The Guardian нашри Илон Маскнинг X (собиқ Twitter) платформасидаги расмий саҳифаларида постлар қўйиб бормаслигини маълум қилди.
“Платформанинг АҚШ сайловини ёритиши унинг контентига анчадан бери билдириб келинаётган хавотирларни тасдиқлади” дейди нашр.
Зироат Мирзиёева COP29'да Ўзбекистон миллий павильони билан танишди
Ўзбекистоннинг биринчи хоними, Zamin халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Бокуда ўтаётган Глобал иқлим саммитидаги иштироки давомида экофаоллар билан биргаликда COP29'да ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильони билан танишди.
Манба
“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат акциялар пакети COTTON LOGISTICS МЧЖга 200 млрд сўмга сотилди - Давлат активларини бошқариш агентлиги
Читать полностью…Асаларичилик орқали уйда даромад топиш мумкин
Ўзбекистонда асаларичилик ишсизлар учун янги даромад манбаи бўлиб хизмат қиляпти. Уй шароитида битта асалари оиласидан йилига ўртача 15-20 кг асал олиш мумкин. Масалан, 10 та оиладан камида 150 кг асал етиштириб, яхши даромад қилса бўлади.
Асал экспорт бозори ҳам кенгаймоқда. Битта асалари оиласидан тайёрланган 3-4 та асал пакетини хорижга 15-20 доллардан сотиш имконияти бор.
Асаларичилик жуда катта сармоя талаб қилмайди, шунинг учун уйдаёқ бизнес бошлаб, кенгайтиринг ва барқарор даромадга эга бўлинг.
Маълумот учун, ушбу роликда Туркия тажрибаси намойиш этилган.
“Менинг юртим” — MY5 телеканали ташкил топганига бугун роппа-роса 10 йил бўлибди.
MY5 телеканали ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий-сиёсий масалаларни фаол ёритадиган кам сонли нодавлат телеканаллардан бири ҳисобланади.
Кўпчилик ёшлар учун ҳам мактаб, ҳам социал лифт вазифасини аъло даражада уддалаб келаётганини ҳам эътироф этиш лозим.
Телеканал бугунгача эришган ютуқларининг асосий муаллифлари — унинг жамоасидир.
🛒 Корзинка «Янада арзон нарх» дастури доирасида 250 дан ортиқ товарларни арзонроқ нархда таклиф этади
Тармоқ супермаркетлари меҳмони бўлар экансиз, кундалик товарлар савати учун арзон нархларга ишонч ҳосил қилаверинг. Корзинка бозордаги нархларни кузатиб боради ва улар орасидан аълоларини белгилайди.
«Янада арзон нарх — кундалик харидларга янада арзон нархлар!» — бу вақт билан чекланган акция эмас, балки нарх шакллантириш стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам керакли барчасини унумли нархда олиш учун харидларингизни режалаш ва Корзинкага келавериш мумкин. Нархларни кўздан кечириш учун каталогга ўтинг ёки Тошкент бўйлаб етказмани уйингизга Korzinka Go иловаси орқали буюртма қилинг!
Нархлар эълон чиққан пайтда амалда. Баъзи ҳудудларда нархлар арзон бўлиши мумкин.
App | Telegram-бот | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Ижтимоий масъулиятли бизнеснинг фаолият туридан қатъи назар, компаниялар брендининг ажралмас қисмига айланмоқда. Умуман олганда, бизнес билан шуғулланадиган ҳар қандай компания нафақат фойда кўриш, балки мижознинг фаровонлиги ҳақида ҳам қайғуриши керак, шундагина бизнес ҳам фаровонлика эриша олади.
Бунга мисол қилиб, ҳаммамиз билган "Safia" — қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани олиш мумкин. Савдо-саноат палатаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан яратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» теледастурда корхона ҳақида сўз борди.
Корхона 1 ойда ишчиларига 1 млн доллар маош беради. Ҳозирда бренднинг ишлаб чиқариш ва савдо тармоғида 4000 нафар киши меҳнат қилмоқда. Улардан 150 нафари "Темир дафтари”да турган, яна 55 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланган.
Теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар маънавий экспертизадан ўтказилади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.
Читать полностью…Президент маслаҳатчилари - маҳаллаларда
Давлат раҳбари топшириғига кўра Президент маслаҳатчилари ҳам ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган маҳаллаларни ривожлантириш ишларига бош-қош бўлмоқда.
Хусусан, Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев томонидан давлат раҳбари топшириғига асосан Бўка туманининг чекка қизил тоифадаги Жўраобод маҳалласи Гулистон қишлоғида кеча белгилаб олинган ишлар юзасидан амалий ишлар бошланди.
Қишлоқ кўчаларини шағаллаштириш, кўча чироқларини ўрнатиш, ижтимоий муассасаларни қишга тайёрлаш, маҳалла биносини ва гузар, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш, аҳоли саломатлигини текшириш ва бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.
Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 511 миллион долларга ошган — 8,709 миллиарддан 9,220 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати 1,44 миллиард долларга ошиб, 33,36 миллиард долларга етган.
"Золотая Корона" энди InfinBANK иловасида
Энди "Золотая Корона" хизмати InfinBANK иловасида мавжуд бўлиб, пул ўтказмаларини қабул қилиш учун банкда навбатда туриш шарт эмас. Шунчаки хизматдан банк иловасида фойдаланиш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш кетма-кетлиги:
1. Бош экранда "Золотая Корона ўтказмалари" бўлимига ўтинг;
2. "Ўтказмани қабул қилиш" хизматига босинг;
3. Маблағ ўтказиш учун картани танланг;
4. SMS орқали рўйҳатдан ўтинг;
5. Ўтказма қабул қилинганлига ишонч ҳосил қилинг.
Пул маблағларини фақатгина VISA картага тушириб олиш мумкин, агар сизда у бўлмаса — муаммо йўқ, бир неча дақиқада илованинг ўзида виртуал картани очиш мумкин ва пулларни ўз картангизга қулай курсда айирбошласангиз бўлади.
Реклама
Кадастр агентлиги директори
Фаррух Пулатов: Ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданиб қолманг!
… 2024 йилнинг 5 август санасида давлатимиз раҳбари ватандошларимиз учун муҳим бўлган яна бир тарихий Қонунни имзоладилар.
Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.
Қонун кучга кириш санасида сизга мурожаат қилишимдан мақсад “огоҳликка” чақиришдир!
Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.
Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!
Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.
Иккинчидан, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.
Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.
Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.
Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.
Бугун Ўзбекистонга учинчи LET L-410 ҳаво кемаси олиб келинибди. Самолёт маҳаллий авиақатновларга қўйилади.
Читать полностью…Рақамли дунёга қадам қўйишга тайёрмисиз?
Замонавий касбларни ўрганиб, ҳаётингизни янги босқичга олиб чиқинг. infocom.uz портали сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
➖ Сунъий интеллект ва рақамли кўникмалар бўйича БЕПУЛ курслар;
➖ Фриланс-инсайтлар бўйича тажрибали мутахассислар маслаҳатлари;
➖ Амалий машғулотлар, лайфхаклар, ўқув курслари ва интерактив тестлар;
➖ Рақамлаштириш соҳаси бўйича иш ва фрилансерлар хизматларидан фойдаланиш имкониятлари,
Келажагингизни биз билан бирга қуринг - рақамли кўникмалар эгаси бўлинг!
Рўйхатдан ўтиш учун сайтимизга ташриф буюринг: infocom.uz
Website | Instagram | Telegram
Реклама
Tilmoch — сифатли таржимон билан вақтни тежаш имконияти
Таржима вақт ва куч талаб қиладиган жараён. Лекин махсус ўзбек тили учун яратилган шундай таржима дастури борки, унинг сифатли таржимасидан фойдаланиб ресурсларни тежаш мумкин. Номи — Tilmoch.
Tilmoch — сўзларни таржима қилиб, контекстга қараб сайқаллаб ҳам берадиган сифатли таржимон. Уни қўллаш орқали сиз қисқа вақт ичида сифатли матн тайёрлай оласиз. Бошқа сунъий интеллект таржимонларидан фарқи айнан сифатида. Ўзбек тили учун яратилган ва базасида энг нодир таржималарни асос қилиб олгани туфайли нафақат оддий матн, балки мақол-у иборани туб маъноси, шеърни қофиясини йўқотмаган ҳолда сифатли ўгириб бера олади.
Ўзбек тилида сифатли сунъий идрок таржимони бўлиши қувонарли. Ёзилган матннинг сифати шахс ёки бренднинг тилга муносабатини ифодалайди. Ўзимизнинг миллий Tilmoch’ни ишлатинг ва қисқа вақтда ўзбек тилида сифатли матнлар ёзинг.
Фойдаланиб баҳо беринг: tahrirchi.uz/ru/translator
Телеграм канал: t.me/tahrirchi_uz
Реклама
Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич нархи учун 5% миқдорида чеклов ўрнатди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.
Читать полностью…Сурхондарё вилоятидан сайланган сенаторлар:
➖ ҚОСИМОВ Улуғбек Бердиқобилович — Вилоят ҳокими,
➖ СУВОНОВА Дилбар Набиевна — ТерДУ ўқитувчиси,
➖ ЭШМУРАТОВ Абдулҳаким Хушбоқович — Вилоят Халқ қабулхонаси мудири,
➖САИДОВ Сирожиддин Салохович (Сирожиддин Саййид) — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир.
