“Метан заправка”ларга қўшимча чекловлар киритилди
13 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди. Ҳозирги вақтда 1179 тадан 547 та “метан заправка” ишламоқда - Ҳудудгазтаъминот
14 декабрь куни «Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси»нинг 20 йиллиги ҳамда Бирлашмага аъзо телерадиоканаллар журналистларини тақдирлаш мақсадида «Ренессанс» миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Маросим соат 15:00 да «Ренессанс» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.
Реклама
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2023 йилнинг октабр-декабрь ойлари давомида рақамли маркировкаланмаган 1,9 млрд сўмлик 168,7 минг дона алкоголь ва 0,9 млрд сўмлик 81,4 минг дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган.
Алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субъектдан қонун бузилишларга йўл қўйган 491 тасига нисбатан 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилган.
Uzbekistan Airways 2025 йилдан Канадага доимий авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган - Транспорт вазирлиги
Читать полностью…Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» лақаби билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан қўйилган айблов тоифасини ўзгартирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
«Тезкор тадбирлар давомида ушбу шахс қонунга хилоф равишда қурол сақлаётгани ҳақида маълумот олдик. Шу асосида тинтув ўтказдик ва ҳақиқатан ҳам уйда ноқонуний қурол сақланганини аниқладик. Ўрнатилган тартибда ҳужжатларни терговга тақдим этдик. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди у.
Жиноят ишининг қурол-яроғ сақлаш моддаси бошқа қисмга ўзгартирилиб, янада оғирроқ жазо назарда тутилган.
Унга кўра, Салим Абдувалиевга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 2-қисми (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши) жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳибсга олингандан сўнг Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан иш қўзғатилгани маълум қилинганди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларга "Қамчиқ" довонида кучли қор ёғаётгани сабабли, зарурат бўлмаса, довон йўлидан ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда.
Читать полностью…Uzum Qatar Islamic Bank билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Qatar Islamic Bank стратегия бўйича бош директори Константинос Константинидис ва банкнинг банк операциялари бўйича катта менежери Тарек Юсеф Фавзи Uzum офисига ташриф буюриб, миллий экотизим бош директори Жасур Жумаев ва Uzum стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнев билан учрашди.
Qatar Islamic Bank — Қатарнинг энг йирик Ислом банки бўлиб, унинг активлари 50 миллиард АҚШ долларидан ошади. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ташриф доирасида банк ва миллий экотизим вакиллари энг йирик миллий маркетплейс — Uzum Market ни яратиш ва ривожлантириш тажрибасини ҳамда банкнинг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари учун истиқболли йўналишларни муҳокама қилдилар.
Манба
«Қатағонга учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади. Мурожаатни Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди:
«Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий суди томонидан 1 минг 30 дан зиёд мустабид тузум қатағонига учраган ватандошларимиз номи оқлангани тарихий адолатни тиклаш йўлидаги янги қадам бўлди.
Айни вақтда, юртимизда ҳар йили август ойини «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш, фидойи ватандошларимиз ва уларнинг авлодлари яшаган ва яшаётган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, уларнинг ворислари ҳамда яқин кишиларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Маҳалла идораларида «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»ни ташкил этиш, ҳар йили камида 100 нафар қатағон қурбони ҳамда жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини акс эттирадиган тўплам тайёрлаш режалаштирилган».
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарила бошлайди
Душанба ва сешанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−20 даража, кундузи −3…−12 даража атрофида бўлади. Жойларда туман тушиб, яхмалак юзага келади.
Чоршанбадан жумагача ҳарорат +7 даражагача кўтарилиши ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет
Тошкент халқаро аэропортида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.
Қурилиш 2025 йил охиригача давом этади. Телетраплар сони 6 тага, дарвозалар сони эса 12 тага етказилади.
Республиканинг барча ҳудудидаги “метан заправкалари” соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.
Читать полностью…Оилангиз учун яхши машина — BАW Аcе М7
4 та версияда:
• Стандард;
• Cоmfort (механика);
• Comfort (автомат);
• LUXURY.
◘ Шоҳона ички кўриниш;
◘ Замонавий ташқи кўриниш
◘ B тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳайдаш имонияти
◘ 3 хил рангда
◘ Метан ва пропан газ ўрнатиш мумкин.
Нархлар ҳақида билиш учун Телеграм каналларга обуна бўлинг
/channel/addlist/Yvt4j1_mc_xhNzQy
📍Манзил: ТASHKENT MOTORS
📞 71-2004844
📞 71-2004464
Реклама
Ўзгидромет прогноз қилганидек, мамлакатга совуқ ҳаво массаси кириб келди, ҳудудларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида вақт чекловлари ўрнатилмоқда.
Ноябрнинг охиригача қоп-қоп ваъда берган, минбару телевизордан тушмаган энергетика вазиримиз ҳамда вазирлик икки энлик хабар беришни ўзига раво кўрмаяпти. Яна ҳамма ўз билганича иш тутмоқда, тезкор муносабат ва тушунтириш ҳақида ҳеч ким ўйламаяпти.
Хонадонда электр ускуналаридан ортиқча фойдаланганда автоматик тарзда ўчириб қўйиш амалиёти вақтинча тўхтатилди.
Читать полностью…Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган. Бугун Учтепадаги маҳаллаларга борган, иситиш тизими фаолияти билан танишган.
Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
Кластерлар пахта хомашёсини биржа орқали жаҳон бозори нархларида сотиб олишади
Ўзбек фермерлари узоқ кутган ҳужжат - “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди.
Эндиликда чигит экилишидан аввал 1 ноябргача (кейинги йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача), фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади.
Олди-сотди жараёнларини маҳаллий ва бошқа ҳокимият вакиллари аралашувисиз амалга оширилади. Яъни, фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади.
Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади. Барча пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликларга бир ой муддатда биржада иштирок этиш тартиби юзасидан ўқув семинар ташкил этади ҳамда уларни рўйхатдан ўтказади.
Аввалроқ Президент селекторида ваъда қилинган ўзгаришлар кучга кирмоқда. Фармон қишлоқ хўжалигимизда узоқ кутилган бозор муносабатларини ўрнатади, фермерлик соҳасини янги босқичга олиб чиқади, уларни ернинг ҳақиқий эгасига айлантиради деган асос бор.
Бундан кейинги босқич маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон брендлари билан ҳамкорлигини ривожланиши бўлиши керак.
Пойтахт марказида барча қулайликларга эга Slivki кафеси очилибди. Бу ерда сиз мазали тушлик ва кечки таомлардан тортиб, хушбўй қаҳва ҳамда ўзгача таъмга эга хилма-хил чой навларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Slivki кафеси компания ходимлари ва турли хил конференция ҳамда йиғилишлар қатнашчилари учун мўлжалланган қисқа кофе-брейклар учун ҳам жуда мос келади.
📍Манзил: Яккасарой тумани, Ўрикзор 157 (Мўлжал: Педагогика институти)
📹 Instagram | 💬 Telegram | ☎️+998909552856
Реклама
АҚШнинг Гарвард университети докторанти Александра Деннетт биринчи ўзбек фотографи Худойберган Девонов ҳақида илмий иш қилаётган экан.
Худойберган Девонов – Хива хони саройидаги илк фотосуратчиси, ўзбек киноси ва фотографияси асосчиси. У жосусликда ноҳақ айбланиб, Сталин қатағони қурбони бўлган.
“Метан заправкалар” иш вақти қисқартирилди
Бугундан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгиланди.
Лотин алифбоси ислоҳоти ҳақида
Бир неча йиллардан буён муҳокама қилиниб келаётган лотин алифбосини ислоҳ қилиш бўйича масала бугун яна бир бор кўтарилди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева алифбодаги ноаниқликлар сабаб давлат, миллат номи хато ёзилаётганига урғу қаратди ва бу масалага қатъий нуқта қўйиш кераклигини таъкидлади.
Қандай ўзгаришлар таклиф қилинмоқда?
Жорий йилнинг сентябрь ойида берилган сўнгги таклифга кўра, алифбодаги О‘ ҳарфи Õ га, Gʻ ҳарфи Ğ га, Ch эса С га ва Sh ҳарфи эса Ş га ўзгариш кўзда тутилганди.
О‘ ва Gʻ ҳарфининг ўзгартирилиши алифбо ислоҳотларининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки бу ҳарфларни ёзишда мураккабликлар мавжуд, айниқса компьютер клавиатурасида биргина ҳафрни тўғри ёзшининг ўзи бир неча процессларни ўз ичига олади. Õ ва Ğ ҳарфларини жорий қилиш орқали бу муаммони бартараф этиш мумкин. Ch ва Sh ҳарфлари эса аслида О‘ ва Gʻ каби муаммоларни келтириб чиқармасада, улардан фойдаланишда ҳам айрим муаммолар мавжуд. Мисол учун mashhur, is'hoq yoki as’hob сўзларини ёзишда улар ш деб талаффуз қилинмаслиги учун қўшимча апостраф қўйиш талаб қилинади.
Мутахассислар бу борада нима дейди?
Нодир Жонузоқ: «О‘ ва Gʻ ҳарфларидаги тескари апострафни ёзиш жуда мураккаб, бу дастур ва лўғатларда қўшимча ноқулайликлар туғдиради».
Шуҳрат Сирожиддинов, Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, профессор: «Ҳозир биз алифбо масаласини ҳал қилмасдан оммавий саводсизлик юзага келишига сабабчи бўлиб қолмоқдамиз. Биз қачон тўғри ёзишни ўрганамиз? Қачонки, нормал алифбо тасдиқланса! Тўғри ёзиш қоидаларини яратмасдан туриб, саводсизликдан қутула олмаймиз».
Зулхумор Холмонова, филология фанлари доктори: «Ş ва Ҫ ҳарфлари бир хил ёзилиши керак. Мен Ch ҳарфи учун C белгиси ишлатилишига қаршиман. Ş ва Ҫ ҳарфлари бир хил қўшимчага эга бўлиши керак».
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 700 километрлик қишлоқ йўллари инфратузилмасини яхшилашга 240 млн долларлик қарз беради.
Читать полностью…Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматига махсус имтиёзли шартлар асосида $800 млн миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради.
Маблағ ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темир йўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Тошкент-Самарқанд” пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди
Йўлнинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил қилмоқда. Автомобиль йўли 6 тасмали “Автомагистрал” талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.
Тошкентда жадидчилик ҳаракатига бағишланган йирик халқаро конференция ўтказилмоқда
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида жорий йилнинг 11 – 12-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.
Владимир Путин 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этади.
Бу унинг давлат раҳбари сифатидаги бешинчи муддати бўлади.
Рақобат қўмитаси "YandexGO UB" МЧЖнинг устун мавқеини эътироф этди
“YandexGo UB” МЧЖ йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект деб эътироф этилди.
Регулятор ўрганишларига кўра, такси бозорининг 86,3%и YandexGo платформасига тегишли.
Қўмита ушбу бозорда барча иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни, инсофсиз рақобат, иқтисодий концентрация, устун мавқеини ва устун музокара кучини суиистеъмол қилиш каби ҳаракатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб боради.
Тошкент халқаро аэропортида “кенг кўламли таъмирлаш ишлари” бошлангани сабабли 8 декабрь 12:00дан транспорт воситаларининг эстакадага чиқиши чекланган.
Читать полностью…