Суд ажримига кўра, очиқ суд мажлисида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки (кузатувчи сифатида) узил-кесил тақиқлангани йўқ. Бироқ, иш қуролларидан фойдаланиши (тасвирга ва фотосуратга олиши, аудио шаклида ёзиб олиш) фақат раислик этувчининг рухсати билан амалга оширилади...
Қайд этилган жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётгани,унда оммавий ахборот воситалари ходимларининг жараённи бевосита кузатиши, ўзлари учун зарур қайдлар қилиб бориши ҳамда турли башорат ва тахминларга берилмаган ҳолда ахборотлар эълон қилиши учун ҳеч қандай монеълик йўқ.
Жиноят иши ҳажман катта экани, процесс иштирокчилари сони кўплигидан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ходимларига зарур шароитлар яратиб бериш борасида қўшимча чоралар кўрилаётгани маълум қилинади.
Тошкент шаҳар судлари
P.S.: Мазкур суд ишининг жамият ҳаётидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, қолаверса, президент фармони ижросини узил-кесил таъминлаш, журналистларга профессионал фаолиятини олиб бориши учун суд жараёни тўлақонли очиқ бўлиши, барча иш қуролларидан фойдаланишга рухсат берилиши лозим.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Бухорони зиёрат қилгани келибди.
Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик меҳмон билан норасмий учрашув ўтказибди.
Суд мажлиси жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Шу кунларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда
Суднинг 6 сентябрь кунги мажлисида ОАВ вакилларининг фаолияти чеклаб қўйилди. Уларга суд мажлисида фото, видео ва аудиоматериал олиш тақиқланди.
ОАВ вакиллари шундан сўнг суд залини тарк этган. Журналистлар суднинг ушбу қароридан норози бўлишмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур суд мажлиси жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини маълум қилди.
Агентликка кўра, Президент фармонига мувофиқ, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган.
Сандро Ртвеладзе Ипотека-банк бошқаруви раиси лавозимига расман тасдиқланди
Сандро банк ва финтех соҳасида 15 йилдан ортиқ халқаро тажрибага эга бўлиб, унинг диққат марказида рақамли трансформация ва корпоратив маданиятни ривожлантириш туради.
У ўз фаолияти давомида Россия OTP банки бошқаруви раиси ўринбосари, Ўзбекистонда TBC Bank бошқарув раиси, шунингдек, Африкадаги қатор мамлакатларда чакана банк йўналишида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Lufthansa Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашувда Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга қатновларини тезда тиклашига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Lufthansa 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновларни бажарган. Сўнг 2010 йилда бир муддат тиклаб, йўналишни яна ёпган.
Ўзбекистон ҳукумати охирги пайтлар доимий равишда Lufthansa компаниясини авиақатновларини тиклашга таклиф қилиб келади.
Газ ишлаб чиқариш пасайиши ва импорт ортиши ҳисобига билвосита солиқлар тушуми камайган
Ўзбекистон 1000 метр куб газни 160 доллардан импорт қилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида UzGasTrade компаниясига 1 трлн сўм ҚҚС тўлови қайтариб берилган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон биринчи ярим йилликда 5,2 млрд метр куб газ импорт қилган. Шунинг ҳисобига 1,3 трлн сўм акциз солиғи олинмаган. Чунки табиий газ импортига 0 фоизлик ставка қўлланилади.
Олти ойда 13,7 млрд метр куб газ ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,4 млрд метр куб кам. Шунинг ҳисобига 104 млрд сўмлик акциз солиқлари кам тушган.
Тошкент шаҳри марказидаги ерлар аукционида қатнашинг
Эртага Шайхонтоҳур тумани Олим Хўжаев маҳалласи ҳудудида жойлашган 9 қаватдан юқори кўп қаватли турар жойлар қуришга мўлжалланган ер участкалари савдоси ўтказилади.
🔸Лот рақами 10889407
Майдони: 35 сотих
Бошланғич нархи: 18,8 млрд сўм
🔸Лот рақами 10889408
Майдони: 28,1 сотих
Бошланғич нархи: 14,9 млрд сўм
🔸Лот рақами 10889409
Майдони: 27,7 сотих
Бошланғич нархи: 14,7 млрд сўм
❗️Аризалар 06.09.2024 йил соат 09:00 га қадар қабул қилинади
Бошқа ерларни кўриш
@onlineauksionuz | Реклама
Миссия 25,5 соатда бажарилди: payme фойдаланувчилари болалар рюкзаклари учун миллиард балл хайрия қилишди
payme mahalla хайрия дастури доирасида, компания Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги болаларни ўқув қуроллари билан тўлдирилган 500 дона рюкзаклар билан таъминлаш учун 1 миллиард балл тўплаш миссиясини эълон қилган эди.
«Фаол ва ғамхўр фойдаланувчиларимиз шарофати билан биз бу вазифани атиги 25,5 соатда бажардик! Сизнинг қўшган ҳиссангиз дунёни янада яхшироқ қилади. Биз иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», - дейди компания.
Узоқ масофалар ва тунги йўллар зерикарли бўлиши мумкин. Бизда ҳайдовчилар учун ажойиб тавсия бор.
🎙TRUCK FM – йўлдаги инсонларга ҳамроҳ янги радио.
Қалбга яқин қўшиқлар, ҳайдовчиларга мўлжалланган радиолойиҳалар, янгиликлар, жонли эфирдаги салом ва табриклар, энг асосийси йўлда ухлатиб қўймайдиган энергияга бой мусиқалар сизни кутмоқда.
Энди юзлаб километрларни зерикмай босиб ўтишингиз мумкин. Радиони онлайн шаклда TRUCK FM иловаси ёки www.truckfm.uz сайти орқали тинглашингиз мумкин.
Иловани юклаб олиш учун линклар:
PlayMarket орқали юклаб олиш // AppStore орқали юклаб олиш
Дунёнинг исталган нуқтасида Ўзбекистон нафасини ҳис этинг. Йўлингиз бехатар бўлсин.
Реклама
AloqaBank Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) “Савдо ва таъминот занжирини молиялаштириш дастури” доирасида “Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкор банки” мукофоти билан тақдирланди.
2024 йил Осиё Тараққиёт Банки томонидан AloqaBank мижозларининг умумий 45 млн доллар миқдоридаги лойиҳалари муваффақиятли молиялаштирилди.
Натижалари ҳақида хабар берган мактабимиз Rahimov School эсингиздами?
Ўз фарзандини Rahimov School'да ўқитаётган ота-оналарнинг фикрлари билан ушбу видеода танишишингиз мумкин.
Ҳозирда қабул давом этмоқда. Мактабнинг салкам 90% қисми тўлиб, синфлар бўйича жойлар сони жуда ҳам кам қолибди.
Фарзандларингиз таълим ва тарбияни натижаси билан гапирадиган мактабда олсин!
Тошкент–Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари жорий йилда бошланади. Тошкент–Андижон йўлини барпо этишга эса 2026 йилдан киришилади.
Читать полностью…“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон (иловалари билан)
Читать полностью…Ўзбекистонда илк бор дунёдаги энг йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири ўтказиляпти
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Инновация, ҳамкорлик ва тартибга солиш — тўқимачилик саноати ва текстиль соҳасини ҳаракатлантирувчи кучлари” деб номланган тадбирда 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари, йирик халқаро тўқимачилик компаниялари, брендлар, молия институтлари ва чакана савдо вакиллари иштирок этади.
ITMF кенгашининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилиши конференцияга старт беради.
Реклама
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқароларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида.
Манба.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгрессида партиянинг келгуси беш йилликдаги муҳим стратегик ҳужжати бўлган янги Сайловолди дастури қабул қилинди.
“Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган янги дастур билан кириб бормоқда. ЎзЛиДеП барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган.
Партия шунингдек, бизнес юритишни янада соддалаштириш, лицензиялар сонини 2 бараварга қисқартириш, мингга яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, тадбиркорлар учун солиқ тўлашда адолатли шароитлар яратиш каби вазифаларни белгилаб олмоқда.
#sаylоv24
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасига борди
Президент ёрдамчиси аҳоли вакиллари билан суҳбат қурди.
“...иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик. Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
TBC Bank "The Mag" журнали муқовасини харид қилибди ва унга ўзининг мижозларини тасвирини жойлай бошлабди.
Читать полностью…Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, шунингдек, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этади.
Читать полностью…Етакчи билан тезликни синаб кўринг
Ucell — мобил интернет тезлиги бўйича мамлакатда №1. “Катта Доимий” тарифларига уланиб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.
✅ Ортиқча чиқимларсиз бир зумда уланиш;
✅ Юқори тезликдаги интернет;
✅ Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва барқарор алоқа.
“Катта Доимий” тарифларига уланинг ва нимага биз биринчи эканлигимизни баҳоланг. Беш кун бепул!
Батафсил
Реклама
“Миллий тикланиш” демократик партияси сайловга номзодларини кўрсатди
Бугун, 5 сентябрь куни “Миллий тикланиш” демократик партиясининг IX қурултойи бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2020-2024 йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, яқинлашиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар учун номзодлар рўйхати ҳамда сайловолди дастури тасдиқланди.
Жумладан, мажоритар сайлов тизими бўйича 75 нафар ҳамда пропорционал сайлов тизими бўйича 100 нафар – жами 175 нафар номзод кўрсатилди. Уларнинг 76 нафари ёки 43,4 фоизи аёллардан иборат бўлиб, номзодларнинг қарийб ярмини (81 нафар) 45 ёшгача бўлган мутахассислар ташкил этади.
