Конституциявий суд вилоят, туман (шаҳар) судьяларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари олдида ахборот бериш амалиёти судьянинг мустақиллиги ва холислигига раҳна солиши мумкинлигини инобатга олиб, ваколатли давлат органларини ушбу тартибни бекор қилишга чақирди.
Читать полностью…Ўзбекистондаги қизиқ манзиллар, одамлар кўп ҳам бормаган сирли ҳудудлар ҳақида ҳикоя қилувчи Локация Ўзб лойиҳаси бу сафар Жиззахга саёҳат уюштирибди. Чўлдан тортиб кўлгача, тоғдан то ўзига хос ғоргача бўлган саёҳат қизиқ чиққан.
Кўришни тавсия қиламан:
https://www.youtube.com/watch?v=ulJ866Lv5wU
Инсон қаерда бўлишидан қатъи назар, муносиб ҳақ олишга ҳақлидир.
Бундай имкониятлар йўқ эмас. Масалан, Савдо-саноат палатаси чиқарган эълонда Германияда касбий таълимда ўқиш ҳақида сўз борган. Ўқиш учун немис тилини B1 даражада билиш кифоя экан. Таълим олаётганларга 1200 еврогача стипендия тўланиб, ўқиш мобайнида заводларда амалиёт ўташ, ўқишни битиргандан сўнг у ерга ишга жойлашиш имкони мавжуд экан. Маълумот учун 1094 рақамига қўнғироқ қилинг ва касбий таълим гуруҳига аъзо бўлинг.
Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди
Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳалий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди.
Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов:
Давлат харидларида коррупция содир қилган тадбиркорларнинг рўйхати юритилади, улар харидларда қатнаша олмайди. Ҳукумат қарори билан буюртмаларни тендерсиз бериш ҳам чекланади. Бундан ташқари, соҳада миллиард сўмлик қонунбузарлик қилиб, арзимас жарима билан қутулиб қолаётганлар учун ҳам жазо чоралари кучайтирилади.
Батафсил https://youtu.be/3XZg4zebAx4?si=XsAIhfOFE2o8vfXY
UzAutoMotors 2024 йилдан Lacetti/Gentra русумидаги автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади - Spot
Читать полностью…Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков:
“Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида "бу — янги пандемия" деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.
Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.
Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз”.
Манба
Туронбанк ва “Jetour” бренди чегирмали акцияга старт берди
🔹Шу йилнинг 31 декабр санасига қадар Туронбанк автокредити орқали “Hongi”, “Bestune”, “Jetour” ва "Fengon" каби автомобилларни харид қилган мижозларга 5 фоиздан 10 фоизгача чегирма тақдим этилади.
🔹Тошкент шаҳридаги jetour_rohat">“jetour_rohat">Jetour Rohat ” автосалонидан ўзингизга қулай бўлган моделни танланг, шартнома билан Туронбанкка ташриф буюринг ва чегирмали нархда элегант автомобил эгасига айланинг!
➖Автомобил нархлари ва чегирмалар бўйича маълумот:
(99) 268 07 00, (95) 153 70 07
➖Туронбанкнинг автокредит шартлари: www.turonbank.uz
Банк билан боғланиш: 1220
Реклама
Ўзгидромет 9-12 декабрь кунлари учун дастлабки об-ҳаво прогнозини тақдим этди
Унга кўра:
➖ 10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, кейин қорга айланиши мумкин);
➖ 11-12 декабрь кунлари эса ҳароратнинг кескин пасайиши, кечалари -7°С -10°С совуққача, кундузи 0°С -3°С совуққача, шимолда -12°С -17°С совуққача, кундузи -5°С -10°С совуққача пасайиши;
➖ пойтахтда ушбу кунлари ҳаво харорати минимуми -10°С гача пасайиши мумкин.
“Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.
Жумладан:
➖ 1971 й.т. Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);
➖ 1980 й.т. Шарипов Дилшод Тулкинович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
➖ 1972 й.т. Мирзаханов Анвар Бабаражабович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).
Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ҳамда БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад хоним ўртасида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтибди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2024 йилда "Ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш йўли" номли жаҳон конференциясини ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Музокаралар якунида Амина Муҳаммад хоним БМТнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдираётганини, барқарор ривожланишга эришиш учун ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаган.
Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британиянинг санкциялар бўйича мутасаддилари Ўзбекистон масъул идораларида музокаралар ўтказмоқда.
Хусусан, Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Д.О’Салливан, АҚШ давлат департаменти санкциялар бўйича координатори вазифасини бажарувчиси Эрин МакКонаха, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги санкциялар бўлими бошлиғи ўринбосари Даниел Дрейк Божхона қўмитасида учрашув ўтказган.
