Қандай қилиб Mobiuzдан чексиз ижтимоий тармоқлар ёки интернетга эга бўлиш мумкин?
1) «Хотиржам» тариф режаларидан бирига уланинг ёки ўтинг.
2) Ўз тариф режангизда турли хил опцияларга эга чексиз ижтимоий тармоқлар қўшимча хизматини ёқинг (10 минг сўмдан 20 минг сўмгача).
3) Чексиз “Kunlik Unlim” хизматига уланинг (9 минг сўм).
4) “Tungi DRIVE” хизматини 1, 7 ёки 30 тунга ёқинг.
5) Фақат 20 сентябр кун якунигача Mobiuzга янги рақам билан уланинг ва бонус – 60 тун чексиз интернетга эга бўлинг
Барча хизматларни Mobiuz мобил иловаси орқали бошқариш мумкин.
Реклама
Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистонда Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Америка технологиялар университетини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Режага кўра, 2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш бошланади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.
Читать полностью…Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.
Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обьектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.
Агар қуриб берилиши таклиф этилгаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.
Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Ипотека “ZER0%”: “Asakabank” АЖ ва NRG Uzbekistanдан янги маҳсулот
Бугун, 18 сентябр куни “Asakabank” акциядорлик жамияти ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги Ипотека "ZER0%" маҳсулоти тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, унда Ипотека “ZER0%” маҳсулоти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, сўзга чиққанлар маҳсулотнинг афзалликлари ва 0% фоиз ставкаси билан кўчмас мулк сотиб олиш имкониятини алоҳида таъкидладилар.
♦️Ипотека "ZER0%" шартлари қуйидагича:
• Йиллик фоиз ставкаси - 0% дан
• Дастлабки тўлов - 25% дан
• Муддати - 10 йилгача
➖Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам ипотека расмийлаштириш имконияти мавжуд.
➖Қурилиш босқичида қўшимча гаровсиз
➖Ипотека миқдори сотиб олинаётган уй-жой нархидан келиб чиққан ҳолда ажратилади
Батафсил маълумот учун қуйидаги қисқа рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️Asakabank 1152;
☎️NRG Uzbekistan 1060.
Asakabank
Реклама
А-373 халқаро автомобиль йўлининг 10 километридаги носоз кўприк ёнидан вақтинчалик айланиб ўтиш йўли қурилиб, транспорт воситаларининг ҳаракати қайта йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Читать полностью…Келгуси йилдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик банд юқори ставкада ажратилади. Ҳозирда йиллик 14 фоиз ставкада ажратилмоқда.
Читать полностью…19 сентябрь кундузи жойларда геомагнит бўрони қўзғалишининг 5 баллик хавфи мавжуд.
Манба
Воҳага қараб ҳаракатланаётганлар диққатига!
Сирдарё—Жиззах йўналишида айланма йўл ҳаракати ташкил этилди.
Курбанов Зуфар Камилевич ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Тўртта вилоят судлари раислари лавозимидан озод қилинди
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев - Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;
Лукмон Мухтарович Кадиров - Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;
Ўткиржон Буранович Джумаев - Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;
Баҳодир Хусаинович Полванов - Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди.
Манба
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити доирасида Қўшма Штатлар президенти Жозеф Байден билан учрашди.
Читать полностью…Қандай қилиб кўпчилик курсдошларингиз ва ҳамкасбларингиздан кўра муваффақиятлироқ бўлиш мумкин?
Иқтисодиётнинг жадал ўсишига қарамай, Ўзбекистонда ишсизлик ҳали ҳамон долзарб муаммо бўлиб қолмоқда, меҳнат бозоридаги рақобат эса сўнгги йилларда фақат кучаймоқда.
IT Park ва Coursera қўшма лойиҳаси — Uzbekcoders.uz сизга энг ишончли восита — билим орқали рақобатбардошлигингиз ва талабгирлигингизни оширишга ёрдам беради.
Статистик маълумотларга кўра, Coursera битирувчиларининг 91 фоизи янги ишга жойлашади ёки лавозими оширилади.
Бундан ташқари, Uzbekcoders.uz платформасида рўйхатдан ўтганингизда ҳар бир курсни алоҳида сотиб олишингиз шарт эмас. Бир марталик ресторанда овқатланиш нархи эвазига барча курсларга кириш имконига эга бўласиз.
❗️Stanford университети ёки Microsoft сертификати билан иш берувчиларни ҳайратда қолдириш имкониятини бой берманг. Ҳозироқ Uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтинг
Реклама
Машина, шартнома, ҳамма биладиган, лекин ЎзАвтоМоторс тан олмайдиган ҳолат.
Манба: Daryo
Талаба бўлиш учун сўнгги имконият
Ўқишдан йиқилдингизми? Талаба бўлишни истайсизми?
Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институти сизга бу имкониятни тақдим этади.
▫️Иқтисодиёт
▫️Бухгалтерия ва аудит
соҳаларида талаба бўлинг.
✔️ Институт дипломи Ўзбекистонда тан олинади
Рўйхатдан ўтиш учун: tmiuniver.uz
Мурожаат учун: +998712009005
Реклама
UzAutoMotors Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo русумидаги автомобиллар учун шартномани очибди. Бунинг учун компания расмий сайтига кира олишингиз, у ердаги ранглардаги машинани танлаб, шартнома олишга улгуришингиз керак бўлади. Машиналар сони чекланган, демоқда компания.
Читать полностью…Tashkent International University of Education (TIUE)га қабул давом этмоқда.
📌 Факултетлар:
- Ахборот технологиялари
- Бизнес бошқаруви
- Таълим ва таълим жараёнини бошқариш
- International Foundation
🌐 Таълим тили:
- Ўзбек
- Рус
- Инглиз
🎓 Тўлов миқдори:
- ўзбек ва рус тилларидаги дастурлар: 14 миллион сўмдан 18 миллион сўмгача
- инглиз тили дастурлари: 21 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача
Қабул имтиҳони фақат 2 та фандан.
Батафсил маълумот учун: www.tiue.uz.
реклама
Президент қарори билан Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури тасдиқланди. Дастур ижроси ва уни такомиллаштиришга Бизнесни ривожлантириш банки таянч банки сифатида бириктирилган.
Дастурда камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, нодавлат таълим муассасалари, ҳунармандлар, касаначилар, 3 ва ундан ортиқ кишини иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурида иштирок этиб келаётган ва ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.
Халқ банки ва Микрокредитбанк ҳам дастур ижросида ҳамкор банк сифатида жалб қилинади. Улар мева-сабзавотчилик соҳасида "кооперация" ва "агрегатор" лойиҳаларини амалга оширади, касаначилар мактаблари фаолиятини йўлга қўяди.
Бизнесни ривожлантириш банкининг устав капитали йил охирига қадар 3 трлн сўмга етказилади, Марказий банк ҚҚБга ажратилган 544 млрд сўмлик кредит линияларини субординар қарз сифатида Бизнесни ривожлантириш банкига расмийлаштириб беради. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси устав капитали келаси йил 1 апрелга қадар 1 трлн сўмга чиқарилади. Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушган 1 трлн сўм маблағ жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратилади.
Қарор билан, шунингдек, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тасдиқланди (юқорида).
Пахта нархини кластер ва фермер ўзаро келишиб ҳал қилади, демоқда сентябрнинг ўртасидан ўтганда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Аксарият жойларда қўлда терилган 1 кг пахта учун 1500 сўм тўланмоқда. Яъни ўтган йилга нисбатан нарх ўзгармади.
UzAutoMotors яқинда Captiva-5 русумидаги автомобиллар сотувини йўлга қўйиши ҳақида маълум қилганди.
Компания аллақачон General Motors Overseas Distribution билан тахминан 70 млн долларлик шартномалар имзолаган. Шундан тахминан 30 млн доллари Хитой юанида тузилган.
Asaxiy дан «Бепул етказиб бериш акцияси»
Дам олиш кунлари www.asaxiy.uz орқали қилинган барча буюртмаларга Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БEПУЛ!
Китоблар, маиший техника, гаджетлар, телефонлар, спорт товарлари ва бошқа ўн минглаб маҳсулотлар сизни Асахийда кутмоқда.
www.asaxiy.uz - 8 йилдан бери хизматингизда
Реклама
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди - Мамаризо Нурмуратов
Читать полностью…❗️Ҳукумат қарори билан 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.
Аҳоли учун нарх ўзгаришсиз қолди.
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Яқин орада президентнинг қўшимча рўйхати ҳам эълон қилиниб қолса керак.
Читать полностью…