TBC Bank ҳудудлар бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилибди. Ўтган ойда бир нечта ҳудудларда қайд этилган кўрсаткичлар:
- Самарқанд ва Қорақалпоғистон Республикасида омонатларнинг ўсиши бўйича 15 ва 27 фоизга ошиб, етакчи ҳудудлар қаторига кирган, Қашқадарёда эса иккита йўналиш бўйича ўсиш кузатилиб кредитлар 13 фоизга, омонатлар 27 фоизга ўсган.
Фарғона вилоятида ҳам кредитлар ҳажми 14 фоизга ошгани айтилмоқда.
Юқоридаги рақамлардан TBC Bank 4 йиллик фаолияти давомида жиддий ўсишга эришганини кўриш мумкин.
Реклама
Click орқали оилангиз ичида комиссия ва чекловларсиз пул ўтказинг
Турмуш ўртоғингизни, ота-онангизни, фарзандларингизни, ака-укаларингизни Click Up иловасидаги “Менинг оилам” хизматига қўшинг ва хоҳлаганча комиссиясиз пул ўтказинг.
👉Click Up’ни юклаб олиш👈
👉Батафсил | Реклама
Давлат раҳбарининг мазкур топшириқни беришидан англаш мумкинки, ушбу маблағлар ортидан инфратузилма ривожлантирилади. Яъни, туманлардаги шаффоф, ўз ишини тўғри қиладиган тадбиркор ходимига "кэш" эмас, расмий маош бериш орқали даромад солиғи тўласа фақат ва фақат ўзи яшайдиган ҳудудга фойда келтирган бўлади.
Йиллаб гапириб келинадиган чекка ҳудудлардаги мактаблар таъмирланиши, боғчалар қурилиши, йўлларнинг сифати яхшиланиши учун қўшимча ресурс пайдо бўлади. Бундан эса ютадиган эса фақат халқ, тадбиркорнинг шаффоф ишлаши бунга сабабчи бўлиб қолади, деб умид қилиш мумкин.
Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади - президент
Читать полностью…Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Читать полностью…Ўзбекистонда тиббиётга ихтисослашган биринчи телеканал иш бошлади
“Shifo TV” – Ўзбекистонда тиббиёт ва табобат ҳақидаги биринчи махсус канал бўлиб, унда асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, касалликларнинг олдини олиш, даволаш бўйича махсус кўрсатувлар, ток-шоулар ва медицинага оид кино ҳамда сериаллар эфирга узатилади. Телеканалда, шунингдек, шифокор ва табиблар, соҳа мутахассислари билан эксклюзив интервюлар, томошабинлардан йўлланган қизиқарли ҳамда керакли саволларга манфаатли жавоблар берилиши режалаштирилган.
Айни вақтда телеканал онлайн режимда www.shifotv.uz веб-сайти орқали ҳамда “Biz Media” (www.bizmedia.uz) платформасида бепул намойиш этилмоқда. Яқин орада ушбу канални iTV, MediaBay, AllPlay, Cinerama, TV Com, Beeline TV каби ОТТ-платформалардан ҳам топиш мумкин бўлади.
“Shifo TV” – профессионал ва ишончли.
Реклама
Депутат Одилжон Тожиев Алишер Қодировнинг ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклаш зарурлигига шама қилинган постига муносабат билдирди.
“Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап.
Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман”, деб ёзади депутат ва ўз аргументларини келтиради.
Депутатнинг фикрича, давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ. Яшаш бу табиий ҳуқуқ!
“Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак” деб якунлайди ўз постини депутат.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовдан ёшларга тавсия: математикани ўқинг.
Энг зўр математика факультетлари Ўзбекистон Миллий университети ва Янги Ўзбекистон университетида.
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 августидан электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев маълум қилишича, ҳозирда мазкур тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий этилган.
Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар мавжуд бўлади.
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача онлайн-NKT ва электрон чеклар суммаларини таҳрирлашга рухсат берди.
Читать полностью…Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди
Абдуллаев Фарход Равшанович – “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди.
Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.
Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.
Фарҳод Абдуллаев 2019 йилда Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Депутат, “Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодировнинг телеграм каналидаги постдан англашилишича, ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.
Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Автомобиль ва кўчмас мулк савдоси пасайган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, июнь ойида республика бўйича автотранспорт воситаларининг умумий савдолари 13,6 фоизга камайди ҳамда қарийб 87 минг донани ташкил этди. Йиллик ҳисобда бозор фаоллиги 1,4 бараварга қисқарди.
Марказга кўра, бу қисман мавсумий омилларга боғлиқ бўлиши мумкин, чунки ёзги мавсум анъанавий равишда ишбилармонлик фаоллиги пасаяди.
Бирламчи бозор
Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида савдолар ўтган ойга нисбатан 9 фоизга камайди ҳамда 26 минг донадан ошди. Йиллик ҳисобда фаолликнинг кичикроқ – 5,3 фоизга пасайиши қайд этилмоқда.
Кўчмас мулк бозори
Марказ тадқиқотларида келтирилишича, кўчмас мулк бозори беқарорлик ва қисқа муддатли тебранишларга ишора қилмоқда. Хусусан, бир ой давомида фаоллик 6,4 фоизга пасайиб, икки ойлик ижобий динамиканинг ўрнини эгаллади. Таъкидлаш жоизки, май ойида сотувлар 9 фоизга, апрель ойида эса 11 фоизга ошган эди. Йил давомида сотувлар деярли 14 фоизга пасайди.
Пойтахт ижара бозори
Пойтахт ижара бозори май ойида бироз тикланишдан сўнг, яна пасайиш тенденцияси билан характерланди. Хусусан, Тошкентда ижара нархлари 1,2 фоизга пасайиб, бир квадрат метр учун 8,3 АҚШ долларни ташкил этди. Шу билан бирга, йил бошидан ижара нархи 9,8 фоизга, ўтган йил мос даврига нисбатан 5,5 фоизга пасайган.
Иккиламчи уй-жой бозори
Июнда иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархлари ўсиш суръати секинлашди. Май ойида нарх ўсиши 1,3 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида ўртача 0,3 фоизга ўсди. Шу билан бирга, ўтган йил июнига нисбатан иккиламчи бозорда нархлар 10 фоизга кўтарилган.
Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатнов йўлга қўйилади.
Читать полностью…“Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақом бериш бўйича қўшни Қирғизистон билан музокаралар олиб борилмоқда.
Агар масала ижобий ҳал этилса, қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига Ўш орқали айланиб келишга ҳожат қолмайди.
Келгуси йили Фарғона вилоятидаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади - президент
Читать полностью…Президент туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топшириғини берди.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги “Allianse Motors” МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, пулини олиб, бир неча ўнлаб одамларни алдаб келмоқда, машиналарни вақтида келтириб бермаган.
Айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилмоқда.
Kun.uz
“Андижон биокимё заводи” АЖ устав капиталидаги 96 фоиз давлат акциялари 101,3 млрд.сўмга “Jasmin Gold Group” МЧЖга сотилди.
2023 йилда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан 1 млн дал спирт ишлаб чиқарилган бўлиб, соф фойдаси 10,1 млрд сўмни, соф активлари 71,5 млрд сўмни ва жами мажбуриятлари 17,3 млрд сўмни ташкил қилган.
Прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган «Бахти Ташкентский» (Бахтиёр Қудратуллаев)га 20 йил, унинг ўғилларига нисбатан эса 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради.
Читать полностью…“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳа устав капиталидаги Ўзбекистон ҳукумати улушининг бир қисмини шакллантириш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг етти йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга 5% ставкада 255 млн долларлик кредити босқичма-босқич ажратилади. Жумладан, 2024 йилда 14 млн доллар берилади - президент қарори
Читать полностью…🏦 Асакабанк балансидаги ижтимоий соҳа объектларини сотувга чиқарди
Асакабанк Ўзбекистон бўйлаб балансидаги мол-мулкларини сотувга чиқармоқда. Қуйида маданият, соғлиқни сақлаш ва таълимга оид мол-мулкларнинг рўйхати, нархлари ва тўлов шакли билан танишиш мумкин.
➖Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси 795 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика, даволаш, соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган тиббиёт асбоб-ускуналари 1 млрд 101 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Асакабанк балансидаги сотувга қўйилган бошқа мол-мулклар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Реклама
Ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтиш таклиф этилмоқда
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тақдим этилган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимотида келтириб ўтилди. Бу дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
ARTON компанияси Хоразм вилоятида ўзининг иккинчи автоклавланган газоблок ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширмоқда. Қайд этилишича, янги завод 2025 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади ва Хоразм, Бухоро вилоятларидан ташқари, Қорақалпоғистон учун ҳам маҳсулот етказиб бериш имконига эга бўлади. Янги заводнинг қуввати 300 минг куб метр, киритилган инвестициялар ҳажми 12,5 миллион АҚШ долларига тенг.
Компания 2025 йил охиригача Андижон шаҳрида ҳам ўзининг учинчи газоблок ишлаб чиқарувчи заводини қурмоқчи. Бу заводнинг қуввати йилига 650 минг куб метр бўлиши айтилмоқда. Компания биринчи газоблок заводини 2019 йилда Оҳангаронда ишга туширган эди.
Tel: (+998) 71–200–20–06
Sayt | Instagram | Telegram | Реклама
Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади - ҳукумат қарори
Читать полностью…“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов BYD компанияси билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.