davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Парламент ва ҳукумат лейбористлар партияси қўлига ўтди. Партия аллақачон ғалаба учун зарур бўлган 326 та ўринни қўлга киритди. Эгзит-поллар партия 400 тадан кўпроқ ўринни эгаллаб, 1997 йилги Тони Блэр натижасига қарийб яқинлашишини прогноз қилишмоқда.

Кир Стармер Британиянинг навбатдаги бош вазири бўлади.

Бош вазир Риши Сунак бошчилигидаги консерваторлар партияси партия тарихидаги энг ёмон натижани кўрсатиб, оғир мағлубиятга учради.

Экспертлар лейбористлар ғалабасини уларнинг кучли сайлов кампанияси билан эмас, балки консерваторларга қарши кайфият кучайиб кетгани билан боғламоқда.

Консерваторлар 14 йилдан бери мамлакат ҳукуматини бошқариб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Озарбойжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

5–6 июль кунлари бўлиб ўтадиган сиёсий тадбирда Озарбойжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари иштирок этиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади.

Ушбу мавсум учун 2 трлн сўмдан орттқ маблағ йўналтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ходжаев Маруфхон Махсудович “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев - Остонада.

Читать полностью…

davletovuz

“Док-1 Макс” иши:

Апеллация инстанцияси дастлабки инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди

Тошкент шаҳар суди, Жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 26 февралдаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

7 нафар судланувчи томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади.

Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева томонидан суднинг депозит ҳисоб рақамига тўланган 2,5 миллиард сўм маблағ жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига тенг миқдорда тақсимланиши белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика вазирлиги:

“4-сонли қозонхонада 2-3 июль кунлари электр таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай узилиш юз бермаган. Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

4-сонли қозонхона 2024 йилнинг 2 июлидан 3 июлига ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган”.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтнинг Юнусобод тумани 5, 6, 7 даҳаларида техноген сув босиш ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга кўра, эрта тонг Юнусобод туманинг Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасидаги 1200 мм қувур ёрилиб кетиб, юқори босимли сув ҳудудларни босиши мумкинлиги келтирилган.

Тезкор авария хизмати носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Ҳудудда сув таъминоти тўхтатилган.

Ҳудудда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши раиси этиб сайланибди.

Читать полностью…

davletovuz

«Cambridge» раҳбари Жаҳонгир Пўлатов уч йилда даромад айланмасини 1 млрд 200 млн сўмдан 10 млрд сўмгача оширибди. Давлат раҳбари таклифлар бўлса албатта, ёрдам беришини, кўмаклашишини таъкидлаган. Ҳозирда ушбу марказда 10 мингдан зиёд ёшлар тил ўрганяпти.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

"Chaqar" мажмуасидан тайёр таъмирланган хонадонларни 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинг

📌Хонадонлар майдони 70 дан 100 м2 гача

📞Батафсил: +998555003333
🖥 Онлайн мурожаат: @chaqarmsg

🌐 Telegram | Instagram

📍Манзил: Тошкент шaҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат ва Қоратош кўчалари ораси, Чақар маҳалласи.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тарихда биринчи марта қатнашади. Жамоани қўллаб-қувватлашга қаратилган «Мен Ўзбекистонликман — қонимда ғалаба» шиори остида спортчилар учун махсус видео суратга олинди.

Лойиҳа ташаббускорлари бугундан янги халқаро челленжга ҳам старт берган. Унга кўра, хоҳловчилар ушбу қўшиққа ўз талқинида 1 дақиқадан ошмаган видео олиши керак. Энг креатив видео эгалари 50 млн сўм ютиб олиши мумкин бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

“Lukoil”га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Беларусь расман ШҲТнинг аъзоси бўлди.

Тегишли ҳужжат Остонада имзоланди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.

Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбековнинг кийим дўкони рекламасидаги иштирокига оид ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Читать полностью…

davletovuz

UNG Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2023 йил ноябрда 453 млрд.сўмга (ёки 519 млрд сўм) сотилган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров “Ўзбекнефтгаз” АЖ молиявий ҳисоботларига таяниб ёзмоқда.

Ушбу компанияларни Petroleum Technology Group МЧЖ сотиб олган эди. Мазкур компания Камилов Данияр Абдулазизовичга тааллуқлидир.

Читать полностью…

davletovuz

Шу кунларда Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида бир қатор соҳалардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси бош менежери Пунит Тандон туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашувда қатнашиб, ўз таклифини билдирди.

У 2017 йилнинг сентябрига қадар Ўзбекистондаги меҳмонхоналар учун нархларни АҚШ долларида таклиф қилиш шарти бўлгани, аммо тўловлар сўмда амалга оширилганини таъкидлаб, шу тартибни яна жорий қилишни таклиф қилмоқда. Бунда меҳмонхона мижозларига нархлар долларда таклиф қилинади, лекин тўлов ўша кунги расмий курс бўйича сўмда амалга оширилади.

Бунинг сабаби шуки, одатда меҳмонхоналар ноябрь ойида бир йил кейинги шартномаларни тузади ва уни сўмда молиялаштиради. Курс ўзгаришининг ҳисобига аввалги нарх билан фарқлар юзага келиши ва бу меҳмонхоналар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкада Nestle болалар бўтқалари атиги 19 990 сўмдан сотилмоқда

Айни дамда Корзинка супермаркетларида витаминлар ва минералларга бой бўлган, шакар ва пальма ёғи қўшилмаган кенг ассортиментдаги Nestle асал-ўрик (9 ой+), банан-қулупнай (8 ой+), нок-шафтоли (6 ой+) ҳамда олма-қулупнай (8 ой+) таъмли мультидонли буғдой бўтқалари 19 990 сўмдан, 31% чегирмали нархларда сотилмоқда.

❗️Нархлар 10 июлгача амал қилади.

Шунингдек, бошқа маҳсулотлар учун фойдали нархлар ҳақида махсус каталогда ва Korzinka Go иловасида батафсил ўқишингиз мумкин.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Шу яқиндаги қозонхонада вақтинча электр энергияси узилгани сабабли қувурларда босиб кўтарилиб кетган…”

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 сентябрдан жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади. Бу президент қарорида акс этган.

Рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт.

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг йўл объекти аввалгидек ҳолатга келтирилиши лозим, акс ҳолда жавобгарликка сабаб бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Экология вазирлиги шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, мамлакатда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилашни таклиф қилмоқда.

Вазирлик, шунингдек, экологияга бефарқ бўлмаган фуқароларни пластик ўйинчоқлар, шарлар учириш каби тадбирларга йўл қўймаслик, бундай тадбирларга бойкот эълон қилишга чақирган.

Читать полностью…

davletovuz

ХАЛҚАРО IT УНИВЕРСИТЕТ ЭНДИ БУХОРОДА

Acharya Университети GRANT учун қабул бошланганини эълон қилади

Халқаро IT Университетдан қуйидаги имкониятларни кутиб олинг:
- 100 дона 100 фоизлик грантлар;
- Ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун махсус грантлар;
- Спортчилар ҳамда уларнинг фарзандлари учун махсус грантлар;
- Халқаро тил сертификатига ега бўлганлар учун махсус чегирмалар ;
- Бепул ноутбуклар;
- 3-4 курсда Ҳиндистон,Германия ҳамда АҚШ да ўқиш имконияти;
- IBM ва Microsoft халқаро тан олинган сертификатлари;
- Кафолатланган иш.

Имтиҳон санаси📅: 22 iyul
Вақти: 10:00
Манзил📍: Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, "Acharya University" биноси.

▪️+998-55-301-00-09

➡️ Рўйхатдан ўтиш учун ⬅️

🚀 Telegram |📷 Instagram |
🔵 Facebook | 👁 Website |
🎰LinkedIn | 🎬 AcharyaUniversityUzbekistan">YouTube |
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.

Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда.

Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга – 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Эндиликда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун my.gov.uz орқали бу жараённи амалга ошириш мумкин бўлди.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Умурзоқов депутат бўлди

Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов ЎзЛиДеПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг депутати этиб сайланди. У Юнусобод тумани “Туркистон-53” сайлов округидан сайланган.

Энди навбат сенаторликка.

Читать полностью…
Подписаться на канал