davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев кеча мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорликни тўлаб қўйишга чақирди.

Читать полностью…

davletovuz

Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилди.

«Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик», — дея ёзди Алламжонов.

2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни расмий ташриф билан Тожикистонга боради.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилибди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев: «Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ҳам ишонч йўқ бўлди. Дунёдаги нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди».

Читать полностью…

davletovuz

15 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳар иссиқ сув таъминотини 4 кунлик ўчириш бошланади.

Рўйхат

Читать полностью…

davletovuz

Беморларга хайр-эҳсон қилиш учун онлайн платформа ишга туширилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон учун” платформаси орқали беморларга хайр-эҳсон қилиш ҳамда ёрдам пуллари мақсадли сарфланаётганини кузатиб бориш учун уларнинг ҳолати билан танишиш мумкин.

Шунингдек, платформада моддий ёрдам олиш учун онлайн ариза бериш имконияти ҳам мавжуд.

Платформага киритилаётган маълумотларнинг ишончлилиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан таъминланади.

Читать полностью…

davletovuz

Электр автомобиль импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар 1 апрелдан кучга кирган чекловлардан норози бўлиб, эркин рақобат учун шароит яратиб беришни сўраб давлат раҳбарига мурожаат қилишибди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдан чиқиб кетишда катта тирбандлик ҳосил бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 5 апрелидан 5 майига қадар ўтказилаётган назорат ойлиги тадбирларида белгиланган меъёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда - Транспорт вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади

Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади. 

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно — Тошкент шаҳар ИИББ

Читать полностью…

davletovuz

Шимолий Америка бўйлаб қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилмоқда.

Суратлар X’дан.

Читать полностью…

davletovuz

7 апрел куни «Капиталбанк» ташкил топганига 23 йил тўлди. Шу муносабат билан банк «Ezgu Amal» жамғармасига 500 миллион сўм хайрия қилиш орқали туғилган кунини нишонлашга қарор қилибди. Бу маблағ саратон касаллигига чалинган болаларни даволашга йўналтирилади. Яхши ташаббус.

2001 йилда ташкил этилган «Капиталбанк» бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банк ҳисобланади. 2023 йилда банкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77 фоизга, банкнинг кредит портфели 80 фоизга ўсган. Банк мижозлари — республиканинг барча ҳудудларидан бўлган 1,9 миллион хусусий фойдаланувчи, 64 минг тадбиркор ва компаниялардан иборат.

Читать полностью…

davletovuz

"Ahbor-Reyting" агентлиги томонидан “SQB Insuranceсуғурта компанияси яна бир бор “Барқарор” прогнози билан “uzA++” даражадаги рейтинг билан баҳоланди.

Мурожаат учун: 71 202 55 05

Facebook | Instagram | Telegram |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров:

Ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида... 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган. Унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ.

Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида „Бизнинг ягона устуворлигимиз — иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадларини ошираётган тадбиркорларимиз“, — деб таъкидлади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳтарам президентимиз сиёсатидаги устувор ва асосий устун тамойиллардан биридир.

Муҳтарам президентимизнинг жамоасида орқага қайтишни истайдиганлар ишламайди, ишлашга ҳаққи ҳам йўқ. Мен бу ердагилардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Қаердадир хатога йўл қўйсак, айтинг, дарҳол тузатишга ҳаракат қиламиз.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан давлат идораларига юборилган хатларда тизимларда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.

Скриншотлар ижтимоий тармоқлардан олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ ҳукумати вакиллари огоҳлантирганидек, кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.

Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган.

Умуман, кечаги воқеа худди олдиндан эълон қилинган, келишилган ҳолатдек тасаввур уйғотди. ОАВ ҳам ҳар бир ҳаракатни реал вақт режимида ёритиб борди, ваҳимаси ҳам шунга яраша бўлди.

Битта нарсани унутмаслик керакки, Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.

Экспертлар Эрон ҳам, Исроил ҳам энди ҳовуридан бироз тушишига умид қилишмоқда. Лекин иккала тараф ҳам “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган” давлатлар сирасига киради. Қолганини вақт кўрсатади.

Читать полностью…

davletovuz

— АҚШга ноқонуний йўл билан боришга кетадиган вақтда мобайнида тил ўрганиб, қонуний йўл билан кетиш имкониятини қилиш мумкин.
— Иммиграция мавзусига негатив сифатида қарамаслик керак. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси — элчи. Ҳозирги ҳукумат буни тушуниб ҳар бир ўзбекистонликни миграция қилишини, ҳимоя остида бўлишига ҳаракат қилмоқда.
— Тил ўрганмасдан туриб иммиграция қилиш хато.

