"Тадбиркорлик – тақдиримда" дастурининг навбатдаги сонида IT соҳасидаги етук тадбиркорлардан бири, "MAAB Innovation" раҳбари Шерзод Ибрагимовнинг фаолияти ҳақида сўз юритилди.
"MAAB Innovation" бизнес таҳлили хизматларини кўрсатадиган компания бўлиб, Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлиб улгурган ва кўплаб ёшларни иш билан таъминлаган.
Савдо-саноат палатаси ташаббусида очилган теледастур бизни юртимиз равнақи йўлида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан таништириб бормоқда. Юртимизда Ибрагимов каби мақсадлари улкан тадбиркорларни кўриб, бизнес муҳити ривож топаётганини сезиш қийин эмас.
https://youtu.be/DQWf_Joalbo?si=TppATripW2kOZrAe
Газета.uz’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Робахон Маҳмудова “Адолат” СДП раиси этиб сайланиши мумкин.
Читать полностью…Қозоғистон БМТ тинчликпарвар кучлари таркибида Голан тепаликларида ва бошқа нуқталарда ҳарбий назоратни амалга ошириш учун 430 нафаргача ҳарбий таркибдан иборат миссия юборади. БМТ миссияга ҳарбий хизматни Қозоғистон байроғи остида мустақил амалга оширишга мандат берибди.
Читать полностью…“Пахтакор” сотувдан олиниши мумкин - Kun
Нашрга маълум бўлишича, стадионни сотиш жараёнини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бугунги селекторда:
➖Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари М.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
➖Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
➖800 миллион долларлик 241 та тайёр инвестиция лойиҳа таклифларига ҳам инвестор топмаган 18 та туман ва шаҳар ҳокимлари лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
➖Транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди.
➖Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўрилади.
Президент:
Мамлакатимизда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилган.
Лекин, мутасаддилар цементдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтириш, экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли.
Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади.
Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда.
Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Читать полностью…Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…"Open" картаси билан истаганингизни бўлиб тўлаш эвазига харид қилинг
Анчадан буён маиший техника, қурилиш моллари, уй жиҳозлари харид қилишни режалаштириб юрибсизми ёки даволаниш ҳамда ўқув курсларда таълим олишга имкон топа олмаяпсизми?
"Open" муддатли тўлов картаси билан режаларингизни бугуноқ амалга ошириш мумкин.
Сиз учун янада кўпроқ, янада қулай ва фоизсиз!
Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)
Картани Open card иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг ва ҳамкор дўконлардан харидларни амалга оширинг — IOS | Android
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
Реклама
Президент фармони билан Сохибназаров Шамсиддин Шарафиддинович Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Бахтиёр Бегматов Бўка тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Собиқ ҳоким Низомиддин Аббосов соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.
Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари, Янгийўл, Зарафшон шаҳарлари ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
Читать полностью…Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади
Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.
➖Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.
➖Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.
➖Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.
➖Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.
➖"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.
➖Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.
Йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Читать полностью…Президент Фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлат раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Байрамлар ўз ниҳоясига етди, Ucell эса совғалар беришда давом этади!
Ucell алоқа оператори «Исталган рақам» акцияси доирасида барча сотув офисларида «Доимий» тарифлари учун чиройли рақамларни бепул тақдим этмоқда.
📍Офислар манзиллари
Ўзингизга маъқул бўлган чиройли рақамни танлашингиз мумкин!
Реклама
Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзсаноатқурилишбанк билан меморандум имзолади
12 январь куни Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра банк ходимлари қисқа ва ўрта муддатли халқаро ўқув курслари ва ривожланган хорижий давлатларда амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилди. Режага кўра жорий йилдаги дастур доирасида банк 3,5 мингдан зиёд кадрларни ўқитиб, малакасини оширади.
Батафсил | Реклама
Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.
Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
❗️Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
Читать полностью…Ҳокимлик “тилга кирди”
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш, йўллардаги тирбандликка барҳам бериш ҳамда жамоат транспорт тизимини ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрланаётгани, яқин орада жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинишини билдирди.
Дарёлар ўзанидан қум-шағал қазиб олишга мораторий жорий қилинмоқда
Республикадаги 6 та йирик дарё, шу жумладан, Чирчиқ дарёси ўзанидаги норуда материаларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинмоқда. Бу борада президентнинг тегишли ҳужжати қабул қилингани айтилмоқда.
БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади
2024 йил 16 февралдан Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликларига ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳим - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади.
Читать полностью…Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тергов қиладиган идорага айлантирилади
Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.
Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.
Солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади
➖40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.
➖солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.
➖Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади. Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.