davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Маиший чиқиндилар бўйича тўлов тизимида қатор янгиликлар жорий қилинмоқда.

Президент фармонига кўра, агар маиший чиқинди бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланмайди. Бу 2024 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.

Шунингдек, чиқиндидан қарзи борлар электр таъминотига тўлов қилолмайди. Бу тартиб 2024 йилнинг 1 июнидан пойтахт ва ҳудудлар марказида жорий этилади. Бунда 6 ойдан ортиқ қарздорлик бўлса, электр учун пул тўлолмайди.

2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб 1 ойлик қарз учун ҳам ток учун тўлов қила олмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг ПФ-82-сон Фармонига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Эндиликда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча саволларга туман ёки шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари жавоб беради.

Читать полностью…

davletovuz

My.gov.uz орқали кўрсатилаётган хизматлар сони 570 тадан ошди

Давлат раҳбарининг “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида 2023 йил якунигача Ягона портал орқали кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш кўзда тутилган эди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг маълум қилишича, 2023 йил давомида 205 та янги хизмат жорий қилиниб, жами хизматлар сони 575 тага етган.

Қайд этилишича, 2024 йилда ҳам хизматлар сонини кўпайтириш, уларнинг сифатини янада яхшилаш режалаштирилган.

Электрон давлат хизматларини олишда my.gov.uz дан фойдаланишда давом этинг.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни кузатиб боринг:

Telegram | Facebook | YouTube | instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тарифлари бугундан кучга кирди. Ноябрда бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга оширилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

IT Park резидентлари рўйхати кенгайди

IT Park резидентлари мультимедиа ва дизайн хизматларини (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графика, визуализация дизайни, моушн-дизайн) тақдим этиш, дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолиятини, шунингдек, киберспорт соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлибди.

Читать полностью…

davletovuz

Японияда кучли зилзила

Читать полностью…

davletovuz

Сарҳисобларга старт берилди

Халқ банки ўз мижоз ва ҳамкорларига ишонч учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, Янги йил байрами билан ўзига хос усулда табриклабди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан Fitch Ratings яна шаҳарнинг рейтингини тузишда давом этадиган бўлибди. Агентлик аввалроқ Тошкент шаҳрининг "BB-" барқарор рейтингини чақириб олган эди.

Читать полностью…

davletovuz

2019 йилда ёш иқтидорларни инновацион тадбиркорлик соҳасига тизимли жалб қилиш, иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ёшлар академияси 2023 йилнинг ўзида 100 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олган.

Ёшлар академиясига аъзолар қабул қилиш давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали ариза топшириб сиз ҳам Академия аъзосига айланишингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni o‘qiydi?

Bugungi kunda blogerlar va inflyunserlar faol fuqarolik pozitsiyasini ko‘rsatib, jamiyatdagi o‘tkir muammolarni topib, uni ommaga olib chiqishda faollik ko‘rsatmoqda.

“Yuksalish” harakati davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni kuzatib borishini aniqlash maqsadida so‘rov o‘tkazdi. So‘rovda 140 nafar davlat idoralari xizmatchilari, shu jumladan, vazirliklar, agentliklar, qo‘mitalar, parlament vakillari ishtirok etdi. Respondentlaring 10 foizini yuqori lavozimdagi rahbarlar, jumladan vazirlar va hokimlar tashkil etdi.

Davlat xizmatchilari, asosan, siyosat, ijtimoiy va iqtisodiy, huquqiy, ekologik mavzularni ko‘proq yoritadigan blogerlarni kuzatib borishi ma’lum bo‘ldi. Demak, yetakchi uchlikka quyidagilar kirdi:

▫️Davletov.uz — 64,6%
▫️Xushnudbek.uz — 45,8%
▫️Bakiroo — 20%

Respondentlar fikriga ko‘ra, mazkur blogerlar nafaqat keng jamoatchilik fikrini shakllantirishga, balki davlat xizmatchilarining ijtimoiy-iqtisodiy holat haqida xabardor qilishga ham xizmat qiladi.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

davletovuz

Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахслар Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Читать полностью…

davletovuz

Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йилда электромобиль бозорида ҳам чекловлар бошланиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобиль олиб кела оладилар, жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобиль импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.

Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.

Лойиҳа юзасидан расмий маълумот берилмаган.

Читать полностью…

davletovuz

31 декабрь ва 1 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкада тунда савдо қилинг ва кафолатланган 10% кешбэк эгасига айланинг

Фақатгина 29 дан 30 га ва 30 дан 31 декабрга ўтар кечаси 00:00дан 08:00гача бўлган вақтда Корзинканинг тун-у кун ишлайдиган 35 та супермаркетларидан бирида савдо қилиш орқали Korzinka Plus картангизга 10%лик кешбэкни қўлга киритиш имкониятингиз мавжуд.

Кешбэк ҳисобланувчи супермаркетлар рўйхатини сайтимиздан олишингиз мумкин.

❗️Кешбэк 5 000 000 сўмгача бўлган харидлар учун ҳисобланади ва ўша кундан бошлаб 30 кун ичида улардан фойдаланиш мумкин.

Корзинкада квартира ютиб олинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошади.

Читать полностью…

davletovuz

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Читать полностью…

davletovuz

Қишлоқда Янги йил - газета.uz мухбирлари нигоҳида

Читать полностью…

davletovuz

Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз :
- “Катта тўртлик” (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
- банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
- ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси.
Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Руд Педерсен Korzinka бош директори деб тайинланибди.

Собиқ бош директор Акмал Асадов эса бош директор ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги янги инклюзив лойиҳани йўлга қўйибди. Бу аудио форматдаги китобларни тинглашга мўлжалланган Зиё таратамиз телеграм каналидир.

Саҳифа дунёнинг энг машҳур асарларини ўзида жамлаган. Эндиликда аудио форматдаги китоблардан ўзбек тилида баҳраманд бўлиш мумкин, қўшимчасига фойдаланувчилар учун талаб катта бўлган китоблар аудио кўринишида тақдим этиб бориларкан.

Агентликнинг маълум қилишича, театрга бориш имконияти чекланганлар инобатга олиниб, аудио спектакллар ҳам юклаб бориш кўзда тутилган.

Читать полностью…

davletovuz

Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди

Дипломат 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган. Саккиз ойлик танаффусдан сўнг у Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида иш олиб боради. Институт фаолиятининг асосий вазифалари қаторига минтақани барқарор ривожлантириш жараёнларини тадқиқ этиш киради.

Ваҳобов кўплаб юқори лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, 2011-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2013 йилда Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва 2013-2015 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. АҚШдаги фаолияти давомида икки томонлама муносабатлар анча фаоллашганди.

Читать полностью…

davletovuz

Ота изидан

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов “Ёшлар - ватан таянчи” номли китоб ёзибди.

Расмий хабарда айтилишича, қўшни давлатлар ёшлар тарбиясида фойдаланиш мақсадида мазкур китобни таржима қилиш юзасидан мурожаат қилишибди.

Читать полностью…

davletovuz

President Tech Award ғолиби MenTalaba лойиҳаси халқаро ташкилот томонидан эътироф этилди

AsiaTechDaily нашри MenTalaba лойиҳасини Ўзбекистонда EdTech ривожланаётгани намоёндаси сифатида кўришини маълум қилган ҳамда юртимиздаги ОТМлар ва абитуриентлар ўртасида ишончли кўприк ярата олгани ҳақида ёзган.

Mentalaba.uz бугунги кунда ОТМлар ҳақида ишончли ва долзарб маълумотларни абитуриентларга етказиш, шу билан бирга, ҳужжат топшириш имконини берувчи ягона платформадир. Mentalaba.uz билан тўғри танлов қилинг ва қулай ҳужжат топширинг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг қарорларига мувофиқ:

– ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.

Читать полностью…

davletovuz

"AloqaVentures" Ўзбекистон стартап экотизимини қай тарзда ўзгартирмоқда

“AloqaVentures” венчур фонди 2022-2023 йилларда Ўзбекистон стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантиришда етакчи омил бўлиб хизмат қилди. Фонд ҳозирга қадар 22 та инновацион стартап лойиҳаларига инвестиция киритган. Ушбу инвестициялар нафақат молиявий кўмак бўлиб хизмат қилмоқда, балки Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик муҳитини ривожлантирмоқда.

Хусусан 2023 йилда «АлоқаВентурес» венчур фонди:

- портфелдаги стартаплар сони 22 тага етди;
- умумий инвестициялар миқдори 2,5 миллион АҚШ долларига етди;
- Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари стартапларига инвестиция киритишни бошлади;
- 10 дан ортиқ хорижий фондлар, акцелерация ва инкубация дастурлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди;
- «AloqaTechLab» акцелерация дастурида 55 та стартап лойиҳаси иштирок этди ва 3 та энг яхши стартап лойиҳасига инвестиция киритилди;


Қуйидаги ҳавола орқали мақола билан батафсил танишинг:

https://telegra.ph/AloqaVentures-Ozbekistondagi-startap-ekotizimini-qanday-ozgartirmoqda-12-28

📷Instagram | 🔅Веб сайт | ✈️ Telegram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бобур Бурханов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан InFinBank Бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда

Банкка 5 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Бобур Бурханов Бошқарув раиси лавозимини топширди. Бу ҳақда InFInBank матбуот хизмати маълум қилмоқда.

InFinBank'да энг замонавий технологияларини жорий қилиш, мижозлар учун жозибали банк маҳсулотларини яратиш, банкни яқин келажакда финтех компанияга айлантириш ишларида Бобур Нодирхановичнинг катта ҳиссаси борлиги таъкидланган.

Бобур Бурханов ўз фаолиятини банк-молия соҳаси учун финтех ечимлар сегментида давом эттириши айтилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.

Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик қаратилади — президент қарори лойиҳаси

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрининг 2024 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди. Шаҳарнинг 8 трлн сўмлик харажатларининг қарийб 2 трлн сўми иссиқлик таъминотининг пасайтирилган тарифларидан кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилади.

Жамоат транспортининг брутто шартномаси асосида кўрсатилган хизматлари учун 1 трлн сўм ажратилмоқда. Ташқи қарзи бўйича қарийб 233 млрд сўм, 235 млрд сўм Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитларини қайтаришга, 13 млрд сўм чет эл кредитларини қайтариш учун йўналтирилади.

Кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилашга 143 млрд сўм ажратилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал