Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Қасим-Жомарт Тоқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришди.
Читать полностью…Фанлар академиясининг таклифи асосида “Ботаника” боғи қарор лойиҳасидан чиқарилган - Давлат активларини бошқариш агентлиги
Читать полностью…Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ботаника боғи Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилмаслиги керак. Боғни тинч қўйинглар.
Читать полностью…7 октябр куни Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади.
Маросимда Путин, Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этади.
Yandex.Go Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиши, фискаль чек бериши керак. Йўқса, блокланиши мумкин.
Солиқ қўмитаси Yandex.Go Ўзбекистонда солиқ тўламаётгани юзасидан изоҳ берди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:
1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;
2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.
2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига «Yandex.Go» компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади.
Humo тизими вакилларининг сўзларига кўра, Humo карталари орқали банкоматларда нақд пул ечиш мумкин экан.
Пул ўтказиш, онлайн тўловларда узилиш кузатилмоқда.
Уч кундан бери Humo тизимидаги узилишлар туфайли одамлар тўловларни амалга ошириш, пул ўтказмалари ва онлайн хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Читать полностью…Эронлик инсон ҳуқуқлари фаоли Наргис Муҳаммадий тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди.
Ҳозирда у Эронда қамоқда. Наргис ҳаёти давомида 13 марта ҳибсга олинган. У ҳақида The New York Times’да катта мақола эълон қилинган эди.
Mobiuz абонентлари компания мобил иловасидаги турли амаллар ва тўловлар учун балл тўплаб, пул совринларини ютиб олишлари мумкин экан.
"MOBImania" акцияси доирасида 6 ой давомида ҳар ой 2 млн сўмдан 50 млн сўмгача пул совринлари, акция охирида эса 100 млн сўмлик асосий соврин ўйналади.
Иштирок этиш шартлари Mobiuz Telegram-каналида келтирилган.
Instagram | Youtube | Mobiuz mobil ilovasi |Реклама
Навоий ИЭСда қуввати 650 МВт бўлган янги буғ-газ қурилмаси бунёд этилади
“Навоий ИЭСда қуввати 650 МВт бўлган учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Навоий ИЭС” АЖ ва “Mitsubishi Power Ltd.” (Япония) компанияси ўртасида ушбу энергоқурилмани қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Самарқанд экофоруми якунланди
Самарқандда 4 кун давом этган Марказий Осиё экологик форуми якунланди. Ёпилиш маросимида Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева қатнашди. Бадиий қисм асосан Орол фожиасига бағишланган дастурлардан иборат бўлди.
Маросим америкалик афсонавий қўшиқчи Майкл Жексоннинг Earth Song қўшиғи билан якунланди. Бу Жексоннинг энг машҳур қўшиқларидан бири бўлиб, инсоннинг табиатга бераётган зарари, броконерлик, инсон ҳуқуқларининг бузилиши каби муаммоларга исён қилинган баллада ҳисобланади.
Қўшиқ клипи узоқ вақт давомида Амазонка ўрмонларида, Танзаниядаги массаи қабиласи уйларида, Уорвикдаги жўхоризор ва Хорватиядаги жанг майдонларида суратга олинган. Танқидчилар Earth Song'ни тарихдаги энг мукаммал қўшиқлардан бири деб эътироф этишади.
Кўп электр ишлатган истеъмолчилар қиммат тўлайди
Ҳукумат қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб:
электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Манба
Тадбиркорларни ҳудудига қараб чеклаш тақиқланмоқда
Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилмоқда. Унга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағлари улар давлат рўйхатидан ўтган ҳудудидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
Тадбиркорлик субъектларининг товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларини ҳудудийлик тамойили бўйича эркин ҳаракатланишини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлашга йўл қўйилмайди.
Бизнес-омбудсман қонун лойиҳасига тушунтириш хатида PET AGRO OIL қўшма корхонаси ҳамда “Maroqand Gold Oil Ekstraksiya” МЧЖ томонидан Қашқадарё вилоятидаги корхоналардан харид қилинган чигитларни ҳудуддан олиб чиқиб кетаётганда тўхтатиб қолингани мисол тариқасида келтириб ўтилган.
Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У 2019 йилнинг сентябр ойидан Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Куз ва қишда қаерга бориш мумкин?
Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик агентликлари тармоғи “CENTRAL TUR” 50% гача чегирмаларни таклиф этади.
Куз-қиш мавсумининг ажойиб йўналишлари:
👉Таиланд - 5,9 миллион,
👉БАА - 3,6 миллион,
👉Шарм ал-Шейх - 5,5 миллион,
👉Мальдив ороллари - 11 миллион,
👉Бали/Малайзия/Сингапур - 11 миллиондан,
👉Истанбул 6,5 миллиондан ва бошқалар.
Тафсилотлар: @centraltur_uz
Реклама
1 ноябрдан бошлаб 1000, 5000, ва 10000 киловат-соатдан кўп электр ишлатганлар 2, 3, 4 баробар кўпроқ пул тўлаши ҳақидаги янгиликдан кўпчилик воқиф бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартириш киритилган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 63-3 бандига кўпчилик эътибор бермай қолди.
1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10–15 kW қувват доирасида чеклов киритилади.
Бу дегани, айтайлик, 10 kW чеклов киритилган ҳудуддаги хонадонлар бир вақтнинг ўзида 1500 ваттлик учта электр печка, 2000 ваттлик учта кондиционерни тармоққа улай олмайсиз — чунки қувват 10500 W (10,5 kW) бўлиб кетмоқда. Бу ҳолда АСКУЭ ҳисоблагич хонадонни токдан узиб, блоклаб қўяди.
Бундан ташқари, уй тармоғига уланган, криптовалюта “қазиб оладиган” компьютерчилар ҳар бир киловатига 5 баробар — 1475 сўмдан тўлашади. Агар корхона тармоғига уланган бўлишса — 4500 сўмдан. (Бунақалар шу пайтгача балониям тўлашмаган, шунчаки, уларга солинадиган жарима шу қиймат билан ҳисобланади).
Кўчада реклама LED экранларини ишлатувчи фирмалар ҳар бир киловатига 3 баробар нарх тўлашади. Бизнес учун 1 KWh электр энергияси нархи 900 сўм қилиб белгиланган, демак, рекламачилар ҳар бир киловатт-соат учун 2700 сўмдан тўлашади.
Манба
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўляпти.
Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.
Uzbekistan Airways компаниясининг Москва - Тошкент йўналишида учиб келаётган самолёт бортида 1978 йилда туғилган йўловчи вафот этибди. Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўндирилган. Самолёт Тошкентга учиб кетган.
Читать полностью…"Сувчилар мактаби" бўйича матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказилди
Бундан 4 ой муқаддам Президентимиз ташаббуси билан Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилган эди. Жорий йил 29 сентябр куни ушбу лойиҳа, хусусан, "Сувчилар мактаби"нинг мақсад ва вазифалари, эришган натижалари ва келажакдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбир Нурафшон шаҳридаги Агробанкнинг Тошкент вилоят бошқармаси биносида бўлиб ўтди ва унда қатор ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашдилар.
Анжуман давомида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарблиги, соҳадаги мавжуд муаммолар ва ечимлар ҳақида сўз борди. Иштирокчиларга "Сувчилар мактаби" лойиҳаси ҳамда мактаб очилган даврдан буён эришилган натижалар, шунингдек, келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган, сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш бўйича ютуқларга эришган қишлоқ хўжалиги кластерларига ва корхоналарга ташриф буюришди. Бундан ташқари, журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари "Сувчилар мактаби"даги назарий ва амалий ўқув жараёнлари билан ҳам бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.
“Парламентда ёмон одам йўқ”
Парламентда табақаланиш борми?
Парламент ички “кухняси” ҳақида депутат Дониёр Ғаниев ва собиқ депутат Расул Кушербаев иштирокида подкаст
InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият!
🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.
InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%
InfinBLACK кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор. 🚚
Реклама
Уруш
Украинанинг Харьков вилояти Купянский туманидаги дўкон ва кафега ракета зарбаси берилиши натижасида 50 дан ортиқ одам, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳатланган. Кафеда урушда ҳалок бўлган ҳарбий хотира маросими ўтказилаётган бўлган.
Украиналик журналист воқеа жойида ҳалок бўлганларнинг телефонларига яқинлари қўнғироқ қилаётган видеони намойиш этди.
Владимир Путин:
Октябрь ойидан йилига 3 млрд куб метр газ етказиб бериш имконияти бор. Келажакда яна кўпайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
Читать полностью…Энергетика вазирлигининг расмий изоҳи
“Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда.
Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди. Чунки мамлакатимиздаги 7 миллион 589 мингдан зиёд абонентнинг атиги 146 мингдан ортиғи 1000 киловатт/соатдан кўп электр энергияси ёқади холос. Уларнинг атиги 10 минг нафаригина ойига 5 минг киловатт/соатдан ошиқ, бор-йўғи, 4 мингдан ортиқ истеъмолчи эса ойига 10 минг киловатт/соатдан зиёд электр энергияси истеъмол қилади.
Аввало, тариф нархи ошаётгани йўқ. Ўша 295 сўм жой-жойида турибди.
Аммо одамларда тежамкорлик кайфиятини кучайтириш ҳамда "яширин иқтисодиёт" унсурларига барҳам бериш учун қўшимча ўсувчан коэффициент қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Бунда сиз бир ойда 1000 киловатт/соатгача электр энергияси сарфласангиз, 295 сўмдан 295 минг сўм тўлайсиз.
1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача сарфласангиз, 1000 киловатт/соат учун 295 сўмдан 295 минг, айтайлик, 4850 киловатт/соат ёққан бўлсангиз, 1001 дан 4850 гача 590 сўмдан 2 миллион 271 минг 500 сўм+295 минг сўм=жами 2 миллион 566 минг 500 сўм тўлайсиз.
Олдин сиз бунинг учун жами 1 миллион 430 минг 750 сўм тўлардингиз холос.
Агар бир ойда 9420 киловатт/соат ишлатсангиз-чи?
Худди боягидек 1000 киловатт/соат учун 295 минг сўм, 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача 590 сўмдан 2 миллион 360 минг сўм, 5001 киловатт/соатдан 9420 киловатт/соатгача 3 миллион 911 минг 700 сўм, жами 6 миллион 566 минг 700 сўм тўлов қиласиз.
Ўсувчан коэффициентгача эса бир ойда 9420 киловатт/соат сарфлаган истеъмолчи бунга 2 миллион 778 минг 900 сўм тўларди.
Яъни у бир ойда 6 миллион 358 минг 500 сўм шартли субсидия олгани ҳолда, аҳолининг қолган 98 фоиз қисмидан кўра бир неча ўн карра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қиларди.
1 ноябрдан кейин бунга чек қўйилади.
Худди шу ўсувчан тариф 10 минг киловатт/соатдан зиёд ток ишлатадиганларга ҳам қўлланилмоқда. Энди кимда-ким бундан кўп свет ёқса, у учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади”.
Батафсил
Корзинкада навбатдаги чегирма
Супермаркет тармоғи дўконларида мол гўштини арзонроқ харид қилиш имконияти бор.
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан таклиф этилган акция шу йилнинг 11 октябрига қадар давом этади.
📱Шунингдек, чегирмали нархдаги мол гўштини Korzinka Go онлайн супермаркетида буюртма қилиш мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Бу йил ҳам аномал қиш кутиляптими?
Қиш ойлари учун об-ҳаво прогнозлари бўйича айтиш мумкинки, 2023-2024 йил қиш мавсумида 2023 йил январдаги каби жуда паст даражадаги аномал совуқ ҳарорат кутилмалари мавжуд эмас.
"Аммо бир ҳолатда бўлса ҳам шимолдан ривожланган совуқ атициклонларнинг минтақага кириб келишида республиканинг катта қисмида ҳароратларнинг -7°С -12°С гача, шимолда -17°С -22°С совуқликка пасайиш тўлқинлари вужудга келиш эҳтимоли борлигини айтиш мумкин", дейди Ўзгидромет бошқарма бошлиғи А. Назруллаев.
Манба
Эндиликда UZCARD виртуал карталари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг “Quant” мобил иловасида ҳам мавжуд бўлиб, унинг мижозлари ушбу технология тақдим этаётган барча имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.
UZCARD виртуал картаси универсал тўлов воситаси бўлиб, унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: очиш ва техник хизмат кўрсатиш қулайлиги, йўқотиш хавфининг йўқлиги ва бошқалар.
UZCARD тўлов тизими фойдаланувчилари ҳаётини янада қулайроқ қилиш ва пул маблағлари хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган илғор технологияларни жорий этиш кўламини ишончли тарзда кенгайтиришда давом этмоқда.
Бугун UZCARD виртуал картасини «Микрокредитбанк» АТБнинг Маврид иловасида, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг Quant мобил иловасида ва Plum тўлов иловасида Universalbank» АТБ картасини очиш мумкин. Тез кунда «Алоқабанк», Ziraat Bank Uzbekistan, «Asia Alliance Bank», «Invest Finance Bank», «TBC BANK» мобил иловалари орқали UZCARD витруал карталарини очиш имкони мавжуд бўлади.
Бор йўғи икки дақиқада янги карта яратиб ундан фойдаланишни бошланг.
Сайт | Telegram |Реклама