davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарни (МКЎК) қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (хусусий сектор инвестицияларини молиялаштириш) учун кредит шартномасини имзолаш: МКЎКларнинг молиялаштириш имкониятларини яхшилаш

2023 йил 15 октябр куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) “Hamkorbank” тижорат банки билан хусусий секторга 35 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни молиялаштириш учун кредит шартномасини имзолади. Ушбу кредитдан тушган маблағлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади. Кредит Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан ривожланаётган мамлакатларда молиявий инклюзивликни яхшилашга ёрдам бериш учун 2023 йил май ойида бошланган 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қарз дастури бўлган Тезлаштирилган молиявий қўшилиш фонди (FAFI) орқали биргаликда молиялаштирилади.

Ўзбекистон иқтисодиётида микро, кичик ва ўрта корхоналар муҳим ўрин тутади, улар ЯИМнинг қарийб 54 фоизини ва иш ўринларининг 78 фоизини ташкил қилади. Бироқ, Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони пастлигича қолмоқда — тахминан 22%. Мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришда микро, кичик ва ўрта корхоналарни рағбатлантириш жуда муҳим бўлса-да, уларнинг молиялаштиришни яхшилаш долзарб вазифа ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг барқарор иқтисодий ривожланишига уларнинг молиядан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш орқали кўмаклашиш ва шу орқали 8-(Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш) ва 17-мақсадларга (Мақсадларга эришиш учун ҳамкорлик) эришишга ҳисса қўшишга қаратилган. JICA Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг молиялаштиришга киришини қўллаб-қувватлашда давом этади ва бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий сектор маблағларини сафарбар қилади.

Читать полностью…

davletovuz

👤 Минимал шартлар ва ютуқ сизники — ICTWEEK 2023 ҳафталиги доирасида АлоқаБанк ва VISA ҳамкорлигида ажойиб акция

Ютуқ эгаси бўлишни хоҳлайсизми?
- Samsung S23 (2х)
- Galaxy Watch (2х)
- Galaxy Buds pro (2х)

Асосийси иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш кифоя:
- Zoomrad иловасини юклаб олинг ва масофавий идентификациядан ўтинг;
- Илова орқали VISA картасига буюртма беринг;
- 13.10.2023 санасидан 25.10.2023 санасигача минимал 200 000 сўм миқдорда ёки эквиваленти шу миқдорга тенг бўлган хорижий валютада тўлов амалга оширинг.

Эслатма: Агар сиз аллақачон АлоқаБанк VISA картасига эга бўлсангиз, янги буюртма қилишингиз шарт эмас.

Оферта | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Куз ва қишда қаерга бориш мумкин?

Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик агентликлари тармоғи “CENTRAL TUR” 50% гача чегирмаларни таклиф этади.

Куз-қиш мавсумининг ажойиб йўналишлари:
👉Таиланд - 5,9 миллион,
👉БАА - 3,6 миллион,
👉Шарм ал-Шейх - 5,5 миллион,
👉Мальдив ороллари - 11 миллион,
👉Бали/Малайзия/Сингапур - 11 миллиондан,
👉Истанбул 6,5 миллиондан ва бошқалар.

Тафсилотлар: @centraltur_uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий нафақалар энг биринчи навбатда ҳақиқатан шароити оғир фуқароларга берилиши лозим. Бу борада тизим автоматлаштирилиши, нафақа берилган оиланинг шароити яхшилангандан сўнг нафақа тўлови тўхтатилишида Туркия ва Озарбайжон тизимидан андоза олса арзигулик.

Читать полностью…

davletovuz

SAMENA Ассоциациясининг Телекоммуникациялар бўйича кенгаши Mobiuz мобил операторини тақдирлабди. Компания
тармоқларни фаол ривожлантираётгани учун нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлган.

Mobiuz 9 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб янги жойларда 460 дан ортиқ таянч станциялари ўрнатган, 2500 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилган. Андижон, Наманган, Фаргона вилоятларида сентябрь ойида LTE TDD технологиясини жорий этиш лойиҳаси бошланган. Бу технология частота диапазонидан самаралироқ фойдаланиш ва юқори сифатли сигналларни тақдим этиш имконини беради.

