Қонунчиликка ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.
Ички ишлар вазирлиги
Корзинка мактаб бозори бошланганини эълон қилади
Қаламлар, ручкалар, дафтарлар, мактаб сумкалари, қаламдонлар, рангли қоғоз ҳамда фломастерлар... Корзинка дўконларида мактаб учун барчаси арзон нархларда мужассам.
Бундан ташқари, мактаб нонушталари янада чиройли ва лаззатли бўлиши учун эса кенг ассортиментда ланчбокслар ҳам Корзинкада бор.
Харидлар жараёни янада ёрқин ва мароқли ўтиши учун эса Корзинка мижозлар учун совғалар тайёрлаб қўйган:
iPad 9, AirPods Pro 2, PS5, шунингдек, Корзинкага 2000 ваучер ҳамда "Yandex Musiqa", "Кинопоиск" ва "Bookmate" сервисларидан бепул фойдаланиш учун промокодлар!
❗️Совғалар ўйини иштирокчисига айланиш учун мактаб бозори харидларингизга қўшиб 50 000 сўмга "Haribo" маҳсулотини сотиб олиш ва бунда Korzinka Plus картасидан фойдаланиш кифоя.
Энг арзон нарх — кундалик харидлар учун энг арзон нархлар дастури. Махсус каталогдан товарларни махсус нархномалар остидан супермаркетларимизда ва Korzinka Go иловаси орқали харид қилинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
Вақтингиз қадрли: InfinBANK'дан 5 дақиқада InfinBLACK кредит картаси
Эндиликда InfinBLACK кредит картасига эга бўлиш учун 5 дақиқа етарли бўлади — InfinBANK картани расмийлатириш жараёнини такомиллаштирди.
InfinBLACK — бу онлайн харидлар, офлайн харидлар ва чет давлатларида ҳам банкнинг маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи кредит карта ҳисобланади. Карта билан 50 миллион сўмгача ҳеч қандай гаровларсиз кредит олиш мумкин ва агар, сарфлаган пулингизни маълум муддат давомида қайтарсангиз — сиздан фоиз олинмайди ва яна фоизсиз давр тақдим қилинади.
InfinBANK иловасига киринг ва ариза йўллаб 5 дақиқа ичида карта эгасига айланинг.
Картани чиқаришда тизим мижознинг кредит қобилиятини баҳолайди ва кредит миқдорини индивидуал равишда белгилайди (максимал - 50 миллион сўм).
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
➖Солиқ тўламаганлик учун тадбиркорга жиноят иши қўзғатишга асос бўладиган миқдор (амалда 100 миллион сўм атрофида) 2 бараваргача оширилади.
➖ гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади. Банк мижозига қарзни бошқа манба ҳисобидан қоплашга имкон беради.
Пропискага қўйиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида тартиб бўлмайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилиниб, республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Марказий банк билан ҳамкорлик қилади
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.
Батафсил | Реклама
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилади
Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.
Бош вазир Абдулла Ариповнинг Толибон бошқарувидаги Афғонистонга амалий ташрифи Ўзбекистон (умуман, халқаро ҳамжамият)нинг ушбу мамлакатга энг юқори даражадаги ташрифи бўлди, десак муболаға бўлмайди. Адашмасак, Толибон ҳокимиятга келганидан бери ушбу мамлакатга бирор хорижий мамлакат ҳукумат раҳбари ҳали ташриф буюргани йўқ. Шунга бўлса керак, нафақат Афғонистон, балки минтақа экспертлари ушбу ташрифни диққат билан кузатишди, буни ҳатто Толибон ҳокимиятини тан олиш йўлидаги қадамлардан бири сифатида ҳам кўришмоқда. Де-факто.
Абдулла Ниғматовичнинг ташрифи, албатта, сиёсий воқеликдан кўра иқтисодий мақсадларни кўзлаган бўлса-да Ўзбекистон икки томонлама контактларнинг даражасини ошириш орқали Толибон ва атрофдаги мамлакатлар учун аниқ-равшан сигнал юбормоқда деб айтиш мумкин. Сабабики, Афғонистонда Толибон ҳокимияти нафақат қарор топди, балки ўтган уч йил ичида ички низолар қарийб юз бермади. Толибонни тан олиш вақт масаласи, холос. Буни кимдир барвақт, кимдир кейинроқ қилади.
Бу юзага келган реалликни тан олиш дегани ҳамдир. Бу реалликда Ўзбекистон ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилгани энг тўғри йўлдир.
ИМҲО.
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Хамидов Бахтияр Султанович "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони билан мукофотланди.
Бош вазир Абдулла Арипов ушбу унвонни топширди.
Мустақиллик байрами ва «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Қўшимча «Афросиёб» электропоезди 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача ҳаракатланади.
Уларнинг жадвали қуйидагича:
➖775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
➖776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Якшанбага ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4—6 баллик магнит бўрони прогноз қилинмоқда.
Читать полностью…Осиё Халқаро университетида ЎзБМБ (ДТМ) натижангиз билан талаба бўлинг
Бухоро шаҳрида жойлашган ушбу кўп тармоқли университет сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этади:
✅ Халқаро даражадаги таълим
✅ Замонавий кампуслар
✅ Энг кучли мутахасис педагоглар
✅ Ректор стипендиялари
Ҳозирги кунда ушбу университетда УзБМБ имтиҳонларидан тўплаган натижангиз билан 27 та йўналишлардан бирида талаба бўлиш имконияти ҳам мавжуд.
📝 Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz
📞 Қўшимча маълумотлар учун: +998553050009
🌐 www.oxu.uz | Реклама
Президент Шавкат Мирзиёев Feed Up, EVOS ва Safia каби умумий овқатланиш тармоқлари раҳбарларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Мукофотларни Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорларга топширди.
Маълумот учун, бундай давлат мукофотлари бизнес ривожланишида намуна бўлган, иш ўринлари яратган, инновацияларни жорий қилган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилган, кадрлар тайёрлаган ва бизнес ҳамда ижтимоий фаолликда муваффақиятга эришган тадбиркорларга берилади.
Манба
2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
1. my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.
2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади.
3. SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4. Тест натижалари қайдномаси орқали.
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
“Ташаббусли буджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
➖ «Очиқ буджет» порталининг веб-саҳифаси;
➖ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
➖ Telegram’ даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Бузуқ тизим
2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва бунинг оқибатда 212 нафар шахс ҳалок бўлган. 546 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган - сенат
Бизнинг сотувчиларимиз — бизнинг ғуруримиз ва Тадбиркорлар кунида биз улар ҳақида гапиришга қарор қилдик
Бугунги кунда бизнинг платформамизда ўз маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ сотувчилар сотмоқда ва Тадбиркорлар кунида биз улар ҳақида бир оз кўпроқ гапиришга қарор қилдик.
— Маркетплейс кичик бизнес учун улкан инфратузилмани яратмоқда — ва тадбиркорлар ундан фаол фойдаланмоқдалар. Шундай қилиб, бизнинг сотувчиларимизнинг деярли 77 фоизи якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Сотувчиларимиз туфайли 700 000 дан ортиқ ноёб товар номлари Ўзбекистон бўйлаб ҳатто кичик аҳоли пунктлари яшовчилари учун ҳам мавжуд. Ўз бизнесингизни Узум Маркет билан ривожлантирганингиз учун ташаккур — Тадбиркорлар куни муборак бўлсин!
Батафсил | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
➖ 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.
➖ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
➖1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кэшбек” қилиб берилади.
Энди тадбиркорлик субъектлари учун электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади - президент
Тадбиркорлар электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлаётган эди.
iHamkor.uz жамоаси барча бизнесменларни Тадбиркорлар куни билан табриклайди. Сизга келгуси фаолиятингизда омад, фаровонлик, бизнесингиз янада ривожланиб, гуллаб-яшнашини тилаб қолади.