Мутахассислиги бўйича олганда, номзодларнинг энг катта қисми (31,4 фоиз) таълим ва фан соҳаси вакилларидан иборат. Шунингдек, уларнинг орасида 34 нафар молия-иқтисод соҳаси ходими, 19 нафар ҳуқуқшунос ҳамда 67 нафар бошқа соҳаларнинг вакиллари ҳам бор. Бундан ташқари, номзодларнинг 55 нафари илмий унвонга эга экани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Адолат” социал-демократик партияси ҳам сайлов учун номзодлар рўйхатини тақдим этган эди. Эндиликда 22 сентябрга қадар қолган партиялар ҳам ўз номзодлари ва сайловолди дастурларини эълон қилади.
#sаylоv24
Пойтахтнинг бир қатор ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Ўчириладиган ҳудудлар ва саналар.
Истироҳат боғлари ва сайилгоҳларни хусусийлаштиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
“Адолат” социал-демократик партияси ўзининг бугун бўлиб ўтган XII қурултойида сайловолди дастурини тасдиқлади. Дастурдан бир қатор муҳим масалалар ўрин олган.
Жумладан:
➖ Фармацевтика ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги яширин келишувлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш;
➖ Истироҳат боғлари ва сайилгоҳларни хусусийлаштиришни тақиқлаш ва бошқалар.
#sаylоv24
Лицензиясида йўқ йўналишда талабаларни бир йил ўқитган ва пулини қайтармаган Akfa университетига чора кўрилди
Рақобат қўмитасига AKFA университетининг “Commercial Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилгани, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган.
Университетга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун берилган лицензияда рухсат этилган таълим йўналишларида «Тижорат ҳуқуқи» мавжуд эмаслигига қарамасдан, мазкур йўналишда ўқитиш учун 2022/2023 ўқув йилида талабалар ўқишга қабул қилинган ва талабалар 12,5 млн сўмдан 25 млн сўмгача контракт тўловини тўлаган (Қўмитага келиб тушган 7 та мурожаатлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмаган жами маблағ миқдори 167.500.000,0 сўм).
Ўқиш маълум бир муддат давом этган. 2023 йил август ойида талабаларга “Тижорат ҳуқуқи” йўналишида ўқитиш учун лицензия берилмаганлиги сабабли кейинги 2023/2024 ўқув йилини вақтинчалик гибрид шаклида давом эттириш ёки Халқаро бизнес таълим йўналишида ўқиш таклиф қилинган. Аксарият талабалар бу таклифни рад этган ва айримлари бошқа таълим йўналишида ўқишга рози бўлган.
Бироқ, Университет томонидан бугунги кунга қадар кўрсатилмаган хизмат учун олинган контракт пуллари фуқароларга қайтариб берилмаган.
Мазкур иш кўриб чиқилиб, «CENTRAL ASIAN UNIVERSITY» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 7, 12, 19 ва 21-моддалари талаблари бузилган деб топилди. Қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, кўрсатилмаган хизмат учун 7 нафар талаба фуқароларга жами 167.500.000 сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек бошқа фуқароларнинг мурожаати асосида улар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан кўрсатма берилди.
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби
Читать полностью…Ўзбекистонда маркировкаланган маҳсулотларни блокларда сотиш ERA хизмати ёрдамида амалга оширилади
Рақамли маркировкалаш қоидалари тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Маркировкаланган товарлар блокини сотишда кассирлар ҳар бир қадоқ ва банкани қўлда уришга мажбур бўлишади. Аслида, бу ҳолатлар учта сабабга кўра юзага келади:
- Ишлаб чиқаришда маркировкаланган маҳсулотларни агрегация қоидаларини бузиш;
- Кассирнинг блокдаги агрегат кодини қандай сканерлашни билмаслиги;
- Касса аппаратларида агрегат кодини сканерлаш функциясининг йўқлиги.
Тадбиркорларга ишнинг ушбу босқичларига эътибор бериш тавсия этилади. Ишлаб чиқаришда тўғри агрегация блокдаги ҳар бир код маълум бирлик маҳсулотининг маркировкалаш кодларини ўз ичига олишини таъминлайди. Ҳар бир транспорт қадоқлаш коди, ўз навбатида, блоклардаги маълум агрегат кодларини ўз ичига олади. Шундай қилиб, ERA касса хизматидан фойдаланиб, бутун блокни муомаладан чиқариб ташлаш учун битта агрегат кодини сканерлаш кифоя.
«Заводда маркировкалаш ва агрегацияни қандай жорий қилиш, «Асл белгиси»да ҳисоботларни тўғри шакллантириш ва маркировкаланган маҳсулотларни муомаладан тўғри чиқариб ташлаш». ERA хизмати маркировка бўйича саволларга консултация орқали жавоб беради.
Реклама
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланди.
У 2019-2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бунгача Саидикром Ниёзхўжаев 2018 йилдан бери Остонада элчилик қилаётганди.