўйича лойиҳалаштирилган ноёб мавзуий мавзе саналади.
Мавзе аҳолисида кўлга алоҳида чиқиш йўли ва қулай яшаш учун керакли барча шароитлар: мактаблар, болалар боғчалари, савдо маркази, ресторанлар, спорт майдонлари ва бошқа кўплаб масканлар бўлади.
📲Батафсил маълумотларни NRG саҳифасида ёки 1060 рақами орқали олиш мумкин.
Реклама
Президент фармони билан:
➖“Ўзсувтаъминот”, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ва “ТошуйжойЛИТИ” АЖлари акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.
➖“Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича” инжиниринг компанияси тугатилиб, унинг ўрнига ҳокимликлар ҳузуридаги “Кўп қаватли уйларни таъмирлаш” инжиниринг компаниялари ва ҳудудий бошқармалар ҳузурида “Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари” ташкил этилди.
➖Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Кузни кучга тўлган ҳолда қарши олинг
Корзинкадаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, қувватга тўлинг. Қандай дейсизми? Сиз учун Корзинка экзотик аждаҳо меваси, япон қовоғи, олма ва нок ҳамда лимонларнинг сараларини келтирган.
Нархлар шу йилнинг 28 августидан 3 сентябригача амал қилади.
📱Мева ва сабзавотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Қирғизистон ҳукумати мамлакат ҳудудида TikTok платформасини тақиқлашга қарор қилибди.
Читать полностью…UDEAдаги "Тижорат банкларини бошқариш" магистратура таълим мутахассислиги банк соҳасида етакчи бўлишга интилган мутахассислар учун мўлжалланган.
Ушбу кенг қамровли ўқув дастуримиз банкларда топ-менежерларни тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, блокчейн технологиялари, рақамли банк иши, риск менежмент, лойиҳавий менежмент, bigdata, стратегик менежмент, халқаро банк иши, монетар сиёсат каби йўналишлардаги энг замонавий воситалар, тенденциялар ва ишланмаларни қамраб олади.
Қабул 10 сентябрга қадар давом этади. Ҳужжатларни топширишга шошилинг!
☎️ 78 888 08 00
🌏 Веб-сайт
Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги — "Юксалиш" ҳаракати
Читать полностью…“Ўзагросуғурта” АЖнинг тўлов қобилияти юқори баҳоланди
✅ "Ahbor-Reyting" агентлиги "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти фаолиятини "барқарор" прогнози билан "uzA++" даражасида миллий миқёсдаги тўлов қобилияти рейтингини тасдиқлади.
👉 Бу, "Ўзагросуғурта" АЖ тўлов қобилиятининг юқори даражаси билан бирга, суғурта бозоридаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар етарли эканлигидан далолат беради.
👉 Қолаверса, компания расмийлаштирилган ҳар бир суғурта шартномалари доирасида мижозлар олдидаги мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кафолатланганлигини билдиради.
✅ Қайд этиш лозимки, мазкур рейтинг суғурта компанияси учун миллий рейтинг шкаласи бўйича тўлов қобилиятининг энг юқори рейтингидир.
☎️ 1️⃣1️⃣8️⃣6️⃣
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter | Реклама
Байрам олди чегирмалари бошланмоқда...
Дисконт дўконлар тармоғи, Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги олдидан электроника ва маиший техникаларни муддатли тўловга, -50% гача чегирмаларда, бошланғич тўловсиз харид қилиш имкониятини тақдим этмоқда.
Акция, Дисконт дўконларининг барча филиалларида 28-31-август кунлари бўлиб ўтади.
📞 +998712077788
Tелеграм | Инстаграм | Реклама
7 сентябр куни Amity университетида охирги кириш имтиҳони бўлиб ўтади
Абитуриентлар математика ва инглиз тилидан имтиҳон топширишади.
Талаба бўлиб қуйидаги имкониятларни қўлга киритинг:
👉 40та грант ўрин
👉 Amity Дубай кампусида 1 семестр давомида таълим олиш
👉 Хорижда ва Ўзбекистонда тан олинган халқаро диплом
☎️ Қўшимча маълумот учун:
+998 (71) 207 90 06
🌐 www.amity.uz
Telegram | Instagram | Facebook | AmityUniversityTashkent">YouTube | Реклама
Келгуси йилнинг ўзида 250 минг ўқувчи ўрни яратилади — Шавкат Мирзиёев
Бунинг учун:
➖Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунда асосий эътиборни 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
➖Кам қувватда ишлаётган 61 та коллеж биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади. Бу ҳам қўшимча 42 минг ўқувчи ўрни, дегани.
➖Хусусий шериклик асосида келгуси йилда 50 та (35 минг ўқувчи ўрни) мактабни барпо этиш ишлари бошланади.
➖Хусусий секторга қўшимча шароитлар яратиш орқали йилига камида 25 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинади. Бунинг учун тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил қилиш учун кредитнинг 7 фоиз қисми бюджетдан қоплаб берилади.
➖Янги мактаб қуриш учун ер майдонлари фақат мактаб қуриш учун мақсадли аукционга чиқарилади.