Дарвоқе, iHamkor.uz сизга бизнес муҳитда яхшироқ мўлжал олишингизга ёрдам беради. Хизмат тадбиркорларга бозор шароитларини тушуниш ва ўз бизнес стратегиясини уларга мослаштиришга кўмаклашади. У орқали нафақат компанияларнинг эгалари ёки устав капитали ҳақида, балки тушум, даромадлар, соф фойда, тўланган солиқлар, солиқ текширувлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. Яқинда хизматга янгиланишлар киритилиб, сервисда
— шахсий профилга ташкилотларни қўшиш имконияти пайдо бўлди;
— ўз ташкилотингиз ҳақидаги маълумотни бепул олиш имконияти яратилди.
Тез орада iHamkor.uz'га:
— товарлар (нархлар динамикаси ва диапазони, жўнатиш ва қабул қилиш географияси);
— маркировка (унда тўлиқ занжирни кўриш мумкин бўлади);
— Саноат (бозор қамрови, мижозлар сегменти, харидлар модели) ҳақидаги маълумотлар ҳам қўшилади.
Хизмат ҳақида қўшимча саволларни @ihamkor_support да қолдириш мумкин.
Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади - ҳукумат фармойиши
Читать полностью…Хонадонлар 48 ойлик муддатли тўловда!
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётган Хon Saroy'нинг "Мuhabbat shahri" лойиҳасидаги хонадонларни 48 ойлик муддатли тўловда харид қилинг
Лойиҳа ҳудудида:
✨Хусусий боғча ва мактаб
✨Эко-ҳудуд
✨Хавфсиз болалар майдончаси
✨Спорт ва Футбол майдончаси жойлашади
Бот орқали боғланиш
712007400
555017400
xonsaroy.uz
Реклама
6 500 000 сўм ойлик тўлов билан хонадонлар
Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун 107 миллион бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 6,500,000 дан ойма-ой тўлаб боринг.
Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)
Телеграм канал | +998787770011| INSTAGRAM
Реклама
Бугун Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.
Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган.
20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
Magic city парки ҳудудида анъанавий “Тошкент сувенирлари” кўргазма-ярмаркаси ўтказиляпти.
Кўргазма-савдода 200 нафарга яқин моҳир ҳунармандларнинг ноёб асарларини томоша қилиш билан биргаликда, маҳсулотларни харид қилиш имконига ҳам эгасиз. Бу асарлар табиий маҳсулотлардан қўлда тайёрланган.
Кўргазма-савдода иштирокчилар ҳунармандлар томонидан маҳорат дарсларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш имкониятига эга.
Шундай экан, бугун ва эртага паркка оилавий ёки дўстлар билан келиб, маза қилиб ҳордиқ чиқаринг.
реклама
Корзинка мол гўштига чегирмаларни 31 августгача узайтирди
Корзинка мижозлари август охиригача юқори сифатли ва ҳалол мол гўштларини, жумладан, қовурға, биқин, майин тўш ва бўйин қисмларини чегирмали нархларда харид қилишлари мумкин.
Шунингдек, "Энг арзон нарх" каталогидан фойдаланиб, кенг ассортиментли арзон нархлардаги маҳсулотларни Корзинка супермаркетларида ва Korzinka Go иловасида сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
«Дунё ўзгариши учун қизлар ўқиши керак». Бу сўзлар бугун Жорж Вашингтон университети ҳуқуқ мактаби магистура босқичи талабаси Моҳинур Раҳматуллаеванинг онасига тегишли гаплар.
Фарзандларнинг, айниқса қизларнинг таълим олишида ота-онанинг ўрни жуда беқиёс, айнан уларнинг ишончи туфайли фарзанд катта ютуқларга эришади. O‘zbekistonlik.STUDENTS лойиҳасининг 6-эпизоди қаҳрамонларидан бири Моҳинур ҳам айнан шундай ота-онаси қўллови билан бугун катта ютуқларга эришмоқда.
Колумбия университети педагогика мактаби докторанти Шуҳрат Тагаев эса алоҳида мавзу. Шунчаки ушбу фильмни кўриш керак. Ўзбекистонлик ёшлар Америкадек қудратли давлатда қандай натижаларга эришаётгани ҳақида тасаввурга эга бўласиз.
Фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг: https://youtu.be/_6zAQeVv6Dw