Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади
Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади.
Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.
Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.
Ҳокимлар мактабларни таъмирлашга кам маблағ ажратмоқда
Мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.
Манба
Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида авариялар сони кескин кўпаймоқда
Жиззах вилоятида 2023 йилнинг 6 ойида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (174/207) ёки 33 тага, ҳодисаларда ҳалок бўлганлар 10,6 фоизга (66/73) ёки 7 нафарга, тан жароҳати олганлар 18,6 фоизга (140/166) ёки 26 нафарга кўпайган.
Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларда содир этилган ҳодисалар 57 фоизга (51/80), шундан, М-39 йўлидаги ҳодисалар 56 фоизга (41/64), А-376 йўлидаги ҳодисалар 60 фоизга (10/16) ошди.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 44 фоизи (91 таси) сутканинг тунги вақтида, уларнинг 58 фоизи (53 таси) ёритилмаган автомобиль йўлларида содир этилган. Уларда 25 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 41 нафари тан жароҳати олган.
Аварияларга йўл ҳаракатини ташкил этиш ва йўл инфратузилмасидаги камчиликлар сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Курбанов Баходир Низамович I даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди (рўйхат).
Читать полностью…“Ташаббусли буджет” бўйича навбатдаги мавсум учун овоз бериш бошланди
Овоз бериш тартиби:
1️⃣Openbudget.uz сайтига кирилади;
2️⃣ “Ташаббусли бюджет” бўлими танланади;
3️⃣ “Овоз бериш” тугмаси босилади;
4️⃣ Мавжуд таклифлардан биттаси танланиб, устига босилади;
5️⃣ “СМС орқали” тугмаси танланади;
6️⃣ Телефон рақам киритилиб, математик амал бажарилади;
7️⃣ “СМС кодни юбориш” тугмаси босилади;
8️⃣ мобил телефонга келган СМС код киритилиб, яна “СМС кодни юбориш” тугмаси босилади.
Овоз бериш жараёнлари 27 августдан 16 сентябрга қадар давом этади.
2021 йили пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбориш 1150 марта юз берган бўлса, ўтган 2022 йилда пиёдаларни уриб юбориш 4449 тани ташкил этган.
ЎзА
Uzum Tezkor «Пахтакор-79» хотирасига бағишланган халқаро болалар футбол турнирининг ҳамкорига айланди
«Paxtakor Kids» болалар футбол мактаби томонидан ташкил этилган хотира турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 24 та болалар футбол жамоаси ва уларда тўп сурадиган 290 нафар бола ғолиблик учун кураш олиб боришди. Турнир авиаҳалокатда ҳалок бўлган «Пахтакор-79» футболчилари хотирасига бағишланган бўлиб, Тошкентда иккинчи марта ўтказилмоқда.
Турнир бронза медалини «Paxtakor Kids кўк» жамоаси, кумуш медалини «Дўстлик» футболчилари қўлга киритди, турнир ғолиби эса «Paxtakor Kids сариқ» жамоаси бўлди. Кубок ва медаллардан ташқари барча футболчилар, уларнинг ота-оналари ва мухлислар Uzum Tezkorдан таомлар учун промокодларни қўлга киритишди.
Батафсил | Реклама
Ижтимоий тармоқларда автобуслар ёқилғи қуйиш шахобчаларида навбатда туриб қолганлиги акс этган видеолар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
«Айрим ёқилғи қуйиш шахобчалари ёпилганлиги муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобусларни табиий газ билан таъминлаш учун бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларига юборилган. Бу эса ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлишига олиб келган.
Мазкур масалани ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, пойтахтдаги мавжуд ёқилғи қуйиш шахобчаларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобуслар учун қўшимча ёқилғи қуйиш станциялари ажратилганлигини ҳамда табиий газда ҳаракатланадиган автобусларнинг узлуксиз ишлаши бўйича барча чора-тадбирлар кўрилаётганлигини маълум қиламиз».
Шундай қилиб, Президент администрациясида янги лавозимларга тайинловлар амалга оширилди. Администрация раҳбари ўринбосари лавозимлари тугатилди. Ғофуржон Мирзаев кадрлар сиёсатига жавоб беради. Алишер Султанов ва Шуҳрат Ғаниев ҳам янги ташкил этилган маслаҳатчи лавозимларини эгаллаган. Қаҳрамон Қуронбоев эса фақат ёшлар масаласига масъул бўлади— департамент раҳбари. 2022 йил 10 августдан бери вакант бўлган Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Дониёр Қодиров тайинланди. У бунгача ушбу йўналишда маслаҳатчи ўринбосари эди.
Хайриддин Султонов, Русланбек Давлетов, Турсинхан Худайберганов хизматининг номи ва йўналишлари ўзгармаган.
26 августдан "BUKHARA NIGHT RACE" мусиқий пойгаси старт олади
"BUKHARA NIGHT RACE" югуриш марафонига катта тайёргарлик кўриляпти. Марафон иштирокчилари 5 ва 10 км югуришлари керак бўлади.
Марафон ўтказишдан мақсад, имконияти чекланганлар учун жамоатчилик эътиборини қаратиш, ёшу каттани бирдек спорт ҳамда соғлом турмуш тарзига тарғиб қилишдан иборат.
Хайрия тарзида ўтказилаётган марафоннинг расмий ҳамкорларидан бири бу — InfinBANK. У шунингдек, ноябр ойида бўлиб ўтиши кутилаётган "Самарқанд марафони"нинг бевосита иштирокчиси ва ҳамкори ҳамдир.
Марафон 26 август куни старт олади.
Манзил: Бухоро, Арк қалъаси
📌 Рўйхатдан ўтиш
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри ҳокимининг “тошкентлик совчилари”га рад жавобини берди
"Сен ноинсофларни эшитишга келдим. Сени ҳамма мақтайди. Тошкентда жуда эҳтиёжмандинг кўп. Иложи борича Самарқанднинг оғирлигини билдинг, Тошкентга қайтмоқчисан. Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин", деди президент.
2022 йил февраль ойида Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Фазлиддин Умаровни, афтидан, Тошкентга бирор лавозимга қайтаришга таклифлар бўлган кўринади. У ҳокимликкача Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган.
Манба
🇺🇿Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида магистратура (MBA) учун қабул 29-сентябргача давом этади
🇬🇧Буюк Британиянинг Сандерленд университети билан ҳамкорликда магистратура таълим дастурлари асосида қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш мумкин:
🎓Молия (MBA in Finance)
🎓Маркетинг (MBA in Marketing)
🎓Кадрлар бошқаруви (MBA in Human Resource Management)
👉MBA дастури ҳақида тўлиқ маълумот билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
👉Ҳужжатларингизни онлайн тарзда топшириш учун УШБУни босинг.
9-сентябрь куни магистратура декани ва ходимлари билан учрашув ташкиллаштирилади. Мазкур учрашувда иштирок этишни истаганлар қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефон:
☎️+998712717702
Реклама
KPMG Ўзбекистонда онлайн савдо бозори таҳлилини тақдим этди
KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда e-commerce бозори 5 баробардан зиёд ўсиб, Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозор мавқеини мустаҳкамлади. Саноатнинг бу қадар фаол ўсиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва Интернет фойдаланувчилари улушининг кўпайиши, шунингдек, йирик миллий ўйинчи, ўз финтех- ва логистика инфратузилмасига эга Uzum Market маркетплейсининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
2022 йилда халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда Интернет-савдо бозори ҳажми қарийб 311 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2027 йил охирига келиб у 1,8-2,2 миллиард долларгача ошади, e-commerce улуши эса ритейлнинг умумий ҳажмида 2,2% дан 9-11% га ошади. Келгуси йилларда таҳлилчилар интернетнинг кириб бориши (2022 йилдаги 77% дан 2023 йилда 87% гача) ва ёш аҳолининг катта қисми туфайли e-commerce платформаларидан фойдаланувчилар сонининг кўпайишини тахмин қилишмоқда.
Манба
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди".
Манба
Корзинкадан Мактаб бозор қиламиз!
Корзинкада ўқув қуроллари учун -64%гача чегирмалар эълон қилинди!
Янаям кўпроқ ўқув қуроллари сотиб олинг.
Чегирмалар шу йилнинг 24 августидан 3 сентябр охиригача давом этади.
Унутманг! Товарлар сони чекланган. Масалан, бир кишига 12 варақли дафтардан 50 донагача сотилиши мумкин.
📱Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
«Ёшлигимизда 5 метр нарига чиқиб ўқитувчига салом берардик» — Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар обрўсини кўтариш ҳақида
Манба
Ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган махсус техникалардан бири CAMC H9 FULL моделини GRAND TRUCK компаниясидан чегирма нархларда харид қилинг
Компания Кредит, лизинг ҳамда муддатли тўлов хизматларини таклиф этади. Бундан ташқари кўп ҳайдовчиларга янада қулайлик келтириш мақсадида 12 ойлик сифати кафолатланган сервис хизматлари ҳам мавжуд!
CAMC H9 FULL тягачини тўлиқ техник параметрлари билан танишиб чиқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг 👉 CAMC H9 FULL ҳақида тўлиқ маълумот
Харид қилиш ва қўшимча маълумотлар учун алоқа марказига мурожаат қилинг
+998 71 200 88 44
Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, ТҲАЙ, 68.
grandtruck3674">You Tube | Facebook
Instagram | Telegram
Реклама
26 августдан бошлаб Ўзбекистонда «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва истеъмолини чеклаш тўғрисида»ги Қонун кучга киради.
Янги қонунга мувофиқ, кўчада сигарета сотувчиларнинг фаолияти, шунингдек, тамаки маҳсулотларини ёрлиқсиз ёки доналаб сотиш тақиқланади. 21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотиш ҳам тақиқ остида бўлади.
Қуйидаги ваколатли органлар зиммасига кўчада сигареталар савдоси каби йирик муаммога эътибор қаратишлари ҳамда қонуннинг кучга кирган қоидаларини амалга оширилиши таъминлаш юклатилган: ИИВ, солиқ органлари, божхона органлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органи (МҚҚ), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича Департаменти.
Осиё Халқаро Университетига ДТМ натижангиз билан ҳужжат топширинг
Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро Университетига ДТМ имтиҳонларида тўплаган балларингиз билан талаба бўлиш имкониятидан фойдаланинг.
Кенг танлов имконияти:
🔹 14 та бакалавр
🔹 3 та магистратура йўналишлари
Бундан ташқари олийгоҳимизга чет эл ва маҳаллий университетлардан ўқишни кўчириш имконияти мавжуд.
🌐 Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📂 Лицензия: 047757-сон
Батафсил маълумот учун:
☎️ +998553050009
www.oxu.uz | Реклама
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ инвесторларни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади:
➖Гуржий Степан Леонидович - Россия Федерацияси «Лукойл» акциядорлик жамиятининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти
➖Муҳаммад Абунайян - Саудия Арабистони Подшоҳлиги «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси
➖Мухаммад Жамил Ал-Рамахий - Бирлашган Араб Амирликлари «Masdar» компанияси бош ижрочи директори
➖Жемил Казанжи - Туркия Республикаси «Aksa Energy» компанияси бошқарув кенгаши раиси
➖Мехмет Женгиз - Туркия Республикаси «Cengiz Holding» компанияси асосчиси
➖Шандор Чаньи - Венгрия Республикасининг «OTP Bank» бошқаруви раиси
➖Сейфоллах Гасеми - Америка Қўшма Штатларининг «Air Products» компанияси бошқаруви раиси
➖Пэрис Муратоглу - Франция Республикасининг «Total Eren» компанияси бошқаруви раиси
«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодиржон Сидиқов “Афғонистондан қайтариб юборилган, деб талқин қилинган бензин“ ҳақида фикрларини билдирди.
Манба
Швейцария Ўзбекистоннинг банк-молия соҳасидаги IT-маҳсулотлари учун ҳаб вазифасини ўташи мумкин
Швейцария нафақат ўзининг ҳашаматли соатлари, мазали шоколадлари, балки юқори сифатли хизмат кўрсатувчи банк тизими билан ҳам танилган.
Ўзбекистондан делегациясининг Швейцарияга ташрифи доирасида UZINFOCOM ва SPITCH (сўзлашув сунъий интеллектини (Conversational AI) глобал миқёсда жорий этувчи компания) ҳамкорликда MyID тизимини Швейцариянинг йирик банклари (UBS, Credit Suisse ва б.) фаолиятида жорий этиш ҳамда келгусида Германия, Италия ва Франция бозорларига кириб бориш тўғрисида келишувга эришдилар.
Компаниялар учрашув ва муҳокамалар якунида имзоланган меморандумга мувофиқ қўшимча равишда банклар ва мобил операторлар фаолиятида call-марказларни сунъий интеллект технологияларидан, шу жумладан ўзбек тилидаги нутқни синтез қилиш жараёнида Muxlisa AI дан фойдаланган ҳолда ҳамкорликда рақамлаштириш борасида келишиб олдилар.
Реклама
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Энергетика вазиримиз Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган. "Бу бошланиши. Газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади", дейди вазир туркман оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Читать полностью…2023 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-карта орқали ҳам икки мамлакат чегарасини бемалол кесиб ўтиши, кириши, чиқиши, бўлиб туриши мумкин — Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Читать полностью…Хусусий мактабларнинг малакали ўқитувчиларга талаби кескин ортган
Хусусий мактаб ва таълим марказлари малакали ўқитувчиларни фаол изламоқда. hh.uz платформаси таълим ва фан йўналишида мутахассисларга талаб ўтган йилнинг августига нисбатан 74%га кўпайганини маълум қилди. Нодавлат таълим муассасалари чет тили, дастурлар ва ижодий фанлардан ўқитувчиларни кўпроқ изламоқда.
Ўқитувчиларнинг фаол резюмелари ҳам ортган. Аммо малакали кадрлар камлиги ҳам қайд этилган. Мурожаатчилар ойлик маошнинг пастлигидан нолишмоқда. Ўқитувчиларга ўртача 3,5 млн сўмдан маош таклиф этилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 16% кўпдир.
Энг юқори маошларни Тошкентдаги олий ўқув юртлари таклиф қилмоқда — 30 млн сўмгача. Чет тили ўқитувчилари учун 25 млн сўмгача, хусусий мактаблар бошланғич синф ўқитувчилари учун 10 млн сўмгача таклифлар бор.
Владимир Путин Евгений Пригожин авиаҳалокатда ҳалок бўлганини тасдиқлади. У самолёт қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, “Пригожин мураккаб тақдирли, лекин истеъдодли инсон эди” деб қайд этган. Россия президенти авиаҳалокат сабаблари тергов қилинаётгани ҳамда охирига етказилишини маълум қилган.
Читать полностью…IT Park ва Coursera биргаликда One Million Uzbek Coders асосидаги янги лойиҳани тақдим этди. Эндиликда, ушбу ҳамкорлик натижасида уйдан туриб дунёдаги энг яхши университетларда сифатли таълим олиш мумкин.
Курслар нафақат ҳамёнбоп, балки бир қатор имтиёзларни ҳам таклиф қилади. Масалан, таълим учун бўлиб тўлашингиз ёки халқаро сертификат олиш харажатларининг бир қисмини қоплашингиз мумкин. Шунингдек, талабалар ноутбук сотиб олиш учун фоизсиз кредит олишлари мумкин.
Касбий дунёқарашингизни кенгайтириш имкониятини бой берманг, платформада рўйхатдан ўтинг ва яхши ўқитувчилардан таълим олинг.
Реклама