Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.
У Шайхонтоҳур тумани ҳокими эди.
Манфаатли нархда смартфон эгасига айланинг
Xiaomi Redmi Note 13+ “Катта Доимий 55” тарифи билан 3 ой алоқа хизматлари + смартфоннинг “Keep Talk” ҳимоя хизмати.
Замонавий, манфаатли, ишончли.
Ucell офисларидан сўранг.
Реклама
Ўлим йўллари
Сергели туманида BYD автомобили ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 9 яшар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қиз шифохонага олиб борилганда вафот этди.
Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Туманнинг Ифтихор маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси “Нексия-2” автомобилида шу маҳалладаги 7-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган. 10 ёшли бола воқеа жойида вафот этган.
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳайдовчи “Машинамга ўлик ортмайман”, деб ҳали тирик бўлган қизни шифохонага олиб боришдан бош тортган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча қиз жон берган.
Туркман халқининг миллий лидери, Халқ маслаҳати бошлиғи, қаҳрамон арқадағ Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади.
Туркманистон президенти бугун 43 ёшга тўлди.
Исмоилов Олимжон Ҳамидович Олий суд раисининг ўринбосари - Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Читать полностью…Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган номзодлар рўйхатини тасдқилади.
Шунга кўра, мажоритар сайлов тизими бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган жами 375 нафар, пропорционал сайлов тизими бўйича 500 нафар номзод рўйхатга олинди.
Жумладан:
➖ Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг 391 нафари ёки 44,7 фоизи аёллардан иборат;
➖ Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга номзодларнинг 973 нафарини тожик, 588 нафарини қозоқ, 146 нафарини туркман, 141 нафарини қирғиз, 67 нафарини рус ва бошқа миллатлар ташкил этади;
➖ Қонунчилик палатаси сайлови бўйича номзодлар орасида 11 нафар, маҳаллий Кенгашлар сайлови бўйича эса 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд.
Сайловда бундай даражадаги юқори инклюзивликнинг илк бор кузатилаётгани таъкидланмоқда.
Энг муҳими депутатликка аёл номзодларнинг улуши юқори кўрсаткичда эканлиги Ўзбекистон тарихида илк маротаба кузатилмоқда.
Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Жумладан:
➖йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.
➖тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.
➖скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
➖йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда.
➖ юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлиги (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият тез орада адолатли ечим топиши, умумэътироф этилган ҳужжатлар асосида узил-кесил тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишининг қатъий тарафдори - Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари Ҳиндистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Келажагингизга сармоя киритинг
Xon Saroy'нинг Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётган "Muhabbat shahri" лойиҳасидан хонадон харид қилиб 77 млн сўм бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 4.9 млн сўмдан тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида:
✨ Хавфсиз болалар майдончаси
✨ Эко-ҳудуд
✨ Work out зона
✨ Автотураргоҳлар
✨ Боғча ва мактаб
Бот орқали боғланиш
712007400
555017400
🌐 xonsaroy.uz | Реклама
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда
Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:
• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.
Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.
TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.
Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.
Реклама
Президент ҳузурида:
➖Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади.
➖қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилади;
➖дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималар оширилади ва қатъийлаштирилади;
➖ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади.
Манба
Пойтахт коммунал хўжалиги корхоналари куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот бермоқда
Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тизимларини таъмирлаш, қувурларини янгилашга жорий йилда 730 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланибди (видеода). Асфальт ётқизиш, таъмирлаш режалаштирилган йўлларни яна қазиб ташламаслик учун ҳам ўша йўллар тагидан ўтган эски қувурлар алмаштирилаётган экан.
Ичимлик сув таъминоти тизимларини таъмирлашга эса 27 млрд сўмдан ортиқ ажратилган. Тошкент шаҳар сув таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланганини билдирган.
7 сентябрда Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашга доир фармойишни имзолаган эди. Унга кўра, газ, электр, сув ва иссиқлик тармоқлари, уйлар, қозонхоналарни таъмирлаш учун 732,6 млрд сўм йўналтирилади. Бу маблағнинг асосий қисми иссиқлик тармоқларини таъмирлашга йўналтирилган.
