Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш учун грузиялик Мери Маглаперидзе бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳини жалб этибди.
Мери Маглаперидзе Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори бўлиб, бунгача Халқ ҳимоячиси аппаратида, БМТнинг "Гендер тенглиги" дастурида, Бола ҳуқуқлари марказида ишлаган. У ҳамда унинг жамоаси – Елене Марташвили ва Гиорги Сахокиа билан биргаликда агентликда "ижтимоий иш" тизимини шакллантиришда ёрдам бераётган экан.
Саъдуллаев Улуғбек Атабоевич Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.
Читать полностью…20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошади.
Читать полностью…Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Читать полностью…Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз :
- “Катта тўртлик” (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
- банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
- ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси.
Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.
Реклама
Руд Педерсен Korzinka бош директори деб тайинланибди.
Собиқ бош директор Акмал Асадов эса бош директор ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги янги инклюзив лойиҳани йўлга қўйибди. Бу аудио форматдаги китобларни тинглашга мўлжалланган Зиё таратамиз телеграм каналидир.
Саҳифа дунёнинг энг машҳур асарларини ўзида жамлаган. Эндиликда аудио форматдаги китоблардан ўзбек тилида баҳраманд бўлиш мумкин, қўшимчасига фойдаланувчилар учун талаб катта бўлган китоблар аудио кўринишида тақдим этиб бориларкан.
Агентликнинг маълум қилишича, театрга бориш имконияти чекланганлар инобатга олиниб, аудио спектакллар ҳам юклаб бориш кўзда тутилган.
Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди
Дипломат 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган. Саккиз ойлик танаффусдан сўнг у Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида иш олиб боради. Институт фаолиятининг асосий вазифалари қаторига минтақани барқарор ривожлантириш жараёнларини тадқиқ этиш киради.
Ваҳобов кўплаб юқори лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, 2011-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2013 йилда Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва 2013-2015 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. АҚШдаги фаолияти давомида икки томонлама муносабатлар анча фаоллашганди.
Ота изидан
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов “Ёшлар - ватан таянчи” номли китоб ёзибди.
Расмий хабарда айтилишича, қўшни давлатлар ёшлар тарбиясида фойдаланиш мақсадида мазкур китобни таржима қилиш юзасидан мурожаат қилишибди.
President Tech Award ғолиби MenTalaba лойиҳаси халқаро ташкилот томонидан эътироф этилди
AsiaTechDaily нашри MenTalaba лойиҳасини Ўзбекистонда EdTech ривожланаётгани намоёндаси сифатида кўришини маълум қилган ҳамда юртимиздаги ОТМлар ва абитуриентлар ўртасида ишончли кўприк ярата олгани ҳақида ёзган.
Mentalaba.uz бугунги кунда ОТМлар ҳақида ишончли ва долзарб маълумотларни абитуриентларга етказиш, шу билан бирга, ҳужжат топшириш имконини берувчи ягона платформадир. Mentalaba.uz билан тўғри танлов қилинг ва қулай ҳужжат топширинг!
Реклама
A-Pay P10 онлайн-кассаси — бизнес учун янги ечим
A-Pay P10 онлайн-NKMни харид қилиш орқали бир қатор афзалликларга эга бўлиш мумкин. Жумладан:
Нақдсиз тўлов: HUMO, VISA, MASTERCARD, шу жумладан, NFC орқали тўлов
Тасниф, A-Pay, Payme Click ва бошқалар билан интеграция;
Бозор бўйича энг катта экран;
Андроиднинг сўнгги версияси;
Чакана савдо, товарларни ҳисобга олиш, ҳисоботлар олиш ва бошқалар учун ўрнатилган Smart Trade DT.
Нархи — 2 352 000 сўм!
Бизнесингиз оптимизацияси фойдасига танлов қилинг — A-Pay P10’ни харид қилинг ва Smart Full тарифига уланишда кассани бепул қўлга киритинг.
☎️Янги касса ҳақида кўпроқ маълумот:
+998712003050
@smart_ecosystem
Реклама
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари - ижрочи директори Ахмедов Дилшод Турсункулович инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Читать полностью…Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Ҳукумат “Ўзбекистон шампани” АЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз давлат акциялар пакетини 72 млрд. сўмга сотибди. Харидор — Euro Pack МЧЖ. Компания товарлар учун пластик қадоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унга Илҳом Аббасов ва Дмитрий Васильев тенг улушларда эгалик қилади.
Читать полностью…Маиший чиқиндилар бўйича тўлов тизимида қатор янгиликлар жорий қилинмоқда.
Президент фармонига кўра, агар маиший чиқинди бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланмайди. Бу 2024 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.
Шунингдек, чиқиндидан қарзи борлар электр таъминотига тўлов қилолмайди. Бу тартиб 2024 йилнинг 1 июнидан пойтахт ва ҳудудлар марказида жорий этилади. Бунда 6 ойдан ортиқ қарздорлик бўлса, электр учун пул тўлолмайди.
2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб 1 ойлик қарз учун ҳам ток учун тўлов қила олмайди.
Президентнинг ПФ-82-сон Фармонига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.
Эндиликда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча саволларга туман ёки шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари жавоб беради.
My.gov.uz орқали кўрсатилаётган хизматлар сони 570 тадан ошди
Давлат раҳбарининг “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида 2023 йил якунигача Ягона портал орқали кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш кўзда тутилган эди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг маълум қилишича, 2023 йил давомида 205 та янги хизмат жорий қилиниб, жами хизматлар сони 575 тага етган.
Қайд этилишича, 2024 йилда ҳам хизматлар сонини кўпайтириш, уларнинг сифатини янада яхшилаш режалаштирилган.
Электрон давлат хизматларини олишда my.gov.uz дан фойдаланишда давом этинг.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни кузатиб боринг:
Telegram | Facebook | YouTube | instagram | Реклама
Тошкент шаҳрида маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тарифлари бугундан кучга кирди. Ноябрда бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга оширилган эди.
Читать полностью…IT Park резидентлари рўйхати кенгайди
IT Park резидентлари мультимедиа ва дизайн хизматларини (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графика, визуализация дизайни, моушн-дизайн) тақдим этиш, дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолиятини, шунингдек, киберспорт соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлибди.
Сарҳисобларга старт берилди
Халқ банки ўз мижоз ва ҳамкорларига ишонч учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, Янги йил байрами билан ўзига хос усулда табриклабди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан Fitch Ratings яна шаҳарнинг рейтингини тузишда давом этадиган бўлибди. Агентлик аввалроқ Тошкент шаҳрининг "BB-" барқарор рейтингини чақириб олган эди.
Читать полностью…2019 йилда ёш иқтидорларни инновацион тадбиркорлик соҳасига тизимли жалб қилиш, иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ёшлар академияси 2023 йилнинг ўзида 100 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олган.
Ёшлар академиясига аъзолар қабул қилиш давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали ариза топшириб сиз ҳам Академия аъзосига айланишингиз мумкин.
Davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni o‘qiydi?
Bugungi kunda blogerlar va inflyunserlar faol fuqarolik pozitsiyasini ko‘rsatib, jamiyatdagi o‘tkir muammolarni topib, uni ommaga olib chiqishda faollik ko‘rsatmoqda.
“Yuksalish” harakati davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni kuzatib borishini aniqlash maqsadida so‘rov o‘tkazdi. So‘rovda 140 nafar davlat idoralari xizmatchilari, shu jumladan, vazirliklar, agentliklar, qo‘mitalar, parlament vakillari ishtirok etdi. Respondentlaring 10 foizini yuqori lavozimdagi rahbarlar, jumladan vazirlar va hokimlar tashkil etdi.
Davlat xizmatchilari, asosan, siyosat, ijtimoiy va iqtisodiy, huquqiy, ekologik mavzularni ko‘proq yoritadigan blogerlarni kuzatib borishi ma’lum bo‘ldi. Demak, yetakchi uchlikka quyidagilar kirdi:
▫️Davletov.uz — 64,6%
▫️Xushnudbek.uz — 45,8%
▫️Bakiroo — 20%
Respondentlar fikriga ko‘ra, mazkur blogerlar nafaqat keng jamoatchilik fikrini shakllantirishga, balki davlat xizmatchilarining ijtimoiy-iqtisodiy holat haqida xabardor qilishga ham xizmat qiladi.
YUKSALISH HARAKATI
Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.
ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахслар Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.