Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Анас Файяд Карман билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Читать полностью…Бугун ҳудудларда кучли шамоллар, момақалдироқ, кучли жала ва чанг массаларини ҳавога кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Ҳаво ҳарорати +12 +17 даража илиқ бўлади.
Ўзгидромет
Тошкентда айни пайтда кучли шамол, чанг-бўрон кузатилмоқда.
29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади - Экология вазирлиги
Читать полностью…Туркияга киришда назорат кучайтирилгани айтилмоқда, бу ҳолатга кўпроқ 20-35 ёш оралиғидаги кишилар дуч келишмоқда, савол-жавоб, текширувлар қаттиқлашган, ҳатто шахсий телефонлар ҳам кўздан кечирилмоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари қўпол муносабатда бўлаётгани учун шикоятлар кўпайган. Январь ва февраль ойларида 160 дан ортиқ ўзбекистонлик мамлакатга киритилмаган.
Читать полностью…Ҳукумат қарори билан республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.
Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.
Манба
Uzum мамлакат тарихида илк бор 100 млн доллар жалб қилган компанияга айланди
Ўзбекистоннинг Uzum экотизими мамлакат тариҳида 1 млрд доллардан ортиқ баҳоланган биринчи IT-компания бўлди.
Етакчи инвестор бўлиб Intercom, Toss, Bumble, Rappi, Razorpay каби лойиҳаларга инвестициялар киритган FinSight Ventures венчур фонди қатнашди. Шунингдек, Форз кўрфазига ихтисослаштирилган, Ҳиндистоннинг Xanara Investment Management компанияси ва Uzum'нинг бир қатор топ-менежерлари инвестиция раундига қўшилишди.
Капиталга киритилган инвестициялар 50 миллион доллардан ошган бўлса, яна қолган 50 миллион долларни Uzum аввалроқ заём кўринишида жалб қилган эди. Шундай қилиб, Uzum'га киритилган инвестицияларнинг умумий қиймати 100 млн доллардан ошди.
Маблағлар IT-соҳаси ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, бизнес ва хусусий шахслар учун янги сервисларни ишга туширишга йўналтирилади. 2023 йилда Uzum'нинг ҳар ойлик аудиторияси сони 10 миллиондан ошди, яъни шунча одам экотизим хизматларидан фойдаланган бўлса, компаниянинг соф даромади эса 100 миллион долларга етди.
Кеча бутун Ўзбекистон бўйлаб ифторлик бўлиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев қатнашган Наманган вилоятидаги эҳсонга Фарғона ва Андижон вилоятлари жамоатчилик вакиллари ҳудудлар раҳбарлари ҳамроҳлигида келишган.
Бундан ташқари, "Ахборот" репортажида ифторликда миллиардер Алишер Усмонов ҳам борлигини кўриш мумкин.
“Умра” зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилади - қонун лойиҳаси
Читать полностью…26—30 март кунлари жойларда вақти-вақти билан ёмғир, баъзи жойларда момақалдироқ хусусиятли кучли жала, 26—31 март кунлари эса тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқин хавфи эълон қилинмоқда. Ўзгидромет
Бош вазир Абдулла Арипов Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Россия халқига таъзия билдирди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 23 март куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
“Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилади. Бегуноҳ инсонларга қарши каратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланди” дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Владимир Путин, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ҳали ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Россия махсус хизматлари 11 нафар шахс, жумладан, 4 нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.
“Салимбой” 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди - ОАВ
Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган. Бу ҳақда Kun ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Asialuxe Travel'дан Наврўзга ажойиб байрам чегирмаси!
www.asialuxe.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, "меҳмонхоналар" бўлимида дунё бўйлаб исталган меҳмонхонани брон қилинг ёки Анталия, Алания, Бодрум, Даламан, Прага ва бошқаларга тур пакет харид қилиб БОНУСЛАР олинг:
-аэропорт-меҳмонхона-аэропорт бепул трансфер;
- Биринчи тўлиқ тур пакетига - 5% чегирма.
Asialuxe Travel билан пулни тежаш ва саёҳатингизни янада қизиқарли қилиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Тафсилотлар:
(+998) 71-201-77-77
Сайт: asialuxe.uz | Telegram | Реклама
Пойтахтнинг Чилонзор туманида кучли шамол эсиши ортидан дарахт синиши билан боғлиқ юз берган ҳолат.
Читать полностью…Автомобилсиз кун - байрам эмас
29 март куни, яъни Автомобилсиз кунда пойтахтнинг кўзга кўринмас "ио" ҳокими кабинетида ўтирмасдан, шаҳарда пиёда юриб кўрса, сайилгоҳларни айланиб, самокату великлар билан бирга йўлакни баҳам кўрса - озгина халққа яқинлашган бўлар эдими? Туфлисига чанг тегармиди? Шу баҳонада нафақат инфратузилманинг аҳволини, балки экологиянинг ҳолатини тушунишармиди? Жаа зерикса, туман ҳокимларини ҳамроҳ қилиб олса бўлади. Кечгача чарчаб қолишса, жамоат транспортида юриб кўрса бўлади. Метрополитен бошлиғи ҳам тиғиз пайт бир метрога чиқиб кўриши керак.
Республика ва шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиқлари кун бўйи машинага чиқмаслиги керак. Улар, айниқса, барча пиёдалар ўтиш йўлагидан (светофорсиз, светофорли) юрак ҳовучлаб ўтиб кўриши керак. Ногиронлиги бор шахслар, коляскали ота-оналар билан бирга тажриба тариқасида айланиб кўришса бўлади. Пиёдалар ҳам одам, деган хулосага келишармиди?
Автомобилсиз кун - байрам эмас, унинг бош ғояси шаҳарни автомобилларга эмас, балки одамларга қайтариш кераклигидир.
Ҳукумат ўзи қўли билан битта иш ўрнини яратаман, деса, билингки, у каррасига қиммат, ресурсларни самарасиз сарфлаш ва тақсимлаш ҳисобига, бюрократия ва маъмурий палапартишлик билан амалга оширилади.
Ҳукумат иш ўрни яратишга рағбат берадиган, тўсиқларни бартараф этадиган, панадаги меҳнат кучларини оқартиришга хизмат қиладиган қонунчилик, солиқ ва инвестиция муҳитини яратиш йўлидан юриши лозим. Бу гап шунчалик кўп гапирилдики, сийқаси чиқиб кетди. Лекин афсуски, биз яна ғилдирак кашф этишда давом этяпмиз, хатоларимизни қайта-қайта такрорлаяпмиз.
Ўзидан тушови қиммат, меҳнат тақсимотини бузадиган ва ресурслар самарасиз ишлатилишига сабаб бўлаётган ташаббусларни тўхтатиш керак. Кўз ўнгимизда ўзини ўзи банд қилиш тизими самарасини кўрдик, демак, шу каби сиёсат устувор бўлиши керак. Масалан, 1 март ҳолатига қарийб 421 минг ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Жами ўзини ўзи банд қилганлар сони эса 2,6 млн нафардан ошган. Битта тўғри ҳужжат қабул қилиш – триллионлаб маблағ сарфлаш, минглаб амалдор ва давлат хизматчиларини маҳаллага ҳайдашдан кўра самаралироқ, кўламлироқ ва барқарор бўлиб чиқяпти. Бу биргина мисол, холос.
Ишсизлик муаммосини микроменежмент билан эмас, балки комплекс сиёсий қарорлар қабул қилиш орқали ҳал қилиш зарур. Бир гуруҳ монополист компанияларнинг ёлғон ва манипулятив иллюзиясига эмас, пировард натижада барча ўзбекистонликлар ютадиган инфраструктура лойиҳалари, солиқ сиёсати ва қонунчилигини илгари суриш мақсадга мувофиқдир. Инсонларга, майда чиновникларга эмас, балки қонуний шарт-шароитлар асосида ишлайдиган тизимга етиб келишимиз лозим.
Хатолар устида ишлаш, иқтисодиётга, бизнесга стрессни камайтириш, умуман, жамиятни зўриқтирмасликка интилиш зарур. Ишонч кредитини мустаҳкамлаш йўлидан юриш керак.
ИМҲО.
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида босқичма-босқич видео-фоторадарлар ўрнатилади – ҳукумат қарори
Читать полностью…АҚШ ҳукумати бензин билан ишлайдиган автомобиллардан чиқадиган зарарли газлар миқдорини чекловчи меъёрлар ва стандартларни кучайтирмоқчи. Бу автомобиллардан атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддаларнинг камайтирилишига ва шу тариқа ҳавонинг тозалигини яхшилашга хизмат қилиши мумкин. Чекловлар бузилган тақдирда эса автомобил ишлаб чиқарувчиларига катта миқдорда жарима қўлланилади.
Читать полностью…Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш ғояси яна кун тартибига чиқмоқда.
“Адолатли Россия-Ҳақиқат учун” партияси лидери Сергей Мироновнинг уқтиришича, виза режимини ўрнатиш миллий хавфсизликни таъминлабгина қолмасдан, “Россия ва жанубий қўшнилар ўртасида чинакам манфаатли ҳамкорликка йўл очади”.
Ниҳоят, БМТ хавфсизлик кенгаши Рамазон ойида Ғазода зудлик билан оташ-кесим ўрнатиш, яъни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. АҚШ вето қўймади.
Читать полностью…Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 26 мартдан якунланади.
Шаҳар маъмуриятининг ёзишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даража целсийдан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан якунланиши керак.
Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.
Читать полностью…Кун фотоси:
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этишга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ёрдам кучлари жалб қилинган.
Бир йил олдин Тошкент шаҳрига Шавкат Умурзоқов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Ҳавога учган бир йил. Шаҳар мэри ҳали ҳам “ио”. Кабинетидан чиқмасдан ишлашда давом этяпти.
Россияда теракт:
➖22 март куни кечқурун Москвадаги «Крокус сити ҳолл» биносига концерт бошланишидан олдин қуролланган одамлар бостириб кириб, ўт очди. Бинода бир нечта портлашлар содир бўлди ва концерт зали ёнғин қуршовида қолди.
➖Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирча 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Рақамлар кўпайиши мумкин. 150 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.
➖Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ амалдорлари ҳам тасдиқламоқда. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари бу борада сукут сақлашмоқда.
➖Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва вилоятидаги теракт оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.
➖Президент Шавкат Мирзиёев фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган терактни кескин қоралади.
➖Uzbekistan Airways авиакомпанияси Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қилаётган йўловчилардан аэропортларга белгиланган вақтдан олдиндан етиб келишларини сўради.
Айтишларича, барча давлат банклари раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ушбу банклар филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод қилиниб, вақтинча вазифаларини бажарувчи этиб қайта тайинланган.
Читать полностью…