Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланиши кутилмоқда (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).
Манба
Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ва Хитой Халқ Республикасининг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
АҚШ элчихонаси маълум қилишича, 2024 йилнинг 10 июнидан ноиммиграцион виза мурожаати учун тўловни аввалдан икки усулда: Ўзбекистондаги белгиланган банк бўлинмаси орқали маҳаллий валютада ёки онлайн тарзда АҚШ долларида амалга оширишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, виза мурожаатчилари маъқулланган визаларни, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш бўлинмасидан қабул қилиб олишлари ёки қўшимча тўлов орқали, тўғридан-тўғри ўз уйларига ёки офисга етказиш хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони
Читать полностью…Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.
Читать полностью…Жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди.
Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Кўргазма доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар билан вазирлик, давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди.
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
Читать полностью…«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича:
«Ҳозир фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти, ҳеч қандай аниқ гап йўқ. Россия томони ҳам сал умумийроқ гапирмоқда. Лекин, умуман олганда, ҳозир ҳеч нарса йўқ. Фақат умумий гап. Улар билан фақат қайси йўналишларда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз».
Манба
Раҳмат, йигитлар!
Қатарда футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Унда Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон футболчилари устидан ғалаба қозонди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Эртага Тошкент вақти билан 21:00да dvprogram.state.gov сайтида грин-карта натижалари эълон қилинади.
Читать полностью…😊“Пойтахт Банк” янги ишчи ўринлари яратган тадбиркорлик субъектларига кредит фоиз ставкалари камайиб борувчи “Тараққиёт сари” янги кредит маҳсулотини жорий қилди.
➖ Муддати: 36 ой
➖ Миқдори: 5 млрд сўмгача
➖ Фоиз ставкаси қуйидагича:
⁃ 10-20 тагача янги ишчи ўрин учун – 25,0%
⁃ 21-30 тагача янги ишчи ўрин учун йиллик – 24,0%
⁃ 31 та ва ундан ортиқ янги ишчи ўрни учун – 22,9%
Имтиёзлар:
⁃ 6 ойгача имтиёзли давр;
⁃ Дебет айланма учун комиссия – 0%.
🚀 “Пойтахт Банк” билан ҳамкорлигингизни эртанги кунга қолдирманг!
Telegram ▪️ Facebook ▪️ Instagram ▪️ Web ▪️ Реклама
Италия Ўзбекистон билан туризм ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Италиянинг “Arsenale Group” Бош директори Паоло Барлетта билан учрашув ўтказди. Учрашувда Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирган.
Президент топшириғи билан Тошкентда ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон Хотираси” рўйхатига киритилган Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.
Бу ҳақида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилган.
Салоҳиддин Бахтиярович Ботиров Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланибди. У "Агробанк" АТБ Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди
JET — пул билан боғлиқ турли ҳаётий масалаларни қамраб олувчи янги авлод медиа лойиҳаси бўлиб, асосчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад — одамларга пулни тежаш, кўпайтириш ва самарали сарфлашга ёрдам беришдир.
Медиа лойиҳа шахсий молия, инвестициялар, автомобиллар ва кўчмас мулк, саёҳат, соғлиқ ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади.
Лойиҳа асосчилари ўқувчиларга пул масалаларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб фойдали калкуляторлар, «чек-лист» ва тестларни яратишни режалаштирмоқда.
JET билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👉 jet.uz
Сайт - Телегам - Реклама
Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
Манба
Шу йилнинг 8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors
Читать полностью…Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Фарғонада Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик хизмати идоралари раҳбарлари билан учрашибди. Музокараларнинг асосий мавзуси умумий хавфсизлик, терроризм, наркотрафикка қарши курашиш ҳамда чегара масалалари бўлибди.
Афтидан, Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон учун чегара муаммоларини ҳал қилиш йўлида бетараф ва яхши қўшни сифатида воситачилик қилмоқда. Бу яхши.
Коррупция
➖Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
➖Наманган вилоятининг Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди.
➖Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган.
➖Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.
Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Читать полностью…🔹Туронбанк Тошкентнинг 7 та тумандаги маҳаллаларда замонавий кутубхоналарни ташкил этибди
➖Хусусан, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги МФЙлар қошида кутубхоналар очилиб, Туронбанк уларни умумий ҳисобда 3000 донага яқин турли жанрлардаги будиий, илмий, миллий ва жаҳон адабиётлари ҳамда компьютерлар билан тўлдирибди.
➖Энг муҳими ҳар бир маҳалладаги кутубхонага 2 нафаргача банд бўлмаган фуқаролар ишга қабул қилинган.
▪️Туронбанк ташкил этган кутубхоналарни ТВдан ҳам кўп кўрсатишяпти. Хоҳловчилар учун: Sevimli TV|Yoshlar TV
➖Батафсил маълумот ва тўлиқ фотосессия банк расмий сайтида! - www.turonbank.uz
▪️Қизиқ тарафи негадир Туронбанк баъзиларга ўхшаб кутубхоналардан пиар инструмент сифатида фойдаланмабди.
Реклама
Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда “The Samarkand express” сайёҳлик поездини ишга туширади.
Читать полностью…Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди
Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.
🏦 Асакабанк кўмагида ташкил этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда
Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол иштирок этмоқда.
Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги«Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум.
Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган.
Асакабанк Матбуот маркази
Реклама
Жорий йилнинг июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Тошкент халқаро инвестиция форумидаги тадбирда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
Читать полностью…My.gov.uz муҳим янгиликни эълон қилди
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.
My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олинг.
Видео
Реклама
Yandex Go Ўзбекистонда электромобиллар учун махсус тарифни ишга туширади. Дастлабки босқичда Yandex Go хизматига 1000 дан ортиқ шундай автомобилларни улаш режалаштирилган.
Компания вакилларининг таъкидлашича, электромобиллар юқори даражадаги қулайликка эга — замонавий, шовқинсиз ишлайди. Шунингдек, улар фойдаланишда тежамкор, ёқилғи сарфи ва харажатлари паст, бу ҳайдовчилар учун фойдали. Шаҳар муҳити учун электромобиллардан, жумладан таксида фойдаланиш шаҳардаги шовқинни ва чиқиндиларни камайтиришга ёрдам беради
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…