davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Mobiuz мобил оператори янгидан-янги қулай тарифларни чиқаришни давом эттирмоқда.

Янги “Jozibali 35” тарифида Ўзбекистон бўйича қўнгироқлар чексиз экан. 25 000 мегабайт ҳамда 2 000 та SMSни ҳам тариф ўз ичига олган. Ойлик тўлови 35 минг сўм.

Чексиз ижтимоий тармоқлар йўқми, дейдиган абонентларга компания махсус "Xotirjam" тарифлари борлигини эслатибди.

Юқоридаги тарифларда “Restart” хизмати ишлайди: *1#.

📷Instagram | 🎬Youtube | 🤗 Mobiuz иловаси | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Совуқ тушади

12-13 октябрь кунларида мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади, 13 октябрь куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Читать полностью…

davletovuz

BOBUR RESIDENCE – шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган замонавий янги қурилган уй бўлиб, сифатли қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштирилиб, барпо этилмоқда.

• Жами 4 та 16 қаватли газ блокли уйлар қуриб битказилади;
• Умумий майдони: 3 гектар;
• Лойиҳанинг тўлиқ битиш муддати: 4 йил ичида;
• Ҳар бир уйдаги хонадонлар сони: 251 та;
• Хонадонларда шифт баландлиги: 3,1 метр;
• Хонадонлар сўнгги пардозлашга тайёр ҳолда тақдим этилади. Хоҳишга кўра мижозлар тўлиқ таъмирланган хонадонларга буюртма бериши ҳам мумкин.

BOBUR RESIDENCE турар-жой мажмуаси яқинида турли парклар, кўнгилочар масканлар, супермаркет, мактаб, поликлиникалар ҳамда унча узоқ бўлмаган метро ва аэропорт жойлашган.

BOBUR RESIDENCE турар-жой мажмуасининг ташқи фасад қисми декоратив сув ўтказмайдиган гипс ва алюминий композит панеллардан иборат.

Харидорлар уйларни фоизсиз 6 турдаги муддатли тўлов орқали харид қилишлари мумкин. 100% олдиндан тўловда уй нархидан 20% чегирма берилади.

Телефон: 5555-0-5555
Сайт | Instagram | Facebook | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Спортчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzum турли мамлакатларнинг халқаро инвестиция фондлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари учун электрон савдо, ўз логистика инфратузилмаси, рақамли банк ва молиявий сервисларнинг ривожлантиришга қарийб 300 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

KPMG маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида e-commerce ўсиш суръати бўйича етакчи ҳисобланади — келгуси 5 йил ичида ушбу соҳа 7 баравар ўсиши, бозор ҳажми эса 1,8 миллиард долларга етиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳисоблагичлар орқали чекловлар киритиш зарурат юзасидан қўлланилади. Яъни, бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина маълум бир вақт оралиғида электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишининг олдини олиш учун амалга оширилади — Ҳудудий электр тармоқлари

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабари

Читать полностью…

davletovuz

‼️1C: Бухгалтерия 8.3 билан бухгалтерия ҳисобингизни соддалаштиринг!

Ҳали бу хизматдан фойдаланмаяпсизми? Ўзбекистондаги 10 000 дан ортиқ компаниялар сафига қўшилинг, улар аллақачон ушбу хизмат туфайли ўз ишларини осонлаштирган!

✅Фойдаланиш қулайлиги
✅ Ишончлилик ва хавфсизлик
✅ Ҳисобларни самарали юритиш

👉 Бизга TELEGRAM орқали ёзинг ва соддалаштирилган ҳамда профессионал бухгалтерия дунёсига саёҳатингизни бошланг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

6 октябр куни «Ренессанс» кино уйида XV Тошкент халқаро кинофестивали якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбир 29 сентябрдан 2 октябргача ўтказилган «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали якунларига бағишланди.

Анжуман давомида кинофестивал доирасида 50 дан ортиқ фильм намойиши бўлиб ўтгани, дунёнинг 52та давлатларидан 300 дан ортиқ кино соҳасининг машҳурларидан иборат меҳмонлар ташриф буюргани маълум қилинди.

Шунингдек, киноижодкорлар иштирокида 60 дан ортиқ мастер-класслар ўтказилиб, 6 мингга яқин тингловчилар мазкур мастер-классларда қатнашгани маълум қилинди.

Анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам фестивал ташкилотчиларидан жавоблар олишди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ботаника боғи билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди:

“Ботаника боғи — бу кўнгилочар жой эмас. Бу — бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг “ўпкаси”. Бу — биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.

Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.

Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади”.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Қасим-Жомарт Тоқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришди.

