davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

31 декабрь ва 1 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкада тунда савдо қилинг ва кафолатланган 10% кешбэк эгасига айланинг

Фақатгина 29 дан 30 га ва 30 дан 31 декабрга ўтар кечаси 00:00дан 08:00гача бўлган вақтда Корзинканинг тун-у кун ишлайдиган 35 та супермаркетларидан бирида савдо қилиш орқали Korzinka Plus картангизга 10%лик кешбэкни қўлга киритиш имкониятингиз мавжуд.

Кешбэк ҳисобланувчи супермаркетлар рўйхатини сайтимиздан олишингиз мумкин.

❗️Кешбэк 5 000 000 сўмгача бўлган харидлар учун ҳисобланади ва ўша кундан бошлаб 30 кун ичида улардан фойдаланиш мумкин.

Корзинкада квартира ютиб олинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. битта АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, яна бошқа бир АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда 2022 йилдан 2023 йилгача турли соҳалардаги 25 та стартапга 7,1 миллион доллар инвестиция киритилган бўлиб, бу маблағларнинг 61% дан ортиғи финтех йўналишига тўғри келади.

Mastercard Ўзбекистон ФинТех бозорини таҳлил қилиб чиқди ва соҳанинг тарихий ривожланиши нуқтаи назаридан кенг қамровли тадқиқотлар тайёрлади. Асосий тенденцияларни ўрганди ва келгуси йилларда соҳа ривожланишининг мумкин бўлган сценарийларида соҳанинг ривожланиши прогнозлари билан ўртоқлашди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг жадал ўсиб бораётган молиявий технологиялар бозори, унинг ривожланиш тарихи ва истиқболлари билан таништирувчи ҳисоботни ўз ичига олган лэндинг ҳам ишга туширилибди.

Ўзбекистон финтех бозори ҳақида тадқиқотлар билан шу ерда танишишингиз мумкин:
https://mcfintech.uz/uz/

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Машинага пул тўлаш 2024 йилнинг 10 январига қадар узайтирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

“Янги Тошкент” дирекцияси Gold Step Invest билан янги транспорт ечимини қуриш учун 350 млрд сўмлик шартнома имзолаган. Газета.uz дирекция раҳбари ва компания таъсисчиларидан бири ўзаро қариндош бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Сўнгги вақтларда банкларга одамларнинг ишончи ортиб бораётганини гувоҳига айланаяпмиз. Банк секторидаги вазият яхши томонга ўзгариб бормоқда ва банклар одамларни турли-туман таклифлар билан ўзига жалб қилиш учун рақобатлашмоқда.

Шундай таклифлардан бири TBC Банк томонидан янги йиллик 27% ставкали муддатли омонатдир. Бу омонатнинг муддати 18 ёки 24 ой. 13 ойлик муддатда ҳам омонат мавжуд лекин унда ставка бироз пастроқ - 26,5%. Менимча, бу омонат ўз жамғармаларини узоқ вақт давомида музлатиб қўйиш имкониятига эга бўлганлар ва даромадни максимал даражада оширишни режалаштираётганлар учун мос танлов бўла олади.

Исталган вақтда пул ечиб олиш ва исталган вақтда пул қўйиш опциясини истайдиганлар учун ҳам банкнинг йиллик 18%лик омонати бор. Бу омонат кутилмаган харажатлар кўп учраб турадиган одамларга кўпроқ мос келади.

Агар катта харидлар учун пул йиғмоқчи бўлсангиз йиллик 25%лик омонатни танласангиз ҳам бўлади. Бунда сиз омонатга пул қўшиб боришингиз ва фақатгина танлаган муддатингиз якунланганидан сўнг пулингизни олишингиз мумкин бўлади. Ушбу омонатни 13, 18 ёки 24 ойлик муддатлари мавжуд ва боқичма-босқич пул йиғиб боришни режалаштирган одамларга жуда мос келади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Денов ва Қизириқ туманлари собиқ ҳокими Пардаев Рустам Убодуллаевич Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шўрчи тумани собиқ ҳокими Худойберганов Бахтиёр Хаитович эса Жиноят кодексининг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Суғурта бозорида халқаро ҳамкорлик ривожланиб бормоқда

2023 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистоннинг "INFINITY INSURANCE" суғурта компанияси раҳбарияти Россиянинг етакчи суғурта компанияларидан бири бўлган "BCK" суғурта компанияси раҳбарияти билан қайта суғурталаш, ҳодимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик битими имзоланди.