Манба
Нукусда бўлиб ўтган биринчи халқаро ярим марафон натижалари эълон қилинди
Нукусда ташкил этилган ушбу халқаро ярим марафонда 2000 га яқин иштирокчилар, жумладан, Буюк Британия ва Шотландиядан келган спортчилар ҳам қатнашибди.
Марафон ташкилотчилари – Экология вазирлиги ва ProRun ташкилоти. Бош ҳомий "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳисобланади. Ушбу марафон орқали Орол минтақасида яшовчи инсонлар саломатлигини сақлаш, худуднинг иқтисодий ўсишига эришиш, шунингдек, дунё аҳолисини экология муаммоларига жиддий эътибор қаратишга ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақириш мақсад қилинган.
Нукусдаги ярим марафон Орол денгизи яқинида умумий ҳисобда ўтказилган 4 та пойга сериясининг якуни бўлди. Улардан бири 11 давлатдан 250 нафар иштирокчини жамлаган Борса-Келмасда ўтказилди. Ярим-марафон якунида ғолиб бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига пул ютуқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Манба
Шавкат Мирзиёев Бокуда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан мулоқот қилмоқда.
Читать полностью…"Eco-schools Uzbekistan" лойиҳаси ва "Young Climate Champions" ҳамжамияти фаоллари бугун Бокуда БМТ Иқлим конференсиясининг экологик ўқув оромгоҳида жамланишди
Тадбир давомида Марказий Осиё, Озарбайжон, Венгрия ва Туркия ёшлари келгуси йилларда барқарор ривожланишни таъминлаш ва ёшларни иқлим муаммоларига жалб қилишни ўз ичига олган халқаро стратегияни ишлаб чиқиш учун ҳамкорликда ҳаракат қилишади. Ундан ташқари, 2024-2030 йил учун "Йўл харитаси" доирасида амалга ошириладиган дастурлар ва лойиҳа режаси муҳокама қилинади.
1 ноябрдан барча муҳтож шахсларга протез-ортопедия воситалари берилмоқда
Ижтимоий ҳимоя агентли томонидан тақдим этилган муҳтож шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер асосида электрон тижорат орқали олиш тизими тажрибадан муваффақиятли ўтди.
1 ноябрдан ушбу маҳсулотлар барча муҳтож шахчларга берилмоқда. Ҳозирга қадар 80 минг нафар, йил охиригача эса 100 минг нафар шахслар қамраб олиши режалаштирилган.
Протезлар ногиронлиги бўлган шахсларга ва пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлмаган шахсларга бепул берилади.
Нашриётлар фойда солиғидан озод қилинади
Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар ҳамжамияти билан учрашувда тергов изоляторлари тўлиб кетганини алоҳида таъкидлаган.
Бундай ҳолат 2001 йилдаям бўлгани, ўшанда Президент девонида ишлаганини, идораларо комиссия тузилганини айтиб берди.
Қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда судьялар қатъиятсизликка йўл қўяётганини айтиб, тахминан 97 фоиз прокурор илтимосномалари судьялар томонидан қаноатлантирилаётганини танқид қилди.
Бир ярим ойдан кейин тергов судьялари ишини бошлаши, уларда бунақа ҳолат бўлмаслиги кераклиги, судьялар бундай илтимосномаларнинг “нотариуси” бўлиб қолмаслиги зарурлигини айтди.
Олий суд раиси фикрича, тергов изоляторларида маҳбуслар тўлганига ечим янги тергов ҳисбхоналарини қуришмас, муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш бўлиши керак.
Бугун 8 ноябр, «Халқчил IPO» дастури доирасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акцияларини оммавий жойлаштиришнинг сўнгги куни.
UZEX биржасининг PREMIUM акцияларини харид қилиш орқали сиз уларнинг сонини беш маротабага кўпайтириш ҳамда 2024 йил якунига кўра дивидендлар олиш имкониятига эга бўласиз.
Битта акция харид қилиб, қўшимча тўрттасига эга бўлиш имконияти сизда бор.
Тел: +(998) 55 511-02-02
«Xaлқчил IPО»
Чат | Instagram | LinkedIn | Сайт
Реклама
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябрь ойининг бошларига нисбатан 14%га пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).
Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.
Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25%га ўсган.
Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.
Манба | Реклама
Тошкент метросининг “Чилонзор” бекатидан ташқари яна 9 та гавжум бекатида ҳожатхона, она ва бола хоналари ташкил қилинади.
Читать полностью…Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид қонун бугун, 8 ноябрдан кучга кирди.
https://lex.uz/docs/7049383