davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-вазирлар конференциясигача ташкилотга аъзо бўлишни режа қиляпти. Бу ҳақда ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Жамшид Ходжаев маълум қилди, дейилади ЖСТ сайтида.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ банкнинг Тошкент шаҳар Қатортол кўчасидаги собиқ бош офиси биносининг сотуви якунланиб, объект “Oasis Samarkand” компаниясига 119,7 млрд сўмга сотилди.

Очиқ маълумотларга кўра, ғолиб “Oasis Samarkand” МЧЖ 2013 йилда Самарқанд шаҳрида ташкил қилинган. Фаолияти – ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича хизматлар кўрсатиш, устав фонди – 2,26 млрд сўм. Компаниянинг 100 фоиз улушдори – Далеров Амир Дилшодович.

Читать полностью…

davletovuz

Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Регуляторга кўра, “сўнги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонларини ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётганлиги юзасидан шикоятлар сони ортиб бормоқда…

Масалан, 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу сабабли тўловлар кечиктириб келинмоқда. 40 млн. сўм суғурта суммаси ҳам зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қопламаяпти.

Мазкур муаммони ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқда.

Регулятор ушбу масала юзасидан таклиф ва мулоҳаза сўрамоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди. Бу маълумотни «Газета.uz»га Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.

«Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ва Россиянинг вазирлари ва ҳудудлари раҳбарлари телефон орқали кўрсатма ва топшириқлар олмоқда», — деди у.

Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг «Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилнинг январь-апрель ойларида энг кўп солиқ тўлаган давлат улуши бор ва хусусий компаниялар ўнталиги.

Газета.uz’нинг эътибор қаратишича, Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бўлган «Ўзтрансгаз» компаниясининг солиқ тушумлари апрелда 6,6 бараварга камайди.

Компания мартда 127 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, апрелда тушумлар 19 млрд сўмгача пасайди. Шунингдек, 2024 йил 1-чорагидаги тушум кутилганидан 87 млрд сўм кам бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Россия президентининг давлат ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар:

– Икки давлат ҳамкорлигининг устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

– Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Илмий технологиялар соҳасида қўшма танловлар ўтказиш тўғрисида битим;

– Балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

– 2024–2026 йилларга мўлжалланган маданият соҳасида ҳамкорлик дастури;

– 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;

– 2024–2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари режаси;

– Фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим;

– 2024–2025 йилларга мўлжалланган карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

–“Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида меморандум;

– Соғлиқни сақлашни ташкил этиш масалалари бўйича; тиббиёт мақсадидаги дори воситаларини, тиббий буюмларни ва юқори технологик даволаш усулларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;

– Ўзбекистон ҳудудида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар;

– Тошкентда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очиш тўғрисида битим ва бошқалар.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга ажратилади

Президент фармонига кўра,
2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим тизимида кўплаб ўзгаришлар юз беради.

Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити

21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича:

Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус.
61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада – 21%, хорижий валютада – 8%.

Фоиз ставкаси депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунида ҳисобланади.

Бaтaфсил | 📞1290 | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шошилинг, ҳали имконият бор! "Chevrolet Tracker" автомобили ва қимматбаҳо совринларга эга бўлинг!

"Трастбанк"дан "MasterCard" карталарини олинг ва ундан камида 10$ сарфлаб Акция иштирокчисига айланинг. Қуйидаги қимматбаҳо совринларга эга бўлинг:

🚗 "Chevrolet Tracker" автомобили (1 дона);
✈️ Туркияга саёҳат учун икки кишилик йўлланма (1дона);
🧼 "Samsung" кир ювиш машинаси (4 дона);
📺 "Samsung" 32 дюймли телевизори (4 дона);
📱 "Samsung Galaxy A23" уяли алоқа телефони (4 дона).

Акция жорий йил 31 майга қадар давом этади. Ҳали имкониятлар кўп. Ҳозироқ "Трастбанк"ка ташриф буюринг ва "MasterCard" карталарини БЕПУЛ олинг.

🌐 Батафсил: https://bit.ly/43uAWqt
📞 Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
👉 Каналга уланинг: /channel/trustbankuz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов 63 ёшни қаршилабди.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди

Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.

Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.

UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞
+998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook  🔵 LinkedIn Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида ҳикоя қилувчи O‘zbekistonlik.STUDENTS лойиҳасининг АҚШ мавсумига старт берилибди.

Янги мавсумнинг бешинчи эпизоди премьерасида қаҳрамон сифатида George Washington University ва California State University талабалари бўлишган. Улар Вашингтон ва Лос-Анжелесдаги ҳаёт, орзулар мамлакати Америкадаги таълимнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришган.

Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида суратга олинган. Унинг ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти эса Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси.

Фильмни Uzbekistan's Club YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкка тегишли бўлган “Toshkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли бинолари сотувга қўйилди.

“KPMG” компанияси консультант сифатида жалб қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди

🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.

Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.

Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар

Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook  🔵 LinkedIn
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон банки Ўзбекистонда ИНСОН ижтимоий лойиҳасини амалга ошириш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади.

Лойиҳа доирасида сифатли ижтимоий хизмат тақдим этиш, муҳтож шахсларга замонавий турдаги реабилитация хизматларини кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, зўравонлик қурбони бўлган аёлларга комплекс хизмат кўрсатиш, иқлим ўзгариши ва мослашувчан ижтимоий ҳимоя бўйича ходимларни тегишли дастурлар асосида ўқитиш мақсад қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

4 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик InfinBANK'ни танлади

Тўрт миллиондан ортиқ мижоз молиявий бошқарув учун InfinBANK'ни танлади, бу банкнинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради.

Яқинда Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги InfinBANK кредит рейтингини B2 дан B1 га кўтарди. Бунга активларни юқори сифати, рентабеллик ва барқарор молиялаштириш профили сабаб бўлиб келмоқда. Рейтинг мижозлар учун инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва хавфни баҳолашга ёрдам беради.

InfinBANK SAP дастуридан фойдаланади, бу банкка ички жараёнларни автоматлаштириш ҳамда ишончлилик ва хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлаш имконини беради. Бундай технологиялар мижозларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига мослашишга ёрдам беради. Натижада InfinBANK мунтазам равишда янги маҳсулот ва хизматларни тақдим этади.

Шунингдек, InfinBANK InfinBLACK кредит картасини ҳам ишга туширди, бу банкнинг пулларидан мижозлар маълум муддат фоизсиз фойдаланишлари имконини берувчи янги турдаги маҳсулот бўлиб, ҳозирда кўплаб мижозларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Самарқандда Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Ялангтўш Баҳодир» фильми премьераси бўлиб ўтди.

Айтишларича, Ялангтўш Баҳодир (Регистон ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими) ҳақидаги тарихий фильмда Голливуд каскадёрлари ҳам ишлаган. Суратга олиш ишлари павильонда олиб борилган.

Читать полностью…

davletovuz

Оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганига бир йил бўлганлиги муносабати билан суд амалиётига бағишланган таҳлил эълон қилинибди.

Суд статистикасига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Олий суд ахборотига кўра, МЖтКнинг 59−2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2344 нафарига жарима, 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Хусусан, 2024 йилнинг биринчи чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси билан оилавий ва маиший зўравонликда айбланган 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

➖Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида қуйидагилар ташкил этилади:

— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Бунда, Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари обектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш обектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади);

— Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Бунда, Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади).

➖Шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ташкил этилади. Бунда Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Барча мактаб битирувчиларини, уларнинг ота-оналарини сўнгги қўнғироқ билан табриклаймиз.

Йигит-қизларимизга тилагим: яхши касбларнинг бошини тутинг, тил ўрганинг, дунё кезинг. Яхши солиқ тўловчи, эркин, қонунга итоаткор фуқаро бўлинг. Омад ёр бўлсин!

Читать полностью…

davletovuz

Ёзги таътил кунчиқар юртда — 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун Японияга саёҳат

10 кунлик саёҳат қуйидагиларни ўз ичига олади:
— Меҳмонхона ва бепул нонушта;
— Токио ва Киото шаҳарларига ўн кунлик саёҳат дастури;
— Виза олишда кўмаклашиш;
— Суғурта;
— Мастер-класс (Суши, Кимоно, Шодо);
— Гид хизмати;
— Токио диснейленди;
— Наруто парки.

19-29 июнь куни давом этадиган саёҳатнинг умумий нархи: 1580$

Хизмат нархи ичига кирмайди:
— Авиачипта;
— Поезд чиптаси.


Ҳужжатлар 31 майгача қабул қилинади

@reiwatravel | ☎️: +998977182869 | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорларнинг экспорт билан боғлиқ барча муаммоларини «Экспорт маркази» ягона платформаси ёрдамида ҳал қилиш мумкин.

subsidiya.epauzb.uz платформаси орқали банк-молия, солиқ, имтиёз, субсидия ва преференциялар, божхона ва карантин, коммунал хизматлар, сертификат, рухсатномалар ва квоталар, транспорт-логистика каби масалаларда 5 дақиқа ичида шикоят, мурожаат ва таклифларни йўллаш, ариза ҳолатини реал вақт режимида 7 кун 24 соат давомида кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодчи Ботир Қобилов Гарварднинг фан доктори илмий даражасини ҳимоя қилибди. Табриклаймиз.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий соҳа объектлари хусусийлаштирилишига мораторий эълон қилиниши керак

Давлат активларини бошқариш агентлиги Kun.uz'да тўртта боғча сотилиши ҳақидаги мақола эълон қилиниши ортидан «узлуксиз ишлаши борасида аниқ чоралар белгиланмагунча» бу муассасалар сотилмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистонда ижтимоий соҳа объектлари, таълим, тиббиёт муассасаларини хусусийлаштириш, уларни сотувга қўйишга мораторий жорий қилиниши зарур. Таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари сотилмаслиги ва унинг ўрнида бетон уйлар ёки савдо марказлари қурилмаслиги керак.

Агар бундай объектларни хусусийлаштиришга эҳтиёж бўлган тақдирда бу борада қонунчилик ҳужжатларида аниқ нормалар, принциплар ишлаб чиқилмагунча бунга рухсат берилмаслиги керак.

Нормалар шундай бўлиши керакки, хусусийлаштирилган ерларда, объектларда таълим ёки тиббиёт муассасаларидан бошқа ҳеч қандай фаолияти турига рухсат берилмаслиги керак. Шифохона ўрнида, шифохона, боғча ўрнида боғча бўлиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Жўрабек Тўймуродович Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Ўроқов бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал