Президент мутасаддиларга тўқимачилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қанча топшириқларни белгилаб берган. Шунга асосан ўзбекистонлик тадбиркорлардан ташкил топган делегация "ITMA ASIA + CITME" кўргазмасида қатнашиш учун Шанхайда бўлиб турибди.
Тўқимачилик соҳаси вакиллари сафар давомида хорижий тажриба билан танишиш, янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш, замонавий ускуналарни Ўзбекистонга олиб келиш имконига эга бўладилар.
Мазкур халқаро кўргазмадаги иштирок кейинги йилда тўқимачилик йўналишидаги экспорт ҳажмини 4,5 миллиард долларлик маррага етказиш йўлидаги босқичлардан бири саналади.
Корзинка мол гўшти учун чегирма эълон қилади
Фақатгина 17 ноябрдан 19 ноябргача Корзинка супермаркетларидан мол гўштини янада унумли нархларда, аниқроғи 10%гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.
Мол гўшти — 59 990 сўм/кг
Мол гўштидан ёғли қийма — 65 990 сўм/кг
Мол гўштидан манти учун қийма — 65 990 сўм/кг
Мол гўштидан қовурға — 69 990 сўм/кг
Мол тўши — 82 990 сўм/кг
Фурсатни қўлдан бой берманг, чегирма муддати чегараланган.
Ҳа айтганча, сиз чегирмадаги мол гўшти ва бошқа маҳсулотларни ҳам Korzinka Go онлайн супермаркетидан буюртма беришингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
❗️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
ЎзА
Бизнесингиз учун тижорат кўчмас мулк қидиряпсизми?
Бизнинг кўчмас мулк агентлигимиз
Central Realty идеал бўлган юқори даражадаги тижорат жойларини таклиф қилади. Бизнесингиз учун мукаммал жой яратиш имкониятини қўлдан бой берманг. Энг янги эълонларни йўқотмаслик учун обуна бўлинг.
👉 /channel/CENTRAL_REALTY
📞 +998 98 303 33 33
Реклама
Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларида озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, ёғ, гўшт, сут, шакар ва б.қ.) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига тенг рақобат шароитини яратиш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ўрганиш ўтказаётганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Шавкат Мирзиёев йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплигини таъкидлаган эди.
Universalbank пластик карталардан пул маблағлари Unired иловаси орқали турли банк карталаридан ўғирланганини маълум қилди
11 ноябрь куни банк фойдаланувчилари карталаридан пул ечиб олинаётганлигини пайқашган. Universalbank воқеани текшираётгани ҳақида хабар қилган ва Unired иловасидаги барча жараёнларни вақтинча тўхтатган.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда,
деди Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.
Биринчи хоним ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.
Батафсил
Universalbank кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаевнинг Газета.uz'га маълум қилишича, айни пайтда банк ва ҳуқуқ-тартибот идораларига 7 нафар шахс карталаридаги пул маблағлари ўғирлангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
«Биздаги маълумотларга кўра, 300 млн сўмга яқин пул ўғирланган. Чунки қолган 200 млн сўмга яқин маблағ банкнинг антифрод тизими томонидан тўхтатиб қолинган. Миллиардлаб сўм ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди у.
Банк кузатув кенгаши раисининг аниқлик киритишича, пуллар p2p ўтказмаси, яъни бир жисмоний шахснинг Humo картасидан бошқасининг картасига пул ўтказиш йўли билан ўғирланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий банклараро процессинг маркази (Humo) директори Шуҳратбек Қурбонов ҳам изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Миллий банклараро процессинг маркази Ўзбекистондаги бошқа тўлов тизимлари операторлари — Uzcard, Visa, Mastercard ва бошқалар каби мижозларга бевосита хизматлар кўрсатмайди, шу жумладан, уларни идентификация қилиш бўйича жараёнларни бевосита амалга оширмайди. Барча хизматлар тижорат банклари ва лицензияга эга тўлов ташкилотлари томонидан мобил иловалар орқали тақдим этилади.