Uzbekistan’s club вa «Uzum» ҳомийлигида суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасининг бу галги сони иммиграция мавзусида бўлибди. Канададаги Sobirovs Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Раҳмад Собиров ва АҚШдаги Langar Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Миракмал Ниязматов меҳмон бўлиб юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашишган.

Подкастни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Техникага 50% гача чегирмалар!

Рамазон Ҳайити муносабати билан Radius да смартфон ёки маиший техника харид қилсангиз - сизни ёқимли чегирмалар кутмоқда!

➡️Шошилинг, акция 9 - 14 апрел кунлари амал қилади!

☎️ 781133533 ☎️ 712003100
Сайт Radius.uz | Instagram | Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзимизда ишлаб чиқармасак, валюта четга чиқиб кетадими?

Бу саволга АҚШда фаолият юритаётган иқтисодчилар Ботир Қобилов ва Беҳзод Ҳошимов жавоб беради.

https://youtu.be/O9HEHEwpSlk?si=cFhg9UR-_FY4f0-C

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилиши мумкин

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишни аутсорсинг орқали ташкил этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилади.

+998 88 199 25 52 шу рақам ёки /channel/s_sobirov1 аккаунти орқали маълумотларни олиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Капиталбанк бепул касса аппаратларини тақдим этади

Шунингдек, сизга фойдали шартларда:
- ҳисоб рақамини бепул очиш;
- комиссия тўловларисиз маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш абонент тўловисиз амалга оширилади.

Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Менежер билан учрашиш учун www.business.kapitalbank.uz га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!

🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг.
Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇

➡️ 100 млн. гача гаровсиз кредит

➡️ 150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит

➡️ 500 млн. гача кредит

➡️ 1 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача лизинг

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.

📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат етинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Moody’s InfinBank кредит рейтингини кўтарди

Дунё бўйлаб «Катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Moody’s InfinBankнинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даржасидан B1 даражасига оширди.

Moody’s банкнинг барқарор тарихи, молиявий кўрсаткичлари яхши эканлиги – активлар ва рентабелликнинг юқори сифати, шунингдек барқарор молиялаштириш профили ҳам унинг B1 даражасига кўтарилишига асос бўлганлигини таъкидлади.

Халқаро рейтинг агентликлари томонидан бериладиган рейтинглар инвесторлар учун қарор қабул қилишда молиявий барқарорлик ва рисклар даражасини тўғри баҳолашга ёрдам беради.

Янги мақом InfinBankнинг Ўзбекистон молия бозоридаги мавқеи мустаҳкамланиши унинг бир маромда ривожланишини ҳам таъминлайди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

10 апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовдан айрим тезислар:

➖Бу йил бюджетимиз тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз чегарасида тасдиқланган бўлиб, албатта, буни таъминлашимиз керак. Шу билан бирга, кейинги йиллардан бошлаб тақчилликни камайтириб бориш ва мўътадил даражада сақлаб қолиш учун бу йил ҳам бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

➖Нафақат рискларни баҳолаш, балки уларнинг таъсирини юмшатиш юзасидан ҳам тегишли макроманёврларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлашимиз керак бўлади. 2025−2027 йилларга мўлжалланган фискал стратегияни ишлаб чиқишда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш шартларини кўрсатиш ҳам режамизда бор.

➖Стратегиялар қоғозда қолиб кетмаслиги лозим, бу орқали бюджет харажатлари самарадорлигини ошириш ҳамда 2025 йилга келиб бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3 фоизга тушириш, келгуси йилларда эса шу кўрсаткичдан оширмаслик мақсад қилиниши керак.

➖Даромадга келадиган бўлсак, Халқаро молия жамғармаси билан амалга оширган ишларимиз якуни бўйича Ўзбекистонда солиқлар тушумларини ошириш имконияти борлиги, солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш ҳисобига ўрта муддатда йилига ЯИМнинг бир фоизи миқдорида қўшимча тушумларни таъминлаш мумкинлиги маълум бўлди.

➖Давлат харидлари йўналишида, бир томондан, бюджет харажатлари самарадорлигини ошириш мумкин. Иккинчидан, катта бозор бўлгани ва катта маблағ ишлатилгани туфайли хусусий тадбиркорларнинг давлат харидларида қатнашиш имкониятини ошириш орқали уларга ҳам кенг имкониятлар яратса бўлади. Қатнашиш имкониятини ошириш деганда тўғридан-тўғри амалга оширилаётган харидлар улушини доимий камайтириб, кейинчалик барча давлат харидларини тендер кўринишида ўтказишимиз керак бўлади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Исакулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мусанов Одил Олимович Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият олиб бораётганди.

Читать полностью…

davletovuz

10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Читать полностью…
Подписаться на канал