Парклар - ижтимоий неъмат. Айниқса, бугунги экологик оғир шароитда бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Бу ижтимоий неъмат хусусийлаштирилмаслиги, хусусий қўлларга турли номлар остида берилмаслиги керак.
Агар ташландиқ бўлиб қолган бўлса, унинг ечими хусусий секторга беришда эмас. Атайин қаровсиз қолдириб, молиявий ресурс ажратмасдан ташландиқ ҳолга келтириб, кўзни шамғалат қилишдан бошқа нарса эмас бу. Баландпарвоз ваъдаларга ишонмаслик лозим.
Парклар шаҳар танасининг ўпкаси. Уни ижарага бериш мумкин эмас. Ҳар йили миллиардлаб маблағлар қурийдиган кўчат ва гулларга сарфланади. Ўша пулнинг арзимаган қисмини паркларга ажратишса, ўша жойни сўлим ҳолда ушлаш мумкин бўлар эди.
Давлат ва квази-давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан коррупцион ва фирибгарлик жинояти содир этилганда, уларга нисбатан айбсизлик презумпцияси бекор қилиниши керак. Улар ўзлари айбсизлигини исботлаши лозим.
Читать полностью…"Bosch"дан маиший техникаларни 50% гача чегирмада сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг
Акция 30 апрелга қадар давом этади.
Шошилинг товарлар сони чекланган❗️
Телефон рақам: +99871 200 44 40
📲Telegram | Web | Реклама
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Манбага кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳукумат ютмаган лойиҳалар билан ҳам тизимли ишлаши лозим
“Ташаббусли бюджет”, кўп бора таъкидланганидек, минглаб муаммоларни ҳал қилиш билангина чекланиб қолмайди. У жамиятдаги тизимли муаммолар ўчоғини кўрсатиб беради, ўзига хос барометр вазифасини бажаради.
Ютган лойиҳалар бўйича олинадиган бўлса, 1) мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш (953 та), 2) ички йўллар (897 та), 3) тиббиёт муассасалари (295 та)даги муаммолар етакчилик қилади.
Лекин ҳукумат киритилган лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан, киритилган лойиҳалар рейтингида 1) ички йўллар, 2) мактаб, 3) электр муаммолари (чироқлар, электр устунлари, трансформаторлар) биринчи учталикни эгаллаган.
Аммо айрим жойлар учун ичимлик суви ҳаёт-мамот масаласи саналади. Киритилган 1334 та лойиҳадан бор-йўғи 31 таси ғалаба қозонган.
Яна бир мисол. 1886 та лойиҳасида болалар майдончаси сўралган, 17 та ютган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
Чиновниклар айнан ютмаган лойиҳалар асосида ҳам кейинги қадамларини режалаштириши керак. Гап бу ерда "Ташаббусли бюджет" алгоритмини ўзгартириш ҳақида эмас, балки маблағ миқдорини кўпайтириш, номутаносиблик юзага келган соҳаларга қўшимча ресурс ташлаш керак. Икки ойлик кампания тугади, бюджетдан ажратилганини олади - тамом, бўлмаслиги керак. Ташаббусли бюджет ҳукумат юзига тутилган кўзгу, ютилмаган лойиҳалар билан ҳам ишлаш лозим. Тизимли ёндашилиши зарур.
2024 йилнинг биринчи чорагида энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий сектор корхоналарининг ўнталиги
Читать полностью…Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 15-20 фоизи истеъмолчиларга етиб бормаяпти
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 15-20 фоизи электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилмоқда. Хусусан, 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 млрд кВт.соат электр энергиясининг 12 млрд кВт.соат ҳажмдагиси ёки 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормаган. Халқаро стандартлар бўйича электр энергияси етказиб беришдаги техник йўқотишлар ўртача 7-8 фоизни ташкил этиши керак.
Ҳозирда ортиқча йўқотилаётган 6 млрд кВт.соат электр энергияси ойига ўртача 350 кВт.соат ток ёқадиган 2,5 миллиондан ортиқ истеъмолчининг 7 ойлик истеъмолига тенг.
Электр узатиш тармоқлари, трансформаторлар ва бошқа инфратузилмани модернизация қилиш энергетика тизимига бозор механизмларини жорий қилишнинг асосий сабабларидан бири эканлиги айтилмоқда.
Қайноқ таклиф!
🏢 Хоn Saroy'нинг замонавий кўринишга эга «Zo'rsan» лойиҳасидан 3 хонали хонадон харид қилишга улгуриб қолинг
✨ Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини 48 ой давомида тўлаб боринг!
Лойиҳа ҳудудида
• Боғча ва мактаб
• Хавфсиз болалар майдончаси
• Автотураргоҳлар
• 24/7 кузатув камералари жойлашади
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
Реклама
Бу кимнинг автомобили? Балки, Сизникидир? Орзуингиздаги автомобилни ютиб олиш имконини қўлга киритинг!
Шахсий автомобиль ҳақида орзу қиласизми? Энди орзуингиз амалга ошиши мумкин!
100 000 сўм ва ундан ортиқ пул ўтказмасини амалга оширинг ва совринли ўйинда қатнашиш учун чиптани қўлга киритинг. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғолиб бўлиш имкони ҳам шунча ортади! Масалан, 230 000 сўм пул ўтказиб, сиз 2 та чиптага эга бўласиз.
Асосий совринли ўйиндан ташқари сиз ҳар ойлик ўйинларда қатнашиб, қуйидаги совғаларни ютиб олишингиз мумкин:
1️⃣ Бош соврин — BYD автомобили;
Ва ҳар ой май ва июнда:
2️⃣ iPhone 15 pro;
3️⃣ Samsung Ue65CU8500UХUZ телевизори;
4️⃣ Sony PlayStation 5 Slim 2023 1TБ;
5️⃣ Xiaomi Pad 6 планшети 8 ГБ+128 ГБ 11;
6️⃣ Yandex Станция Мини ақлли колонкаси, Алиса ва соат билан, 24W;
7️⃣ Xiaomi Mi Band 8 Pro ақлли смарт соати.
Payme орқали пул ўтказинг ва эҳтимол, BYD автомобили айнан сизники бўлиши мумкин!
Реклама
Янги хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра:
➖оммавий савдоларга чиқариладиган 250 га яқин улушлар рўйхати, давлат иштирокидаги корхоналарнинг қарийб мингта кўчмас мулк объекти рўйхати, маҳаллий фонд бозорида акцияларнинг оммавий таклифи ўтказиладиган 12 та корхона рўйхати шакллантирилди.
➖давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади.
➖2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади.
Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
С.Эшматов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Э.Толлиев мазкур тайинловга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
“Ижтимоий норма”дан ошганда тариф қандай бўлади?
Ойлик истеъмол
электр энергияси учун
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.
газ учун
ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
ЎзА
2023 йил 17 октябрь кунидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи сифатида ишлаб келган Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда. У айни пайтда бош прокурор ўринбосари ҳам эди.
Читать полностью…Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев кеча мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорликни тўлаб қўйишга чақирди.
Читать полностью…Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилди.
«Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик», — дея ёзди Алламжонов.
2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.
InfinBANK энди пойтахт марказида
Куни кеча InfinBANK'нинг Тошкент марказидаги янги офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Банкнинг ўз концепцияси ва мақсадларига монанд лойиҳалаштирилган бино эскича кабинет тизимидан воз кечди. Энди ходимлар Open Space услубида эркин мулоқот, қулайлик ва очиқликни таъминловчи замонавий иш ҳудудида хизмат кўрсатишади.
Бундан ташқари, 6 қаватли бу бино операцион марказ, кутиш зали, мажлислар зали ва ресторанни ўз ичига олади.
InfinBANK мижозлар учун нафақат янги офисни, балки кўпроқ имкониятлар, юридик шахсларга янги хизмат турлари, депозит ва кредитлар учун қулай шартларни ҳам тақдим қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Янги офис Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган. Иш фаолияти эса 22 апрелдан бошланади.
Реклама
Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистондан нефть импортини қисқартирган, Россиядан эса кескин оширган. Қозоғистонлик экспертнинг фикрича, бунга Россия нефти нисбатан арзонлиги+чегирма асосий сабаб бўлган.
Читать полностью…Ёзишларича, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони.
P.S.: Ўтган йили 18 млн сўм эди.
Жиззахда 26 ёшли ҳайдовчи юқори тезликда мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Болалар 5- ва 7-синфда ўқиган.
Ушбу ҳайдовчи 4 ой давомида 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
Математик билимлар ортидан Японияга 🇯🇵 саёҳат қилинг !