Читать полностью…

davletovuz

Фанлар академиясининг таклифи асосида “Ботаника” боғи қарор лойиҳасидан чиқарилган - Давлат активларини бошқариш агентлиги

Читать полностью…

davletovuz

Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Читать полностью…

davletovuz

Ботаника боғи Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилмаслиги керак. Боғни тинч қўйинглар.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширган ташрифидан сўнг Россиядаги меҳнат муҳожирлари, айниқса ёшлар билан мулоқот қилиш учун РФга расмий делегация юборилибди.

Делегация аъзолари Новосибрск, Томск, Самара, Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида бўлиб, очиқ мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган экан. Охирги пайтларда ёшларимизни Украинада давом этаётган урушга жалб қилиш ҳолатлари ҳақида кўп эшитгандик. Президент администрациясининг ёшлар масаласи бўйича масъули бошчилигидаги делегация ёшлар билан учрашувда шу масалани, ватандошларимизни қийнаётган бошқа муаммоларни ҳам гаплашиб олишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Шунингдек, россиялик масъуллар билан Ўзбекистон фуқароларини урушга жалб қилмаслик, буни очиқ тарғибот қилмаслик масаласини ҳам гаплашиб олинса, у ердаги мусофир ватандошларимизни ҳимоя қилган бўлардик.

Читать полностью…

davletovuz

Сурайё Раҳмонова Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) лавозимига тасдиқланди.

Ҳуқуқшунос С.Раҳмонова аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат кўчаларда электрон скутерлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситалари фаолиятини тартибга солмоқчи. Лекин яна пиёдалар ҳисобига

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, скутер-конструктив тезлиги соатига 25 километрдан, двигателининг иш ҳажми 25 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) юқори, шунингдек номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли механик транспорт воситаси ҳисобланади. Ундан ошса — келгуси йилдан давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлади.

Қонунчиликка "Индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаси киритилмоқда, унга кўра, двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси саналади.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини 14 ёшдан кичик шахслар, маст одамлар бошқариши, йўловчи билан бошқариш, телефондан фойдаланиш тақиқланади.

Тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши лозим.

P.S.: Шаҳарларни ёппасига эгаллаб олаётган скутерлар фаолияти аллақачон тартибга солиниши керак эди. Аммо янги тартиб-таомиллар яна пиёдалар ҳақи эвазига амалга оширилмоқда. Шундоқ ҳам пиёданинг йўлаги тор, унга машина парковка қилган, кундан-кун оммалашаётган "доставка"чилар чиқиб олишган, мана энди, скутерчилар юриши ҳам мумкин бўлмоқда (аслида юрибди). Пиёда, айниқса, ёш боласи билан трассада юрди нима — пиёда йўлагида юрди нима — яна юрагини ҳовучлаб юришга мажбур бўляпти.

Бундан буёғига велосипед, скутер ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларига инфраструктура автомобиль йўли қисмидан ажратилиши, шарт-шароит яратиб берилиши керак. Пиёданинг йўлагини тинч қўйинглар!

Яна бир гап. Сайилгоҳ, боғлар, анҳор бўйларида эса электр скутер, электр самокат деган балони мутлақо тақиқлаш керак. Сал эътиборсиз қолсангиз, янчиб ўтиб кетади. Ишонмасангиз юриб кўринг. У жойлар ҳаловат учун, хавфсираб юриш учун эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Октябрнинг 10-санасига келиб ҳам, фермерлар пахта нархини билишолмай ҳалак. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса коптокни у ёқдан бу ёққа тепиш билан овора, ҳар куни турли гап-сўзлар, тахминлар тарқаяпти, мишмишлар болалаяпти, фермерлар ижтимоий тармоқларда пахта нархи бўйича ҳар куни савол беришмоқда. Вазирлик эса раддия беришдан нарига ўта олмаяпти. Пахтакор, фермер қийналгани қоляпти, холос. Фермерлар кенгаши ҳам мум тишлаб олган.

Читать полностью…

davletovuz

Конституциявий қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорсионал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартиби таклиф этилмоқда. Шунда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.

Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

26 октябрь InterContinental Tashkent меҳмонхонасида «UZCARD FORUM» – мамлакатнинг асосий финтех тадбири бўлиб ўтади.

UZCARD компаниясининг Ўзбекистон молия соҳасини ривожлантиришга қаратилган барча интилишлари кенг кўламли тадбирни ташкил этишда мужассам бўлиб, унинг асосий ғояси халқаро компанияларнинг тажрибаси билан мамлакат банк-молия соҳаси раҳбарларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдир.

«UZCARD FORUM» доирасида процессинг маркази фаолияти, ахборот хавфсизлиги, тўлов тизимлари, HR ва маркетинг бўйича долзарб мавзуларда бир қатор профессионал семинар ва тренинглар тайёрлаган топ-бизнес маърузачиларни бирлаштирадиган ўқув сессиялари ўтказилади. Халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар амалий тажрибалари билан ўртоқлашадилар, интерактив тренинглар ўтказадилар.

«UZCARD FORUM» ҳақида батафсил сайтда танишиш мумкин: https://forum.uzcard.uz

Сайт | Telegram |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи ошиши кутилмоқда

Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" корхонаси маълум қилди. Нархлар қачондан ошиши ҳозирча номаълум.

Читать полностью…

davletovuz

Сўнгги хабарларга кўра, Исроил ва ҲАМАС уруши оқибатида 700 нафардан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган, Ғазо секторида эса 413 нафар фаластинлик, жумладан, 20 нафар бола ҳалок бўлган. 2300 дан ортиқ одам жароҳатланган. 130 нафардан ортиқ исроиллик асир олинган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини барпо этиш бўйича иккита лойиҳа маъқулланди. Бунинг учун масъулияти чекланган жамият шаклидаги Kungrad Wind 2 ва Kungrad Wind 3 қўшма корхоналари ташкил этилди.

Инвестор ҳар бир лойиҳа доирасида рискларни ўз бўйнига олган ҳолда 667 млн долларлик тўғридан-тўғри сармоя жалб қилади. Ўзбекистон эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатли сотиб олади. Инвестор шамол электр станциясини ягона тармоққа улаш учун подстанция қуради, электр симларини тортади. Сўнг уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топширади. Янги подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун сарфланган харажатлар 10 йил давомида қоплаб берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги иштирокини бешинчи ўрин билан якунлади.

Читать полностью…

davletovuz

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети дунёнинг энг нуфузли халқаро рейтинги ташкилотларидан бири ҳисобланган QS (Quasquarelli Symonds) томонидан ташкил қилинган бу йилги QS Stars аудит баҳолаш рейтинги натижаларига кўра 4 та юлдузни қўлга киритибди.

Рейтинг натижаларига кўра ТАТУда ананавий таълим, инклюзивлик, онлайн таълим ва битирувчиларни иш билан таъминлаш категориялари бўйича 5 та юлдуз билан баҳоланган.

Маълумот учун:
QS рейтинги Жаҳон университетларининг Академик рейтинги ва Times Higher Education World University Rankings билан бир қаторда дунёдаги энг нуфузли учта рейтинг баҳоловчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У 2019 йилнинг сентябр ойидан Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Куз ва қишда қаерга бориш мумкин?

Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик агентликлари тармоғи “CENTRAL TUR” 50% гача чегирмаларни таклиф этади.

Куз-қиш мавсумининг ажойиб йўналишлари:
👉Таиланд - 5,9 миллион,
👉БАА - 3,6 миллион,
👉Шарм ал-Шейх - 5,5 миллион,
👉Мальдив ороллари - 11 миллион,
👉Бали/Малайзия/Сингапур - 11 миллиондан,
👉Истанбул 6,5 миллиондан ва бошқалар.

Тафсилотлар: @centraltur_uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

1 ноябрдан бошлаб 1000, 5000, ва 10000 киловат-соатдан кўп электр ишлатганлар 2, 3, 4 баробар кўпроқ пул тўлаши ҳақидаги янгиликдан кўпчилик воқиф бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартириш киритилган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 63-3 бандига кўпчилик эътибор бермай қолди.

1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10–15 kW қувват доирасида чеклов киритилади.

Бу дегани, айтайлик, 10 kW чеклов киритилган ҳудуддаги хонадонлар бир вақтнинг ўзида 1500 ваттлик учта электр печка, 2000 ваттлик учта кондиционерни тармоққа улай олмайсиз — чунки қувват 10500 W (10,5 kW) бўлиб кетмоқда. Бу ҳолда АСКУЭ ҳисоблагич хонадонни токдан узиб, блоклаб қўяди.

Бундан ташқари, уй тармоғига уланган, криптовалюта “қазиб оладиган” компьютерчилар ҳар бир киловатига 5 баробар — 1475 сўмдан тўлашади. Агар корхона тармоғига уланган бўлишса — 4500 сўмдан. (Бунақалар шу пайтгача балониям тўлашмаган, шунчаки, уларга солинадиган жарима шу қиймат билан ҳисобланади).

Кўчада реклама LED экранларини ишлатувчи фирмалар ҳар бир киловатига 3 баробар нарх тўлашади. Бизнес учун 1 KWh электр энергияси нархи 900 сўм қилиб белгиланган, демак, рекламачилар ҳар бир киловатт-соат учун 2700 сўмдан тўлашади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўляпти.

Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.

Читать полностью…
Подписаться на канал