Президентнинг қарорларига мувофиқ:
– ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
– Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.
"AloqaVentures" Ўзбекистон стартап экотизимини қай тарзда ўзгартирмоқда
“AloqaVentures” венчур фонди 2022-2023 йилларда Ўзбекистон стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантиришда етакчи омил бўлиб хизмат қилди. Фонд ҳозирга қадар 22 та инновацион стартап лойиҳаларига инвестиция киритган. Ушбу инвестициялар нафақат молиявий кўмак бўлиб хизмат қилмоқда, балки Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик муҳитини ривожлантирмоқда.
Хусусан 2023 йилда «АлоқаВентурес» венчур фонди:
- портфелдаги стартаплар сони 22 тага етди;
- умумий инвестициялар миқдори 2,5 миллион АҚШ долларига етди;
- Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари стартапларига инвестиция киритишни бошлади;
- 10 дан ортиқ хорижий фондлар, акцелерация ва инкубация дастурлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди;
- «AloqaTechLab» акцелерация дастурида 55 та стартап лойиҳаси иштирок этди ва 3 та энг яхши стартап лойиҳасига инвестиция киритилди;
Қуйидаги ҳавола орқали мақола билан батафсил танишинг:
https://telegra.ph/AloqaVentures-Ozbekistondagi-startap-ekotizimini-qanday-ozgartirmoqda-12-28
📷Instagram | 🔅Веб сайт | ✈️ Telegram | Реклама
Бобур Бурханов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан InFinBank Бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда
Банкка 5 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Бобур Бурханов Бошқарув раиси лавозимини топширди. Бу ҳақда InFInBank матбуот хизмати маълум қилмоқда.
InFinBank'да энг замонавий технологияларини жорий қилиш, мижозлар учун жозибали банк маҳсулотларини яратиш, банкни яқин келажакда финтех компанияга айлантириш ишларида Бобур Нодирхановичнинг катта ҳиссаси борлиги таъкидланган.
Бобур Бурханов ўз фаолиятини банк-молия соҳаси учун финтех ечимлар сегментида давом эттириши айтилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.
Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик қаратилади — президент қарори лойиҳаси
Тошкент шаҳрининг 2024 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди. Шаҳарнинг 8 трлн сўмлик харажатларининг қарийб 2 трлн сўми иссиқлик таъминотининг пасайтирилган тарифларидан кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилади.
Жамоат транспортининг брутто шартномаси асосида кўрсатилган хизматлари учун 1 трлн сўм ажратилмоқда. Ташқи қарзи бўйича қарийб 233 млрд сўм, 235 млрд сўм Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитларини қайтаришга, 13 млрд сўм чет эл кредитларини қайтариш учун йўналтирилади.
Кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилашга 143 млрд сўм ажратилади.
Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда 2025 йил 1 январга қадар божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ва 2023 йил 23 мартдаги фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
UZTELECOM компанияси йил якунларини сарҳисоб қилди
Жорий йил UZTELECOM компанияси фаолиятида жуда катта ўсиш кузатилди. Компания республика бўйлаб қамровини кенгайтириб бормоқда ва ҳар бир хонадонга кириб боришни мақсад қилиб бу борада катта ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан жорий йилда UZTELECOM:
— 2023 йилда компания томонидан 60 минг киломентрдан ортиқ оптик толали алоқа линияси ётқизилиб республика бўйлаб оптик тола линиясининг умумий узунлиги 227 минг километрдан оширилди.
— Юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган қурилмаларнинг умумий сиғими 4,8 миллиондан ортиқ портгача етказилди.
— Ўзбекистон бўйлаб 6000 дан ортиқ янги таянч станцияларини ишга туширилди ва янгиланди. Бунинг натижасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг аксарият ҳудуди 5G технологияси билан қамраб олинди ва ушбу муваффақият сабабли компания нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлди.
— Декабрь ойида VoLTE технологиясини босқичма-босқич жорий қилина бошланди.
— “Йил бренди” танловининг “Алоқа” йўналишида учинчи йил кетмак-кет ғолиб чиқилди.
— Ookla компанияси томонидан ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларига кўра 2023 йилнинг 1 ва 2 чоракларида Ўзбекистондаги “Энг тезкор мобил тармоқ” деб топилди.
UZTELECOM 2024 йилда ҳам ривожланишдан тўхтаб қолмоқчи эмас, компания ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари учун ҳаракат қилишда давом этади.
Реклама
Банкларга автомашина учун тўловларни 30 декабрь куни ҳам қабул қилиш тавсия этилди
@bankmijoz канали ёзишича, регулятор томонидан тижорат банкларига 30 декабрь куни ҳам сотиб олинаётган автомобиллар учун тўловларни қабул қилиш тавсия этилди. Шартнома олган фуқаролар ушбу куни ҳам банк кассалари орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар.
