davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Маданият вазирлиги The Voice of Uzbekistan ("Овоз") телелойиҳаси учун қарийб 2 млрд сўм ажратибди. (Ушбу харидга Media24.uz канали эътибор қаратган). Мазкур маблағ лойиҳа ижодий жамоасига гонорар сифатида тўланади.

#davlatxaridlari

Читать полностью…

davletovuz

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси 472 млн сўмга Equinox - AT 3LT харид қилиш учун шартнома тузибди.

#davlatxaridlari

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан:

2024 йил 1 июндан бошлаб "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

✅хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача;

✅"Ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача;

✅Йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

2024 йил 1 сентябрга қадар хорижда вақтинча ишлаётган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ ташкил этилади. Чет элдан чиқувчи абонентлар учун қўнғироқларни бепул амалга ошириш имконияти яратилади.

➖2024-2025 йилларда Буюк Британияда (Лондон), Германияда (Берлин), Туркияда (Истанбул) ва Саудия Арабистонида (Ар-Риёд) Агентликнинг ваколатхонларини очиш режалаштирилмоқда. Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими киритилади.

➖2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат берилади. Бунда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан тўланадиган маблағлар тижорат банкларида очилган махсус ҳисобварақда сақланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг унинг ҳисобварағига ўтказилади.

2024 йил 1 июндан бошлаб хорижда ишлаб қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Туркиянинг Тожикистон фуқаролари учун виза режими 20 апрелдан кучга киради. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

Туркия ҳукумати Тожикистон билан визасиз режим бекор қилиниши сабаблари ҳақида расман изоҳ бергани йўқ, лекин бу қарор тожикистонликлар учун “кутилмаган хабар” бўлиб чиққан.

Айрим экспертларнинг фикрича, Туркия ҳукумати Россияда юз берган теракт ва унинг информацион ваҳимасидан келиб чиқиб шундай қарорга келган бўлиши мумкин. Буни бошқачасига коллектив жазолаш дейиш ҳам мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,2 млрд долларни ташкил қилди.

Захиралар март ойига нисбатан деярли 2 млрд долларга кўпайган бўлса-да, йил бошидан бери 374 млн долларга камайган.

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқаролар учун MKBANK'дан яхши имконият

Эндиликда сиз ўз томорқангизда ёки хонадонингизда тадбиркорлик фаолиятингизни бошлаб, қўшимча даромад манбаига эга бўлишингиз мумкин.

Кредит шартлари:
- Миқдори - 15 млн. сўмгача
- Муддати - 48 ойгача
- Фоизи - 22-24%

Ушбу кредит ўз-ўзини банд қилган жисмоний шахсларга ва «Микрокредитбанк» АТБга бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган банк мижозларига берилади.

Батафсил маълумот

📞 Алоқа маркази: 1285

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тожикистон фуқаролари учун Туркияга киришда амалда бўлган визасиз режим бекор бўлибди.

Президент қарорига кўра, Тожикистон фуқаролари Туркияга сафар қилиш учун виза олиши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32

Читать полностью…

davletovuz

Давлат раҳбари томонидан Янги Тошкент ҳудудида қурилишига старт берилган “Янги Ўзбекистон” университетининг замонавий кампуси кўриниши эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Тоқаев Хоразмга келди.

Читать полностью…

davletovuz

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 745 сўмгача кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

Абдурауф Абдурашидович Абдуқаюмов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Одилжон Зохиджонович Тохиров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;

Азамат Абдулхакимович Абдурахманов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов қарори билан Тошкент шаҳар планетарийсига макетлар сотиб олиш, жорий таъмирлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тизимини йўлга қўйиш ва кириш қисмига "Planetariy" сўзини декоратив тарзда ўрнатиш учун қарийб 1 млрд 450 млн сўм ажратилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Эндиликда фарзандни чет элга олиб чиқиш учун Нотариал тасдиқланган розилик беришни нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштириш мумкин - Адлия вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Янги Тошкент шунақа бўлар экан.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Яқинда Тошкентда мозаика композицияли бинолардан реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошланганди. Payme ушбу ташаббусни кўллаб-қувватлаш мақсадида иловада “Табрикномалар” бўлимини ишга туширибди. Унда мамлакат бўйлаб кўп қаватли уйлар деворларига туширилган мозаикаларнинг фотоколлекцияси жойланган.

Payme бу мозаикаларни муаллифдан сотиб олиб, иловага жойлаштириш орқали маданий меросларни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшишда давом этяпти. Худди шу мақсадда компания ўтган йили кўп қаватли бинолар фасадидан ўз рекламаларини олиб ташлаганди.

Читать полностью…

davletovuz

🌟 “МАҲАЛЛА ТАДБИРКОРИ” — Ўз бизнесини ривожлантираётган маҳалла фуқаролари учун махсус кредит!

Максимал миқдор – 300 миллион сўм (шундан 50 миллион сўмгача нақд кўринишда);
Муддати – 3 йилгача, имтиёзли давр 6 ойгача.

💫 Кредит "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга бириктирилган маҳаллалардаги тадбиркорларнинг иш ўрни яратишга қаратилган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.

🌟 “МАҲАЛЛА ТАДБИРКОРИ” имкониятларидан фойдаланинг ва етакчи тадбиркорга айланинг!

Батафсил маълумот sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бизнесда ҳаммаси биринчи қадамга боғлиқ!

Биринчи қадамни биз билан ташланг.
"Бизнесни ривожлантириш банки" "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади.
Ҳунарингизни бизнесга айлантиришга имконият яратамиз.

💰Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача
⏳Кредит муддати: 12 ой
🔋Имтиёзли давр: 1 ой
⚖️Йиллик фоиз ставкаси: 25%

🔍 Батафсил

☎️Қўшимча маълумот учун 1254 рақамига ёки @brbsupport га мурожаат этинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🏦Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун қулай шартлардаги микроқарзларни таклиф этмоқда

👉Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг.

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%

💡Ушбу микроқарз:

👉Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
👉"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

☎️Мурожаат учун: 1152
🌐Батафсил маълумот

@pressa_asakabank

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бахрилло Ғайбуллоевич Хасанов
Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти директори этиб тайинланди.

У бунгача Президент Администрациясида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Есемурат Каньязов Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Рамазон ҳайити кунлари, аниқроғи 10, 11, 12 ва 13 апрель кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча иккита «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Читать полностью…

davletovuz

Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сирожиддин Саййид “Халқим деган зотларни Ҳақ ҳам қўллар экан-ку!..” номли шеър ўқибди.

Шеър “Ахборот” дастурида ҳамда марказий нашрларда тўлиқ эълон қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Комилжон Хамидович Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди. У бунгача олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Бахром Равшанович Миркасимов университет ректори лавозимидан озод қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Янги Тошкент қандай бўлади?

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал