Xon Saroy'да баҳорий чегирмалар!
Қулай режалаштиришга эга Хоn Saroy'нинг «Zo'rsan» лойиҳасидан хонадон харид қилиб, бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5,5 млн сўмдан тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида қуйидагилар мавжуд:
👉Боғча ва мактаб;
👉Хавфсиз болалар майдончаси;
👉Автотураргоҳлар;
👉24/7 кузатув камералари.
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐xonsaroy.uz | Реклама
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди
Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институти олий таълим орқали ўз мақсадларингизни амалга оширишга ёрдам беради
▫️Замонавий муҳит
▫️5 дан ортиқ чет элда ҳамкор университетлар
▫️10 дан ортиқ халқаро университетлар билан академик мобиллик
▫️малакали устозлардан билим олиш
▫️100% тан олинадиган диплом
▫️Work & Travel дастурида қатнашиш
📲 Қўнғироқ қилинг:
+998712009005 | @timeedubot
Oнлайн рўйхатдан ўтиш
(Лицензия №240963-сон, 15.03.2024й)
Telegram |Instagram |Youtube | Реклама
2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 46 503 та ариза топширди, деб хабар қилди Европа комиссияси.
Маълумотларга кўра, 16,5 фоиз ҳолатда Ўзбекистон фуқароларига рад жавоби берилган. Қабул қилинган аризалар сони 38 333 тани ташкил этади.
P.S.: Ташқи ишлар вазирлигимиз бу борада фаолроқ ишлаши керак. Талабалар, тадбиркорлар учун виза олиш имкониятини енгиллаштириш, виза муддатларини узайтириш масалалари Европа Иттифоқи ва икки томонлама муносабатлар, муҳокамалар, музокараларнинг доимий мавзусига айланиши лозим.
Прогрессив шкалага ўтиш борасида ҳали ҳеч қанақа режа йўқ - Солиқ қўмитаси ахборот хизмати
Читать полностью…🏦 "Асакабанк" Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди!
✅ Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.
Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.
📊 Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.
👉 Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Асакабанк Матбуот маркази
Реклама
«Умид қиламанки, яқин келажакда ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмлар экран юзини кўради» — Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг киночилар билан учрашувдаги фикрлари ҳақида.
Читать полностью…Истамов Махмуд Шухратович
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди.
У бунга қадар Бухоро вилояти прокурори эди.
Тошкентда 32та чорраҳа ва 17та кўчада таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилади. Рўйхат
Читать полностью…Payme ўтказаётган ўйиннинг иккинчи босқичи бошланди
Иккинчи босқичнинг барча иштирокчилари қимматбаҳо совғалар ютиб олиши мумкин бўлади. Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ҳам ўтади.
Ўйин шартлари:
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказмаларини амалга ошириш. Ҳар 100 000 сўм учун иштирокчи битта олтин чипта эгаси бўлади.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!
3 босқич якуни, яъни июль ойида барча чипталар бош соврин — BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Payme иловасидан фойдаланинг, автомобил балки сизники бўлиши мумкин!
Реклама
Тошкентда бир қатор чорраҳалар ва кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Йўлларга янги қоплама тури (тош-мастикли асфальт) ётқизилади.
Ишларнинг асосий қисми май-сентябрь ойларида, мактаб ва олийгоҳларда таътил бўлган вақтларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади. У Ўзбекистондаги ваколатхонанинг аввалги раҳбари Мунир Маммадзода ўрнини эгаллади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлади.
Фармон билан:
➖марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.
➖Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
➖улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юан валюталарини қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади.
➖Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш кун муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилади.
➖Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан марказ ҳудудигача (95 км) экспресс автобус қатнови йўлга қўйилади.
Словакия бош вазири Роберт Фицо ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган бинода содир этилган отишмада яраланди. Ҳукумат раҳбари ҳозирда шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий нашрлар ҳужум қилган шахс қўлга олинганини маълум қилган.
Ўзбекистон автомобил бозорида феврал ойида бошланган савдо пасайиш суръатларининг тезлашиш тенденцияси кузатилди. Апрел ойида 78,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу аввалги ойга нисбатан 18,6 фоизга кам. Йиллик ўлчовда енгил автомобил бозори 35,3 фоизга қисқарди.
Читать полностью…Тожикистон май ойи охиригача Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
«Биз минтақалараро савдо ва ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз, қўшниларимиз — Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан электр энергиясини етказиб бериш, экспорт, импорт қилиш ва транзити бўйича жуда яқин ҳамкорлик давом этмоқда. Бу ой Тожикистон ҳам ягона Марказий Осиё энергетика тармоғимизга қўшилишини кутамиз», — деди вазир.
Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакат бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВтли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Энергетика вазирлиги
Мода оламидаги нуфузли медиабрендлардан бири бўлган ELLE Ўзбекистонда ходимларни ишга қабул қилишни бошлади. Бу ҳақида Beshtor хабар бермоқда.
Француз тилидан Elle «У» (аёл) деб таржима қилинади.
Ўзбек тилида ўзбек аёлларининг ютуқлари, келажаги, турли хил қарашлари ва ижодкорлигини тарғиб қилувчи медиабренд дахлдорлик, ғурур, илҳом ҳис-туйғуларни шаклланишига хизмат қилиши мумкин.
ELLE Oʻzbekiston’нинг Instagram’даги саҳифа
«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Устав капитали 90 млрд. сўмдан 135 млрд. сўмга етказилди. Устав капиталининг ошиши Компаниянинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаб, мижозлар олдидаги тўлов қобилиятининг ошишига хизмат қилади.
2023 йилда Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта мукофотлари йиғимлари 8,1 триллион сўмни ташкил этди (2022 йилга нисбатан 130,6% га кўп). «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми сезиларли даражада ошиб, 703,1 миллиард сўмга етди (2022 йилга нисбатан 387,8 миллиард сўмга кўп). 2023 йилда йиғилган жами суғурта мукофотининг чорак қисми (26,6%) онлайн тарзда сотилган суғурта турларига тўғри келди.
2023 йилда суғурта ҳодисалари бўйича мижозларнинг 6 742 та даъво аризалари кўриб чиқилиб, 112,9 млрд. сўм суғурта тўловлари тўлаб берилди. 2022 йилда бу кўрсаткич 59,4 млрд. сўмни ташкил қилган. 2022 йилга нисбатан суғурта ҳодисалари сони 2 476 тага (аввалги йилга нисбатан 158,0% га кўп), суғурта тўловлари миқдори эса 53,6 млрд. сўмга (аввалги йилга нисбатан 190,2% га кўп) етди.
«КАФОЛАТ суғурта компанияси» 2023 йилда қайта суғурталаш соҳасида Ўзбекистон суғурта бозоридаги иккинчи энг йирик суғурта компаниясига айланди. Суғурта экспорти (кирувчи қайта суғурта) ҳажми 40 млн. АҚШ долларидан ошди.
Реклама
Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, прогрессив солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Бу ҳақда 16 май куни Солиқ қўмитасининг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, илгари прогрессив солиқ шкаласи амалда бўлган даврда иш ҳақининг катта қисми конвертда тўланган. Ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг пасайтирилиши ўз вақтида «тадбиркорлик субъектлари учун ишчиларни расман жалб қилишни фойдалироқ бўлишига» интилиш мақсади билан изоҳланган.
Қўмита вакилининг таъкидлашича, аксарият хорижий мамлакатларда солиққа тортишнинг прогрессив шкаласи қўлланади.
«Ўйлайманки, вақт ўтиши билан буларнинг барчаси шаклланиб бўлганда ва тизим тўлиқ мустаҳкамланганда, солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига [ўтиш] ҳақида ўйлаш мумкин бўлади», — деган Тимур Исмоилов тингловчилардан бирининг саволига жавобан.
Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5%дан 22,5%гача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган. Ўшанда иш ҳақи ва бошқа даромадларни оқартириш мақсади билан 12%лик ягона ставкага ўтилганди.
Солиқ қўмитаси ўзининг расмий изоҳини билдиргани йўқ.
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
ASIA ALLIANCE BANK’дан юридик шахслар учун янги имкониятлар
1 майдан бошлаб бизнес учун янги «Optimal» тарифи ишга тушди, унда:
⚡️Ҳисобингизга бошқа банклар орқали ташқи тўловлар учун 0% комиссия.
⚡️Ташқи дебет айланмаси учун атиги 0,1%.
⚡️Максимал қулайлик учун асосий корпоратив картани бепул чиқариш, терминалларни ижарага олиш, масофавий банк ва СМС-банкинг хизматлари.
⚡️Банк тизимида пулни ҳамёнбоп нақдлаш — банкнинг барча сўм карталаридан атиги 0,6%.
✅ Бизнесингизни бошқариш жараёнини яхшилаш имкониятини қўлдан бой берманг. Батафсил маълумот учун телефон:
📞 1270
👉 Каналга обуна бўлинг
Реклама
Ҳукумат қарори асосида тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал маҳсулотлари бўйича минимал экспорт нархларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов мазкур гуруҳларга раҳбар этиб тайинланган.
Ўзбекистонда жорий йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади
Саудия Арабистонига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
Барча парвозлар “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан бажарилади.
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли Алишербек Қодиров Дубайда қарийб 8 млн долларлик кўчмас мулк объектларига эгалик қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда OCCRP журналистлари суриштирувида сўз боради.
У ўз вақтида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам қидирувга берилган эди.
«Ўзсаноатқурилишбанк» 28 дона олтин қуймаси совға қилади
«Ўзсаноатқурилишбанк»да «Олтин ҳосил» акциясига старт берилди. Сиз 30 июнга қадар миллий валютадаги «Фойда», «Даромадли» ёки хорижий валютадаги «Сармоя» ва «Капитал» номли омонатлардан бирига ҳисобварақ очиб 30 млн сўм эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда маблағ жойлаштириб, бош соврин 5, 10 ва 20 грамм бўлган соф олтин қуймалар совриндори бўлиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.
Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.
Реклама
Университетни тўғри танлаш — иш топиш муаммосидан халос қилади
«Japan Digital University»ни муваффақиятли битирган талабаларни университет Японияда иш билан таъминлайди.
🎓 Шунингдек, университетда:
• "Муҳандис-дастурчи";
• "Компьютер графикаси ва дизайн";
• "Сунъий интеллект";
• "Киберхавфсизлик";
• "Филология ва тилларни ўқитиш" (япон тили);
• "Туризм" каби йўналишларда таълим олишингиз мумкин.
Айтганча, университетга кириш учун сиздан япон тилини билиш талаб этилмайди. 😊
⏰ Қабул 17 майгача давом этади. Шундай экан, ҳужжатларингизни топширишга шошилинг.
👉 ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ УЧУН
japandigitaluniversity?feature=shared">Youtube I Telegram I Facebook I Instagram I Реклама
2024 йил 19 май якшанба куни “ХАВФСИЗ ҲАЁТ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК” Республика ёшлар марафони бўлиб ўтади. Тадбир Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилади.
3000 метрга югуриш марафонида бош соврин 10 000 000 сўм.
Шунингдек, ёшлар марафони иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида DJ King Macarella мусиқий чиқишларини тақдим этади.
Эслатма: тадбир соат 7:00 да бошланади, республика бўйлаб 8:00 да марафонга старт берилади.
Реклама
Saneg Марказий Осиёда савдо учун метан чиқиндилари дастурини рўйхатдан ўтказган биринчи компания бўлди
“Sanoat Energetika Guruhi” (Saneg) МЧЖ ҚК Марказий Осиёда ўзининг ишлаб чиқариш активларида метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳасини амалга оширган биринчи компания бўлиб, уни Германия атроф-муҳит вазирлиги тасарруфидаги Германия чиқиндилар савдоси агентлиги (DEHSt) рўйхатдан ўтказди.
VEMA SA (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) билан яқин ҳамкорликда чиқиндиларни замонавий усулда аниқлаш ва бартараф этиш (LDAR) воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшма декарбонизация лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Батафсил
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга мурожаат билан чиқди.
Агентлик муҳтож шахсларни ижтимоийлашувини мақсад қилган ташаббусга қўшилишга ва бозорда мавжуд маҳсулотлар турини кенгайтиришда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Айрим тадбиркорларга махсус имтиёзлар ҳам берилар экан.
Мазкур лойиҳа тадбиркорлик фаолиятидан юқори даромад олиш билан бирга, жамияти ривожлантириш ва муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатиш учун шароит яратади. Батафсил танишиш учун ҳавола.
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Жонатан Хеник билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Манба