Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди. У 2018 йилдан буён Францияда элчи сифатида ишлаб келаётганди.
Читать полностью…Марказий банк:
➖Банкларга қарздорларнинг карталаридан маблағ ечиш тақиқлангани йўқ. Шартномада кўрсатилган карталар ва манбалар бўйича ундириш давом этади.
➖Автокредит бозорида “қизиш” юз берган. Июль-августда ойига 4 трлн.сўмгача автокредит берилган, кўрилган макропруденциал чоралар натижасида ҳозир бир ойда 800 млрд.сўмгагача автокредит молиялаштирилмоқда. Марказий банк автокредит ажратишни чекламаган.
➖ Россиядан бошқа давлатлардан кирувчи халқаро пул ўтказмалари 15%га ошди.
➖Асосий иқтисодиётларда фоизларнинг пасайиши юз бермоқда. Валютадаги кредитлар бўйича ставкалар ошиши кутилмаяпти.
Корзинка бананларга чегирма эълон қилади
Қишнинг совуқ кунларида витаминларга бой мева маҳсулотларидан истеъмол қилиш инсон организми учун жуда фойдали. Буни ҳисобга олган Корзинка энг севимли мевалардан бири банан учун катта чегирма эълон қилади.
Ҳозироқ Корзинка дўконларига ташриф буюринг ва бананларни сезиларли даражада арзон нархда харид қилинг.
❗️Бир кишига 2 кггача банан сотилади.
Корзинкада харид қилиб Haval Jolion ютиб олинг!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этаётган тадбиркорларнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 56,7 млрд долларлик бўлган 500 га яқин лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.
Бу галги ташрифга жуда катта делегация - комплекс ва тармоқ раҳбарлари, вазирлар, вилоятлар ҳокимлари ҳамда йирик компаниялар вакиллари ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.
Қандай қилиб онлайн тўловлар пул ва вақтни тежашга ёрдам беради?
Санжар, офис менежери, у ҳозирги вақтгача ҳисобларни тўлашга қийналарди. Бир куни у Payme’да онлайн тўловни амалга оширди ва ҳайратда қолди.
Давомини ўқиш | Реклама
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги йўлга қўйилади
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг айтишича, рейтинг орқали тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи тоифаларга бўлинади.
Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.
Раҳматов Ҳасан Ўткирович “Пойтахтбанк” бошқаруви раиси этиб тайинланди.
У бунга қадар Алоқабанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
2023 йил якунларига кўра, иккиламчи бозорда нархларнинг сўмдаги ўсиши 35,1%ни, доллардаги ўсиш 23,0%ни ташкил этган.
Ипотека кредитларининг ажратилиши жадаллашиши иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ошиши тезлашишига олиб келганлигини кўриш мумкин.
Бирламчи бозорда нархларнинг ўсиши тезлиги тўхтамай ортиб бормоқда. 2023 йил давомида бирламчи бозордаги нархларнинг йиллик ўсиши сўмда 39,6%, долларда 26,9%дан иборат бўлган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, аҳоли умумий даромадларининг ўсиши уй-жой нархларининг ўсишидан 2 баробардан зиёдга ортда қолмоқда. 2023 йилда аҳолининг умумий даромадлари ва уй-жой нархлари ўсиши ўртасидаги фарқ 20%дан ошган. Ўтган йили бу фарқ 4,4%ни ташкил этганди.
“Пуфакнинг шишиши иккинчи йил ҳам давом этган, нафақат давом этган, тезлашган ҳам. Тошкент шаҳридаги уй-жой нархи ўртача квадрати 1200 доллардан ошган. Нархлар бўйича Чимкент қувиб ўтилди. Энди олдинда Остона ва Олма-ота қолди”, деб ёзади эксперт.
Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи йил давомида 263 млн.сўмдан 362 млн.сўмгача қимматлаган (+38%).
Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.
UZCARD тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда
Компания (UzCard) 2024 йил 22 январь куни соат 00:30 дан 09:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли ATM, E-POS, POS-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилган.
Пойтахтда яшил қоплам 35%дан 13%гача камайган
Тошкент давлат транспорт университети, Шаҳар йўллари ва кўчалари кафедраси профессори Жамшид Содиқов Геоахборот тизимларини қўллаш орқали Тошкент шаҳри учун NDVI (Нормаллаштрилган ўсимлик индекси) маълумотларини ўрганиб, муҳим тенденцияларни аниқлаган.
Суратларда:
➖ 2016 йил 8 август: Тошкент шаҳри яшил майдонлари нисбатан яхши аҳволда бўлиб, NDVI асосида ўсимлик қопламининг тахминан 34.63%ини ташкил этган экан.
➖ 2022 йил 14 августда эса: Яшил майдонлар кескин ўзгаргани маълум бўлди, ўсимлик қопламининг атрофдаги улуши тахминан 13.15%га тушиб кетган.
Манба
Ўзбекистон Уганда билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 145-давлат бўлди.
Читать полностью…Президент Фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Шавкат Мирзиёевга BYD компаниясининг YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди
Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа ишга туширилди.
Айтилишича, компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берган. Ушбу воқеа рамзи сифатида Ўзбекистон раҳбарига YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.
Кесатиқ
Албатта, мониторинг экологияга зиён етказаётган энг заиф, “танкаси” йўқ қатламдан бошланиши керак.
Ўзбекистон ва Хитой авиақатновлар сонини ҳафтасига 100тага етказишни режалаштирмоқда
Келишувга кўра, томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш мўлжалланмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имконияти яратилади (ҳозирда 7 та шаҳарга мумкин) авиакомпаниялар сонига нисбатан чекловлар олиб ташланади.
Мазкур келишув жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация идораларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.
P.S.: Энди Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга визасиз режимни жорий қилиш навбатдаги қадам бўлиши керак.
Маиший чиқинди тўловларига ҚҚС ҳам ҳисобланади
2024 йилнинг 1 апрелидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилади. Ҳозирда “0” ставка амал қилиб келмоқда.
Ucell алоқа оператори мижозлари 9 млн нафарга етибди. Компания вакилларига кўра, бу сўнгги йилларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар натижаси.
Жумладан, 2023 йилда Ucellнинг Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга киритган сармоялари 136 миллион доллардан ошган. Мамлакат бюджетига солиқ ва йиғимлар шаклида 650 миллиард сўм туширилиб, 303та янги иш ўринлари яратилган.
Бундан ташқари, йил давомида 7233та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди. Ҳозирда “CОSCОМ” МЧЖ абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда етакчи ҳисобланади.
Реклама
Ўзбекистонда Coozin платформаси ишга тушди
Coozin - бу ижодкор ва тадбиркор аёллар платформаси ҳисобланади. Бу ерда сиз товар ва хизматларни сотишингиз, бизнес асосларини ўрганишингиз, бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашишингиз ва илҳом олишингиз мумкин.
Coozin платформасида уйда пиширилган тайёр овқатлар ҳамда турли хил қўлда тайёрланган маҳсулотларни сотиб олиш мумкин. Лойиҳа ҳамкори - Yandex Delivery ушбу платформа сотувчиларига бутун шаҳар бўйлаб тезкор етказиб бериш имкониятини яратади, шунинг учун харидорлар тезкор буюртмалар беришлари мумкин, масалан бир соат ичида.
Энди кичик тадбиркорлар ҳам йирик тармоқлар хизматига таққослайдиган даражада етказиб бериш билан қулай хизматни таклиф қилишлари мумкин бўлади.
Кечаги зилзила пайти олма-оталикларнинг ҳаракати. Олма-отада зилзила кучи 5 баллни ташкил қилди, 40 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган. Асосан ваҳима ортидан одамлар жабрлангани айтилмоқда.
Читать полностью…Отабек Бакиров Адлия вазирлигини неча марта алдаш мумкин, деб савол қўймоқда. Иқтисодчи бундай ҳолат аввал ҳам бўлганини таъкидламоқда, кейинчалик ҳолат давлат раҳбарининг бошқа фармони билан тўғриланган.
Читать полностью…Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилади — Президент Фармони
2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланади.
Президент қарори.
"Тадбиркорлик – тақдиримда" дастурининг навбатдаги сонида IT соҳасидаги етук тадбиркорлардан бири, "MAAB Innovation" раҳбари Шерзод Ибрагимовнинг фаолияти ҳақида сўз юритилди.
"MAAB Innovation" бизнес таҳлили хизматларини кўрсатадиган компания бўлиб, Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлиб улгурган ва кўплаб ёшларни иш билан таъминлаган.
Савдо-саноат палатаси ташаббусида очилган теледастур бизни юртимиз равнақи йўлида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан таништириб бормоқда. Юртимизда Ибрагимов каби мақсадлари улкан тадбиркорларни кўриб, бизнес муҳити ривож топаётганини сезиш қийин эмас.
https://youtu.be/DQWf_Joalbo?si=TppATripW2kOZrAe
Газета.uz’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Робахон Маҳмудова “Адолат” СДП раиси этиб сайланиши мумкин.
Читать полностью…