davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда 75 та маҳаллага маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида хизмат кўрсатаётган муқобил корхоналар билан тузилган битим муддатини узайтирмайдиган бўлибди. Ушбу корхоналарга бириктирилган ҳудудларни "Махсустранс-ИЧБ" ДУК қабул қилиб олади.

Бундан ташқари, қолган 65 та маҳаллага хизмат кўрсатадиган корхоналар билан битим муддати 6 ой синов тариқасида узайтириладиган бўлибди. Синов натижалари асосида мазкур корхоналар билан ҳам битим муддати узайтирилмаслиги мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Рафиқжон Жалилов лавозимидан баҳорда озод этилган экан. Бу ҳақда расман хабар берилмаган. Бошлиқ вазифасини бажариш Муҳаммад Одилов зиммасига юклатилган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

"Microsoft" ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади - Uzbekistan Airports

“Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, "Uzbekistan Airports" авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Читать полностью…

davletovuz

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуннинг мақсади ва мазмун-моҳияти тушунтириб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 5 июнда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун билан бирга унинг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-210-сон Қарори ҳам имзоланди.

18 июль куни «Ўзагросуғурта» АЖ тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар учун ҳам шу мавзуга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда «Ўзагросуғурта» АЖ бошқарув, вилоят филиаллари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ташкилот ходимига белгиланган чекловлар ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиясининг ва давлат органларининг қарорнинг ижросини таъминлашдаги ваколатлари ва ушбу қарорнинг ижроси бўйича маълумотлар берилди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Дунё бўйлаб аэропортлар, авиакомпаниялар, банклар, телекоммуникация ва бошқа молиявий институтлар фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Бунга сабаб сифатида Windows дастурий таъминотдаги муаммолар келтирилмоқда.

Қатор авиакомпаниялар рейсларни бекор қилмоқда, аэропортлар фаолиятини тўхтатмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

“Lukoil” асоссиз олган маблағни қайтариши зарур – Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компанияси нарх манипуляцияси орқали асоссиз олинган маблағни қайтариши керак.

Қўмита томонидан компанияга қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Олдинроқ Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган эди.

Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Компания қўмитанинг қароридан норози бўлса, аппеляция кенгаши ёки судга мурожаат қилиши мумкинлиги келтирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий тармоқларда #qonimdagalaba ҳэштеги билан белгиланган видеолар кенг тарқалмоқда. Ёшлар “Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба” видеоролигидан илҳомланиб, видеолар тайёрлаб, тарқатишмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

🟢Rahimov School хусусий мактабининг бу йилги натижалари қандай?

🟢 81% ота-оналар бу мактабни бошқаларга тавсия қилишларини билдиришди

🟢 Мактабни тамомламай туриб, битирувчиларнинг 75% дан ортиғи грант билан дунёнинг ТОП университетларига ўқишга киришди

🟢 20+ ўқувчилар IELTS 7.0 – 7.5 ва ҳатто 2 та ўқувчи 8.0 балл олди

🟢 10+ ўқувчилар SAT тестидан юқори балларни қўлга киритишди. Энг юқори балл: 1510

🟢 Ўрта синф ўқувчилари JLSAAT олимпиадасида фахрли 1-2-3-ўринларни қўлга киритишди

🟢 Rahimov School ўқувчилари дарсликдан ташқари 796 та китобни ўқиб тугатишди

Бошқа натижаларни видео орқали томоша қилинг 📹

Фарзандингиз ҳам шундай натижаларга эришишини истасангиз, уни Rahimov School қабул имтиҳонларига олиб боринг.

🔗 Қабулга рўйхатдан ўтинг:
https://bit.ly/davletovuz-rahimovschool
🟢 78-113-00-05

📍Филиаллар Тошкент ва Фарғонада

@RahimovSchool | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўзгарди

➖Полковник Саидов Олим Чориқулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди;

➖ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Ибрагимов Шерзод Шокирович тайинланди (Суратда).

Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Самарқандда 13 яшар болага зўравонлик ишлатган шахс суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

У 6-синф ўқувчисини Damas’да оёқларини кишанлаган ҳолда олиб юрган. Ҳолат ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратида бўлди ва зўравон эркакнинг жазо олиши таъминланди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаб, масъулиятли давлат лавозимида катта муваффақиятлар тилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди

Президент қарорига кўра, университет муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрлар тайёрлайди.

Ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Битирувчиларга Aризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлар томонидан Вазирлар Маҳкамаси “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 85-пунктини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Нукус, Оқдарё, Қизириқ, Мингбулоқ, Мирзо Улуғбек, Қибрай, Тойлоқ, Шуманай туманлари, Наманган ва Зарафшон шаҳарлари ҳокимининг биринчи ўринбосари ва солиқ раҳбарлари фаолиятига баҳо берилади.

Мутасаддиларга солиқ тушумларида ўсиш паст бўлган ушбу ҳудудларга бориб, ажратилган кредит, субсидия, давлатдан берилган ресурслар самарасини таҳлил қилиш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

NRG компаниясининг янги имкониятидан фойдаланинг - реферал дастуримиз орқали даромад топинг

Сизга берилган махсус код орқали яқинларингизни лойиҳаларимиз билан таништиринг. Ҳар бир муваффақиятли тавсия учун икки томонлама фойда: биринчи томон: Янги мижоз кўчмас мулк харидида 1% чегирмага эга бўлади, Сиз эса 2,7 миллиондан 142 миллион сўмгачa пул мукофоти олиш имконига эга бўласиз.

NRG компаниясининг ушбу реферал дастури 2024 йил 17 июлдан 31 августгача амал қилади.

Батафсил маълумот ва иштирок этиш шартлари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволадан таклифни юклаб олинг.

Ушбу фурсатни қўлдан бой берманг - оилангиз ва дўстларингизга фойда келтириш орқали ўзингиз ҳам даромад топинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилди. Мақсад соҳа фахрийларининг ноёб ва бой ҳаёт тажрибаси, амалий маҳорати ва салоҳиятидан фойдаланишдир.

Йирик қурилиш компаниялари кенгашга доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келади.

Кенгаш раиси транспорт ва тиббий таъминот бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Кенгаш Тошкент архитектура-қурилиш университети маъмурий биносида текин жойлаштирилади, иккита малибу автомобили бириктирилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кенгашнинг моддий-техник таъминотини йўлга қўяди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров рафиқалари билан Хивада.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйенни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Мактубда Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан муносабатларда мутлақо янги саҳифа очадиган Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни тез орада имзолаш тарафдори экани қайд этилди.

“Яқин келажакда Самарқанд шаҳрида биринчи “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммити ўтказилиши минтақавий алоқаларимизни манфаатли лойиҳалар ва дастурлар билан бойитиш йўлида муҳим амалий қадам бўлишига аминман",

- дейилади президент мактубида.

Читать полностью…

davletovuz

Йиллик 30% ставкали омонат ютиб олинг

TBC Bank 30 та ғолибни танлаб олиб, уларга бир йилда 30% даромад келтирадиган омонат совға қилади. Омонатни исталган вақтда тўлдириш ва ундан қисман пул ечиб олиш мумкин бўлади.

Конкурсда қатнашиш учун:
- TBC UZ иловасининг "TBC Stars" бўлимига кириб, қийин бўлмаган топшириқларни бажаринг ва юлдузлар тўпланг.
- Сўнг юлдузларни TBC Starts нинг "Ютуқлар" бўлимида чипталарга алмаштиринг.

Қанча кўп чиптангиз бўлса, шунча кўп имкониятга эгасиз. Ғолиблар тасодифий сонлар генератори орқали жонли эфирда аниқланади.

Конкурс хақида батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида ноқонуний ташқи реклама конструкциялари мажбурий демонтаж қилинади

Тошкент шаҳрида ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мажбурий тартибда демонтаж қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида қайд этилишича, 2024 йилнинг 1 июнига қадар бундай объектларни қонунийлаштириш имконияти берилган эди.

Демонтаж ишлари ҳокимликнинг Рақамли ривожланиш департаменти ҳисобидан амалга оширилади. Объектлар электр энергиясидан узилади, Миллий гвардия демонтаж вақти жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Ноқонуний ташқи реклама конструкцияларини бузиш ишлари йил охирига қадар якунланади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.

Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

➖Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;

➖Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

➖Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;

➖ Қурилиш фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

➖ Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома ва бошқалар

Читать полностью…

davletovuz

Уй-жой бозори ҳовуридан тушмоқда

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2024 йилнинг иккинчи чорагида кўчмас мулк бозорида фаоллик секинлашган, ушбу даврга хос мавсумий ўсиш ҳам кузатилмаган.

Регуляторнинг фикрича, фаолликнинг секинлашуви кўчмас мулк бозорининг барқарорлашуви билан боғлиқ бўлиши мумкин. Соддароқ айтганда, уй-жой бозори озгина "қизиб" кетган эди. Ҳозир эса бироз ҳовуридан тушиб, "мувозанатлашмоқда".

Одамлар илгари сотиб олган уйларини сотиш ёки ижарага бериш учун эълон жойлаштиришмоқда. Иккиламчи бозорда уй сотиш эълонлари 12,7%га кўпайган бўлса, ижара эълонлари 18,4%га ортган.

Регулятор таҳлилида айтилишича, кўчмас мулк бозорида талаб ҳам "мувозанатлашган". Бунга одамларнинг даромадлари мақбуллашгани (турғунлашгани ёки пасайгани деб тушунса бўлса керак), ипотека кредити ўсиши секинлашгани, нарх-наво ҳамда алмашув курсининг нисбатан барқарорлашгани сабаб бўлган.

Бунинг ортидан бозорда спекулятив талаб ҳам сусайиши кутилмоқда. Буям кўчмас мулк бозорини "совитиш"га омил бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Читать полностью…

davletovuz

Айни дамда Олий Мажлис Сенати томонидан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда 200 нафардан ортиқ етакчи аёл тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Форум иш жараёнларини YouTube орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда энди компанияларнинг молиявий ҳолати ва бошқа маълумотларни текшириш мумкин бўлган янги онлайн сервис — iHamkor.uz ишга туширилибди. IT тадбиркор Аскар Исмаиловнинг маълум қилишича, бу сервис Ўзбекистондаги юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Бу хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у компанияларнинг эгаларидан тортиб, устав капитали, даромад, фойда, тўланган солиқлар ва солиқ текширувлари каби кўплаб маълумотларни тақдим этади.

Бу сервиснинг муҳимлиги шундаки, у компанияларга ўз шерикларини текшириш ва уларнинг фаолиятини тўлиқ шаффофлик билан олиб бориш имконини беради. Бу, айниқса, тендерларда иштирок этаётган компанияларнинг фаолиятини текширишда қўл келади. Тендер иштирокчилари ва уларнинг фаолияти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш орқали бизнесда рискларни камайтириш ва самарали ҳамкорликни таъминлаш мумкин бўлади.

«Маълумотлар янги нефтдир. Улар қадрли, лекин хом ашё ҳолатида фойдаланиб бўлмайди. Уларни қадрли маҳсулотларга айлантириш керак», дейди Асқар Исмоилов Facebook тармоғидаги постида.

iHamkor.uz сервиси 2021 йил 19 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 529-сонли қарори асосида давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқилган.

Саволлар бўлса, @ihamkor_support гуруҳида қолдириш мумкин экан.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Комил Алламжонов ОАВ вакиллари билан учрашди. Учрашувда журналист этикаси муҳокама қилинди.

Хусусан, сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденцияси кузатилмоқда. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

Шу нуқтаи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди”,
— деб ёзади Алламжонов ўзининг телеграм каналида.

Читать полностью…

davletovuz

Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. У 2023 йил 29 декабридан буён ушбу лавозимда эди.

Ҳайдаров Илҳом Ўткирович эса ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари эди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг маълум қилишича, 1 августдан Soliq платформасида тадбиркорлик субъектлари учун “Солиқ бизнес” хизмати ишга тушади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбек аёли қандай қилиб Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грант ютиб олди?

Ушбу муваффақиятга эришган аёл туризм соҳасида фаолият юритувчи Назира Аманова бўлади. Яқиндагина у бизнесни ривожлантириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грантни қўлга киритди.

Қувонарлиси, бундай мисоллар кунсайин кўпайиб борябди. Масалан, payme платформасидаги #AyolTadbirkorligiTarafida da лойиҳасида яна кўплаб тадбиркор аёлларнинг бизнес оламидаги муваффақият ҳикояларини кўриш мумкин.

Назира Аманова Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан қандай қилиб грант ютиб олгани ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Читать полностью…
Подписаться на канал