Ташриф доирасида Россия суғурта бозорининг бошқа нуфузли иштирокчилари, "SOGLASIE", "ПАРИ", "Guta Insurance"  суғурта компаниялари ҳамда "Willis" қайта суғурталаш брокери билан ҳам ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мурожаат учун:
Телефон: +998781505055
Сайт: infinity-insurance.uz
Расмий телеграм канал:
@infinityinsuranceuz

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 91/1 уй.

реклама

Читать полностью…

davletovuz

Diskont дўконлар тармоғи 3 ёшга тўлди

Шу муносабат билан, энди барча техникаларни -70% гача чегирмаларда муддатли тўловга ва бошланғич тўловсиз харид қилишингиз мумкин.

Акция 23-29 декабр кунлари, Diskont дўконларининг республикадаги барча филиалларида бўлиб ўтади.

Diskont - янада арзонроқ харид қилинг!

Мaнзиллар: Филиаллар | ☎️ +998712077788
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлар учун мотивация

Савдо-саноат палатаси янги лойиҳа ташкил қилибди. Тез орада Палата ва МТРК ҳамкорлигида янги теледастур "Тадбиркорлик – тақдиримда" туркум кўрсатувлари эфирга узатиларкан.

"Ўзбекистон 24" орқали намойиш қилинадиган кўрсатувларда мамлакат иқтисодиёти ривожланишида хизмат қилаётган тадбиркорлар ҳикояси намойиш этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Қамчиқ довонида кучли қор ёғмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети

Читать полностью…

davletovuz

Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119—1 банд билан тўлдирилди:

Унга кўра, агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.

Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик қаратилади — президент қарори лойиҳаси

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрининг 2024 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди. Шаҳарнинг 8 трлн сўмлик харажатларининг қарийб 2 трлн сўми иссиқлик таъминотининг пасайтирилган тарифларидан кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилади.

Жамоат транспортининг брутто шартномаси асосида кўрсатилган хизматлари учун 1 трлн сўм ажратилмоқда. Ташқи қарзи бўйича қарийб 233 млрд сўм, 235 млрд сўм Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитларини қайтаришга, 13 млрд сўм чет эл кредитларини қайтариш учун йўналтирилади.

Кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилашга 143 млрд сўм ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда 2025 йил 1 январга қадар божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ва 2023 йил 23 мартдаги фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM компанияси йил якунларини сарҳисоб қилди

Жорий йил UZTELECOM компанияси фаолиятида жуда катта ўсиш кузатилди. Компания республика бўйлаб қамровини кенгайтириб бормоқда ва ҳар бир хонадонга кириб боришни мақсад қилиб бу борада катта ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан жорий йилда UZTELECOM:
— 2023 йилда компания томонидан 60 минг киломентрдан ортиқ оптик толали алоқа линияси ётқизилиб республика бўйлаб оптик тола линиясининг умумий узунлиги 227 минг километрдан оширилди.
— Юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган қурилмаларнинг умумий сиғими 4,8 миллиондан ортиқ портгача етказилди.
— Ўзбекистон бўйлаб 6000 дан ортиқ янги таянч станцияларини ишга туширилди ва янгиланди. Бунинг натижасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг аксарият ҳудуди 5G технологияси билан қамраб олинди ва ушбу муваффақият сабабли компания нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлди.
— Декабрь ойида VoLTE технологиясини босқичма-босқич жорий қилина бошланди.
“Йил бренди” танловининг “Алоқа” йўналишида учинчи йил кетмак-кет ғолиб чиқилди.
— Ookla компанияси томонидан ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларига кўра 2023 йилнинг 1 ва 2 чоракларида Ўзбекистондаги “Энг тезкор мобил тармоқ” деб топилди.

UZTELECOM 2024 йилда ҳам ривожланишдан тўхтаб қолмоқчи эмас, компания ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари учун ҳаракат қилишда давом этади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Банкларга автомашина учун тўловларни 30 декабрь куни ҳам қабул қилиш тавсия этилди

@bankmijoz канали ёзишича, регулятор томонидан тижорат банкларига 30 декабрь куни ҳам сотиб олинаётган автомобиллар учун тўловларни қабул қилиш тавсия этилди. Шартнома олган фуқаролар ушбу куни ҳам банк кассалари орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар.

Бироқ айнан қайси банклар орқали тўлов қилиш мумкинлиги аниқ эмас, чунки ушбу кўрсатма тавсия характерига эга холос.

Шунингдек, ушбу кун очиқ баланс ҳисобланмайди.

Читать полностью…

davletovuz

🏦 “Trastbank”дан байрамона туҳфа. Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 50 млн сўмгача микроқарз ажратилмоқда

Янги йилда янги орзулар рўёбини кўрмоқчимисиз? Мақсадларга эришиш учун зудлик билан маблағ зарурми? Бироқ расмий даромадга эга эмасмисиз? Бу муаммо эмас! “Trastbank” ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ҳам микроқарз ажратмоқда. 

Миқдори: 50 млн сўмгача
Муддати: 36 ойгача
Фоиз ставкаси: 27 % дан бошлаб

Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/crediting/microloans/

Шунингдек, Сиз "Trastpay” иловаси ёрдамида ҳеч қандай кафилларсиз ва ҳужжатларсиз бир зумда 30 млн сўмгача онлайн микроқарз олишингиз мумкин.
Иловани юклаб олинг:
App Store / Google Play

☎️ 1287 | Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Eats ва Korzinka Go ҳамкорликни эълон қилди

Ўзбекистон бозори тобора қизиқарли бўлиб, жараёнлар жадал ривожланмоқда – иккита онлайн хизмат ҳамкор бўлди ва энди сиз Korzinka Go’дан Yandex Eats’да озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларига буюртма беришингиз мумкин. Тез орада хизмат Yandex Go’да мавжуд бўлади.

Сиз нақд ёки карта орқали тўлашингиз мумкин, янги фойдаланувчилар учун дастлабки учта буюртмада бепул етказиб бериш ва 10% чегирма мавжуд. Дам олиш кунларида мен буни синаб кўрдим - ҳаммаси яхши ишлади, сиз буюртмангиз қайси вақт оралиғида етиб боришини танлашингиз ҳам мумкин.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси олти йилда Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб ҳозирги 83 миллиарддан 120 миллиард киловатт соатга ўсиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жами 2,4 гигаваттлик қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилиб, тармоққа улаш ишларига старт берилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Умурзоқовнинг пойтахтга “ио” ҳоким бўлганига ҳам 9 ойдан ошди. Ўтган давр мобайнида:

➖шаҳарда экологик вазият ёмонлашишда давом этмоқда. На режа бор, на стратегия бор, на амалий ишлар;

➖шаҳар жамоат транспорти, тирбандлик муаммосини ҳал қилиш бўйича аниқ стратегия йўқ. Қуруқ гап, эгаси ва эртаси йўқ лойиҳалар;

➖ОАВ билан мулоқот, жамоатчилик олдида ҳисобдорлик умуман йўқ. Халқ билан мулоқот ҳам ҳаминқадар.

➖Маҳаллий депутатлар билан бамаслаҳат ишлаш, уларнинг олдида ҳисобдорлик, номига бўлса-да, кўринмади.

➖шаҳарда бетартиб қурилишлар, хўжасизлик тўхтамади. Коммунал тизим шаҳарликларнинг сабрини синашда давом этмоқда.

Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф этилмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун 2024 йилга контрактация якунланибди.

Читать полностью…

davletovuz

Дўстларингиз ва ҳамкасбларингизга 100 000 номиналдан бошланган Корзинка совға карталарини харид қилинг!

100 000, 200 000, 300 000 ва ундан юқори номиналлик совға карталари яқинларингиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз учун эътиборингизнинг ажойиб намунаси бўлади, айниқса Янги йил арафасида байрамона харидлар учун айни муддао. Совға карталарини барча Корзинка дўконларида харид қилишингиз мумкин.

Исталган номиналлик совға карталарини, шунингдек, пул ўтказиш йўли билан ҳам сотиб олиш мумкин.
Батафсил маълумот учун: (93) 501 07 60.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

18-23 декабрь кунлари барча вазирлик ва идора раҳбарлари, 34 та ташкилот раҳбари, 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Мазкур учрашувлар давомида ташкилотлар биринчи раҳбарларининг Ёшлар масалалари бўйича масалаҳатчиси лавозими жамоатчилик асосида жорий этилиб, ушбу лавозимга ташкилотда меҳнат қилаётган иқтидорли, ташаббускор ёшлар тайинланди. Фаол ёшлар томонидан кўтарилган бир қатор талаб ва таклифлар раҳбарларнинг иш режасига киритилди.

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM ҳар куни 10 000 000 сўм совға қиладиган ютуқли ўйин бошлади

Унда иштирок этишингиз учун балансингизни 10 000 сўмга тўлдиришингиз кифоя қилади.

10 000 сўм = 1 марта ютиш имкониятини тақдим этади

Ғолиблар ҳар куни UZTELECOMнинг Instagram саҳифасида аниқланади.

Акция 2023 йилнинг 7 декабридан 2024 йил 5 январигача амал қилади.

Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал