davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас - Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкада "Энг арзон нарх" бўйича маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин

Корзинка супермаркетлар тармоғи арзон нархли барча маҳсулотларни бир жойга — "Энг арзон нарх" сайланмасига йиғди. Ушбу сайланма билан эса ҳаволадан ўтиб танишсангиз бўлади. Арзонлаштирилган маҳсулотларни ҳозирча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги Корзинка супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.

Барча товарлар билан сайтдаги “Энг арзон нарх” сайланмасида танишишингиз мумкин.
❗️Маҳсулотлар сони чекланган.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Uzbekistan кузда мамлакатдаги бизнесини ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда офис очишни режа қилмоқда

Yandeх ўзининг асосий бозорларида фаол равишда ўз иштирокини кенгайтирмоқда ва Ўзбекистон улардан бири ҳисобланади. Тошкентда янги офис очилиши янги маҳсулотларнинг ишга туширилишини тезлаштириш, мавжуд хизматларни кенгайтириш ва жамоани сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради. Бу кенгайиш доирасида Yandex Uzbekistan Ўзбекистондаги дастурчилар учун IT-амалиёт дастурини ишга туширади.

Офис Yandex Gо шаҳар хизматлари, шунингдек, таълим, кўнгилочар ва бошқа лойиҳалар устида ишлайдиган ходимлар учун марказ бўлади.

Офис очилиши билан компания  амалиётчиларни қабул қилишни бошлайди ва ёшларга йирик технологик компанияда тажриба орттириш ва келажакда Ўзбекистонда талаб юқори бўлган юқори малакали кадрларга қўшилиш учун ноёб имконият тақдим этади.

Читать полностью…

davletovuz

🤗 Осиё Халқаро Университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул давом этади

Университетда талабалар учун юқори сифатдаги таълим тизими ҳамда турли қулайликлар йўлга қўйилган. Ректор стипендияси, талабалар турар жойи ва халқаро амалиёт дастурлари шулар жумласидандир.

ОХУда 27 та таълим йўналишлари учун кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича бепул ариза топширинг.

👉 Aриза топшириш
📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009

📍 Mанзил: Бухоро шаҳри
🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">YouТube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабари:

“Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда.

Айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатиши кузатилмоқда. Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.

Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилишини маълум қиламиз.

Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг расмий веб-сайтидага “Shaxsiy kabinet ” орқали олишларини тавсия қиламиз”

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Читать полностью…

davletovuz

НКМК ўз тарихида биринчи марта “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан кредит рейтингини олибди.

Компанияга Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига мувофиқ “Барқарор” прогнози билан “BB-” узоқ муддатли кредит рейтинги берилди.

“S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги рейтингни баҳолаш доирасида бир вақтнинг ўзида компаниянинг кредитга лаёқатлилик хусусиятларини (SACP) “BB+”даражасида баҳолади, бу бугунги кунга қадар Ўзбекистон корхоналари орасидаги энг юқори кўрсаткич.

“S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги релизига мувофиқ НКМК 2023 йил якунига кўра 2,9 миллион унция олтин ишлаб чиқарган ва жаҳонда тўртинчи ўринда турувчи йирик олтин ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берган

Маҳаллий вақт билан соат 11:20 да Тошкент халқаро аеропорти вокзал олди майдонида янги “Терминал” кафесида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган.

Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 5 кв.м майдонга зарар етказилган. Жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.

Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Йўлларда болаларнинг ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бутунлай тугатилиши керак. Бу хизмат ва унинг раҳбарияти ўзини оқламади. Ишининг самараси йўқ, фаолияти тескари ва мантиқсизликдан иборат.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги стратегияси бутунлай қайта кўриб чиқилиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Фермер ва деҳқонлар диққатига

Новосибирск олимлари билан биргаликда ишлаб чиқарилган янги биологик препарат ВИРИН. Машҳур биологик восита – ВИРИН Ўзбекистонда.

Ғўза, помидор, мош, маккажўхори, соя, ловия каби 200га яқин турдаги экинларни зарарлайдиган кўсак қуртига хамда илдиз қуртига қарши мазкур биологик восита самарадорлиги 90-92%.

