davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Энди HUMO орқали тўлов қилинганда кафолатланган кешбэклар қайтарилади

Бугун турли тўловларда мижозларни рағбатлантириш мақсадида турли кешбэклар жорий қилиш одатга айланган. Тўлов тизимлари, Солиқ чеклари орқали мижозлар ўзлари қилган тўловларнинг маълум қисмини кешбэк қилиб қайтариб олишади. Эндиликда бу тизим HUMOда ҳам жорий қилинибди. HUMO BONUS содиқлик дастури HUMO миллий карталарининг асосида ташкил этилган кешбэк тизими сифатида тақдим этилади. Яъни HUMO картаси орқали тўланган ҳар бир харид кешбэк билан рағбатлантиради.

HUMO BONUS дастури ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун
Расмий веб-сайт: humobonus.uz
Телеграм: @humobonus
Инстаграм: humobonus
Электрон почта: humobonus@gmail.com
Телефон: +998931115757

Читать полностью…

davletovuz

Шарахметов Шахрух Шатурғунович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектининг ишончлилик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини аниқлаш режалаштирилмоқда. Унда тадбиркорлик субъектининг фаолияти қатор мезонлар бўйича баҳоланади.

Савдо-саноат палатаси ва бизнес-омбудсман унинг ижроси билан шуғулланмоқда. Бу ўзига хос механизм фаол ишлай бошласа, бизнесда ўзига хос рақобат юзага келади.

Читать полностью…

davletovuz

Нидерландиянинг Spar савдо тармоғи 2024 йилда Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Компанияни Ўзбекистонда лицензия асосида Korzinka тармоғи тақдим этади.

Айтилишича, Spar гипермаркет шаклида эмас, балки кичик форматда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank Ўзбекистондаги энг юқори фоиздаги янги омонатларини таклиф этишни бошлади.

27 фоиз ставкали янги муддатли TBC депозити 18 ёки 24 ой муддатга очиш мумкин бўлади. Депозит фақат бир марта, очишда тўлдирилади ва фоизлар ҳар ой картангизга тушириб берилади.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

"Uztelecom" АК илк бор оддий акцияларини IPO орқали сотувга чиқармоқда. Ушбу жараёнда Компаниянинг 5 542 046 дона оддий акциялари кенг оммага таклиф этилиши маълум қилинган. Акцияларни харид қилиш учун Ўзбекистон фуқароси бўлиш етарли, бир дона акциянинг нархи 6 000 - 10 000 сўм диапазонида таклиф этилмоқда.

Энг асосийси Компания акциядорига айланиш учун MyUZTELECOM иловасини юклаб олиб, брокерлик ҳисоб рақамини очиш ва ушбу акцияларни сотиб олиш учун онлайн шаклда ариза қолдириш мумкин. Акцияларни сотиб олиш шартлари билан батафсил ipo.uztelecom.uz веб-сайтида танишиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси дунё миқёсида 2023 йилги грин карта дастури (DV-2023) учун виза тақдим этиш бўйича 7-ўринни эгаллабди.

Элчихона грин-карта бўйича 3100дан ортиқ виза мурожаатчиларини суҳбатдан ўтказган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:

Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;

Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;

Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;

Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;

Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;

Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

HUMO карталаридан фойдаланганингизда энди 1% кешбэк реал пул бўлиб қайтади

Гап шундаки, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида HUMO BONUS содиқлик дастурининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу дастур биринчи кешбэк тизими бўлиб, фақат HUMO миллий карталари билангина кешбэклар олишни кўзда тутади.

Бу дастур шубҳасиз, биринчи навбатда мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, бизнес муҳитига ҳам фойда беради ва иқтисодий фаолликни оширади. Тўпланиб борадиган кешбэклардан эса мижозлар истаган харажатлар учун исталган вақтда фойдаланишлари мумкин бўлади.

HUMO BONUS жамоаси дастур бизнес учун ажралмас воситага айланишига ишонади, негаки у тақдим этадиган имтиёзлар ва ҳар бир харид учун кешбэк олиш имконияти орқали кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолишга қодир.

Батафсил маълумот учун:

Telegram: @humobonus
Расмий веб-сайт: humobonus.uz
Instagram: instagram.com/humobonus/
Электрон почта: humobonus@gmail.com
Телефон: +998 93 111 57 57

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта” жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда

Жамият Бошқаруви раиси, ўринбосарлари ва департаментлар раҳбарлари, ходимлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қуёшли” МФЙ ҳудудида жойлашган коллектор тармоғи муҳофаза майдонининг 700 метрга яқин масофасига 200 тупга яқин павлония, терак каби манзарали, олча, ўрик ва бошқа мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Сағбон" подстанциясида янги трансформатор ўрнатиш ишлари якунланибди. Аввалига Тошкент туманидаги истеъмолчилар электр таъминотига уланибди. Айни пайтда Олмазор тумани истеъмолчилари босқичма-босқич тармоққа уланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Яхши хабар

Европа Иттифоқи преференциялар бош тизими + (“GSP+”)нинг бошқа бенефициар мамлакатлар қаторида Ўзбекистон учун амалдаги муддатини кейинги тўрт йилга — 2027 йил 31 декабргача узайтиришга қарор қилибди.

Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Қойил. Шуни олдиндан ҳисоб-китоб қилса, чўтини олса бўлмаскин? Узр-ку, энергетика тизими бир гуруҳ кинначиларнинг қўлида қолиб кетгандек гўё.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзсаноатқурилишбанк, афтидан, Чилонзор метро яқинидаги Integro атрофида марказ ва кўп қаватли турар-жой комплекси қуради. Бунинг учун 38,4 млрд сўмлик тендер ўтказилиб, унда Kommunal Qurilish BB компанияси ғолиб бўлган. Шартномага кўра, қурилиш 2024 йил 31 декабргача якунланиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Ҳаж” зиёратига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбатини жорий этиш ва бу тўғридаги маълумотларни Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхатига киритишни таклиф этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Уч ўқиш — очиқликка бир тарсаки

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муҳим қонуннинг ичида — ўзлари учун керакли нормани ҳам тиқиб кетишган. Ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб интернет орқали тарқатилиши маъмурий, ҳатто 15 суткагача қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлиши ҳақидаги норма киритилган.

Депутатлар ҳақорат қисмини чиқариб ташлашди, лекин обрўсизлантиришни қолдиришди. Очиқликка, мамлакатдаги трендга қарши қаратилган норма.

Лекин кўриниб турибдики, Ички ишлар органлари ўзларини ҳимоялаб олишмоқда. Ҳимоялаганда ҳам қаттироқ жазо сўрашмоқда. Бу норма чиқарилиши керак. Шундоқ ҳам нотўғри ахборот тарқатганни, дарҳол топиб, узр сўраттириб, жазолашмоқда.

Қонун учала ўқишда ҳам қабул қилинди ва сенатга юборилди. Муҳокамаларни тўлиқ кўриш мумкин. https://www.youtube.com/watch?v=4MdWP92g1QE

Читать полностью…

davletovuz

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, текширувдан ўтишдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда. Бу депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонунда кўзда тутилмоқда. Амалда бунинг учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ва ниҳоят

Транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида муҳокама қилинмоқда. Яъни, ушбу норма билан ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Мазкур тартибга мувофиқ, ҳайдовчи бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ ҳуқуқбузурликларни содир этиш йўли билан белгиланган миқдордаги жарима балларини тўплаган тақдирда унга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўшимча жазо сифатида қўлланиши белгиланмоқда.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқариш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.

Дарс жараёнлари 2024 йил 8 январь, душанба кунидан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм қилиб белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Яхши хабар

Сирдарё вилоятида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди. Энергетика тизимида жорий йилнинг энг яхши хабари шу бўлса керак.

Станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.

Ваъда беришларича, жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВтга чиқарилади.

Читать полностью…

davletovuz

Олмазор туманининг аксарият қисми яна электр таъминотидан узилган. Яна “Сағбон” подстанцияси.

Читать полностью…

davletovuz

Рейдчи беклар

Янгийўл тумани беги рейдчи экан. Араққа қарши уруш эълон қилибди. Бир кечада бир дунё қонунбузарликларни топибди.

Августда тадбиркорни сизлаб, ноябрда уларнинг уйини куйдирадиган тизим. Буни интернетга жойлаб мақтанадиган валломат. Бировнинг мулкига хонлардек кириб-чиқишини қаранг. Ким рухсат берди?

Ҳозир вилоят ҳокими Янгийўл тумани ҳокими биносига тўсатдан кириб, рейд қилса, у ерда мингта қонунбузарлик топиши мумкин. Гап рейдни ким ўтказиши-да!

Ёввойи ёндашув. Тадбиркорларни стрессга соладиган муҳитни яратмаслик керак. Ҳамма нарса қонун доирасида бўлиши керак, кичкина феодалнинг хоҳишига қараб эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда 5 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши таъсири сезилмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетган. Санитария-эпидемиология қўмитаси хабарида айтилишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги 240 ўриннинг 235 таси банд. Бешкапа болалар сиҳатгоҳида 20 нафар бола даволанмоқда.

Хабарда айтилишича, 255 бемордан 62%и 1 ёшгача, 25%и 1-3 ёшдаги болалар. 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

Ижтимоий тармоқларда касалхоналарга фақат оғир аҳволдаги беморлар олиб қолинмоқда, аҳволи яхши болалар (мутлақ кўпчилиги) уй шароитида даволанмоқда, деб ёзишмоқда.

Фарзандларингизни қизамиққа қарши эмлашни унутманг.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи кўтарилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминотининг янги тарифларини тасдиқлади. Унга кўра:

жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм);

юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.

Ушбу тарифлар жори йилнинг 10 декабридан кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

Фақатгина 24-25-26 ноябрь кунлари AVVA, D'S DAMAT, DERIMOD, PENTI, U.S. Polo Assn., ADL, GREYDER, INSTREET, MADAME COCO дўконларидаги барча маҳсулотларга -50% чегирма амал қилади.

Машҳур турк бренд дўконларида фақатгина 3 кун давомида замонавий буюмларни -50% чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Тўлиқ маълумот учун:
https://clck.ru/36kFX7

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Машҳур “Сағбон” подстанциясида яна авария. Олмазор туманининг катта қисми электр таъминотидан узилган.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка гўшт маҳсулотларига 13%гача чегирма эълон қилади

Ўзбек ошхонасининг машҳурлиги асоси ҳам гўшт масаллиғига бориб тақалади. Шундай экан, гўшт бизнинг дастурхонимизни ажралмас қисмидир. Буни инобатга олган Корзинка эса ушбу маҳсулотга катта чегирма эълон қилади.

22 ноябрдан 26 ноябргача Корзинка дўконларидан қўй ва мол гўштини 13%гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Чегирмали мол гўштини Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам буюртма қилишингиз мумкин.

Korzinka Plus картаси билан 200 000 сўмдан бошлаб харидларда "Chery Arrizo 6 Pro" ютиш имконига эга бўлинг — Корзинка ва "ADM Global"дан акцияда иштирок этинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал