Пиёда зоти бўлмаса эди...
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, мана неча кундирки, кўчада пиёдаларни овлашга чиққан. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни ўнлаб видеолар жойлаштиришяпти, ҳатто Тошкент шаҳар бош "ГАИ"си аҳолига мурожаат қилиб, пиёдаларга дағ-даға қилибди.
Бу худдики зўравон билан эмас, потенциал жабрдийда билан ишлашдек гап. Ўлдирадиган билан эмас, ўладиган билан ишлаш. Мессежлар шунақаки, иложи бўлса - пиёда кўчага чиқмаса, ота-она ҳеч қачон боланинг қўлини қўйиб юбормаса. Бола учун, пиёда учун хавфсиз муҳит ҳақида ҳеч ким ўйламоқчи эмас. Бу Йўл ҳаракати хавфсизлиги сиёсати ва тизим ходимлари билан келаси йил ҳам, ундан кейин ҳам яна йўллардаги ўлимлар ҳақида гапирамиз. Қуруқ гап, маъносиз, самарасиз тарғибот, авариялар ўша-ўша. Ҳеч нарса ўзгармайди.
Пиёда одам ўлдирмайди. Агар тезлик назорати бўлса, инфраструктура иккита думбул-амалдорнинг тасаввуридагидек эмас, балки пиёда учун мослаштирилган, уни қийнамайдиган, хато қилишга ундамайдиган бўлса — пиёдага зарил келгани йўқ — машина йўлига чиқиб олишга. Шаҳар ва йўллар машина учун қулай бўлиши керак эмас, одамлар учун аввало. Иккита темир-терсак одамдан, одамнинг ҳаётидан устун эмас. Ҳозирги йўл хавфсизлиги сиёсати, айниқса, амалиёти пиёдани юракни ҳовучлаб юришга, чорраҳадан мина даласидан ўтгандек ўтишга, камига пиёда юргани учун айбдор қилишга қаратилган, холос. Афсус.
Айтишларича, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Анвар Каримов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинган.
Читать полностью…Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Тез кунда Cobalt, Gentra, Damas сотуви бошланиши кутилмоқда
Айтилишича, мазкур автомобилларга шартномалар бериш жорий ҳафта якунигача бошланиши мумкин. Шу билан бирга, сотуви икки йил илгари тўхтатилган Captiva-5 автомобили ҳам яқин кунларда савдога қўйилади.
"Пахта плани" ростанам тўлдими?
Очиғи, 2 ҳафта аввал 3,6 миллион тонна пахта терилиб "пахта плани" тўлдирилганига ишончим унча комил эмас.
Бунга бир неча ишоралар мавжуд.
Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим пули методидан ёндашилса, терилган пахта 3 миллион тоннадан ошмаган.
Иккинчидан, пахтани қабул қилиб олаётган кластерлар фермерларга қўяётган фактуралардан ҳисоб қилинса. Солиқ органларимизгаям қизиқ бўлса керак, нега кластерлар счет фактура киритишмаяпти? Киритилган фактураларга таянилса, 3,6 миллион тонна пахта чиқадими ё 2,6 миллион тонна?
Учинчидан, водийга қараб юрасизми, воҳага қараб юрасизми, далаларда иккинчи ё учинчи теримини қўя туринг, биринчи теримга ҳам қўл урилмай ётипти. Чунки сўзда бозор, амалда нобозор йўл билан жуда кам миқдорда терим пули белгиланди. Журналист Шокиржоновнинг Пайариқ далаларидан жўнатган видеосига қаранг.
Қизиқ, амалда ва қоғозда терилган пахта фарқи бу йил қандай методичка билан бартараф этиларкин?
@olamavto_uz да ҳеч қандай навбатсиз 140 млн. сўмга Nexia R3 (механика) сотиб олиш мумкин экан. Автомобилга қўшимча аксессуарлар ҳам шу нарх ичида.
Бирданига харид қилиш имконияти йўқларга ҳалол бўлиб тўлаш асосида беришяпти. Акция октябрь ойи охиригача давом этади.
Манзил: Элбек кўчаси 61/3 (мўлжал – Дўстлик 2 метро бекати)
Телефон: (+998) 71-202-13-12, 1312
Реклама
Ҳукумат қарори билан иссиқхоналарни газ билан таъминлашнинг янги тартиби амалиётга татбиқ этилади.
Унга кўра, 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида кўмирга ўтказилиши керак бўлган иссиқхоналарга, агар автоматлаштирилган газ ҳисоблагич ўрнатган, дебитор қарзлари бўлмаса ҳамда олдиндан тўловларни амалга оширган бўлса, газ етказиб берилиши мумкин. Яна бир шарти — ўтган галгидек аҳоли газ таъминотида муаммо юзага келса, улар муқобил ёқилғи захирасини ғамлаб қўйишлари керак бўлади. Тариф эса юридик шахслар учун ўрнатилган тартибда бўлади (1500 сўм).
Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 ноябридан иссиқхона хўжаликларининг кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20%и давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Кўмир сақлаш омборларини қуриш учун 3 йиллик, ёқилғи сотиб олишга айланма маблағ учун бир йиллик кредитлар ажратилади. Имтиёзли даври ҳам бор. Бундан ташқари, тижорат банклари иссиқхоналарга ажратилган кредитларнинг муддатларини узайтириб беради.
Муаммоли кредитлар ва ишчи гуруҳлар
Тошкент шаҳри бўйича банклар томонидан ажратилган 4,7 трлн сўм ва бош банкларнинг 7,2 трлн сўм муаммоли кредитлари мавжуд. Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 19,1 трлн сўм ва 2024 йилда 87 трлн сўм кредитлар сўндирилиши зарур.
Қарзларни тўлиқ ва ўз вақтида ундириш учун шаҳар кенгаши қарори билан 12 кишилик ишчи гуруҳ тузилибди. Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўз навбатида ҳар бир туманда муаммоли кредитлар ўндирилишига масъул бўлади. Ҳар бир қарздор билан шахсан ишлайди. Керак бўлса, прокуратурага мурожаат қилиш ҳам топширилган.
Дарвоқе, туман ҳокимликлари ҳам муаммоли кредитларни қайтариш бўйича ўз ишчи гуруҳларини тузиши керак бўлади.
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Костенко конида юз берган фожиада 32 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб киши тақдири номаълум.
Мамлакатда 29 октябрь куни умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
“ICT Expo Uzbekistan” — ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмасида АлоқаБанк бир қанча янгиликлар билан иштирок этди. Жумладан, банк томонидан тақдим этилган “Талаба картаси” лойиҳаси бир вақтнинг ўзида талаба гувоҳномаси, таълим муассасаси ва кутубхонага рухсатнома, VISA асосидаги банк картаси, онлайн тўловлар учун восита, транспорт картаси (АТТО) каби хизмат турларини ўз ичига қамраб олган. Шундай қилиб, “Талаба картаси” универсал восита сифатида турли хил рақамли хизматлар ва банк хизматларидан фойдаланиш учун бир қатор қулайлик ва имкониятларни ўзида мужассам этган.
Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб АлоқаБанк — AloqaBusiness, AloqaVentures, AloqaAktiv ва AloqaLizing кирган Алоқа экотизимининг бир қисми ҳисобланади. Бизнесни янада муваффақиятли олиб бориш учун AloqaBusiness банк ўз мижозларининг бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган рақамли хизмат кўрсатиш платформаси воситаларини тақдим этади. AloqaBusiness рақамли платформаси банк экотизими ва унинг ҳамкорларига оид энг яхши маҳсулот ва хизматларини бирлаштиради.
Реклама
Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Унинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.
Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим-картани олиб кетади.
Zoomrad иловаси 3 ёшда
Ёрқин дизайн, жозибадор қулайлик ва энг асосийси, кўплаб хизматларга онлайн тўловларни амалга ошириш имконини ўзида жамлаган, инсонларнинг оғирини енгил қилиш йўлида хизмат қилиб келаётган Zoomrad мобил иловаси фаолияти йўлга қўйилганига роппа-роса 3 йил бўлди ва 2 миллиондан ортиқ мижозларга янги қулайликларни тақдим этишмокда.
АлоқаБанк жамоаси Zoomrad иловасидан фойдаланиб келаётган қадрли мижозларига миннатдорчилик билдиради!
Реклама
Франция президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф билан келиши кутилмоқда.
Читать полностью…Божхона қўмитасининг “Божхона-сервис” ДМ мусодара қилинган товарларни онлайн платформаси орқали сотиш, декларациялаш ва бошқа ҳужжатларни тузиш ҳамда расмийлаштириш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш, чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни таъминлаш каби хизматларни кўрсатади.
Шунингдек, шахснинг давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарларнинг, яъни мусодара қилинган товарларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этади.
“Божхона-сервис” ДМ расмий телеграм канали
Реклама
➖Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
➖Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.
➖Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Gross суғурта компанияси, Uzum Market маркетплейси ва Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари "Хавфсиз ҳаракат" ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкентдаги 106-интернат мактабида ўқувчилари — эшитиш қобилияти паст болаларга пиёдалар ўтиш жойи белгиси ва ёруғликни акс эттирувчи элементларга эга шоппер сумкаларини тарқатдилар, шунингдек, йўл хавфсизлиги бўйича дарс ўтказдилар. Интернат мактабнинг 373 нафар ўқувчиси шоппер ва Ёшлар ишлари агентлигидан китобларга эга бўлишди.
Шопперлар болаларга ҳайдовчиларнинг эътиборини қаратади ва ёш пиёдалар йўл қоидаларини билиб, йўлни кесиб ўтишда эътиборлироқ бўлишади.
Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.
Манба
Ҳукумат қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан мобиль қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан (2 дона) қатъи назар, декларация тўлдирилади.
Демак, хориждан янги телефон олиб кирилаётган бўлса, уни декларацияда кўрсатиб, "қизил" йўлакдан ҳаракатланиш керак бўлади.
Солиқ қўмитаси пахта хом ашёси учун электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 1 ноябргача узайтирилганини маълум қилди.
Читать полностью…UzAuto Motors оммабоп моделларга шартнома бериш бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди
Таъкидланишича, миш-мишлар сабаб эрталабдан дилерлик марказларида катта навбатлар юзага келган.
Компания сотув бошланганлиги тўғрисида фақат расмий каналларда хабар берилишини маълум қилган.
“ICTWEEK Uzbekistan 2023” ҳафталиги доирасида IT Park стенди тақдим этилди. ICT Expo кўргазмасида ташриф буюрувчиларга IT-таълим, стартап экотизимини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ва резидентлик мақомини олиш бўйича ташкилот томонидан тақдим этилаётган ташаббус ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари “AloqaTech Lab”, “Plug and Play Uzbekistan”, “500 Georgia” ва бошқа кўплаб акселерация дастурларида иштирок этиш бўйича маслаҳатлар олиш имконига эга бўлдилар.
Таълим бўлими вакиллари стендга ташриф буюрувчиларга IT Park'нинг таълим имкониятлари ҳақида сўзлаб беришди:
• education.it-park.uz — резидент компанияларнинг таълим IT-курслари;
• it-istedod.uz — халқаро IT сертификатларини олишга сарфланган харажатлар компенсацияси;
• uzbekcoders.uz — Coursera платформасидаги турли соҳалар бўйича 10 000 дан ортиқ курсларга кириш ҳақида маълумот.
“ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” доирасида IT стартаплар хиёбонида 72 та стартап намойиш этилган бўлиб, улардан 42 таси IT Park резидентлари ва 30 таси “Plug and Play” дастурлари иштирокчиларидир.
Батафсил маълумот ушбу ҳаволада келтирилган.
Реклама
Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хэпин бошчилигидаги делегация билан учрашди.
⠀
Учрашувда Ўзбекистон - Хитой ўртасидаги туризм ва маданият соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Манба
«AloqaVentures» венчур фонди ICTWEEK 2023 ҳафталигида
«AloqaVentures» венчур фонди ICTWEEK 2023 ҳафталигида портфель стартаплари билан биргаликда ўз стенди билан иштирок этди. Ҳафталик давомида фонд стартаплари тадбир меҳмонларига ўзларининг инновацион ечимларини намойиш этиб, янги ҳамкор ва мижозларга эга бўлди.
«AloqaVentures» венчур фонди директори Сухроб Гайбуллоев ICTWEEK 2023 ҳафталиги доирасида ташкил этилган «ИТ соҳасидаги инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик имкониятлари» форумида спикер сифатида иштирок этиб, стартаплар, венчур инвестиция ва ИТ соҳасининг ривожланиш тенденциялари ҳақида сўз юритди.
ICTWEEK 2023 доирасида «AloqaVentures» венчур фонди Қозоғистоннинг «GoDays» стартапи билан инвестиция киритиш бўйича «Termsheet» имзолади.
Шунингдек, ҳафталик доирасида Кремний водийсида жойлашган ва Ўрта Осиё стартапларига Кремний водийси ва АҚШ бозорларига киришда ёрдам берувчи «Silkroad Innovation Hub» билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Реклама
1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспорти йўлкира нархи ошади
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи ошишини маълум қилди.
Бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.
Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлашда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Бир соат ичидаги учинчи ва тўртинчи автобусларда ҳаракат учун бепул бўлади.
IMEI бўйича
➖эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунгача битта телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди.
➖телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилди.
➖Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.
Манба
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди
Азизов Абдулла Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Деҳқонобод тумани ҳокими Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Депутатлар Иброҳим Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллади.
Читать полностью…