Махсус чегирмалар бошланди
Фақат 14 ва 15 сентябрь кунлари кўплаб техникаларга катта чегирмалар.
*Ёки 1+1 акциясида битта техника олсангиз иккинчиси совғага берилади. Маҳсулотлар сони чекланган.
Telegram | Instagram | Дўконлар
Реклама
Рақобат қўмитаси “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Style MT” русумли 37 та автомобилни 10 кунлик муддатда чақириб олиб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берди.
Читать полностью…Транспорт вазирлигининг 50 нафар бошқарув ходими 55 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 нафар бошқарув ходими 39 та ҳамда Маданият вазирлигининг 20 нафар бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Читать полностью…Ўзбекистондаги йирик компаниялар акциялари – “Xalqchil IPO”да
“Xalqchil IPO” билан йирик компаниялар акцияларини харид қилиб, уларнинг акциядорига айланиш ва даромад топиш мумкин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистондаги йирик компанияларнинг акциялари “Xalqchil IPO”да сотилмоқда. Энди ҳар бир фуқарода компаниялар акциядорига айланиш ва уларнинг бошқарувида иштирок этиш имконияти мавжуд!
Расмий саҳифа: xalqchilipo.uz
Реклама
Чегирмалар ойи
10 000 000 млн сўмдан ортиқ миқдордаги кредит фоиз ставкасига 10% гача чегирмалар совға қилишади. TBC UZ иловасини юкланг, ариза топширинг ва бир дақиқада ечимга эга бўлинг.
Батафсил tbcbank.uz сайтида
Реклама
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди.
У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
Президент ҳузурида видеоселекторда:
➖Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.
➖Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.
➖Вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.
➖Вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.
Манба
ФВВ вакилининг маълум қилишича, «яқин кунларда» Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини жиловлаш ишлари амалга оширилади.
Video: Uzreport
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси таркиби.
Эркаклар терма жамоаси:
⁃ Нодирбек Абдусатторов
⁃ Жавоҳир Синдаров
⁃ Нодирбек Якуббоев
⁃ Шамсиддин Воҳидов
⁃ Жаҳонгир Ваҳидов
Қизлар терма жамоаси:
⁃ Афруза Ҳамдамова
⁃ Нилуфар Якуббаева
⁃ Умида Омонова
⁃ Маржона Маликова
⁃ Нодира Нодиржонова
Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини 11 сентябр куни соат 18:00 дан бошлаб uzchesss">UzChess YouTube каналида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Mobiuz абонентлари бепул бонус сифатида 25 000 МБгача олишлари мумкин! Бунинг учун бештагача дўстингизга Mobiuzга уланишни таклиф қилинг. Уларнинг ҳар бирига ҳам 5000 МБдан совға қилинади!
Бунинг учун нима қилиш керак?
1) *8# теринг ва биздан бешта ноёб кодларни олинг.
2) Мobiuzга уланишни хоҳлаган бешта дўстингизга биттадан кодни улашинг.
3) Уланиб, улар *8*998рақамингиз*код# ни теришади ҳамда 5 000 МБ бонус олишади.
4) Сиз ҳам 5 000 МБга эга бўласиз ва умумий ҳисобда 25 000 МБгача қўлга киритасиз!
Батафсил маълумот
Телеграм | Instagram | Mobiuz ilovasi | Реклама
"4-Бош Ассамблея Сессияси: Тўқимачилик қиймат занжирида сунъий интеллект" мавзуси Самарқандда бўлиб ўтаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси доирасида муҳокама қилинди.
Читать полностью…Саида Мирзиёева Таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида Ўзбекистонда қизлар ва аёллар таълими ва унинг сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида эслатиб ўтди.
Жумладан, 2018 йили Президент ташаббуси билан Термиз шаҳрида очилган касб-ҳунар таълими марказида ҳозирга қадар таълим олган 700 нафарга яқин Афғонистон фуқаросидан 200 нафари хотин-қизлардир.
– “Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай”, деди Саида Мирзиёева.
Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини ишга туширмоқда
Жорий йилнинг 30 август куни "Асакабанк" АЖ ва "BI Group" девелопер компанияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим доирасида "Бизнинг Ипотека" номли янги ипотека маҳсулотининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Янги ипотека кредити ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.
"Бизнинг Ипотека" кредити шартлари:
• фоиз ставкаси – 0% дан 22,5% гача;
• дастлабки бошланғич тўлов – 25% дан бошлаб;
• муддати – 1 йилдан 10 йилгача;
• расмий даромадсиз ҳам кредит расмийлаштириш мумкин;
• қурилиш босқичида қўшимча гаров талаб қилинмайди.
Батафсил маълумот Асакабанкнинг 1152 рақамида.
Реклама
Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Читать полностью…Адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
И.Адхамов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Бугун узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистонга ўтиш имконини берадиган Андижондаги “Қорасув” ва Намангандаги “Учқурғон” чегара божхона постларининг фаолияти қайта тикланди.
Читать полностью…Тўлаганов Козим Носирович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди.
Унинг ўрнига Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаган Эшқувватов Сирожиддин Қаршибоевич тайинланди.
Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Читать полностью…Тошкентдан Шаҳрисабзга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.
Парвозлар 11 сентябрдан бошлаб Silk Avia компанияси томонидан чоршанба ва шанба кунлари "LET L-410" ҳаво кемасида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:40, Шаҳрисабзга етиб бориш соат 13:10;
- Шаҳрисабздан жўнаб кетиш соат 13:50, Тошкентга етиб бориш соат 15:50.
Логистикада автоматлаштириш: бизнес учун афзаллик.
Бугунги кунда автоматлаштириш – бу трендгина эмас, балки заруратдир. Мана, замонавий технологиялар фаолиятни яхшилашга қандай ёрдам беради:
✅ Камроқ хато. Автоматлашган тизимлар инсон омилини мустасно қилади.
✅ Машиналарни реал вақт режимида назорат қилиш. Юкни исталган босқичда мониторинг қилиш мумкин.
✅ Буюртмаларнинг тезкор қайта ишланиши. Автоматлашган жараёнлар туфайли, вазифалар бажарилиши вақти сезиларли қисқаради.
✅ Харажатлар қисқариши. Автоматлаштириш қўл меҳнати ҳажмини қисқартиради, демак, компания штатни кенгайтиришига зарурат қолмайди.
Агар компаниянгиз ҳали автоматлашувни жорий этмаган бўлса, халқаро Юк ташишлар биржасини синаб кўринг. Бу МДҲдаги энг йирик платформа бўлиб, ундан бепул фойдаланиш ҳам мумкин.
Телефон: (+998) 90−821−00−52
Сайт: ati.su
E-mail: faridun.v@ati.su
Реклама
Садир Жапаров қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик Акмал Ҳасановга автомобиль совға қилибди.
Читать полностью…2023 йилда коррупция жинояти учун судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайтадан ишга кирган ва коррупция жиноятларини қайта содир этган.
Читать полностью…Бош вазир Абдулла Арипов:
“Очиғини айтадиган бўлсак, Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти”
Манба
Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди
Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири қандай бўлмоқда?
Бугун Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференциясининг расмий очилиш маросими билан биргаликда турли сессиялар ўтказилди.
Маълумот учун, конференция доирасидаги тадбирлар эртага, 10 сентябрь куни ҳам давом эттирилади.
Давлат қарзи
2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи олти ой ичида 2,1 млрд долларга кўпайиб, 37 млрд доллардан ошди. Қарзлар асосан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган.
Ялпи ташқи қарз
Мамлакатнинг ялпи ташқи қарзи эса 61 млрд доллардан ошган. (Давлат ташқи қарзи + хусусий сектор (квази давлат) ташқи қарзи)
Олтин-валюта захиралари
Август ойи давомида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 751,2 млн.долларга кўпайиб, 1 сентябрь ҳолатига 39 153,5 млн.долларга етган. Олтин нархининг қимматлашаётгани захиралар ўсишида асосий омил бўлган.