Telegram | Instagram | Mobiuz иловаси | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент саноат соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга оид фармонни имзолади. Унга кўра:

➖давлат саноат сиёсатини юритиш вазифаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юклатилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса маҳаллий саноатни ривожлантириш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ҳамда саноат зоналарига масъул бўлади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратининг 45 та штат бирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.

Вилоят, туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳамда бўлимларида саноатни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш йиғма бўлимлари ташкил этилади. Уларнинг штат бирликлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази лойиҳа офиси ташкил этилди. У "иссиқхона газлари савдоси" соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ҳамда халқаро ҳамкорлик бўйича ишчи орган ҳисобланади.

"Ўзкимёсаноат" АЖнинг кимё корхоналаридаги акциялар пакети Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилади. Жумладан, Деҳқонобод калий заводи акцияларининг 53,37%и Давактивга, 46,63%и ЎТТЖ (ФРРУ)га, "Кимётранс-логистик" МЧЖ, "Ҳамкор-кимёсервис" МЧЖнинг тўлиқ улуши, Қўнғирот сода заводининг 49%и, "Кимётранс" МЧЖнинг 25% улуши Давактивга берилади.

Идоралараро тариф комиссияси мамлакатдаги ГЭСлар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси харид тарифларини "Ўзгидроэнерго" АЖ инвестиция дастурларини молиялаштириш учун етарли миқдорда тасдиқлайди. Тарифларни шакллантиришнинг амалдаги тартиби бекор бўлади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятини қайта ташкил қилиш бўйича фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда октябрь ойининг охиридан Captiva-5 сотувлари бошланиши мумкин. Айни пайтда синов жараёни тугаган.

Нархларни сотувлар бошланишидан олдин эълон қилиш режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда 3,6 млнга (шундан, 2,2 млн. та оила кам таъминланган сифатида ижтимоий нафақалар олади) яқин киши ижтимоий нафақа олади, 6 йил аввал ушбу рақам 5 баравар кам эди. Нафақалар учун йилига 19 трлн сўмдан (шундан, 10 трлн. сўмдан ортиғи кам таъминланган оилаларга ) кўпроқ пул ажратилмоқда, бу 2016 йилга қараганда 10 баробар кўп.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат Škoda Transportation компаниясидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали 30 та замонавий электр поездлар харид қилади. Бунинг учун Чехия тижорат банкларидан 350 млн евролик кредит 5,5%лик устама билан жалб қилинади. Иккала кредит ҳам ҳукумат кафолати остида олинади.

Читать полностью…

davletovuz

Учтепа туманида тупроқ ўпирилиши юз берган

ФВВ га кўра, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.

Хизматлар тупроқ массаси остида қолган фуқароларни қутқариш учун тозалаш ишларига киришган.

Читать полностью…

davletovuz

Метрополитен йўловчиларга мурожаат билан чиқди

Метро вагонларига белгиланган йўловчилар сонининг 2 марта кўпайиши ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб, поездларнинг тез-тез бузилишига олиб келмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, метрополитен маъмурияти йўловчилардан “тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларга чиқишларини” сўраган.

Маълум қилишларича, бугунги кунда метрополитен йўловчиларига 6 та ҳаракат таркиби 5 та вагондан ташкил топган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилади.

Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 56 та ва 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган.

Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолган. Улар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли йўналишида вагонлар сони ортади ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинган

Ҳисоб палатасининг ягона “Масофавий назорат” маркази таҳлиллари асосида аниқлашича, Андижон давлат университетида жами 39,3 млрд сўм нақд пул маблағлари талон-торож қилинган. Жумладан:

➖контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;

➖талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;

➖талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;

➖бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;

➖талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.

➖университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.

Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилиши таъминланди. Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Читать полностью…

davletovuz

Бразилия ҳукумати томонидан Тошкентда элчихона очиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда - Дунё АА

Читать полностью…

davletovuz

10 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва ЮНИСEФ ҳамкорлигида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Тадбир
иштирокчилари зўравонликнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилиш учун “тезкор ва қатъий чоралар кўриш”га чақирди.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг тўққиз ойида 1240 та вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қайд этилган бўлса, шундан 417 таси жинсий зўравонликдир, деди президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўз нутқида.

“Оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани даҳшатли. Тасаввур қилинг, жорий йилнинг тўққиз ойида қариндошлар, жумладан, яқинлар томонидан болаларга нисбатан 166 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Афсуски, ҳатто расмий статистика ҳам ўлчовни объектив баҳолашга имкон бермайди. Ҳақиқат бундан ҳам баттар”, – деди у.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнино “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

➖автомобиль йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;

➖лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;

➖автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;

➖йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.

Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;

“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.

2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон хабарлари

➖Бугун Самарқандда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-юбилей йиғилиши ўз ишини бошлайди.

➖Шавкат Мирзиёев 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

➖Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрда олтин-валюта захиралари 1 650,8 миллион долларга қисқарган ва 31,0 млрд.долларни ташкил этган. Бу 3,5 йиллик, яъни пандемия даври, 2020 йил март якунларидаги минимумнинг янгиланиши.

➖Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга эвакуация қилинди. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.

➖Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) қолдиғи 1 октябрь ҳолатига 16 трлн 828 млрд сўмни ташкил этган ва жами кредит портфелидаги улуши эса 3,7%га тушган.

Читать полностью…

davletovuz

Captiva-5 нархлари эълон қилинди

UzAuto Motors расмий саҳифасида 8 октябрь куни жойлаштирилган хабарда маълум қилинишича, янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари қуйидагича бўлади:

➖LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;

➖LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;

➖Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.

Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ишончлилик рейтингидаги ўрин репутация омилига айланиши керак

Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг йиғилишида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган масала тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини яратиш лойиҳаси бўлди.

Таклиф этилаётган лойиҳага кўра 30дан ортиқ умумий, камайтирувчи ва рағбатлантирувчи мезонлар орқали тадбиркорликнинг ишончлилик рейтинги шакллантирилади. Бунда бутун жараён инсон омилисиз, ахборотлаштирилган ахборот ресурслари орқали амалга ошиши айтилмоқда. Ушбу рейтингга таянган ҳолда тадбиркорларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар, қулайликлар тақдим этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳужжатлар, мезонлар ва муҳокамаларда айтилган таклиф ва танқидлардан келиб чиқиб, кузатувчи сифатида айрим мулоҳазаларниларни қайд этиш мумкин бўлади.

Биринчидан, Ишончлилик рейтингидан устувор мақсад рағбатлантириш ёки жазолаш бўлмаслиги керак. Чунки биз орзу қилаётган эркин маконда рағбатниям, жазониям бозор беради, истеъмолчилар, мижозлар беради. Шу маънода мазкур рейтинг репутация рейтингига айланишини жуда жуда истардим. Тадбиркорларимиз қайсидир солиқдан имтиёз олиш ёки даврий текширувдан ўтмаслик учунмас, умумэътироф этилган баҳо олиш учун, репутацияга эга бўлиш учун ўз кўрсаткичларини яхшилашга интилишлари афзалроқдир.

Иккинчидан, Ишончлилик рейтинги баҳонасида навбатдаги "емаган сомсага пул тўлаш" режимини эслатадиган назорат инструменти яралиб қолишига йўл қўйилмаслиги зарур. Ҳа, ишоралар олиш учун, стратегик мўлжалларни тузатиш учун, рейтинг натижаларига қараб соҳаларнинг ўзаро ривожланишда ортда қолаётгани сабабларини аниқлаш учун, анализ ва синтезлаш учун бу жуда керак.

Учинчидан, рейтинг маълумотларини шакллантиришда фақат солиқ органларининг ахборотларига таяниб қолмасдан, банк, молия, божхона тизимларининг ва бошқа ахборот базаларидан ҳам фойдаланиш керак бўлади.

