“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)
Читать полностью…Электр ва газ тарифлари ошади
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун:
Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;
Газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.
Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.
Манба
🔷 Туронбанк янги жамғарма омонатини ишга туширди!
➖Фарзандингиз келажаги учун сармояни юқори фойда билан йиғишни бошланг
➖У 18 ёшга тўлгунига қадар жамғармангиз ишончли, хавфсиз ва даромадли кўпаяди
➖Омонатни атига 100 минг сўм билан очиб, унга яна 100 минг сўмдан маблағ қўшиб бориш мумкин
➖Энг муҳими ҳар ойлик фойда асосий маблағга автомат қўшилади ва ортиб боради. (капитализация)
▪️Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
▪️Алоқа маркази: 1220
Реклама
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров:
Ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида... 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган. Унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.
Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ.
Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида „Бизнинг ягона устуворлигимиз — иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадларини ошираётган тадбиркорларимиз“, — деб таъкидлади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳтарам президентимиз сиёсатидаги устувор ва асосий устун тамойиллардан биридир.
Муҳтарам президентимизнинг жамоасида орқага қайтишни истайдиганлар ишламайди, ишлашга ҳаққи ҳам йўқ. Мен бу ердагилардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Қаердадир хатога йўл қўйсак, айтинг, дарҳол тузатишга ҳаракат қиламиз.
Манба
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди
«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан давлат идораларига юборилган хатларда тизимларда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.
Скриншотлар ижтимоий тармоқлардан олинди.
Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.
Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.
Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
АҚШ ҳукумати вакиллари огоҳлантирганидек, кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.
Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган.
Умуман, кечаги воқеа худди олдиндан эълон қилинган, келишилган ҳолатдек тасаввур уйғотди. ОАВ ҳам ҳар бир ҳаракатни реал вақт режимида ёритиб борди, ваҳимаси ҳам шунга яраша бўлди.
Битта нарсани унутмаслик керакки, Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.
Экспертлар Эрон ҳам, Исроил ҳам энди ҳовуридан бироз тушишига умид қилишмоқда. Лекин иккала тараф ҳам “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган” давлатлар сирасига киради. Қолганини вақт кўрсатади.
— АҚШга ноқонуний йўл билан боришга кетадиган вақтда мобайнида тил ўрганиб, қонуний йўл билан кетиш имкониятини қилиш мумкин.
— Иммиграция мавзусига негатив сифатида қарамаслик керак. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси — элчи. Ҳозирги ҳукумат буни тушуниб ҳар бир ўзбекистонликни миграция қилишини, ҳимоя остида бўлишига ҳаракат қилмоқда.
— Тил ўрганмасдан туриб иммиграция қилиш хато.
Uzbekistan’s club вa «Uzum» ҳомийлигида суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасининг бу галги сони иммиграция мавзусида бўлибди. Канададаги Sobirovs Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Раҳмад Собиров ва АҚШдаги Langar Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Миракмал Ниязматов меҳмон бўлиб юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашишган.
Подкастни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Техникага 50% гача чегирмалар!
Рамазон Ҳайити муносабати билан Radius да смартфон ёки маиший техника харид қилсангиз - сизни ёқимли чегирмалар кутмоқда!
➡️Шошилинг, акция 9 - 14 апрел кунлари амал қилади!
☎️ 781133533 ☎️ 712003100
Сайт Radius.uz | Instagram | Telegram | Реклама
Ўзимизда ишлаб чиқармасак, валюта четга чиқиб кетадими?
Бу саволга АҚШда фаолият юритаётган иқтисодчилар Ботир Қобилов ва Беҳзод Ҳошимов жавоб беради.
https://youtu.be/O9HEHEwpSlk?si=cFhg9UR-_FY4f0-C
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилиши мумкин
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишни аутсорсинг орқали ташкил этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилади.
+998 88 199 25 52 шу рақам ёки /channel/s_sobirov1 аккаунти орқали маълумотларни олиш мумкин.
Капиталбанк бепул касса аппаратларини тақдим этади
Шунингдек, сизга фойдали шартларда:
- ҳисоб рақамини бепул очиш;
- комиссия тўловларисиз маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш абонент тўловисиз амалга оширилади.
Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Менежер билан учрашиш учун www.business.kapitalbank.uz га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.
Реклама
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!
🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг.
Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇
➡️ 100 млн. гача гаровсиз кредит
➡️ 150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит
➡️ 500 млн. гача кредит
➡️ 1 млрд. гача кредит
➡️ 1,5 млрд. гача кредит
➡️ 1,5 млрд. гача лизинг
Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.
📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат етинг.
Реклама
Moody’s InfinBank кредит рейтингини кўтарди
Дунё бўйлаб «Катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Moody’s InfinBankнинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даржасидан B1 даражасига оширди.
Moody’s банкнинг барқарор тарихи, молиявий кўрсаткичлари яхши эканлиги – активлар ва рентабелликнинг юқори сифати, шунингдек барқарор молиялаштириш профили ҳам унинг B1 даражасига кўтарилишига асос бўлганлигини таъкидлади.
Халқаро рейтинг агентликлари томонидан бериладиган рейтинглар инвесторлар учун қарор қабул қилишда молиявий барқарорлик ва рисклар даражасини тўғри баҳолашга ёрдам беради.
Янги мақом InfinBankнинг Ўзбекистон молия бозоридаги мавқеи мустаҳкамланиши унинг бир маромда ривожланишини ҳам таъминлайди.
Реклама
10 апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Читать полностью…“Ижтимоий норма”дан ошганда тариф қандай бўлади?
Ойлик истеъмол
электр энергияси учун
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.
газ учун
ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
ЎзА
2023 йил 17 октябрь кунидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи сифатида ишлаб келган Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда. У айни пайтда бош прокурор ўринбосари ҳам эди.
Читать полностью…Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев кеча мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорликни тўлаб қўйишга чақирди.
Читать полностью…Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилди.
«Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик», — дея ёзди Алламжонов.
2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилибди.
ЎзА
Шавкат Мирзиёев: «Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ҳам ишонч йўқ бўлди. Дунёдаги нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди».
Читать полностью…15 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳар иссиқ сув таъминотини 4 кунлик ўчириш бошланади.
Рўйхат
Беморларга хайр-эҳсон қилиш учун онлайн платформа ишга туширилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон учун” платформаси орқали беморларга хайр-эҳсон қилиш ҳамда ёрдам пуллари мақсадли сарфланаётганини кузатиб бориш учун уларнинг ҳолати билан танишиш мумкин.
Шунингдек, платформада моддий ёрдам олиш учун онлайн ариза бериш имконияти ҳам мавжуд.
Платформага киритилаётган маълумотларнинг ишончлилиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан таъминланади.
Электр автомобиль импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар 1 апрелдан кучга кирган чекловлардан норози бўлиб, эркин рақобат учун шароит яратиб беришни сўраб давлат раҳбарига мурожаат қилишибди.
Читать полностью…Жорий йилнинг 5 апрелидан 5 майига қадар ўтказилаётган назорат ойлиги тадбирларида белгиланган меъёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда - Транспорт вазирлиги
Читать полностью…Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Читать полностью…Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади
Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно — Тошкент шаҳар ИИББ