ICTWeek 2024 кўргазмасида Venkon Group томонидан ишлаб чиқилган iHamkor.uz хизмати жамоатчиликка тақдим этилибди.
Маълумот учун, хизмат Ўзбекистондаги компаниялар, уларнинг молиявий аҳволи ва солиқ маълумотларини олиш учун мўлжалланган бўлиб, тадбиркорларга ишончли ҳамкор топишга ёрдам беради.
Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди
Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган.
Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.
Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Ўзбекистон онлайн савдосида янги саҳифа
Ўзбекистонда иш бошлаган TUT.uz маркетплейси харид қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Платформа орқали сиз уйда ўтирган ҳолда маҳаллий ва халқаро брендларнинг энг сифатли маҳсулотларини бир жойда топишингиз мумкин. TUT.uz нафақат кенг ассортимент, балки қулай етказиб бериш хизмати ва рақамли купонлар билан ҳам харидорларга қўшимча имкониятлар яратмоқда.
Бу лойиҳа нафақат харидларни осонлаштиради, балки Ўзбекистондаги онлайн савдонинг янги ёндашувини шакллантиради.
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Читать полностью…Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро Университетида қабул давом этмоқда
Қуйидаги йўналишлар бўйича кириш имтиҳонлари учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг:
Тиббиёт:
➖ Даволаш иши
➖ Стоматология
➖ Фармацевтика
Техника:
➖ Ахборот тизимлари ва технологиялари
➖ Кончилик иши
➖ Технологик машиналар ва жиҳозлар (темир йўл транспорти)
➖ Технологик машиналар ва жиҳозлар (кимё саноати)
➖ Энергетика муҳандислиги
➖ Нефт ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси
Педагогика:
➖ Педагогика
➖ Психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Тарих
➖ Жисмоний маданият
Иқтисод:
➖ Иқтисод
➖ Молия ва молиявий технологиялар
Тиллар:
➖ Филология ва тилларни ўқитиш (Ўзбек тили)
➖ Филология ва тилларни ўқитиш (Рус тили)
➖ Филология ва тилларни ўқитиш (Инглиз тили)
Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz
Қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланинг:
+998553050009
www.oxu.uz
Реклама
Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида очилган Термиз халқаро савдо марказига қўшни мамлакатдан минглаб харидорлар келмоқда.
Ўзбекистон Афғонистондаги 40 миллиондан ортиқ аҳоли учун озиқ-овқат етказиб беришда асосий мамлакат саналади. Шу сабабли марказ очилгач, минглаб афғонистонликлар катта қизиқиш билан савдо мақсадида мамлакатга кириб келмоқда. Марказ чегарада жойлашгани учун афғонлар савдо марказига кириб, зарур маҳсулотларни сотиб олишади ва яна ўз мамлакатларига қайтишади.
Президент қарори билан марказ ҳудудида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат этилади.
Маҳаллий тадбиркорлар учун янги имкониятларни тақдим этаётган марказ мазкур марказ минтақада савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформага айланиши кутилмоқда.
🏢 Ўзбекистонда янги хусусий университет фаолиятини бошлади
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга САРБОН УНИВEРСИТEТИ янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишларда ўқишга қабул эълон қилади:
▪️психология;
▪️филология ва тилларни ўқитиш - ўзбек тили
▪️филология ва тилларни ўқитиш - инглиз тили
▪️филология ва тилларни ўқитиш - хитой тили
▪️миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
▪️тарих;
▪️давлат ва жамият бошқаруви;
▪️ахборот хавфсизлиги;
▪️банк иши;
▪️иқтисодиёт;
▪️архитектура;
▪️бизнесни бошқариш;
▪️бухгалтерия ҳисоби;
▪️дастурий инжиниринг;
▪️жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
▪️маркетинг;
▪️молия ва молиявий технологиялар;
▪️қурилиш муҳандислиги;
▪️сунъий интеллект;
▪️ахборот тизимлари ва технологиялари;
▪️компьютер инжиниринги;
▪️халқаро муносабатлар.
❗️САРБОН УНИВEРСИТEТИ қуйидаги афзалликларга эга:
• янги барпо этилган замонавий ўқув биноси;
• бир йўналишда ўқиб, икки мутахассисликка эга бўлиш;
• чет эллик профессор ва ўқитувчилардан таълим олиш.
☎️ Боғланиш учун телефон:
+998788882288
📲 Онлайн ҳужжат топшириш
📄 Лицензия (№ 397374, 14.09.2024-й)
Telegram | Instagram | Вебсайт | Реклама
Муслимов Икром Тўхтамуродович Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Читать полностью…Yandex Go иловасининг “Eats” бўлимида EVOS’дан акция пайдо бўлибди. Акция шартларига кўра, 119 минг сўмдан буюртма қилсангиз, 20%гача чегирмага эга бўласиз.
Реклама
“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди
Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ чемпионати - мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.
Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди.
Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.
Мурожаат учун: 1188
Website | Telegram | Facebook | Instagram
Реклама
Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди
Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос бўлади.
Пахта ва ғалла етиштирувчилар ихтиёридаги насосларни модернизация қилиш учун бир марталик субсидия ажратилади.
Читать полностью…Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи 4000 доллар пора олган вақтида ушланди - Давлат хавфсизлик хизмати
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – ҳукумат қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:
➖олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;
➖олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида;
ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
Таълим кредити ва рақамлаштириш ҳақида
Ҳамма ҳам олий таълим олишни хоҳлайди, бироқ ҳаммада ҳам бунга молиявий имконият йўқ. Давлат томонидан олий таълимнинг тўлов контракт асосида ўқувчи талабаларига имтиёзли шартларда ресурс ажратилиши ҳам бекорга эмас.
Бугун шу таълим кредитини расмийлаштириш жараёни ҳам тўлиқ рақамлашди. Олдин талаба кредит учун аризани онлайн топширгани билан, кейин банкка бориши керак эди. Халқ банки биринчилардан бўлиб кредит олиш жараёнини банкнинг "xazna" иловаси ёрдамида масофавий шаклга ўтказди. Талаба ё кафилнинг банкка бориши керак бўлмайди.
Бу — талаба ва унинг яқинлари (кафил шахслар) учун сезиларли қулайлик яратади. Бироз хоҳиш ва ақлни ишлатган банк минглаб одамларнинг вақти сарфланиши ва оворагарчилигини олдини олмоқда. Шу каби рақамли ва ақлли ечимлар кўпроқ бўлиши пировардида халқ учун ҳам банк учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Ucell энг тезкор интернет учун мукофотга сазовор бўлди
OOKLA компаниясининг савдо бўйича директори Виктор Зенг ICT Week Uzbekistan 2024 доирасида Ucell компаниясига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг тезкор мобил интернет учун олтин мукофотни топширди*.
Ucell компанияси сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 354 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаб, юқори натижаларга эришди. Ҳар йили таянч станциялар сони кўпайиб бормоқда: 12614 та янги таянч станция ишга туширилиб, 4116 таси замонавийлаштирилди. Шунингдек, тармоқнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун тизимлар такомиллаштирилмоқда.
*Халқаро "Ookla" компаниясининг Speedtest Intelligence маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига биноан.
Реклама
АлоқаБанк «ICTWEEK UZBEKISTAN 2024» ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида бизнес эгалари учун AloqaBusiness дастурини тақдим этди. Дастур бизнес эгалари учун махсус яратилган бўлиб, молиявий бошқаришни янада қулай ва самарали қилади.
Дастур ходимлар карталарига иш ҳақларни кирим қилиш, корпоратив карталарни бошқариш, тўлов топшириқномаларни 2 босқичли тизимда тасдиқлаш каби афзалликларни тақдим этади.
Реклама
“Дарё”га маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар ходимларнинг икки нафари Қашқадарёнинг Ғузор туманидан, яна икки нафари Бойсундан бўлган.
Читать полностью…