🎙 Japan Digital University ва KHISO олимпиада мактаби ҳамкорликда билимли ёшларни Республика математика олимпиадасига чорлайди.
Олимпиада юртимиздаги 11-синф мактаб ва академик лицей 2-курс ўқувчилари учун ташкил қилинмоқда.
🎁 Совринлар:
🔺 Японияга саёҳат
🔺 8 та ноутбук
🔺10 та Kindle қурилмалари
🔺Умумий қиймати 15 млрд сўмлик JDU таълим ваучерлари
🔺Махсус стипендиялар
Олимпиаданинг дастлабки босқичи 22-26-апрел кунлари онлайн шаклда, 2-босқичи эса 4-5-май кунлари оффлайн тарзда JDU биносида бўлиб ўтади.
🗓 19-апрелгача рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг !
Сайт орқали рўйхатдан ўтиш
Бот орқали рўйхатдан ўтиш
Реклама
Энди Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тўхтатилади.
Читать полностью…Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Ёдгор Саъдиев ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ артисти унвони билан тақдирланибди.
Читать полностью…❗️Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқчилик муносабатларини ўрнатади
Ўзбекистон ва Тожикистон бугун Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартномани имзолайди. Бу давлатлар ўртасидаги стратегик шерикликдан кейинги энг юқори муносабат шакли саналади.
Бугунги кунда Ўзбекистон 2 та давлат (Россия, Қозоғистон) билан иттифоқчилик, 14 та давлат билан эса стратегик шерикчилик муносабатларини ўрнатган.
Бир ростан ҳам муҳим тарихий воқеа. Умид қиламизки, бир кун келиб Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳужжатда ва амалда мана шундай юксак мақомга эришади.
23-24 апрел кунлари Анҳор боғида, Ўзбекистон Франчайзинг Ассоциацияси кўмагида, UzFranchise томонидан ташкил этилган Марказий Осиёдаги энг йирик «Franchising & Distribution Expo Uzbekistan халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма 10 та мамлакатдан амалдаги 100 дан ортиқ франчайзинг брендлари ва Марказий Осиёдан 5000 тадбиркорларини бир жойга йиғиб, иштирокчиларга бизнесни бошлаш учун ноёб ғояларни таклиф этади.
Ушбу турли соҳалардаги тадбир Тошкентда тўртинчи марта ўтказилмоқда:
- франчайзинг,
- дистрибьюторлик ва чакана савдо компаниялари,
- автоматлаштириш тизимлари,
- банк хизматлари,
- ҳуқуқий ва бухгалтерия ёрдами,
- маркетинг ва брендинг,
- инвестициялар ва электрон тижорат.
Манзил: Анҳор Парк
Сана: 23-24 апрель
Кириш бепул, аммо иштирокчилар www.UzFranchise.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари керак.
Қўшимча маълумот олиш учун:
+998 99 200 82 72
+998 78 113 03 90
Реклама
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)
Читать полностью…Электр ва газ тарифлари ошади
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун:
Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;
Газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.
Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.
Манба
🔷 Туронбанк янги жамғарма омонатини ишга туширди!
➖Фарзандингиз келажаги учун сармояни юқори фойда билан йиғишни бошланг
➖У 18 ёшга тўлгунига қадар жамғармангиз ишончли, хавфсиз ва даромадли кўпаяди
➖Омонатни атига 100 минг сўм билан очиб, унга яна 100 минг сўмдан маблағ қўшиб бориш мумкин
➖Энг муҳими ҳар ойлик фойда асосий маблағга автомат қўшилади ва ортиб боради. (капитализация)
▪️Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
▪️Алоқа маркази: 1220
Реклама
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров:
Ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида... 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган. Унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.
Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ.
Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида „Бизнинг ягона устуворлигимиз — иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадларини ошираётган тадбиркорларимиз“, — деб таъкидлади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳтарам президентимиз сиёсатидаги устувор ва асосий устун тамойиллардан биридир.
Муҳтарам президентимизнинг жамоасида орқага қайтишни истайдиганлар ишламайди, ишлашга ҳаққи ҳам йўқ. Мен бу ердагилардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Қаердадир хатога йўл қўйсак, айтинг, дарҳол тузатишга ҳаракат қиламиз.
Манба
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди
«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан давлат идораларига юборилган хатларда тизимларда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.
Скриншотлар ижтимоий тармоқлардан олинди.