davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

“Солиқчилар порахўр эмас”, деяпти Солиқ қўмитаси вакили.

“…Ҳар куни Солиқчи турли хил кайфиятдаги солиқ тўловчи бн юзлашади. Даромадидан осонгина бир қисмини Мана деб тўлаб қўяди деб биласизми? Илоҳим шунақа бўлсин, биз ҳам кимнидир фарзанди, онаси, отасимиз 3 ёки 13 та ходим нопок чиқса бу бутун тизимни Порахўрлар деб байроқ кўтариш керак деганими? Агар тизим бир кун ишламасин қани нима бўларкин ? тассавур ҳам қила олмайсиз Ишонинг. Лекин Бурч ва Маъсулият бор, Ватан олдида!

Лекин ҳамма жойда бўлганидек тизимга доғ тушурувчилар ҳам учраб туриши бизни бошимизни эгади, жазо муқаррар буни ҳар бир касб эгаси Ўзи тушуниши керак”, деб ёзишмоқда [имло сақланди].

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда шахмат бўйича халқаро “Uzchess Cup 2024” турнири бошланди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Uzchess лойиҳаси ташкилотчилигидаги турнир 15 июнга қадар давом этади. 8 нафар шахматчиларимиз дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари билан беллашади. Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ доллари экан.

Ўйинларни жонли томоша қилиш учун ҳавола: uzchesss" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@uzchesss

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевга “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси қурол-яроғ ва ҳарбий техникалари намойиш этилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон тарихида илк бор Марказий банк захираларини диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилди ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилди.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, бу чинданам тарихий ва жиддий қадам. Регулятор шу пайтга қадар олтин-валюта захираларининг 80 фоизини олтинда ва қолганини валютада сақлаб келган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов Россия президенти Владимир Путиннинг халқаро ахборот агентликлари вакиллари билан учрашувида қатнашибди.

Читать полностью…

davletovuz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳоновнинг айтишича, Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолаган.

Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

➖давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

➖давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

➖давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” ўз манбасига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, агентликка Шуҳрат Ризаев раҳбар бўлади. 

Фирдавс Абдухолиқов эса Ислом цивилизацияси марказига директор бўлиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлайди - Ташқи ишлар вазири матбуот котиби

Читать полностью…

davletovuz

Австриялик Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори сифатида иш бошлади. У 2019-2024 йилларда БМТнинг Грузиядаги доимий координатори сифатида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.

Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган клип суратга олинмоқда

Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиа маркази катта павильонида Uzbekistan's Club ташаббуси билан Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги — “Men O‘zbekistonlikman – Qonimda g‘alaba” лойиҳаси доирасида тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Шу мақсадда таниқли кинематогафлардан иборат махсус ижодий гуруҳ шакллантирилган, шунингдек, жамоанинг юлдузлари ва бош мураббий Тимур Кападзе иштирок этишмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

NRG Jomiy турар-жой мажмуасидаа янги сотув босқичи бошланди!

NRG Jomiy — идеал ҳаёт ҳақидаги орзу ёрқин ҳақиқатга айланадиган маскан. Мажмуада кичик шинам боғ, ноодатий меҳмонхонага эга чойхона, барча ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари, спорт машғулотлари учун жой, ёпиқ ва хавфсиз ҳовли ҳамда ёқимли сайрлар учун ҳудуд мавжуд.

Шунингдек, бу ерда дўстлар билан учрашувлар, коворкинг ва турли тўгараклар учун мўлжалланган марказлар жойлашган. Бундан ташқари, иккинчи қаватда мажмуа аҳолиси тоза ҳавода дам олиши мумкин бўлган томсиз очиқ майдон ҳам бор.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Собиқ МХХ биносида дарахтлар ноқонуний кўчирилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон Қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура

Читать полностью…

davletovuz

Мутасаддиларга қўшни давлатлардаги ҳамкасблари билан чегарадан ўтишни яна енгил қилиш бўйича музокара ўтказиш топширилди.

Президент раислигидаги йиғилишдан

P.S.: Рости, Қозоғистон, Қирғизистон билан чегара пунктларида одамлар кўп туриб қолмоқда, айрим бюрократик тўсиқлар ҳам йўқ эмас. Қўшнилар томонидан процедурани осонлаштириш, коррупция, фирибгарлик ҳолатларига барҳам бериш, одамларга муносабатни бутунлай ўзгартириш зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Порахўр солиқчилар

Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори 2300 доллар, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори 8 млн сўм, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи коррупция жинояти устида қўлга олинган.

Читать полностью…

davletovuz

Стратегик лойиҳа

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди.

Битимга мувофиқ, темир йўл Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйлаб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.

Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймайди.

Тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, ҳозирда айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали фуқароларимизни ҳаж зиёратига жўнатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан амалга оширилаётган рейдлар натижасида ноқонуний равишда Ҳаж ибодатини амалга оширишга уринган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади ва депорт қилинади.

Дин ишлари бўйича қўмита

Читать полностью…

davletovuz

Яна

Самарқандда «КамАЗ» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг икки фарзандини уриб юборди


2 нафар вояга етмаган бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Читать полностью…

davletovuz

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун матни

Читать полностью…

davletovuz

Зироат Мирзиёева: «Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир»

Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича «Далилларга асосланган ҳаракат» биринчи Халқаро конгресси ўтказилмоқда. Конгресс 300 дан зиёд иштирокчи, шу жумладан ЖССТ, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкологлар мактаби, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари раҳбарлари, халқаро ва миллий илмий доиралар ва фуқаролик жамияти вакилларини тўплади.

Зироат Мирзиёева конгрессдаги нутқида «бу ерга биз ягона мақсадни кўзлаб, ўғил-қизларимизнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун йиғилдик. Ҳар бир бола яшашга ҳақлидир. Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир», деб таъкидлади.

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган бизнес форум бўлиб ўтмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Эртадан бошлаб «Ялангтўш» тарихий фильми кинотеатрларда.

Марказий Осиёда биринчи марта ягона павильонда тасвирга олинган Самарқанд ҳокими, саркарда ва Регистон ансамбли асосчиси Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм 1 кундан сўнг кинотеатрларда кенг намойиш этилади.

Фильмдаги жанг саҳналари, актёрлар, сюжет, хуллас барчаси Голливуд фильмлариники каби.

Читать полностью…

davletovuz

Сенаторлар Андижон вилоятидаги боғчалар ошхоналарини ўрганибди.

Натижа эса ачинарли.

Видео манбаси.

Читать полностью…

davletovuz

UDEA 27-май 4-июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этган "Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув" қисқа муддатли курси тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампусида ўтказилди.

Профессионал курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўргандилар.

Профессионал курсда бир қатор хорижий экспертлар, жумладан, Қироллик Бизнес Мактабидан Prof. Leone Leonida, Bloomberg бош офисидан Анна Ширшова ҳамда HSBC Бухгалтерия ҳисоби ва баҳолаш менежери Dr. Тоштемир Мажидов, UBS Гуруҳ ички аудит директори Олимхон Азизов ва Seed Mentors директори Музаффар Сайдиганиев каби ўзбекистонлик етук экспертлар маъруза қилдилар.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook  🔵 LinkedIn
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда Technovation Girls йиллик танлови якунланди

Аёлларни IT соҳасида қўллаб-қувватлаш инновацион технологик муҳит яратишда катта аҳамият касб этади. Yandex каби компанияларнинг иштироки қизларга маҳоратларини ривожлантириш, технологиялар соҳасида карьера қуриш учун илҳомланиш ва мавжуд тўсиқларни енгишда ёрдам беради. Лойиҳаларни ишга тушириш жараёнида жамоаларни компания менторлари қўллаб-қувватлайди.

Бугун халқаро ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистоннинг энг яхши 9 жамоасини аниқлади, улар халқаро босқичларда иштирок этишни давом эттиради. Ғолиблар Кремний водийсига финалга жўнаб кетишади. Бу тадбир ёш дастурчилар учун янги имкониятларни очиб, уларга ўз ғояларини жаҳон аренасида намойиш этиш ва энг яхшилар билан рақобатлашиш имконини беради.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат томонидан Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига (ASCM) мувофиқлаштириш мақсадида 2025 йил 1 январидан:

➖экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни, шу жумладан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзларни бекор қилиш;

➖самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинмоқда:

▪️ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

▪️ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

▪️ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

▪️ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё 
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

2026 йил 1 июлдан:

▪️ “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

▪️ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон 2026 йилда тўқимачилик экспортини 6,3 млрд долларга етказиши кутилмоқда

Бу ҳақда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-турк тўқимачилик форумида маълум қилинди. Тадбирда иккала томон ишбилармонларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда Туркия сармояси иштирокида 100 та корхона фаолият олиб бормоқда. Уларнинг экспорт қиймати 500 млн доллар.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди.

Бунга “пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани” сабаб қилиб кўрсатилди.

Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Читать полностью…
Подписаться на канал