Энг муҳими, ВИРИН препарати кимёвий восита бўлмай, одамлар ва фойдали ҳашаротларга зарар етказмайди.

Йўриқнома асосида сепиб чиқилган экинзорларга 3 йилгача кўсак қурти ҳамда илдиз қурти яқинлашмайди, ҳосилдорлик ошади.

Ушбу биологик препаратни қўллаганда камида қўшимча 10-15 центнергача ҳосилдан даромад олинади.

☎️ 90-926-07-00 Тошкент Зафар
☎️ 97-472-22-20 Азизбек Водий
☎️ 99-300-25-80 Хоразм Журъат
👉🏻 Telegram @vectoragrovirinn
👉🏻 Telegram гуруҳ @VectorAgroVirin

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоли ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot орқали мурожаат қилиши мумкин

Читать полностью…

davletovuz

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ банкида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" бошланди

Июл ойи республикамизда "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" этиб белгиланди. Халқ банки тизимида ҳам ойлик доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бунда фуқаролар ва банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, киберфирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик учун уларга тегишли тушунчалар бериб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Миллий банк еврооблигациялари неча фоиздан жойлаштирилди?

Миллий банк ўтган ойнинг охирида Лондон фонд биржасида жами 411 млн.долларлик, шундан 5 йиллик 300 млн.долларлик еврооблигацияни 8,5%дан ва 3 йиллик 1,4 трлн.сўмлик еврооблигацияни эса 19,875%дан жойлаштирган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, қарзлар қиммат олинган. Унинг солиштиришича, 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон банкларида муддати 1 йилдан юқори валютадаги корпоратив депозитларнинг ўртача нархи 7,2%ни, сўмда эса 15.2%ни ташкил этган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

2025 йилнинг 1 январидан давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларига D000 билан бошланадиган янги рақамлар берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳаллий кенгаш раиси-депутат ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади

Депутатлар «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан:

➖ҳокимларнинг айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятини бошқариш ваколати бекор қилинмоқда.

➖Ҳокимларга маҳаллий кенгашлар сессиясига масала киритиш, зарур ҳолларда маҳаллий кенгаш сессиясини чақириш тўғрисида таклиф киритиш, маҳаллий кенгашнинг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш тўғрисида Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби бир қатор янги ваколатлар берилмоқда.

➖маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

➖ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш депутатлари орасидан тайинланиши ва тасдиқланиши ҳақидаги талаб бекор қилинади, улар депутат этиб сайланиши мумкин.

➖маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиши зарур. Унда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

➖Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақомини берилади.

Читать полностью…

davletovuz

“Менинг боғим”да ғолиб лойиҳалар аниқланди

“Менинг боғим” лойиҳасига “Очиқ бюджет” портали орқали 53 мингдан ортиқ овоз берилган ва 215 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Ғолиб лойиҳаларга республика бўйича 48,6 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Рўйхат

Читать полностью…

davletovuz

Экологик стикер” бериш муддати 2025 йил 1 мартига узайтирилди

Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартишларга кўра, барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича «Экологик транспорт» тизимини жорий қилиш муддати узайтирилади. Тизим 2024 йил 1 июнидан ишлаши керак эди. Энди, ҳужжатга кўра, бу келгуси йилнинг 1 мартидан ҳаётга татбиқ этилади.

Шундай қилиб, транспорт воситаларига экологик стикерлар бериш 2025 йилнинг 1 мартидан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилади ва фаолият юритади.

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартишлар киритилди.

Ўтган ҳафта Click, Payme ва Paynet компаниялари акциядорлик жамиятига айлантирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан аввалроқ, Uzcard ва Humo тўлов тизимлари ҳам акциядорлик жамиятларига айлантирилган эди.

Президентнинг 2023 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши белгиланган.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилда талаба бўлмоқчимисиз? «Zarmed Университети»га марҳамат

Бухоро вилоятида очилган илк хусусий «Zarmed Университети»да қабул давом этмоқда. Айни вақтда Бухоро ва Самарқанд кампусларида қабул очиқ.

Университетда турли грант ва стипендиялар ҳамда халқаро қўшма дастурлар жорий қилинган. Шунингдек, бошқа вилоятлардан ташриф буюрган талабаларга бепул ётоқхона ҳам мавжуд.

⚡️ «Zarmed университети»да 17 та йўналиш бўйича кундузги ва сиртқи таълим шакли йўналишларида таҳсил олишингиз мумкин.

🔗 Ариза қолдириш

📞 Мурожаат учун:
+998 65 505-70-70
+998 55 704-70-70

Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Мамлакатимизда профессионал кадрлар муаммоси долзарб бўлиб қолди. Ўз ишининг усталари, ҳақиқий моҳирлари ҳамма соҳада етишмаётганлиги сезилиб турибди. Бутун дунёда жамият ва мамлакат тақдири ундаги моҳирлар, ҳақиқий профессионаллар, ўз ишининг усталарига боғлиқ.

Моҳир ва буюк инсонларнинг буюклиги нимада? Улар қандай қилиб ҳамма тан олган маҳоратга эришган? Инсон ўзидаги истеъдодларни қандай ривожлантирса, бутун жамиятга наф келтирадиган ижодкор, олим, шифокор, санъаткор, тадбиркор ёки ҳунармандга айланади?

Asaxiy Books Роберт Гриннинг «Маҳорат» киботини ўзбек тилида чоп этибди. Китобда бирор соҳада чинакам профессионалга айланиш учун қандай кўникмалар зарурлиги тушунтирилади.

Ушбу китобнинг мутолааси инсонларни ўз ишининг устаси, ҳақиқий профессионал бўлишга ундайди ва улар учун янги имкониятлар очади.

Китоб Asaxiy интернет-дўкони ва Asaxiy нинг китоб дўконлари орқали сотувда: asaxiy.uz/u/66704a1f37c54

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти прокуратураси катта прокурорлари қўлга олинди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори қўлга олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини ташкил этиш тақиқланди

Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ва бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолияти тақиқланди. «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунга бу борада қўшимча киритилди.

Сиёсий партиялар бюджетдан кўпроқ пул олади

Сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажми шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 сентябридаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим фоизини Қонунчилик палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади. (Амалда бу 2% эди).

Пул тақсимоти

Бюджетдан ажратилган пулни Адлия вазирлиги қуйидаги тартибда тақсимлайди:

➖40%и сиёсий партиялар ўртасида тенг миқдорда;

➖60%и сиёсий партиялар ўртасида Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринларига мутаносиб равишда.

Депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади (қўшимча қоидалар):

➖ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантириш олгандан сўнг бу ишда яна давом этса;

➖бир календарь йили ичида тегишли палата, фракция, қўмита ва комиссия фаолиятида 30 ёки ундан ортиқ муддатда узрли сабабларсиз қатнашмаса;

➖чет элда доимий яшаш гувоҳномасини олган тақдирда;

➖партия рўйхати асосида сайланган депутат партия аъзолигидан чиқарилган тақдирда.

Қонун матни

Читать полностью…

davletovuz

Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланди, 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.

Читать полностью…

davletovuz

Озодбек Назарбековнинг кийим дўкони рекламаси орқали наф олиш мақсади кўзланмаган - Маданият вазирлиги

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Маданият вазирлиги билдиришича, О.Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган.

“Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган”, дейилади расмий муносабатда.

Яъни, бундан О.Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган.

“О.Назарбеков Маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади”, дейилади хабарда.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев:

“E-aktiv’дан биз воз кечдик, E-aktiv бўлмайди, худо хоҳласа. Буни қилиш қийин экан. Воз кечилди…”

Читать полностью…

davletovuz

"KAFIL SUG'URTA" АЖ суғурта компанияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди

Жорий йилнинг 4 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ва "KAFIL SUG'URTA" АЖ суғурта компанияси Бошқарув раиси томонидан таълим фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида
- фан, таълим ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
- ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- талабаларни бандлигига кўмаклашиш ва молиявий саводхонлигини ошириш;
- суғурта бозорига малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик олиб бориш асосий мақсад этиб белгиланган.

Читать полностью…
Подписаться на канал