Дэвид О'Салливан баҳорда ҳам Ўзбекистонга келган эди, Ўзбекистон расмийлари Ғарб мамлакатларининг санкция режими талабларига риоя этишаётганини таъкидлаб келади.
“Ўзагросуғурта” ва Давлат бошқаруви академияси ўртасида меморандум имзоланди
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ўртасида кадрлар малакасини ошириш, таълим ва тадқиқотлар соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Меморандумга кўра, томонлар қонунчилик доирасида ўзаро ташриф ва мулоқотларни, тажриба ва фикр алмашувларни қўллаб-қувватлаш, барқарор ҳамкорлик механизми ва доимий алоқалар натижасида биргаликдаги қўшма саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.
Ўзаро ҳамкорлик доирасида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти кадрларини Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириши доимий равишда йўлга қўйилади. Хусусан, кадрларни ўқитишда давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникасия технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимлари соҳасида мустаҳкам билимлар бериш, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усуллари, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.
Реклама
InFinBank жозибали автокредит таклиф қилмоқда
InFinBank UzAutoMotors билан ҳамкорликда бугунги бозорда анча қулай ва арзон шартларда бўлган автокредит таклиф қилмоқда. Агар адашмасам, пандемиядан кейин бундай акциялар ташкил қилинмаганди.
Демак, 4 декабрдан бошлаб Onix, Equinox, Traverse ва Tahoe автомобиллари учун махсус таклиф эълон қилинмоқда. Мазкур автомобилларни сотиб олиш учун автокредит шартлари анча жозибали:
Фоиз ставкаси 18,99%дан 21,99%гача;
Дастлабки бадал: 15%дан 35%гача;
Муддати: 3 йилдан 5 йилгача.
Ҳа айтгандай, автокредит юридик шахсларга ҳам, жисмоний шахсларга ҳам ажратилади. Автокредит учун душанбадан InFinBank офисларига мурожаат қилиш мумкин.
Батафсил
Саёҳат учун ваучер ютиб олинг!
Сизда янги йилни саёҳат билан бошлаш имконияти бор. Бунинг учун Locas tour акциясида қатнашиш кифоя.
Ғолиблар 30.12.2023 санасида Instagram жонли эфирида аниқланади.
Шартлар ҳақида батафсил
787777377 | Telegram: @LocasTourbot
Реклама
"Корзинка" ва "Объединенные кондитеры" бош совринига квартира қўйилган акцияни бошлади
Корзинкада Тошкент шаҳрида бизнес-классдаги квартира ютиб олиш имкониятини тақдим этувчи супер акцияга старт берилди!
Корзинка" ва "Объединенные кондитеры" томонидан ўтказилаётган акцияда иштирок этиш учун "Красный Октябрь", "Бабаевский", "Рот Фронт" ёки "Eco-botanica" брендларидан 50 000 сўм ва ундан юқори суммага, Korzinka Plus картасидан фойдаланган ҳолда харидларни амалга ошириш етарли бўлади. Акцияда совринга қуйидаги совғалар қўйилган:
Суперсоврин — Тошкент шаҳридаги NRG Qorasuv бизнес-классга оид квартира
Ҳафталик совринлар — Корзинкага 1 000 000 номиналлик (ҳафтасига 10та сертификат) сертификатлар ва янги йилга ширингина совғалар
Акция 31 декабр охиригача амал қилади ва акция шартлари билан Корзинканинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.
Чеклар сони қанча кўп бўлса — соврин ютиш имконияти шунча кўп бўлади!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Тошкентда Олий суднинг катта консультанти 10 минг доллар, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчиси 6 минг доллардан ортиқ пора билан қўлга олинибди.
Читать полностью…“Салимбой” қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.
Жумладан, 1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев 9-14 декабрь кунлари шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.
11 декабрь куни республика бўйлаб ёмғир, қор ёғиши кузатилади.
Ҳарорат кечаси -10-13 даражагача, кундузи -5-8 даражагача совиб кетади.
Андижон вилоятидаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар белгиланди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди - президент матбуот хизмати
Читать полностью…«Салимбой» номи билан машҳур бўлган Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда — Kun.uz
Читать полностью…Корзинкадан мижозлар учун энг талабгир маҳсулотлар бўйича навбатдаги ажойиб таклифлар!
Барча ўзбек хонадонларида рўзғор учун зарур бўладиган маҳсулотларни Корзинка супермаркетларида қулай нархларда харид қилишингиз мумкин:
👉 "Coca-Cola", олтинчиси совғага — 10 825 сўм / 1,5 Л;
👉 "Milter" кунгабоқар ёғи — 13 990 сўм;
👉 Golden олмалари, Озарбайжон — 19 990 сўм / кг;
👉 "Senpilic" товуқлари — 29 990 сўм / 1 кг;
👉 "Molfix" тагликлари — 54 990 сўм;
👉 Мол гўшти, ёғли қийма — 65 990 сўм / 1 кг;
👉 "Golden Fish" сулаймонбалиғи, филе бўлаклари — 74 990 сўм / 300 г;
👉 "Ariel" кир ювиш кукуни, color — 74 990 сўм / 3 кг.
Нархлар 6 декабрга қадар давом этади !
Яна бир муҳим янгилик, агар сиз Korzinka Plus картаси билан 200.000 сўмдан бошлаб харидларни амалга оширсангиз, Корзинка ва "ADM Global" акциясида иштирок этиб, "Cherry Arrizo 6 Pro" электромобилини ютиб олишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Instagram | Web | Реклама
Тавсия
Бугун молиявий саводхонлик ҳар қачонгидан долзарб масалага айланди. Ҳар йили минглаб одамлар онлайн фирибгарларнинг тузоғига тушиб, жамғармаларидан, карталаридаги пулларидан айрилиб қолишяпти, шартнома ва оферта ҳужжатларини яхши ўқимасдан, англаб етмасдан — улкан қарз ботқоғига ботяпти, емаган сомсасига пул тўлаб — бошқаларнинг кредити, қарзи учун ҳам жавобгар бўлиб қолишмоқда.
Шу сабабли ҳам молиявий саводхонлик давлат учун ҳам, молия институтлари учун ҳам, молиявий хизматлар фойдаланувчилари ҳам ҳаётий заруратга айланди. Агробанкнинг Pulli Gap лойиҳаси ҳам айнан молиявий саводхонлик мавзусини содда ва равон тилда тушунтиришга, ўқувчилар учун қулайроқ усулда тақдим этишга қаратилгани билан эътиборга моликдир.
Улар мижозларнинг ўзларини айблаб, расмий каналларда огоҳликка чорлаб қўйиш ҳам мумкин эди. Лекин самарали лойиҳани ишга тушириш, уни доимо қизиқарли контент билан тўлдириш жуда муҳим. Шунда эффект бўлади, ўқувчи-потенциал мижозга таъсири бўлади. Кузатиб боринг.
Каналга аъзо бўлиш: /channel/+ofbm3omKFUoyNmEy
Филиппин яқинидаги океан сейсмик ҳудудларида 5 магнитудан 7.7 магнитудагача бўлган 22 та зилзила кузатилди.
Яқин соатлар ичида Филиппин қирғоқларига цунами (сув тўлқини) ёпирилиш хавфи эълон қилинмоқда.
“Humo” тўлов тизими хусусийлаштириладими?
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (“Humo” тўлов тизими)даги давлат улушининг Марказий банкдан агентликка ўтказилишини хусусийлаштириш билан эмас, балки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилиши билан боғлиқлигини маълум қилди.
Қонунга кўра, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдорнинг, ҳам тартибга солувчининг вазифаларини бажаришга йўл қўйилмаслиги, ушбу ҳолат мулкдорнинг вазифаларини давлат органидан Давактив агентлигига ўтказиш ёки мазкур корхонани тугатиш ёхуд тартибга солувчининг вазифаларини ушбу давлат органидан бошқа давлат органига ўтказиш йўли билан бартараф этилиши кўрсатилган.
Марказий банк банкларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг фаолиятини лицензиялайди ҳамда тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади.
Cobalt va Damas учун шартнома декабрь ойининг иккинчи ярмида очилади
UzAuto Motors декабрь ойининг иккинчи ярмида 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация очишни режалаштиряпти. Аниқ сана компаниянинг расмий саҳифаларида алоҳида эълон қилинади.
Нархлар қуйидагича бўлади:
• Cobalt - 124 млн 264 минг сўмдан;
• Damas - 93 млн 156 минг сўмдан;
• Labo - 93 млн 771 млн сўмдан.
“Оммабоп автомобил моделларини харид қилиш учун шартномалар бериш бошланган кунларда, контрактацияни автосалонлардан эмас, балки фақат онлайн тарзда UzAutoSavdo иловаси ва savdo.uzavtosanoat.uz веб-сайти орқали расмийлаштириш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Тошкентда “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари доирасида бир қатор жиноий ҳолатлар аниқланган.
Жумладан, Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват бир нечта шахсни ўз атрофига жалб қилиб, бир нечта жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидандир.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Саидазиз Саидалиев ва бошқа бир нечта шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-66, 71-206-49-46 ёки 102 рақамига ёхуд яқин орадаги ИИОга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.