Бироқ айнан қайси банклар орқали тўлов қилиш мумкинлиги аниқ эмас, чунки ушбу кўрсатма тавсия характерига эга холос.
Шунингдек, ушбу кун очиқ баланс ҳисобланмайди.
🏦 “Trastbank”дан байрамона туҳфа. Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 50 млн сўмгача микроқарз ажратилмоқда
Янги йилда янги орзулар рўёбини кўрмоқчимисиз? Мақсадларга эришиш учун зудлик билан маблағ зарурми? Бироқ расмий даромадга эга эмасмисиз? Бу муаммо эмас! “Trastbank” ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ҳам микроқарз ажратмоқда.
Миқдори: 50 млн сўмгача
Муддати: 36 ойгача
Фоиз ставкаси: 27 % дан бошлаб
Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/microloans/
Шунингдек, Сиз "Trastpay” иловаси ёрдамида ҳеч қандай кафилларсиз ва ҳужжатларсиз бир зумда 30 млн сўмгача онлайн микроқарз олишингиз мумкин.
Иловани юклаб олинг:
App Store / Google Play
☎️ 1287 | Батафсил | Реклама
Yandex Eats ва Korzinka Go ҳамкорликни эълон қилди
Ўзбекистон бозори тобора қизиқарли бўлиб, жараёнлар жадал ривожланмоқда – иккита онлайн хизмат ҳамкор бўлди ва энди сиз Korzinka Go’дан Yandex Eats’да озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларига буюртма беришингиз мумкин. Тез орада хизмат Yandex Go’да мавжуд бўлади.
Сиз нақд ёки карта орқали тўлашингиз мумкин, янги фойдаланувчилар учун дастлабки учта буюртмада бепул етказиб бериш ва 10% чегирма мавжуд. Дам олиш кунларида мен буни синаб кўрдим - ҳаммаси яхши ишлади, сиз буюртмангиз қайси вақт оралиғида етиб боришини танлашингиз ҳам мумкин.
Манба
Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси олти йилда Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб ҳозирги 83 миллиарддан 120 миллиард киловатт соатга ўсиши кутилмоқда.
Читать полностью…Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жами 2,4 гигаваттлик қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилиб, тармоққа улаш ишларига старт берилди.
Читать полностью…Шавкат Умурзоқовнинг пойтахтга “ио” ҳоким бўлганига ҳам 9 ойдан ошди. Ўтган давр мобайнида:
➖шаҳарда экологик вазият ёмонлашишда давом этмоқда. На режа бор, на стратегия бор, на амалий ишлар;
➖шаҳар жамоат транспорти, тирбандлик муаммосини ҳал қилиш бўйича аниқ стратегия йўқ. Қуруқ гап, эгаси ва эртаси йўқ лойиҳалар;
➖ОАВ билан мулоқот, жамоатчилик олдида ҳисобдорлик умуман йўқ. Халқ билан мулоқот ҳам ҳаминқадар.
➖Маҳаллий депутатлар билан бамаслаҳат ишлаш, уларнинг олдида ҳисобдорлик, номига бўлса-да, кўринмади.
➖шаҳарда бетартиб қурилишлар, хўжасизлик тўхтамади. Коммунал тизим шаҳарликларнинг сабрини синашда давом этмоқда.
Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф этилмаган.
Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.
2024 йилда электромобиль бозорида ҳам чекловлар бошланиши мумкин
Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобиль олиб кела оладилар, жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобиль импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.
Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.
Лойиҳа юзасидан расмий маълумот берилмаган.
31 декабрь ва 1 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
Читать полностью…Корзинкада тунда савдо қилинг ва кафолатланган 10% кешбэк эгасига айланинг
Фақатгина 29 дан 30 га ва 30 дан 31 декабрга ўтар кечаси 00:00дан 08:00гача бўлган вақтда Корзинканинг тун-у кун ишлайдиган 35 та супермаркетларидан бирида савдо қилиш орқали Korzinka Plus картангизга 10%лик кешбэкни қўлга киритиш имкониятингиз мавжуд.
Кешбэк ҳисобланувчи супермаркетлар рўйхатини сайтимиздан олишингиз мумкин.
❗️Кешбэк 5 000 000 сўмгача бўлган харидлар учун ҳисобланади ва ўша кундан бошлаб 30 кун ичида улардан фойдаланиш мумкин.
Корзинкада квартира ютиб олинг!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. битта АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, яна бошқа бир АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2022 йилдан 2023 йилгача турли соҳалардаги 25 та стартапга 7,1 миллион доллар инвестиция киритилган бўлиб, бу маблағларнинг 61% дан ортиғи финтех йўналишига тўғри келади.
Mastercard Ўзбекистон ФинТех бозорини таҳлил қилиб чиқди ва соҳанинг тарихий ривожланиши нуқтаи назаридан кенг қамровли тадқиқотлар тайёрлади. Асосий тенденцияларни ўрганди ва келгуси йилларда соҳа ривожланишининг мумкин бўлган сценарийларида соҳанинг ривожланиши прогнозлари билан ўртоқлашди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг жадал ўсиб бораётган молиявий технологиялар бозори, унинг ривожланиш тарихи ва истиқболлари билан таништирувчи ҳисоботни ўз ичига олган лэндинг ҳам ишга туширилибди.
Ўзбекистон финтех бозори ҳақида тадқиқотлар билан шу ерда танишишингиз мумкин:
https://mcfintech.uz/uz/
Реклама
“Янги Тошкент” дирекцияси Gold Step Invest билан янги транспорт ечимини қуриш учун 350 млрд сўмлик шартнома имзолаган. Газета.uz дирекция раҳбари ва компания таъсисчиларидан бири ўзаро қариндош бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Читать полностью…Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сўнгги вақтларда банкларга одамларнинг ишончи ортиб бораётганини гувоҳига айланаяпмиз. Банк секторидаги вазият яхши томонга ўзгариб бормоқда ва банклар одамларни турли-туман таклифлар билан ўзига жалб қилиш учун рақобатлашмоқда.
Шундай таклифлардан бири TBC Банк томонидан янги йиллик 27% ставкали муддатли омонатдир. Бу омонатнинг муддати 18 ёки 24 ой. 13 ойлик муддатда ҳам омонат мавжуд лекин унда ставка бироз пастроқ - 26,5%. Менимча, бу омонат ўз жамғармаларини узоқ вақт давомида музлатиб қўйиш имкониятига эга бўлганлар ва даромадни максимал даражада оширишни режалаштираётганлар учун мос танлов бўла олади.
Исталган вақтда пул ечиб олиш ва исталган вақтда пул қўйиш опциясини истайдиганлар учун ҳам банкнинг йиллик 18%лик омонати бор. Бу омонат кутилмаган харажатлар кўп учраб турадиган одамларга кўпроқ мос келади.
Агар катта харидлар учун пул йиғмоқчи бўлсангиз йиллик 25%лик омонатни танласангиз ҳам бўлади. Бунда сиз омонатга пул қўшиб боришингиз ва фақатгина танлаган муддатингиз якунланганидан сўнг пулингизни олишингиз мумкин бўлади. Ушбу омонатни 13, 18 ёки 24 ойлик муддатлари мавжуд ва боқичма-босқич пул йиғиб боришни режалаштирган одамларга жуда мос келади.
Реклама
Денов ва Қизириқ туманлари собиқ ҳокими Пардаев Рустам Убодуллаевич Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Шўрчи тумани собиқ ҳокими Худойберганов Бахтиёр Хаитович эса Жиноят кодексининг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Суғурта бозорида халқаро ҳамкорлик ривожланиб бормоқда
2023 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистоннинг "INFINITY INSURANCE" суғурта компанияси раҳбарияти Россиянинг етакчи суғурта компанияларидан бири бўлган "BCK" суғурта компанияси раҳбарияти билан қайта суғурталаш, ҳодимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик битими имзоланди.
Ташриф доирасида Россия суғурта бозорининг бошқа нуфузли иштирокчилари, "SOGLASIE", "ПАРИ", "Guta Insurance" суғурта компаниялари ҳамда "Willis" қайта суғурталаш брокери билан ҳам ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мурожаат учун:
Телефон: +998781505055
Сайт: infinity-insurance.uz
Расмий телеграм канал:
@infinityinsuranceuz
Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 91/1 уй.
реклама
Diskont дўконлар тармоғи 3 ёшга тўлди
Шу муносабат билан, энди барча техникаларни -70% гача чегирмаларда муддатли тўловга ва бошланғич тўловсиз харид қилишингиз мумкин.
Акция 23-29 декабр кунлари, Diskont дўконларининг республикадаги барча филиалларида бўлиб ўтади.
Diskont - янада арзонроқ харид қилинг!
Мaнзиллар: Филиаллар | ☎️ +998712077788
Реклама
Тадбиркорлар учун мотивация
Савдо-саноат палатаси янги лойиҳа ташкил қилибди. Тез орада Палата ва МТРК ҳамкорлигида янги теледастур "Тадбиркорлик – тақдиримда" туркум кўрсатувлари эфирга узатиларкан.
"Ўзбекистон 24" орқали намойиш қилинадиган кўрсатувларда мамлакат иқтисодиёти ривожланишида хизмат қилаётган тадбиркорлар ҳикояси намойиш этилади.