«Ишончимиз комилки, ҳуқуқ-тартибот идоралари мижозни идентификация қилиш бўйича барча қадамлар бажарилганми ёки йўқми, шу жумладан, картага боғланган рақамга бир марталик SMS кодларни юбориш ва киритиш жараёнлари тўғри амалга оширилганини ўрганишади ҳамда мижозларга пул маблағларини қайтаришда ёрдам беришади. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, МБПМ тўлов тизимининг оператори сифатида Humo тўлов тизимига ҳеч қандай киберҳужум (бузиб кириш) бўлмаганини таъкидлайди ва бўлиши ҳам мумкин эмаслигини кафолатлайди», — дея таъкидлади Шуҳратбек Қурбонов.
Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Малайзияда элчи эди.
Читать полностью…АҚШ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эллик талабаларнинг сони 1 млн нафардан ошиб кетибди, уларнинг ярмидан кўпи Хитой ва Ҳиндистон фуқароларидир.
Ўзбекистондан 1089 нафар, Қозоғистондан 2440 нафар, Россиядан эса қарийб 5 минг киши Америкада таълим олмоқда.
🏦Асакабанк барча омонат фоиз ставкаларини оширди
♦️«Максимал фойда» номли омонат:
Фоизи-25%
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
♦️«Аванс» номли омонати:
Фоизи-23%
Муддати-370 кун
Энг кам миқдори-1 млн сўм
👉Ушбу омонатга 100 млн сўм миқдорида маблағ жойлаштирсангиз, ҳар бири 16 млн сўмлик 20 граммлик 6 та олтин қуймалардан бирини ютиб олишингиз мумкин. Танлов ҳар 15 кунда ўтказилади.
Батафсил
♦️«Онлайн» номли омонат:
Фоизи-23%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1152
Ушбу омонатларга маблағларингизни «ASAKABANK» мобиль иловаси орқали жойлаштиришингиз мумкин.
👉Иловани юклаб олиш👈
Реклама
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун “Paynet Crypto” МЧЖга лицензия берилди.
Читать полностью…Бизнесингиз учун ажойиб таклиф!
Hayot Bank'дан ҳар бир янги корпоратив мижоз учун 3 ойлик бепул хизматлар. Шартлари — оддий, таклиф эса — фойдали!
Батафсил маълумот учун:
☎️ (55) 520-22-22 | 1320
🌐 www.hayotbank.uz
Реклама
Президент қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда чорвачилик йўналишидаги бир қатор муаммоли масалалар ҳам кўтарилди ва уларга ечим тақдим этилган.
Фермер хўжалигига раҳбарлик қиладиган Юлия Сергеева қуруқ сут маҳсулотлари импорти кўпайгани туфайли ишлаб чиқарувчиларнинг табиий сутга бўлган талаби пасайиб кетгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Zakovat-Gambit”нинг соврин жамғармаси 600 000 000 сўмлик финали бошланди
Тошкентда “Zakovat-Gambit” турнирининг финал босқичи бошланди. Бу йил учинчи бор ўтказилаётган ушбу мусобақада 4 мингдан ортиқ иштирокчилар орасидан энг кучлилари бугун ғолиблик учун дона суради.
Анъанага кўра, мусобақага бу йил ҳам жаҳоннинг энг машҳур шахмат усталари таклиф этилди. Шахмат олимпиадасининг уч карра ғолиби Владимир Крамник, аёллар ўртасида тўрт карра жаҳон чемпиони Хоу Ифань мусобақа қатнашчилари учун мастер-класс ва ҳаяжонли шахмат сеансларини ўтказдилар.
17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.
Мудофаа вазирлиги
Ўзингизни хусусий бизнесингизни йўлга қўймоқчисиз! Лекин буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида ўйлаяпсизми?
GRAND TRUCK компанияси расмий дилер ҳисобланиб ,6 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва шу пайтгача кўплаб мижозларга сифатли, идеал хизмат кўрсатганлиги туфайли мижозлар GRAND TRUCK компаниясини ишончли эканлигини таъкидлашмоқда!
Бу техникалар орқали компания мижозлари ойига яхшигина даромад қилиб кўрганидан кейин, бизнесларини кенгайтириш мақсадида яна GRAND TRUCK компаниясига мурожаат қилишмоқда
Компания мижозлари сифатли хизмат кўрсатиш, 1 йиллик сервис хизматлари мавжудлиги, техникаларни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда РАСМИЙ ДИЛEР эканлиги учун ишониб айнан ушбу компанияни танлашган ва бу билдирилган ишончни компания оқлаб келмоқда!
Шунингдек, турли хил тўлов турлари ҳам мавжуд
Харид қилиш ва қўшимча мурожаат учун алоқа марказига мурожаат қилинг:
☎️ +99871 200 88 44
📍МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, ТҲАЙ 68
GRAND TRUCK – Бизнесингиз учун энг яхши имконият!
YouTube | Facebook | Instagram | Telegram | Реклама
Савдо-саноат палатаси фермер ва кластерларни огоҳлантирмоқда.
Палатанинг эслатишича, бугунги кунда фермер хўжаликлари томонидан териб олинган пахталар кластерларга юклаб жўнатилган. Солиқ кодексида товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни бериши солиқ тўловчиларинг мажбурияти эканлиги, яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ва солиқларни ҳисоблаш (ҚҚС 12%, фойда солиғи 15%) амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб Палата фермерлардан ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида расмийлаштиришни сўраяпти.
9 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди:
➖Қасим Туримбетов Қўнғирот тумани солиқ инспекцияси;
➖Шохрух Ҳасанов Қоракўл тумани солиқ инспекцияси;
➖Яшинжон Каримов Қоровулбозор тумани солиқ инспекцияси;
➖Анвар Ғафуров Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси;
➖Ўткир Байзақов Пайариқ тумани солиқ инспекцияси;
➖Зафар Джозилов Иштихон тумани солиқ инспекцияси;
➖Юсуф Пардаев Қўшработ тумани солиқ инспекцияси;
➖Мадаминбек Эркинов Нуробод тумани солиқ инспекцияси;
➖Сардор Абдуллаев Урганч шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Овозни йўқотиш ҳақиқий муаммо бўлиши мумкин, айниқса агар сиз омма олдида нутқ сўзласангиз ва тингловчилар билан тез-тез мулоқот қилсангиз.
Бундай ҳолда, Аджисепт препарати сизнинг овозингизни қайтаришга ва томоқ оғриғини даволашга ёрдам беради.
Аджисепт пастиллари микробларга қарши, тинчлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлиб, томоқ шиллиқ қаватини юмшатади.
Пастилларнинг кенг ассортиментида 11 хил таъм мавжуд ва сиз ўзингиз ёқтирган таъмни танлашингиз мумкин.
Аджисептни катталар ва 5 ёшдан бошлаб болалар қабул қилишлари мумкин.
️Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қабул қилишдан олдин йўриқномани диққат билан ўқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Батафсил маълумот сайтда:
🌐 agisept.uz
Реклама
InfinBank - WBC конгресси ҳамкори
Айни дамда Тошкентда дунёнинг йирик бокс намоёндаларини бирлаштирган Бутунжаҳон бокс кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда ва у жума кунигача давом этади. Конгрессда шунингдек, 100 та давлатдан вакиллар иштирок этмоқда.
Конгрессда Олександр Усик, Эвандер Ҳолифилд, Амир Хон, Костя Цзю, Баҳодир Жалолов каби машҳур боксчилар қатнашмоқда. Очилишда жисмоний имконияти чекланган боксчиларга спорт билан шуғулланиш учун мўлжалланган махсус аравачалар тақдим этилди. Шунингдек, анъанага мувофиқ меҳмонларга ўзбек миллий чопонлари кийдирилди.
Тадбирда InfinBank, ринг шаклидаги фотозона саҳнасини тақдим этди. Банк бундай ташаббусларни, хусусан, Ўзбекистонда боксни ривожлантиришни доимо қўллаб-қувватлайди.
Реклама
“Кўмир таъминот”нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи 50 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди
“Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.
Корзинка супермаркетларида асосий истеъмол товарлари арзон нархларда сотилмоқда. Нархлар 22 ноябргача амал қилар экан.
Агар Korzinka Plus картаси билан 200 минг сўмдан бошлаб харид қилинса, Chery Arrizo 6 Pro автомобили ўйналаётган акция иштирокчисига ҳам айланиш мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | WebРеклама
Фарҳод Файзуллаев ёзмоқда:
“Канаданинг Торонто шаҳрида 2022 йил январь ойида содир бўлган йўл-транспорт ҳодиса бўйича суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, BMW ҳайдовчиси 9 ойга қамалади ва 5 йил муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Авария оқибатида BMW бориб урилган такси ҳайдовчисининг бир қўли яхши ишламай қолган, такси йўловчисининг эса бир кўзи кўрмай қолган.
Қоидабузар бундай тез юришини уйида фавқулодда ҳолат юзага келгани билан изоҳлаган. Суд материалларига кўра, ҳайдовчининг оила аъзоларидан бири алкоголизмга дучор бўлган ва ҳайдовчи уйига шошаётган бўлган. Судьянинг эътирозига кўра, ҳайдовчи машинани тез ҳайдаш ўрнига, 911 телефон қилиб, тегишли хизматлардан ёрдам сўраши керак бўлган”.
Ўзбекистонда эса:
“Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди.
Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади”.
Gazeta яқинда судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганиб чиққан эди. Уларнинг 34 таси пиёдаларни, иккитаси эса велосипедчиларни уриб юбориш билан боғлиқ. Қолганлари — бошқа автомобиллар ёки тўсиқлар билан тўқнашувлардир.
Содир этилган 36 та жиноий иш доирасида 12 киши оғир тан жароҳати олган, 18 киши, жумладан, велосипедчилар эса ўртача оғирликда жароҳатланган, 1 киши эса енгил жароҳатланган. Олган тан жароҳатлари оқибатида 5 пиёда касалхонада, яна бири эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
36 та жиноят ишидан 23 таси — ушбу ЙТҲларда 9 киши оғир, 14 киши эса ўрта даражадаги тан жароҳатлари олганига қарамай — томонларнинг ярашуви билан тугаган. Фақат 12 та ҳолат жазо тайинланиши билан тугаган. Бирор бир ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинмаган.
Олти ҳайдовчи инсон ўлимига сабаб бўлмаган пиёдаларни уриб юбориш ҳолати учун жазоланган. Барча ҳайдовчиларга 1 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, улардан уч нафари 1,5 йилдан 2 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Яна бир судланувчига эса жабрланувчининг салкам 41,2 млн сўмлик даволаниш харажатларини қоплаб бериш мажбурияти юкланган.
Пиёдаларнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲлар учун бирор бир ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинмаган. Уриб юборган пиёдалари вафот этган олти ҳайдовчининг бари 1 йилдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Уч нафари 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган. Бир ҳайдовчига озодликни чеклаш, яна бирига 1 йиллик шартли, учинчисига эса 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган…
No comment.
Ижтимоий тармоқларда ҳакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилишгани ва HUMO карталардан йирик миқдорда пул ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Миллий банклараро процессинг маркази шуни маълум қиладики, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. HUMO тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.
Марказий банкнинг Банк назорат қўмитаси қарорига мувофиқ, “BRIO GROUP” МЧЖнинг (OSON) тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси амал қилиш муддати қайта тикланди.
Читать полностью…Икки кишилик саёҳат ва пул мукофотлари
Ориент Финанс Банк ва Visa ҳамкорлигида ўтказилаётган акцияда иштирок этинг ва ўзига хос ютуқларни қўлга киритинг!
Акцияда қатнашиш шарти жуда оддий:
Сиз Visa картасидан камида 5 АҚШ доллари миқдорида бўлган ҳар қандай тўловни амалга оширасиз ва акция иштирокчисига айланасиз.
Бош соврин — Малайзияга 2 кишилик туристик саёҳат;
Ҳар 15 кунда 1 млн.сўмдан 24 та пул мукофоти.
Картани банк сайтида, мазкур ҳавола орқали онлайн ва бепул буюртма қилишингиз мумкин ва энг муҳими, мажбурий депозит қўйиш талаб қилинмайди.
Акция 1 ноябрдан 31 декабргача давом этади
Батафсил: www.ofb.uz
реклама
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Талаба бўлиш истагида бўлганлар учун яхши таклиф — Oxus University.
Олийгоҳда таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Иқтидорли талабалар учун 50 фоизли грантлар дастури мавжуд. Талабалар 3-курсдан бошлаб AҚШ, Малайзия ва Буюк Британия билан талабалар алмашинуви ва 2+2 қўшма дастурларида иштирок этишлари мумкин.
OXUS University жамоаси, факультетлари ва афзалликлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Фарғона йўли, 25 уй
🚀 Мурожаат учун: @oxus_university
☎️ Телефон: +998 55 510 36 63
Реклама