Тўртинчидан ва бу энг асосийси — Ишончлилик рейтингига ишонч жуда юқори бўлиши зарур. Чунки рейтингдан мақсад фақат давлатнинг тадбиркорлик субъектларига ишончини белгилаб олиш эмас, бизнеснинг ўзаро бир-бирига нисбатан ишонч тизимини ҳам яратишдан иборат назаримда. Шу маънода Ишончлилик рейтинги бўйича маълумотлар нафақат очиқ бўлиши, балки тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзаро баҳолаб борилиши имкони ҳам бўлиши зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Бишкекда МДҲ давлат раҳбарлари саммити бошланди.

Читать полностью…

davletovuz

Шу йилнинг июль ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилган «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

UzAutoMotors ижтимоий тармоқларда тарқаган оммабоп машиналар учун шартномалар 2024 йилгача чиқмаслиги ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

Читать полностью…

davletovuz

Владимир Путин Бишкекда. У охирги пайтларда хорижга жуда кам сафар қилишга, ўшанда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

"O'zbekistonlik" фильмларининг 4-эпизоди премьера қилинади. Бу сафарги қахрамонлар: ЕТТБ директори Камола Маҳмудова, Кембридж университети доктори Тимур Юнусов.

"Ўзбекистонлик" фильмлар туркуми дунёнинг турли нуқталарида кўпгина синов ва қийинчиликларни бошдан кечирганлигига қарамай катта натижаларга эришаётган ўзбекистонликлар ҳақида сўзлаб беради.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поезди харид қилади.

Бунинг учун Жанубий Кореянинг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасидан 35 йил муддатга 185 млн евро қарз олинади.

Кредит 10 йиллик имтиёзга эга бўлиб, йиллик 0,1% устама билан жалб қилинади.

P.S.: Бундан келиб чиқадики, Испаниянинг Talgo компаниясидан тезюрар электр поездлари харид қилинмайди.

Читать полностью…

davletovuz

150 асар, 150 иштирокчи, 1050 йиллик юбилей – Абу Райҳон Беруний илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

Туркия, Озарбойжон, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Италия, Малайзия, АҚШ, Эрон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Миср каби 20 га яқин давлатлардан келган олимлар ҳамда ўзбекистонлик етакчи профессор ва тадқиқотчилар қатнашган конференция ҳақида OYINA.UZ портали хабар бермоқда.

Батафсил: https://oyina.uz/uz/article/2090

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Қонунчилик палатасининг веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган. Таклиф ва мулоҳазалар 24 октябрга қадар қабул қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта”дан янги акция: автомобил ютиб олинг

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 февралга қадар “Омадли суғурта” акциясини ўтказмоқда.

Компаниянинг www.agros.uz расмий веб-сайти орқали онлайн ёки жойлардаги марказлардан офлайн шаклда тегишли ихтиёрий суғурта полисларини харид қилган фуқаролар ушбу акцияда қатнашиб, 5 дона ноутбук, 2 дона Iphone 15 смартфондан бирини ёки бош соврин – CHERY Arrizo 6 PRO автомобилини ютиб олишлари мумкин.

Aкцияда 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 февраль куни соат 23:59 га қадар ихтиёрий суғурта маҳсулотларини сотиб олган фуқароларнинг полис рақамлари ўйналади.

Aкция қоидалари ҳамда унда иштирок этадиган ихтиёрий суғурта маҳсулотлари рўйхати билан www.agros.uz расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Ўз ҳаётингизни ҳамда мол-мулкингизни суғурта қилдиринг ва “Омадли суғурта” акциясида қатнашиб, CHERY Arrizo 6 PRO автомобили соҳиби бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Қўшимча маълумот учун тел.: 1186; 71 216-05-00.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:

“Темирйўлинфратузилма” АЖ;

“Темирйўлкарго” АЖ;

“Темирйўлэкспресс” АЖ( юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчи ташиш);

➖“Темир йўл вокзаллари” МЧЖ

➖“Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ;

“Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси(лагерлар, соғломлаштириш, спорт муассасалари).

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 9 ойида қарийб 717 минг чақалоқ дунёга келибди.

Йил якунига бориб бир миллионлик маррани ура оламизми? Ўтган йили 932 минг чақалоқ туғилган эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал